Маъмурий судлар томонидан ҳал қилув қарори қабул қилишнинг умумий қоидалари ҳақида.

Маъмурий суд  ишларини  юритиш тўғрисидаги кодекснинг                                                                154-167-моддалари  Маъмурий судлар томонидан ҳал қилув қарори қабул қилишнинг умумий қоидаларидан иборат.
154-модда  Ҳал қилув қарорини қабул қилиш
Суд ишни мазмунан кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини қабул қилади. Суд ҳал қилув қарорини Ўзбекистон Республикаси номидан қабул қилади.Суднинг ҳал қилув қарори суд муҳокамаси тугаганидан кейин қабул қилинади. Суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган далилларгагина асосланган бўлиши мумкин.
155-модда. Ҳал қилув қарори қабул қилинишининг сир тутилиши
Суднинг ҳал қилув қарори алоҳида хонада (маслаҳатхонада) қабул қилинади. Иш ҳайъатда кўриб чиқилаётганда ҳал қилув қарори судьялар маслаҳати сирини сақлаш таъминланадиган шароитларда, суд мажлисида иштирок этаётган судьялар томонидан кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Суд ҳал қилув қарорини қабул қилаётган маслаҳатхонада фақат ишни кўриб чиқаётган суд таркибига кирадиган судьялар бўлиши мумкин. Ушбу хонага бошқа шахсларнинг кириши, шунингдек суд таркибига кирмайдиган шахслар билан мулоқотда бўлишнинг бошқа усуллари тақиқланади. Судьялар ҳал қилув қарорини қабул қилиш чоғидаги муҳокама мазмуни тўғрисидаги, суд таркибига кирган айрим судьяларнинг нуқтаи назари ҳақидаги маълумотларни бирор-бир шахсга хабар қилишга, судьялар маслаҳати сирини бошқа усулда ошкор қилишга ҳақли эмас.
156-модда. Ҳал қилув қарорини қабул қилиш чоғида ҳал этиладиган масалалар
       Ҳал қилув қарорини қабул қилиш чоғида суд:
1)ишда иштирок этувчи шахсларнинг ўз талаблари ва эътирозларини асослантириш учун келтирган далиллари ва эътирозларига баҳо беради;
2)иш учун аҳамиятга эга бўлган қайси ҳолатлар аниқланганлигини ва қайсилари аниқланмаганлигини белгилайди;
3)ишда иштирок этувчи шахслар асос қилиб келтирган қайси қонун ҳужжатларини ушбу иш бўйича қўллаш мумкин эмаслигини ҳал қилади;
4)ушбу иш бўйича қайси қонун ҳужжатларини қўллаш зарурлигини аниқлайди;
5)ишда иштирок этувчи шахсларнинг қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлари борлигини белгилайди;
6) талабни қаноатлантириш лозимлигини ёки лозим эмаслигини ҳал қилади.
Зарур бўлган ҳолларда, суд дастлабки ҳимоя чораларини сақлаб қолиш ёки бекор қилиш, ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш, ҳал қилув қарорини ижро этишнинг тартиби ва муддати, ашёвий далилларнинг кейинги тақдири; суд харажатларини тақсимлаш билан боғлиқ бўлган бошқа масалаларни ҳам ҳал қилади.
Суд ҳал қилув қарорини қабул қилишда далилларни қўшимча текшириш ёки иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлашни давом эттиришни зарур деб топса, суд муҳокамасини янгидан бошлайди, бу ҳақда ажрим чиқаради. Бундай ҳолда суд муҳокамаси фақат қўшимча текшириш эҳтиёжи бўлган ҳолатлар доирасида олиб борилади.
157-модда. Ҳал қилув қарорини тузиш
Ҳал қилув қарори суд мажлисида раислик қилувчи ёки ишни кўраётган суд таркибининг бошқа судьялари томонидан алоҳида ҳужжат тарзида ёзма шаклда тузилади. Ҳал қилув қарори судья томонидан имзоланади, иш ҳайъат томонидан кўрилган тақдирда эса, ҳал қилув қарорини қабул қилишда иштирок этган барча судьялар, шу жумладан алоҳида фикрга эга бўлган судьялар томонидан имзоланади. Ҳал қилув қарори бир нусхада тузилади ва ишга қўшиб қўйилади.
158-модда. Ҳал қилув қарорининг мазмуни
Суднинг ҳал қилув қарори кириш, баён, асослантирувчи ва хулоса қисмларидан иборат бўлади. Ҳал қилув қарорининг кириш қисмида ҳал қилув қарорини қабул қилган суднинг номи; суд таркиби, суд мажлиси котиби; иш рақами, ҳал қилув қарори қабул қилинган сана ва жой; талаб предмети; ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек уларнинг вакиллари ва суд процессининг бошқа иштирокчилари кўрсатилади. Ҳал қилув қарорининг баён қисмида ишда иштирок этувчи шахсларнинг арз қилинган талаблари ва эътирозлари, тушунтиришлари, аризалари ва илтимосномаларининг қисқача баёни бўлиши керак. Ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида:
ишнинг суд томонидан аниқланган ҳақиқий ҳолатлари;суднинг иш ҳолатлари тўғрисидаги хулосалари асосланган далиллар; суднинг у ёки бу далилларни рад қилганлигининг, ишда иштирок этувчи шахсларнинг важларини қабул қилганлигининг ёки рад этганлигининг асослари; ҳал қилув қарорини қабул қилишда суд амал қилган қонун ҳужжатлари ҳамда суд ишда иштирок этувчи шахслар асос қилиб келтирган қонун ҳужжатларини қўлламаганлигининг асослари кўрсатилиши керак.
Ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорларига ҳаволалар кўрсатилиши мумкин.
Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида арз қилинган талаблардан ҳар бирини тўлиқ ёки қисман қаноатлантириш ҳақидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги хулосалар бўлиши керак.
Агар суд ҳал қилув қарорини ижро этиш тартибини белгилаган ёки унинг ижросини таъминлаш чораларини қабул қилган бўлса, бу ҳақда ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида кўрсатилади.
Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида суд харажатларини ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида тақсимлаш, ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш (протест келтириш) муддати ва тартиби кўрсатилади.

Сурхондарё вилоят маъмурий суди архив мудири

Н.Рахманова

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни ва амалиётда вужудга келаётган муаммолар

