Судялар ҳамжамияти мустақиллиги муҳим масала.
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасидаги судялар ҳамжамияти органлари фаолиятини такомиллаштириш ва суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш масалалари таҳлил қилинади.
Суд ҳокимияти мустақиллиги ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг муҳим белгиси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 136-моддасида суд ҳокимияти мустақил бўлиб, у қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан ажратилган ҳолда фаолият юритиши белгиланган. Ушбу конституциявий норма судялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосини ташкил этади.
Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш жараёнида судялар ҳамжамияти органларининг ролини кучайтириш масаласи қонунлар ва Президент фармонлари орқали изчил ривожлантириб келинмоқда. Хусусан, 2025-йил 24-ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–227-сонли фармони суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий механизмларни янги босқичга олиб чиқди.
Судялар ҳамжамияти органларининг норматив-ҳуқуқий мақоми. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси суд ҳокимиятининг ягона тизимини, судларнинг мустақиллигини ва дахлсизлигини белгилаб берган. Ушбу нормалар судялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг конституциявий пойдевори ҳисобланади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2017-йил 6-апрелдаги «Судялар олий кенгаши тўғрисида»ги Қонуни судялар ҳамжамияти органларининг ҳуқуқий мақомини белгилаб, судяларни танлаш, тайинлаш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини Кенгаш ваколатига ўтказди. Ўзбекистон Республикаси Пресидентининг ПФ–227-сонли Фармони ушбу Қонун нормаларини ривожлантириб:
Кенгаш таркибини шакллантиришда судялар иштирокини кенгайтирди, кенгаш фаолиятининг очиқлигини оширди, шунингдек унинг институтсионал мустақиллигини кучайтирди.
Судяларнинг алмаштирилмаслиги тамойилининг ҳуқуқий мустаҳкамланди “Судялар мақоми тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, судяларнинг мустақиллиги уларнинг алмаштирилмаслиги орқали кафолатланади. ПФ–227-сон Фармон билан судяларни ўн йиллик муддатга қайта тайинлаш амалиёти бекор қилиниб, дастлаб 5 йил, кейинчалик муддатсиз тайинлаш механизми жорий этилди.
Мазкур ёндашув БМТнинг Суд мустақиллиги тўғрисидаги асосий принциплари (1985), Европа Кенгашининг CМ/Реc(2010) Тавсияси билан тўлиқ уйғунлашган. Судялар корпусини шакллантиришда очиқликни ва шаффофликни та’минлаш долзарб масаладир. “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқ, суд тизимида очиқлик асосий демократик мезон ҳисобланади. ПФ–227-сон Фармонга ко’ра, судялик лавозимларига танлов жараёнларини очиқ эълон қилиш, барча босқичлар бўйича ахборот беришни мажбурий этиб белгиланди. Бу эса “Коррупсияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг профилактик тамойилларига ҳам мос келади.
“Судялар олий малака ҳайъати тўғрисида”ги низомга мувофиқ, судяларни интизомий жавобгарликка тортиш мустақил органлар томонидан амалга оширилади. ПФ–227-сон Фармонга мувофиқ, судянинг ҳимоя ҳуқуқини мустаҳкамланди, интизомий жазолар аниқлаштирилди, суд мустақиллигига аралашганлик учун жавобгарлик масаласи илгари сурилди. Бу ёндашув “жавобгарлик — бўйсундириш эмас” доктринасига мос келади. Гендер тенглик ва суд ҳокимияти легитимлиги алоҳида муҳим ё’налишдир.
Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни асосида ПФ–227-сон Фармон суд тизимида аёл судялар улушини камида 30 фоизга етказиш вазифасини белгилади. Бу суд ҳокимиятининг ижтимоий легитимлигини оширишга хизмат қилади.
Шуни хулоса қилишимиз мумкинки, Ўзбекистон Республикаси Пресидентининг ПФ–227-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва соҳавий қонунлар ўртасидаги норматив уйғунликни та’минлашда, суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлашнинг янги ҳуқуқий моделини шакллантиришда муҳим ҳуқуқий асослардан бориб бо’лади. Судялар ҳамжамияти органларининг кучайтирилиши, очиқлик ва рақамлаштириш, интизомий жавобгарлик механизмларининг шаффофлиги ҳамда гендер тенгликка оид чора-тадбирлар суд тизимини демократик ривожлантиришнинг муҳим омили ҳисобланади.
Сурхондарё вилояти маъмурий суди судяси
Бобомуратова Нилуфар Сайпитдиновна






