Уч авлод учрашуви

Сурхондарё вилоят умумюрисдикция суди раиси, Сурхондарё вилоят маъмурий суди раиси, Сурхондарё вилоят телерадиокомпанияси  директори томонидан  ОАВларга  чиқишлари  тўғрисида тасдиқланган режага асосан судьялар томонидан 2024 йилнинг 1-ярмида суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, суд органларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, халқ билан очиқ мулоқот ўтказиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш белгиланган бўлиб, Ўзбекистон судьялари Ассоциацияси раиси У.Мингбоевнинг 2024 йил 3 апрелдаги №03-16/24-сонли хатига кўра, Ўзбекистон Республикаси  Президентининг 2022 йил 15 мартдаги қарорига асосан ҳар йили икки марта Вазирлик ва идораларнинг  раҳбарлари узоқ йиллик тажрибага эга бўлган, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатган кекса авлод фахрийлари билан “Кекса авлод учрашувлари-Маслаҳат учрашувлари” ўтказилиб, шу соҳанинг сўнгги йиллардаги фаолиятидаги юз берган ижобий натижалар, мавжуд камчиликлар ва келгуси истиқболли  режалари хақида муҳокамалар ташкил қилиб бориш белгиланган.
   Юқоридаги қарор ижросини таъминлаш мақсадида, 2024 йил 30 апрель кунида Термиз шаҳар Юридик техникум директори Б.Ғаффоров ҳамда ушбу техникум талабаларини иштирокида, шунингдек, суд тизимида узоқ йиллар фаолият кўрсатган раҳбарий лавозимларда ишлаган суд фахрийлари Янгибоев Норқувват, Пардаева Эркиной, Туранов Холназар ҳамда Сурхондарё вилоят маъмурий суди судьялари Холматов Суннат Бегматович, Эронқулов Отабек Мамаюсуфович, Хакимов Ханжар Зиядиллаевич, Бобомуратова Нилуфар Сайпитдиновналарнинг иштирокида давра суҳбати ўтказилиб, вилоят маъмурий суди судьяси Холматов Суннат Бегматович, “Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонуннинг мазмун-моҳияти хусусида маъруза қилиб, кекса авлод фахрийларини илгари даврдаги суд тизимидаги шароит билан ҳозирги даврдаги суд тизимидаги шароитни солиштириб, ҳозирда судлар замонавий бинолар, асбоб-анжомлар,  охирги русумдаги компьютер техника   асбоблари, ВКС алоқа воситалари, нормал ишлаш учун барча шарт-шароитлар яратилганлиги ҳақида фикр билдириб, бу борада кекса авлод вакиллари суд фахрийлари Н.Янгибоевга, Э.Пардаевага, Х.Турановларга сўз берилиб, уларнинг юқоридаги мавзуда фикр-мулоҳазалари эшитилди.
Шунингдек, Юридик техникум талабаларини қизиқтирган саволларига жавоб берилиб, юқоридаги мавзуларда бағишланган давра суҳбати Сурхондарё вилоят телерадиокомпанияси орқали эфирга узатилди.

Сурхондарё вилоят маъмурий суди судяси
С.Халматов