Судлар томонидан давлат божини белгилаш, ундириш, уни қайтариб олиш ва уни тўлашдан озод қилиш соҳасидаги муносабатлар бевосита Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Мазкур Қонун маъмурий, фуқаролик ва иқтисодий судларга аризалар билан мурожаат қилганида, нотариал ҳаракатлар амалга оширилганида, фуқаролик ҳолати далолатномалари қайд этилганда, шу жумладан хорижга чиқиш ҳамда консуллик йиғимини тўлаш ва шу каби бир қатор ҳаракатлар учун ундириладиган давлат божларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга хизмат қилади.
Қонунда давлат божини тўловчи жисмоний ва юридик шахсларга қайси ҳолларда давлат божи тўлаши лозимлиги ҳамда айнан қайси жисмоний ва юридик шахс давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги қатъий белгилаб берилган.
Судья томонидан ишни кўриш натижалари бўйича суд харажатларининг миқдорини белгилашда хатога йўл қўймаслик ва тарафлар ўртасида тақсимлаш масалаларини тўғри ҳал этиш қабул қилинган суд ҳужжатларининг қонунийлигини таъминловчи асосий мезонлардан бири бўлиб ҳисобланади.
 “Суд харажатлари” деганда  давлат божи ва ишни кўриш билан боғлиқ суд чиқимлари, почта харажатлари тушунилади.
Давлат божи қуйидагилардан ундирилади:
фуқаролик ишлари бўйича судларга бериладиган даъво аризаларидан, иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан, маъмурий судларга бериладиган аризалар, маъмурий судларнинг ҳал қилув қарорлари, иш юритишни тугатиш тўғрисидаги, даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақидаги, суд жарималарини солиш тўғрисидаги ажримлар устидан бериладиган апелляция, кассация ва назорат шикоятларидан, шунингдек маъмурий судлар томонидан ҳужжатларнинг дубликатларини ва кўчирма нусхаларини берганлик учун;
 нотариуслар ва Ўзбекистон Республикасининг консуллари томонидан нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун;
ФХДЁ  фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этганлик учун, шунингдек фуқароларга фуқаролик ҳолати далолатномалари қайд этилганлиги тўғрисида такрорий гувоҳнома берганлик учун ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувига ўзгартишлар, қўшимчалар, тузатишлар киритилиши ва унинг қайта тикланиши муносабати билан гувоҳнома берганлик учун;
 юридик шахсларни ва якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун;
 ов қилиш ҳуқуқига доир рухсатнома берганлик учун;
 ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари, интеграл микросхемалар топологиялари, электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш учун;
 чет эллик юридик шахслардан кўргазма юкларини расмийлаштирганлик, чет эллик юридик шахсларга божхона юк декларацияси бланкларини реализация қилганлик учун;
 фаолиятнинг айрим турларини амалга оширишга доир лицензиялар ва рухсатномалар берганлик учун. Ва бошқа шу каби ҳолатларда.
Ушбу Қонуннинг 10-моддасига кўра, маъмурий судларда давлат божини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:
-тадбиркорлик субъектлари — тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда;
-Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари — давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб берилган аризалар бўйича;
– нодавлат нотижорат ташкилотлари — ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда;
– Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар — фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда;
– ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари, шунингдек уларнинг муассасалари, ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмалари — ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда;
– давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари — барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича;
-прокуратура органлари — давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бериладиган аризалар юзасидан;
– адлия органлари — давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бериладиган аризалар юзасидан;
-юридик ва жисмоний шахслар — давлат ижрочисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан бериладиган аризалар (шикоятлар) бўйича;
-Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари — фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини бузаётган давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб бериладиган аризалар (шикоятлар) юзасидан;
-Ўзбекистон Республикасининг Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари — ўз зиммасига юклатилган ваколатларга мувофиқ судлар кўриб чиқиши учун бериладиган аризалар юзасидан;
– Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари — ўз зиммасига юклатилган ваколатларга мувофиқ судлар кўриб чиқиши учун бериладиган аризалар юзасидан;
– Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари — ўз зиммасига юклатилган ваколатларга мувофиқ судлар кўриб чиқиши учун бериладиган аризалар юзасидан;
– мулкдорлар — хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида давлат органларининг ва бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳақидаги ишлар юзасидан;
– чет эл инвестициялари иштирокидаги акциядорлик жамиятлари — уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги аризалар (шикоятлар) юзасидан;
– тарафлар — муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш ҳақидаги ишлар юзасидан;
– Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари — моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишга доир ишлар юзасидан;
-Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил — тадбиркорлик субъектлари манфаатларини кўзлаб берилган аризалар (шикоятлар) юзасидан.
Бироқ, ушбу Қонун билан давлат божини тўлашдан озод қилинган қуйидаги шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади:
тадбиркорлик субъектлари — тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда;
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари — давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб берилган аризалар бўйича;
юридик ва жисмоний шахслар — давлат ижрочисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан бериладиган аризалар (шикоятлар) бўйича;
-Ўзбекистон Республикасининг Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари — ўз зиммасига юклатилган ваколатларга мувофиқ судлар кўриб чиқиши учун бериладиган аризалар юзасидан;
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари — ўз зиммасига юклатилган ваколатларга мувофиқ судлар кўриб чиқиши учун бериладиган аризалар юзасидан шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 115-моддасига кўра, ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича барча суд харажатлари бошқа тараф ҳисобидан ундирилиб берилади.
Агар давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари, юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатини кўзлаб ариза киритган бўлса, агар ариза рад этилса, манфаати кўзланган шахсдан давлат божи ундирилади.
Суд ҳужжатида давлат божини тўлиқ ёки қисман қайтариш учун асос бўладиган ҳолатлар кўрсатилади.
Агар давлат божи тўланган, лекин судга келиб тушмаган ёки ушбу суд қайтарган аризалар (шикоятлар), апелляция, кассация шикоятларига доир давлат божлари ҳамда божни тўлиқ ёки қисман қайтариш назарда тутиладиган суд ҳужжатларига доир суд томонидан берилган маълумотномага асосан қайтарилади.
Давлат божи Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 112-моддасига асосан давлат бюджетидан қайтарилади.
Давлат божи қуйидаги ҳолларда тўлиқ ёки қисман қайтарилиши керак:
1) давлат божи қонун ҳужжатларида талаб қилинганидан ортиқча миқдорда тўланганида;
2) суд даъво аризасини (аризани, шикоятни) қайтарганда ёки қабул қилишни рад этганда, шунингдек нотариус нотариал ҳаракатларни амалга оширишни рад этганда;
3) апелляция, кассация ва назорат шикояти қайтарилганда ёки уни қабул қилиш рад этилганда;
4) давлат божи тўланган даъво аризаси (ариза, шикоят) ёки апелляция, кассация ва назорат шикояти судга келиб тушмаганда;
5) агар иш судга тааллуқли бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда;
6) ариза кўрмасдан қолдирилганда, агар у муомалага лаёқатсиз шахс томонидан берилган бўлса.
Мазкур Қонунга кўра фуқаролик ишлари бўйича судга никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризалари билан мурожаат қилинганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида давлат божи тўланиши кўрсатилган, маъмурий судларга  давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган аризалар (шикоятлар) бўйича фуқаролардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида давлат божи тўланиши кўрсатилган, бу ҳолат судга мурожаат қилаётган фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Келгусида, мазкур Қонунга ўзгартириш киритилиб, фуқаролик ишлари бўйича судга ва маъмурий судига фуқароларнинг ариза (шикоят), даъво ариза билан мурожаат қилиши учун давлат божи миқдорини тенг қилиб белгиланиши мақсадга мувофиқ бўлади деб ўйлайман.
 
