Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025-йил23-июндаги 13-сонли, 2018-йил 24-августдаги 24-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги 14-сонли, Олий суд Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги 15-сонли қарорларининг мазмун маҳияти ҳақида.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мақсади юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларнинг тўловга қобилиятсизлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлиб, унинг амал қилиши давлат муассасаларига ва бошқа нотижорат ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди, бундан матлубот кооперативи ёки ижтимоий фонд шаклидаги фаолиятни амалга ошираётган юридик шахслар мустасно, бунда, давлат муассасаси деганда давлат мулкини тасарруф этувчиси томонидан бошқарув, ижтимоий-маданий вазифаларни ёки тижорат хусусиятига эга бўлмаган бошқа вазифаларни амалга ошириш учун ташкил этилган ва тўлиқ ёки қисман давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиявий таъминланадиган ташкилот, нодавлат нотижорат ташкилоти деганда эса жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқарадиган ташкилот тушунилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 210-моддаси ва Қонун 6-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар ИПКда назарда тутилган қоидалар бўйича, Қонунда белгиланган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2018 йил 24 августдаги 24-сонли қарорига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, 1-бандининг биринчи хатбошисидаги “белгиланган тартибда исботлангунга” деган сўзлардан кейин “ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунга” деган сўзлар билан тўлдирилди, иккинчи хатбошисидаги “суриштирув, дастлабки тергов органлари ва суд томонидан” деган сўзлар “суриштирув, терговга қадар текширувни амалга оширувчи ва дастлабки тергов органлари ҳамда суд томонидан” деган сўзлар билан алмаштирилди, учинчи хатбошисидаги “Суриштирувчи” деган сўз “Терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахси, суриштирувчи” деган сўзлар билан алмаштирилди, тўртинчи хатбошисидаги “Мақбул бўлмаган” деган сўзлар “Номақбул” деган сўз билан алмаштирилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан никохдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарори, 15-бандининг олтинчи хатбошиси олтинчи ва еттинчи хатбошиси деб, қуйидаги таҳрирда баён этилиб, “Суд эр ва хотиннинг ёки улардан бирининг аризасига кўра, ярашиш учун берилган муҳлатни жиддий асослар мавжуд бўлган ҳолларда қисқартиришга ва ишни бу муҳлат тугагунга қадар кўришга ҳақли, агар аризада шахснинг оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланганлиги асос сифатида кўрсатилиб, бу ҳақда суд ҳужжати тақдим этилса, суд ярашиш учун берилган муҳлатни қисқартиради ва ишни кўришга тайинлайди. Ярашиш учун берилган муҳлатни қисқартириш тўғрисидаги масала суд мажлисида тарафларни хабардор қилган ҳолда ва ажрим чиқариш йўли билан ҳал этилади.”.
Термиз туманлараро
маъмурий суди архив мудири
М.Жумаев