Сурхондарё вилоят маъмурий суди
судьяси Х.Рахимова

Киберхавфсизлик

Киберхавфсизлик нима?
У компьютерлар, серверлар, мобиль қурилмалар, тармоқлар ва электрон тизимлар орқали яратилган ва қайта ишланадиган маълумотларни ҳимоя қилиш учун амалга ошириладиган процедуралар ва воситалар тўплами сифатида белгиланиши мумкин. Оддий қилиб айтганда, киберхавфсизлик – бу муҳим тизимлар ва нозик маълумотларни рақамли ҳужумлардан ҳимоя қилиш амалиётидир.
Киберхавфсизлик одатда кибертаҳдидлар ва кибержиноятлар билан боғлиқ. Бироқ, бу, шунингдек, маълумотни ҳимоя қилиш ва ҳар қандай ташкилот ёки шахс дучор бўлган киберҳужумларнинг олдини олиш ёки аниқлаш учун яхши амалиётлар билан боғлиқ. Бундан келиб чиқадики, киберхавфсизликнинг мақсадларидан бири мижозлар, этказиб берувчилар ва умуман бозор ўртасида ишончни шакллантиришдир.
Киберхавфсизлик тизими нима?
Кучли киберхавфсизлик тизимига эга бўлишнинг аҳамияти, асосан, киберҳужумларнинг ташкилотларга олиб келадиган кўплаб оқибатларидан қочишдир:
• Иқтисодий йўқотишлар. Тўловни тўланг, зарарни бартараф этиш учун ихтисослашган дастурий таъминот компаниясига тўланг, алданган молиявий суммани алмаштиринг, қонуний даъвонинг нархи ва муаммо ҳал қилинаётганда даромад йўқолиши.
• Обрўга путур етказиш. Киберҳужум мижоз, ходим ёки етказиб берувчи ҳақидаги маълумотларнинг сизиб чиқишига олиб келиши мумкин, бу эса ташкилотдаги асосий манфаатдор томонларга ишончсизликни келтириб чиқаради.
• Маълумотлар ва жиҳозларни ўғирлаш. Кўп ҳолларда кибержиноятчилар ташкилотларнинг алоқаларини ноқонуний равишда ушлаб турадилар, шахсий маълумотларни ўғирлашади ва улардан розилигисиз фойдаланадилар ва улар сақланадиган компьютер тизимларига ноқонуний киришади.
• Юридик таъсирлар. Ташкилотлар учинчи шахсларнинг маълумотларини тўғри ҳимоя қилмаса, ҳуқуқий оқибатларга олиб келади. Шахсий маълумотларга таъсир кўрсатадиган баъзи хавфсизлик ҳодисалари ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши ва бошқа хусусий ва давлат ташкилотлари томонидан санкцияларга олиб келиши мумкин.
• Ахборотни йўқотиш. Ахборот компаниянинг энг муҳим активидир. Ҳужжатлар барча турдаги маълумотларни ўз ичига олади: счёт-фактуралардан тортиб мижознинг шахсий маълумотлари билан маълумотлар базаларигача. Ушбу маълумотларнинг ўғирланиши ёки йўқолиши компаниянинг омон қолиши учун жиддий зарба бўлиши мумкин.
Киберхавфсизлик ва касбий фирибгарлик
Киберхавфсизлик бўйича кўплаб профессионал китоблар ва мақолалар деярли бутунлай ташкилотларга ташқи таҳдидлар билан боғлиқ. Фишинг, найза-фишинг, рансомwаре, кейлоггерлар, вируслар, троянлар, жосуслик дастурлари, реклама дастурлари, зарарли дастурлар, ўртадаги одам, эксплуатация – бу ташқи ҳужумларнинг барча шакллари бўлиб, улар тизимни бузишга, махфий маълумотларни ўғирлашга ёки маълумотларни ўғирлашга олиб келади. ташкилотнинг ёки унинг мижозларининг молиявий активлари.
Бироқ, суд-тиббиёт эксперти сифатидаги тажрибамга кўра, сўнгги йилларда ташкилотлар томонидан ишончли одамлар томонидан амалга оширилган ички ҳужумлар муҳимроқ бўлиб, жиддий фирибгарлик таҳдидларига олиб келди. Бугунги кунда бу директорлар ва раҳбарларни ташқи ҳужумлардан кўра бир хил ёки кўпроқ ташвишлантирадиган муаммо.
Киберфирибгарлик нима
Сертификатланган фирибгарлик экспертлари ассоциацияси томонидан олиб борилган яқинда ўтказилган тадқиқот шуни тасдиқладики, рақамли ахборот хавфсизлиги ташкилотлар учун долзарб муаммо бўлиб, директорлар ва раҳбарлар келажакда муаммо янада ёмонлашишини кутишмоқда:
“Киберфирибгарлик (масалан, ишбилармонлик электрон почта хабарларини бузиш, хакерлик, тўлов дастури ва зарарли дастурлар) энг юқори хавф соҳаси бўлиб қолмоқда, респондентларнинг 85 фоизи аллақачон бу схемаларнинг ўсишини кўришган ва 88 фоизи кейинги даврда янада ошишини кутишмоқда. йил.”
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, киберхавфсизлик глобал муаммодир. Дарҳақиқат, 2001 йилда Кибер жиноятлар бўйича Будапешт конвенцияси яратилган бўлиб, у Эвропа Иттифоқи томонидан илгари сурилган халқаро шартнома бўлиб, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва компьютер жиноятлари ва жиноий фаолиятга қарши курашиш мақсадида давлатлар ўртасида уйғун ҳуқуқий асосларни яратиш мақсадида. Интернетда.
Киберфирибгарликка мисоллар
К. Бранcик компьютер фирибгарлиги ҳақидаги китобида 1982 йилда Турман Стенли Данн томонидан ёзилган мақоладан иқтибос келтиради, унда касбий фирибгар жиноят содир этишда фойдаланиши мумкин бўлган иш услуби тасвирланган. Ушбу муаллифнинг фикрига кўра, компьютерда фирибгарлик манипуляциясининг учта шакли мавжуд:
• Кириш транзакцияларини манипуляция қилиш схемалари. Буларга қуйидагилар киради:
– Четдан ташқари транзакциялар: қўшимча транзакцияларни тузиш ва уларни тизим томонидан қайта ишланиши.
– Транзакцияларни киритмаслик: Жиноятчилар тегишли рухсат берилган транзакцияларни киритмаслик орқали катта фойда олишлари мумкин.
– Транзакцияларни ўзгартириш: тўғри рухсат этилган пул операцияси миқдорини ўзгартириш орқали сохта даромадлар амалга оширилиши мумкин.
– Тузатиш операцияларидан нотўғри фойдаланиш: Бу эрда «тузатиш» атамаси ўтмишдаги хатолар ёки ноаниқликларни пул билан тузатишга ишора қилади. Кўпинча тузатиш операциялари тегишли назоратсиз амалга оширилади. Натижада катта ҳажмдаги касбий фирибгарлик бўлиши мумкин.
– Хатоларни тузатиш тартиб-қоидаларини суиистеъмол қилиш: хатоларни тузатиш ниқоби остида айбдорлар томонидан миллионлаб долларлар ўзлаштирилди.
• Рухсатсиз дастурни ўзгартириш схемалари, масалан:
– Бузилиш: дастурларни ўзгартириш учун жуда кўп стратегиялар мавжуд, масалан, кўп манбалардан кичик суммаларни ўчириш.
– Ҳужжатсиз транзакция кодлари: компьютерни ҳужжатсиз турдаги операцияларни қабул қилиш учун дастурлаш орқали жиноятчилар жуда қисқа вақт ичида катта фойда олишни ташкил қилишлари мумкин.
– Балансни манипуляция қилиш: Инсофсиз дастурчи тегишли дастурларни ўзгартириши мумкин, шунда барча жами ва баланслар исталган кун учун тўғри кўринади.
– Қасддан нотўғри ҳисобот бериш: нотўғри маълумотларга сабаб бўлиши учун ўзгартирилган дастур жиноятчининг ҳисобига тўловни қўлламайди (тўлов бошқа ҳисоб рақамига қўлланилади) ёки жиноятчининг ҳисобига тўлов (кредитлаш керак бўлган ҳисоб) киритилади. эълон қилинмаган).
– Файлни оʻзгартириш: Ҳисоб ҳолатидаги махфий оʻзгаришларни амалга ошириш учун дастурларни оʻзгартириш.
• Файлларни ўзгартириш ва алмаштириш схемалари. Буларга қуйидагилар киради:
– Жонли асосий файлга кириш: пул суммаларини оʻзгартириш ёки бошқа маʼлумотларга оʻзгартириш киритиш мумкин боʻлган оʻзгаришларни амалга ошириш учун дастурдан фойдаланиш.
– Ҳақиқий ҳаёт учун сохта версияни алмаштириш: жиноятчи асосий файлга кириш ҳуқуқига эга бўлади, нусха олади ва фақат бир нечта ўзгартиришларни киритади. Кейин янги яратилган файл жонли файл билан алмаштирилади ва маълумотлар кутубхонасига қайтарилади.
– Қайта ишлашдан олдин транзакция файлларига кириш ва уларни ўзгартириш: Ушбу турдаги схемада иштирок этиши мумкин бўлган фирибгарлик ҳаракатларига кириш транзакцияларини қўшиш, ўзгартириш ва ўчириш киради.
Киберфирибгарлик хавфини қандай камайтириш мумкин?
Биз дуч келадиган муаммо мураккаб характерга эга, таҳдидлар вақт ўтиши билан ўзгаради ва фирибгарлик схемаларини амалга оширишда фойдаланиладиган воситалар уларга қарши курашиш учун ишлаб чиқилган янги технологиялар ва дастурий таъминотга мослашади. Шу сабабли, киберфирибгарликни аниқлаш қийин ва ҳужумлар узоқ вақт давомида аниқланмасдан қолиши мумкин, бу эса ташкилотлар учун катта фирибгарлик йўқотишларига олиб келади.
Шу сабабларга кўра мен профилактикага сармоя киритишни тавсия қиламан. Киберфирибгарликка қарши курашиш учун тавсия этилган назорат воситаларидан баъзилари қуйидагилардан иборат:
• Тренинг: Ахборот махфийлиги ва маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича тренингдан ташқари, фирибгарликнинг олдини олиш ва аниқлашнинг биринчи босқичи ташкилотга таъсир қилиши мумкин бўлган таҳдидларни (яъни, фирибгарлик схемаларини) билишдир.
• ССЛ сертификатлари: ССЛ (Сеcуре Соcкетс Лаер) сертификатлари шифрланган алоқа протоколлари ёрдамида сервер идентификаторини аутентификация қилиш учун ишлатилади. Сеансларда алмашинадиган махфий маълумотларни ҳимоя қилинг ва рухсат этилмаган шахслар томонидан ушланиб қолишдан сақланинг.
• Фаэрволлар: хавфсизлик девори ва антивирусни жорий қилиш ташкилотларнинг киберхавфсизлигини кафолатлаш учун зарур. Фаэрволлар – бу компьютердан тармоққа ва тармоқдан компьютерга киришни бошқаришга қодир компьютер дастурлари.
• Антималwаре: Антивируслар, шу билан бирга, вируслар келтириб чиқарадиган инфекцияларнинг олдини олади ёки уларга қарши курашади. Улар зарарли дастурлар, тўлов дастурлари ва Интернетда тез-тез тарқаладиган вирусларнинг бошқа турларидан ҳимоя қилишни таклиф қилади. Антималwаре ва антивирус дастурлари компаниянинг барча компьютерларини ҳимоя қилиш учун жуда муҳимдир.
• Икки факторли аутентификация (2ФА): Бу фойдаланувчи ўз шахсини камида икки хил усулда тасдиқлашдан иборат хавфсизлик жараёнидир.
• Захира: Ахборотни заҳиралаш ҳар қандай ташкилотда вақти-вақти билан амалга оширилиши керак бўлган энг муҳим вазифалардан бири бўлиб, юқори қўшимча қиймат таклиф қилади.
• Идентификация ва паролни бошқариш тизими: Фойдаланувчининг профиллар, роллар ва бизнес қоидалари асосида маҳаллий ва/ёки булут иловаларига киришини бошқариш.
• Хавфсиз ўчириш: сақланган маълумотларни қайтариб бўлмайдиган тарзда ўчириб ташлашни кафолатлаш учун файлларни ўчириш ва ҳатто сақлаш қурилмаларини форматлаш этарли эмас.
• Фирибгарлик хавфини баҳолаш: Ташкилотга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган фирибгарлик рисклари, шу жумладан кибер-фирибгарлик ҳақида сўров ўтказинг.
• Мавжуд бошқарув воситаларини баҳолаш: Фирибгарлик хавфини баҳолашнинг иккинчи босқичи жорий назорат воситалари аниқланган таҳдидларни юмшатиш ёки йўқлигини аниқлашдан иборат.
• Бошқариш воситаларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш: Агар мавжуд назорат воситалари, хоҳ профилактик, хоҳ детектив бўлсин, фирибгарлик хавфини баҳолашда аниқланган хавфларни қисман ёки тўлиқ юмшата олмаса, янги назорат воситаларини такомиллаштириш ва/ёки лойиҳалаштириш зарур.
Шубҳасиз, яхши тизим профилактик ва детектив ички назорат, юқоридаги адекват оҳанг билан биргаликда йўқотиш миқдорини ҳам, фирибгарлик схемаси очилмаган вақтни ҳам камайтиради.
Сурхондарё вилоят маъмурий судининг бош консультанти
(ахборот-коммуникация технологиялари бўлими)                                           И.Шайманов

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексига мувофиқ эр ва хотин оилада тенг ҳуқуқлардан фойдаланади ва улар тенг мажбуриятларга эгадирлар, эр ва хотиннинг ҳар бири машғулот тури, касб ва яшаш жойини танлашга эркиндир.

Тарихдан маълумки, меҳнат турлари ва санъат дастлаб аёл зоти томонидан кашф этилган, эркаклар эса уларни ривожлантириб, такомиллаштирган. Демак, ҳозирги замон цивилизациясининг ибтидосида аёл турган.

Аёлларнинг эркаклар билан ҳақиқий тенглигига эришиш борасида қўлга киритилган муайян ютуқларга қарамай, ҳамон уларнинг турли хил муаммолари мавжуд.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг қабул қилинган қонунларимизда аёл ҳуқуқларига инсон ҳуқуқининг алоҳида ажралмас қисми сифатида қарала бошланди.

Хотин-қизлар ҳуқуқ ва эркинларини қонун талаби асосида таъминлаш муаммоси турли омилларга, жумладан, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлангани, умумий маданият, фуқаролик жамиятининг шаклланиш даражасига боғлиқ. Гендер муаммосини ҳал этиш учун давлат ва жамиятнинг биргаликдаги куч-ғайрати талаб қилинади. Яъни гендер тенглиги давлатнинг ҳимоя сиёсати ҳамда хотин-қизларнинг ташаббуси орқали амалга оширилиши мумкин. Бу эса, келажакда сиёсий фаол, ҳуқуқий билимга эга, фуқаролик жамияти қуришга камарбаста фаол аёллар сафини янада кенгайтириш имконини беради.

Янгиланаётган Ўзбекистонда хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги фаоллигини оширишга қаратилган хотин-қизларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бунинг исботидир.

Жамиятда хотин-қизларнинг ҳар томонлама қуллаб-қувватлаш ва уларга ижтимоий кўмаклашиш борасида бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда ва белгиланган чора-тадбирларни ижросини таъминлаш борасида барча соҳа вакиллари биргаликда сайю-ҳаракат қилишмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 4 октябрь куни Сурхондарё вилоят маъмурий судининг судьялари Х.Рахимова, О.Эронқулов, С.Халматов ва Б.Эргашевлар томонидан Термиз шаҳридаги “Дўстлик” МФЙ, “Навруз” МФЙ, “Байналминал” МФЙ ва “Турон” МФЙда “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар билан сайёр қабуллар ўтказиб, маҳалла фуқароларига “Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга мутасадди вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қўшма қарорнинг мазмун моҳияти ҳамда аёллар ва хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аёллар ва хотин-қизлар ҳуқуқбузарлиги ва жиноятчилигини олдини олиш борасида ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Сайёр қабул жараёнида мурожаат қилган хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ва бошқа турли муаммолари юзасидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Сайёр қабул жараёнида маҳалла раислари ва мутасаддий ходимлари судьяларга яқиндан кўмаклашиб, қабулда келган хотин-қизларни муаммоларини ҳал этиш борасида шароит яратиб беришди.

Сайёр қабул жараёнида мурожаат қилганларнинг аксарияти суд-ҳуқуқ масалаларидан ташқари, иш билан таъминлаш, ўзларининг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун моддий ёрдам бериш, бепул тиббий ёрдам кўрсатиш ва бошқа ижтимоий масалалар бўйича мурожаат қилишди. 

Сурхондарё вилоят

маъмурий судининг судьяси                                    Х.Рахимова

Сурхондарё вилоят маъмурий судларининг 2022 йил апрель ойи давомидаги фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисида

Сурхондарё вилоят маъмурий судлари томонидан 2022 йилнинг апрель ойи давомида одил судловни амалга ошириш, фуқаролар
ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя этилиши борасида оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низолар билан боғлиқ бир қатор ишлар амалга оширилган.

Жумладан, маъмурий судлар томонидан 2022 йилнинг апрель ойи давомида (2021 йилнинг апрель ойи маълумотлар қавс ичида) оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низолар билан боғлиқ жами 53 та (72 та) маъмурий ишлар кўрилган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 19 та ёки 26,4 фоизга камайган. Шундан 17 таси ёки 32 фоизи (36 таси ёки 50 фоизи) қаноатлантирилган, 29 таси ёки 54,7 фоизи (27 таси ёки 37,5 фоизи) рад қилинган, 6 таси ёки 11,3 фоизи (8 таси ёки 11,1 фоизи) иш юритувдан тугатилган, 1 таси ёки 1,8 фоизи (1 таси ёки 1,3 фоизи) кўрмасдан қолдирилган. Ушбу ишларнинг 13 таси ёки 24,5 фоизи (10 таси ёки 13,8 фоизи) сайёр суд мажлисларида кўрилган. 2022 йилнинг апрель ойида кўрилган ишлар бўйича мансабдор шахслар томонидан йўл қўйилган қонунбузилишлар юзасидан жами кўрилган ишларнинг 21 та ёки 39,6 фоизи (33 таси ёки 45,8 фоизи) бўйича хусусий ажримлар чиқарилган.

Маъмурий органлар, фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органи қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ ишлар 2022 йилнинг апрель ойида жами 41 та (62 та) иш кўрилган бўлиб, бу жами кўрилган ишларнинг 77,3 фоизини (86,1 фоизини) ташкил этади. Шундан 14 таси ёки 34,1 фоизи (35 таси ёки 56,4 фоизи) қаноатлантирилган, 22 таси ёки 53,6 фоизи (21 таси ёки 33,8 фоизи) рад этилган, 4 таси ёки 9,7 фоизи (6 таси ёки 9,6 фози) иш юритувдан тугатилган, 1 таси ёки 2,4 фоизи (кўрмасдан қолдирилган иш мавжуд эмас) кўрмасдан қолдирилган.

Маъмурий органлар, фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органи мансабдор шахснинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ 2022 йилнинг апрель ойида жами 10 та (10 та) иш кўрилган бўлиб, бу жами кўрилган ишларнинг 18,8 фоизини (13,8 фоизини) ташкил этади. Шундан 3 таси ёки 30 фоизи (1 таси ёки 10 фоизи) қаноатлантирилган, 5 таси ёки 50 фоизи (6 таси ёки 60 фоизи) рад этилган, 2 таси ёки 20 фоизи (2 таси ёки 20 фоизи) иш юритувдан тугатилган, кўрмасдан қолдирилган иш мавжуд эмас (1 таси ёки 10 фоизи) кўрмасдан қолдирилган.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғарма (мансабдор шахс)ларнинг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ 2022 йилнинг апрель ойида жами 2 та (16 та) иш кўрилган бўлиб, бу жами кўрилган ишларнинг 3,7 фоизини (22,2 фоизини) ташкил этади. Шундан 1 таси ёки 50 (13 таси ёки 81 фоизи) қаноатлантирилган, 1 таси ёки 50 фоизи (1 таси ёки 6,25 фоизи) рад этилган, иш юритувдан тугатилган иш мавжуд эмас (2 таси ёки 12,5 фози) иш юритувдан тугатилган, кўрмасдан қолдирилган иш мавжуд эмас.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғарма (мансабдор шахс)ларнинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топишга доир ишлар 2021 йилнинг апрель ойида шикоятлар келиб тушмаган.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғарма (мансабдор шахс)ларнинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ ишлар 2022 йил апрель ойида жами 2 та  иш кўрилган бўлиб, бу жами кўрилган ишларнинг 3,77 фоизини ташкил этади. Шундан 1 таси ёки 50 фоизи қаноатлантирилган, 1 таси ёки 50 фоизи иш юритувдан тугатилган, кўрмасдан қолдирилган иш мавжуд эмас.

Сайлов комиссиясининг ҳаракатлари (қарорлари) юзасига доир ишлар ҳам 2022 йилнинг апрель ойида шикоятлар келиб тушмаган.

Нотариал ҳаракатни амалга ошириш рад этилганлиги ёхуд нотариуснинг мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашишга доир ишлар ҳам  2022 йилнинг апрель ойида шикоятлар келиб тушмаган.

ФҲДЁ мансабдор шахсининг ҳаракатини қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ ишлар ҳам 2022 йилнинг апрель ойида шикоятлар келиб тушмаган.

Давлат рўйхатидан ўтказишни рад этганлик юзасидан 2 та шикоят келиб тушган бўлиб, ушбу шикоятни иккаласи ҳам рад этилган.

Адвокатнинг лицензиясининг амал қилиш муддатини тугатиш, тўхтатиб туриш юзасидан 2022 йилнинг апрель ойида шикоятлар келиб тушмаган.

2022 йилнинг апрель ойида муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида жами 82 та (20 та) материал келиб тушган бўлиб, шундан 69 таси ёки 84,1 фоизи (20 таси ёки 100 фоизи) қаноатлантирилган, 13 таси ёки 15,8 фоизи рад этилган.

Апелляция инстанцияси кўрилган ишлар:

2022 йил апрель ойида Сурхондарё вилоят маъмурий судига 55 та (34) апелляция шикоят (протест)лари келиб тушган бўлиб, жорий йилда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9 тага ёки 16,3 фоизга кўпайган. Шундан 2 таси қабул қилиш рад қилинган, 7 таси қайтарилган, 1 таси кворум бўлмаганлиги сабабли бошқа судга юборилган.

Апелляция инстанциясида жами 31 та (31) иш мазмунан кўрилган бўлиб, жорий йилда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан тенг ҳажмда иш кўрилган. Апелляция инстанциясида кўрилган ушбу ишлардан жами 1 таси ёки 3,22 фоизи (5 таси ёки 16,1 фоизи) бекор қилинган, 2021 йил апрель ойида 1 та ўзгартирилган, 2022 йил апрель ойида ўзгартирилган ва иш юритувдан тугатилган ишлар мавжуд эмас, (1 та ёки 3,22 фоиз) шикоят бўйича апелляция инстанциясида иш юритиш тугатилган ва қолган ишлар ўзгаришсиз қолдирилган.

Мурожаатлар билан ишлаш аҳволи:

Сурхондарё вилоят маъмурий судининг иш юритувига 2022 йил апрель ойида жами 21 та (19 та) мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 1 тадан мурожаатлар ҳисобот даврида қолдиқ бўлиб келган, жорий йилда ўтган йилнинг ҳисобот даврига нисбатан мурожаатлар сони 2 тага кўпайган. 4 та мурожаат тегишлилиги бўйича юборилган, 17 та мурожаатларга ўрганиб жавоб берилган.

Тарғибот-ташвиқот ишлари:

2022 йил апрель ойида Сурхондарё вилоят маъмурий суди томонидан жами:

32 та (6 та) оғзаки ҳуқуқий тарғибот ишлари ўтказилган бўлиб, тарғибот ишлари жорий йилнинг ҳисобот даврида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26 тага кўпайган, шундан:

-18 (2) маротаба аҳоли ўртасида;

-6 (2) маротаба корхона ва ташкилотларда;

-2 (4) маротаба ўқув муассасаларда

-6 (4) брифинглар

Оммавий ахборот воситаларида жами 13 (36) маротаба чиқишлар қилинган, шундан:

– радиода 2 (10) маротаба,

– телевидениеда 5 (10) маротаба,

– газеталарда 4 (2) маротаба,

– веб-сайтларда 2 (14) маротаба чиқишлар ташкил қилинган.

Вилоят суди раиси                                                      Р.Ғуломов

Сурхондарё вилоят маъмурий судларининг 2022 йил  биринчи чораги давомидаги фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисида

Сурхондарё вилоят маъмурий судлари томонидан 2022 йилнинг 1-чораги давомида одил судловни амалга ошириш, фуқаролар
ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя этилиши борасида оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низолар билан боғлиқ бир қатор ишлар амалга оширилган.

Жумладан, маъмурий судлар томонидан 2022 йилнинг 1-чорагида (2021 йилнинг 1-чораги маълумотлар қавс ичида) оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низолар билан боғлиқ жами 119 та (254 та) маъмурий ишлар кўрилган бўлиб, ўтган йилга нисбатан
135 та ёки 53,1 фоизга камайган. Шундан 29 таси ёки 24,3 фоизи
(125 таси ёки 49,2 фоизи) қаноатлантирилган, 75 таси ёки 66,4 фоизи (90 таси ёки 35,4 фоизи) рад қилинган, 11 таси ёки 9,2 фоизи (34 таси ёки 13,3 фоизи) иш юритувдан тугатилган, 4 таси ёки 3,4 фоизи
(5 таси ёки 2 фоизи) кўрмасдан қолдирилган. Ушбу ишларнинг 9 таси ёки 7,6 фоизи (12 таси ёки 4,7 фоизи) сайёр суд мажлисларида кўрилган. 2022 йилнинг 1 чорагида кўрилган ишлар бўйича мансабдор шахслар томонидан йўл қўйилган қонунбузилишлар юзасидан 33 та ёки жами кўрилган ишларнинг 27,7 фоизига хусусий ажримлар чиқарилган.

Маъмурий органлар, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органи қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ ишлар 2022 йилнинг 1 чорагида жами 82 та (111 та) иш кўрилган бўлиб, бу жами кўрилган ишларнинг 68,9 фоизини (43,7 фоизини) ташкил этади. Шундан
22 таси ёки 26,8 фоизи (60 таси ёки 54 фоизи) қаноатлантирилган,
51 таси ёки 62,2 фоизи (35 таси ёки 31,5 фоизи) рад этилган, 7 таси ёки 8,5 фоизи (14 таси ёки 12,6 фоизи) иш юритувдан тугатилган,
2 таси ёки 2,4 фоизи (2 таси ёки 1,8 фоизи) кўрмасдан қолдирилган. Ушбу кўрилган ишлар юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан 25 та ёки ушбу тоифадаги кўрилган ишларнинг 30,4 фоизига хусусий ажримлар чиқарилган.

Маъмурий органлар, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахснинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ 2022 йилнинг 1 чорагида жами 26 та (11 та) иш кўрилган бўлиб, бу жами кўрилган ишларнинг 21,8 фоизини
(4,3 фоизини) ташкил этади. Шундан 4 таси ёки 15,4 фоизи (4 таси ёки 36,4 фоизи) қаноатлантирилган, 17 таси ёки 65,4 фоизи (2 таси ёки 18,2 фоизи) рад этилган, 3 таси ёки 11,5 фоизи
(5 таси ёки 45,5 фози) иш юритувдан тугатилган, 2 таси ёки 7,7 фоизи кўрмасдан қолдирилган.

Ҳоким қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳокимият мансабдор шахс ҳаракати (харакатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ жами 65 та шикоят келиб тушган бўлиб, шундан ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 62 шикоятнинг
12 таси ёки 19,4 фоизи қаноатлантирилган, 42 таси ёки 67,7 фоизи рад этилган, 6 таси ёки 9,7 фоизи иш юритишдан тугатилган, 2 таси ёки 3,2 фоизи кўрмасдан қолдирилган. Ушбу ишларнинг 3 таси ёки
4,8 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган. Ушбу тоифадаги кўрилган ишлар юзасидан жами 16 та ёки 25,8 фоизи бўйича хусусий ажрим чиқарилган.

Ҳокимият мансабдор шахснинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш юзасидан 3 та шикоятнинг 2 таси
ёки 66,6 фоизи рад этилган, 1 таси ёки 33,3 фоизи иш юритишдан тугатилган.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғарма (мансабдор шахс)ларнинг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ни қонунга хилоф деб топишга доир жами 5 та шикоят ариза келиб тушган бўлса, шундан 3 таси ёки 60 фоизи Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси қарорини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан келиб тушган бўлиб, 3 та шикоят ҳам ёки ушбу тоифадаги келиб тушган ишларнинг 100 фоизи қаноатлантирилган, мансабдор шахсларга нисбатан 3 та ёки 100 фоизига хусусий ажрим чиқарилган.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғарма (мансабдор шахс) ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ни қонунга хилоф деб топиш юзасидан келиб тушган 2 шикоятнинг 1 таси қаноатлантирилган, 1 таси рад этилган.

Сайлов комиссиясининг ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан жами 1 та шикоят келиб тушган бўлиб, ушбу шикоят қаноатлантирилган ҳамда мансабдор шахсларга нисбатан 1 та хусусий ажрим чиқарилган.

Нотариал ҳаракатни амалга ошириш рад этилганлиги ёхуд нотариуснинг мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш юзасидан жами 1 та шикоят келиб тушган бўлиб, иш юритишдан тугатилган.

ФҲДЁ мансабдор шахсининг ҳаракатини қонунга хилоф деб топиш, адвокатнинг лицензиясининг амал қилиш муддатини тугатиш, тўхтатиб туриш юзасидан 2022 йилнинг 1 чораги давомида шикоятлар келиб тушмаган.

2022 йилнинг 1 чорагида муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида жами 64 та (69 та) материал келиб тушган бўлиб, шундан 52 таси ёки 81,3 фоизи (62 таси ёки 89,9 фоизи) қаноатлантирилган, 12 таси ёки 18,8 фоизи
(2 таси ёки 2,9 фоизи) рад этилган.

Апелляция инстанцияси кўрилган ишлар:

2022 йил 1 давомида Сурхондарё вилоят маъмурий судига 45 та (81) апелляция шикоят (протест)лари келиб тушган бўлиб, жорий йилда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36 тага ёки 44,4 фоизга камайган. Шундан 10 таси ёки 22,2 фоизи (9 таси ёки 11,1 фоизи) қайтарилган, 1 та ёки 2,2 фоиз (3 та ёки 3,7 фоиз) шикоятни қабул қилиш рад этилган.

Апелляция инстанциясида жами 40 та (53) иш мазмунан кўрилган бўлиб, жорий йилда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13 тага ёки 24,5 фоизга камайган. Апелляция инстанциясида кўрилган ушбу ишлардан жами 3 таси ёки 7,5 фоизи (21 таси ёки 39,6 фоизи) бекор қилинган, 2022 йил 1 чорагида ўзгартирилган ишлар мавжуд эмас, (ўтган йилнинг ҳисобот даврида 1 та иш юзасидан суд қарори ўзгартирилган), 2 та ёки 5 фоиз (2 та ёки 3,8 фоиз) шикоят бўйича апелляция инстанциясида иш юритиш тугатилган ва қолган ишлар ўзгаришсиз қолдирилган.

Мурожаатлар билан ишлаш аҳволи:

Сурхондарё вилоят маъмурий судининг иш юритувига 2022 йил
1 чораги давомида жами 193 та (253 та) мурожаатлар келиб тушган бўлиб, жорий йилда ўтган йилнинг ҳисобот даврига нисбатан мурожаатлар сони 60 тага ёки 23,7 фоизга камайган. Шундан 83 таси ёки 43 фоизи (148 таси ёки 58,5 фоизи) виртуал қабулхонаси орқали, 81 таси ёки 42 фоизи (105 таси ёки 41,5 фоизи) бевосита қабул қилинган, шундан 39 таси ёки 48,1 фоизи сайёр қабулларда, 42 таси ёки 51,9 фоизи бевосита идораларда берилган мурожаатларни ташкил этади.

Ҳисобот даврида жами келиб тушган мурожаатларнинг 3 таси ёки 1,6 фоизи қаноатлантирилган, 183 та ёки 94,8 фоиз мурожаатларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 7 та ёки 3,6 фоиз мурожаатлар тааллуқлилиги бўйича юборилган.

Тарғибот-ташвиқот ишлари:

2022 йил 1 чорагида Сурхондарё вилоят маъмурий суди томонидан жами:

74 та (38 та) оғзаки ҳуқуқий тарғибот ишлари ўтказилган бўлиб, тарғибот ишлари жорий йилнинг ҳисобот даврида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36 тага ёки 94,7 фоизга кўпайган, шундан:

-53 (38 ) маротаба аҳоли ўртасида;

-16 (9) маротаба корхона ва ташкилотларда;

-5 (5) маротаба ўқув муассасаларда

Оммавий ахборот воситаларида жами 76 (73) маротаба чиқишлар қилинган, шундан:

– радиода 13 (28) маротаба,

– телевидениеда 16 (24) маротаба,

– газеталарда 31 (8) маротаба,

-журналда 4 маротаба,

– веб-сайтларда 12 (13) маротаба чиқишлар ташкил қилинган.

Эътиборларингиз учун раҳмат!

Фуқаролар ва тадбиркорлик суъбектлари ҳуқуқ ва қонуний манфатлари ҳимоясини таъминлаш юзасидан.

Барчамизга маълумки, мамлакатимизда инсон қадрини юксалтириш
ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш олий мақсад қилиб олинган. Бунинг учун 2017-2021 йилларда давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этишга қаратилган бир қанча ишлар амалга оширилди.

2017 — 2021 йилларда мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилди ва ҳаётга тадбиқ этилди.

Мазкур Ҳаракатлар стратегияси доирасида ўтган давр мобайнида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этишга қаратилган
300 га яқин қонун, 4 мингдан зиёд Президент қарорлари қабул қилинди.

Натижада инсон ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида аввало давлат органларининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини кучайтирилди. Шунингдек, оммавий ахборот воситаларининг роли оширилди, аҳоли ва жамоат бирлашмаларининг сиёсий фаоллиги кучайди, тадбиркорлик қўллаб-қувватланди, хусусий мулк дахлсизлиги кафолатланди.

Сўнгги беш йилликда амалга оширилган ислоҳотлар мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этиш учун зарур бўлган барча сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асослар яратилди.

Фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларни давом эттириш каби эзгу мақсадлар мамлакатимизда «Ҳаракатлар стратегиясидан — Тараққиёт стратегияси сари» тамойили ишлаб чиқилишига бош мезон бўлиб хизмат қилди.

Давлат раҳбари томонидан 2022 йил 28 январда “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60 сонли Фармон қабул қилинди.

Мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш – Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг еттита устувор йўналишининг иккинчи устувор йўналиши ҳисобланади.

Ушбу йўналиш мамлакатимизда одил судловни амалга ошириш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш, демократик тамойилларга асосланган ҳолда инсон қадрига бўлган эътиборни кучайтириш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилиш тадбирларини амалга ошириш кабиларни қамраб олади.

Шу сабабли Тараққиёт стратегиясида адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш юзасидан бир қатор вазифалар белгиланган.

Жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга жиноят ишлари ҳамда фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатиш тартибини жорий этиш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, давлат органининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ноқонуний эмаслигини маъмурий судда исботлаш мажбуриятини, уни қабул қилган мансабдор шахснинг ўзига юкланади.

Жазони ўтаб бўлган фуқароларнинг келгусида жамиятда ўз ўрнини топишига ёрдамлашиш учун «дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети»ни бериш тизими жорий қилинади.

Ушбу тизим жазони ўтаб бўлган ва тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик йўналишларида аниқ лойиҳалар билан мустақил фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқароларга бир марталик моддий ёрдам бериш амалиётини йўлга қўйилишини назарда тутади.

Шунингдек, 2022 йилнинг 29 январида қабул қилинган «Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
ПҚ-107 сонли Президент қарори маъмурий судлар соҳасидаги амалга оширилаётган ислоҳотларнинг изчил давоми ҳисобланади.

Ушбу Қарор билан маъмурий судлар ишларни “Суднинг фаол иштироки” тамойили асосида кўриш, бунинг учун маъмурий судларга ишнинг ҳақиқий ҳолатларини аниқлаш учун ўз ташаббуси билан далилларни йиғиш мажбуриятини юклаш, ҳуқуқи бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига далилларни йиғишда фақат ўз имконияти доирасида иштирок этишга шароит яратилиши назарда тутилган.

Шунингдек, қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатлари бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига оммавий-ҳуқуқий муносабатдан келиб чиқадиган низо билан бирга унга сабабий боғланишда бўлган зарарни ундириш талабини ҳам маъмурий судга билдириш ҳуқуқини тақдим этиш учун бундай талабларни кўриб чиқиш ваколатини маъмурий судларга ўтказилиши Президент Қарорида ўрин олган.

Ҳозирга қадар маъмурий судлар томонидан маъмурий органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг қарорлари ҳақиқий эмас, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) қонунга хилоф деб топилган тақдирда, тегишли органнинг ёки мансабдор шахснинг зиммасига бузилган ҳуқуқларни тиклаш мажбурияти юкланиб, ҳал қилув қарори ижро этилиши учун маъмурий органга ёки мансабдор шахсга юборилган.

Бироқ, бу тоифаги ишлар юзасидан суд томонидан қабул қилинган ҳал қилув қарорлари ижросини ҳар доим ҳам бирдек таъминлаш имкони бўлмаган.

Эндиликда юқорида қайд этилган Президент қарори билан маъмурий судларнинг оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича қабул қилган ҳал қилув қарорлари маъмурий органлар ёки мансабдор шахслари томонидан ижро этилмаган тақдирда, уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан суд жарималари қўлланилиши тартиби жорий этилмоқда. Бу тартиб фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ўзининг бузилган ҳуқуқини қонуний ҳимоя қилиш билан бирга уларнинг ортиқча оворагарчиликларига барҳам беради ҳамда судларга бўлган ишончини оширади

Суд-ҳуқуқ тизимида бу каби ислоҳатларнинг амалга оширилиши давлат органлари фаолиятини қонуний асосда юритилишига, фуқаро ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини самарали ҳимоя этилишига хизмат қилади.

Эътиборларингиз учун раҳмат!

Баданга оғир тан шикаст етказиш жинояти тушунчаси, жавобгарлик асослари ва уни олдини олиш чоралари

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24-моддасига кўра, яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир.
Бугунги кунда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият сифатида қаралар экан унинг ҳаёти ва соғлиғига қарши қилинган ҳар қандай тажовуз жиноий жавобгарлик сифатида баҳоланиб, бу қилмиш учун жазонинг муқаррарлиги таъминланади.
Инсонни ҳаётига суиқасд қилиш орқали унинг яшашга бўлган ҳуқуқидан маҳрум қилиш бевосита қасддан ва эҳтиётсизлик орқали содир этилиши сабабли жавобгарлик ва жазо масаласи ҳам ушбу жиноятнинг содир этилиши мотив ва мақсадига боғлиқ равишда баҳоланади.
Инсон соғлиғига қарши тажовуз, жумладан соғликка етказилган тан жароҳатлари оғирлик даражасига кўра бир неча турга бўлиниб, улар енгил, ўртача оғир ва оғир тан жароҳатлари бўлиб, ушбу оғирлик даражалари судга оид тиббий экспертиза хулосалари асосида аниқланади.
Инсон ҳаётига тажовузнинг барча шакллари, хусусан қасддан одам ўлдириш, эҳтиётсизлик орқали одам ўлдириш ва баданга тан жароҳатлари етказишга оид барча турдаги жиноят ишлари жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида: «Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас. Ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий ёки илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмас»лиги мустаҳкамлаб қўйилган.
Фуқароларнинг соғлиғи ёки жисмоний дахлсизлиги ҳуқуқнинг турли соҳалари нормалари орқали, уларнинг ўзига хос воситалари билан, жумладан, жиноят қонуни томонидан фуқаролар соғлиғига турли хилдаги тажовузларни содир этганлик учун жавобгарлик белгиланган нормалар орқали ҳам қонунга хилоф хатти-ҳаракатлардан муҳофаза қилинади.
Баданга шикаст етказиш деб топилиши мумкин бўлган соғлиққа зарар етказилишининг чегараларини аниқ белгилаш ва уни бошқа зўравонлик тажовузларидан фарқлаш (ажратиш) имконини берадиган иккита объектив мезон асос қилиб олинган ва бу мезонлар қуйидагилардир:
1) одам танаси аъзолари ва тўқималарининг анатомик бус-бутунлиги ёки бир меъёрда ишлаб туришининг бузилганлиги;
2) суд тиббий экспертизаси ёрдамида одам соғлиғига етказилган зарарнинг оғирлиги ва даражасини аниқлаш имконини берадиган зарарнинг етказилганлиги.
Баданга шикаст етказишни ўзга кишининг соғлиғига унинг хоҳишига зид равишда, ташқи муҳит омиллари таъсири остида тўқималар ёки аъзоларнинг анатомик бус-бутунлиги ёки физиологик функциялари бузилишига сабаб бўлган ғайриқонуний зарар етказиш, деб таърифлаш мумкин.
Баданга шикаст етказадиган ҳаракатлар жуда хилма-хил бўлиб, уларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:
1) жисмоний (механик, термик, электрик ва ҳ.к.) таъсир кўрсатиб баданга етказиладиган шикастлар;
2) организмга кимёвий ёки биологик фаол воситалар билан таъсир кўрсатиш (турли кислоталар, заҳарли моддалар, газлар ва ҳ.к.дан фойдаланиш) йўли билан баданга етказиладиган шикастлар;
3) руҳий таъсир кўрсатиш йўли билан баданга етказиладиган шикастлар.
Бу оқибатлар қонунда:
1) ҳаёт учун хавфнинг мавжудлигини ёки йўқлигини;
2) соғлиққа етказилган зарарнинг оғирлиги даражасини;
3) умумий меҳнат қобилиятини йўқотиш даражасини ҳисобга олиб таснифланади.
Жиноят кодексида юз берган оқибатларга қараб баданга оғир (ЎзР ЖК 104-моддаси), ўртача оғир (ЎзР ЖК 105-моддаси) ва енгил (ЎзР ЖК 109-моддаси) шикаст етказганлик учун дифференциалаштирилган жавобгарлик назарда тутилади.
Ўзбекистон Республикасининг ЖК 17-моддасида баданга шикаст етказганлик учун жиноий жавобгарликка тортилиши бўлиши мумкин бўлган шахсларнинг минимал ёши белгиланган. Қасддан баданга оғир шикаст етказганлик (ЖК 104-моддаси), қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказганлик (ЖК 105-моддаси), кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказганлик учун (ЖК 106-моддаси) жиноятни содир этгунга қадар ўн тўрт ёшга тўлган шахслар жавобгар бўладилар.
Жиноят ҳуқуқи ва суд тиббиёти фанлари томонидан баданга етказиладиган шикастларнинг оғирлик даражасини аниқлаш мезонлари ишлаб чиқилган. Улар жумласига:
1) шикастларнинг ҳаёт учун хавфлилиги;
2) соғлиққа етказилган ҳақиқий зиён;
3) меҳнат қобилиятини йўқотиш даражаси;
4) эстетик мезонлар киради.
Ҳаёт учун хавфли шикастлар деганда, жиноятчи томонидан содир этилаётган пайтида жабрланувчининг ҳаёти учун хавф туғдирувчи шикастларни етказиш тушунилади, бундай шикастларга тиббий ёрдам кўрсатилмаса, жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлиши мумкин бўлган шикастлар киради.
Соғлиққа реал (ҳақиқий) зарар етказиш шахснинг соғлиғига турлича шикаст етказиш ёки соғлиқнинг муайян муддатга издан чиқишида ифодаланади.
Меҳнат қобилиятини йўқотиш даражаси фоизларда аниқланади ва етказилган шикаст меҳнат қобилиятининг қисман ёки бутунлай йўқотилишига сабаб бўлади.
Баданни тузалмайдиган қилиб хунуклаштириб юборишда намоён бўладиган эстетик мезон ўзига хос хусусиятга эга. Бунда етказилган шикаст натижасида жабрланувчи баданининг хунуклашганлиги унинг руҳан эзилишига олиб келади. Шикастнинг оғирлиги оқибат-натижада, аввало, жабрланувчининг бадани хунуклашгани сабабли бўладиган руҳан эзилишлари билан боғлиқдир.
– Тиббий мезон баданга етказиладиган барча турдаги шикастларни содир этилган пайтида жабрланувчининг ҳаёти учун хавфлилиги нуқтаи назаридан тавсифлайди, тўқималар ёки инсон аъзолари функцияларининг бузилиши даражаси ва хусусиятини, етказилган шикастнинг давомлилиги ва организмга таъсирини аниқлайди.
– Иқтисодий мезон жабрланувчи меҳнат қобилиятини йўқотилишининг фоизларда ифодаланган даражасини ҳисобга олган ҳолда баданга етказилган шикастни тавсифлайди.
Баданга шикаст етказиш, ЎзР ЖК 104-моддасида назарда тутилган аломатлардан лоақал биттаси мавжуд бўлса, оғир деб топилади.
Баданга ҳаёт учун хавфли бўлган оғир шикаст етказиш.
Бу баданга шикаст етказишнинг энг кўп тарқалган турларидан биридир. Бундай шикастлар одатда ўлим билан тугайди ёки жабрланувчининг ҳаётига бевосита хавф туғдиради.
Бирор-бир оқибат юз беришидан қатъий назар, ҳаёт учун хавфли шикаст етказилган пайтдан жиноят тугалланган ҳисобланади ва жиноий жавобгарлик вужудга келади.
Ҳомиланинг тушиши.
– Ҳомиланинг тушиши оғир тан жароҳатлари жумласига киради, чунки унинг ҳатто тиббиёт муассасасида тушиши ҳомиладор аёлнинг соғлиги ёки ҳаёти учун хавфлидир.
Ҳомила зўрлик ишлатилиши натижасида тушганида эса, бу хавф янада ошиб кетади. Бундан ташқари, ҳомиланинг тушиши натижасида аёл оналикдан маҳрум бўлади, ҳомила нобуд бўлади, ҳаёт узилади, аёл вужудига оғир зиён етади. Бундай қилмиш туфайли аёлга жиддий маънавий, руҳий зиён етказилади ва бу ҳол унинг руҳиятига салбий таъсир қилади. Ҳомиланинг тушиши нафақат жисмоний, балки руҳий зўрлик ишлатиш (ҳужум туфайли қаттиқ қўрқиш, чўчиш ва ҳ.к.) натижасида ҳам содир бўлиши мумкин.
Баданнинг тузалмайдиган даражада хунуклашиши.
Бу аломатни эстетик хусусиятга эга дейиш мумкин. Аксарият ҳолларда етказилган шикаст оқибатида баданнинг тузалмайдиган даражада хунуклашиши соғлиққа жиддий зарар етказмаса-да, у одамни жуда бадбашара, хунук қилиши натижасида жабрланувчи маънавий қаттиқ азоб чекади.
Баданнинг тузалмайдиган даражада хунуклашиши деганда тананинг айрим қисмлари (қулоқ, бурун ва лаблар)нинг олиб ташланиши ёки юзнинг нотекис бўлиб қолиши, мимиканинг бузилиши, юзда чуқур чандиқлар, тиртиқлар қолиши, қалтироқнинг пайдо бўлиши ва ҳ.к. тушунилади.
Баданнинг хунуклашиши, башарти тузалмайдиган бўлса, оғир тан жароҳати деб топилади.
Тузалмайдиган хунуклашишнинг тиббий мезонини тасдиқлаш суд-тиббиёт эксперти ваколатига киради.
ЎзР ЖК 104- моддасида баданга оғир шикаст етказилганлик натижасида руҳий касалга чалиниш кўрсатиб ўтилган, бунда жабрланувчи одатда ўзи қилаётган ҳаракатларнинг хусусиятини англаш қобилиятини йўқотади ва одамлар билан мулоқот қилишдан маҳрум бўлади.
Гарчи баданга етказилган шикаст ҳаёт учун хавфли бўлмаса ёки аъзо ишдан чиқмаса-да, жабрланувчи умуман соғлиқнинг бузилиши натижасида меҳнат қобилиятининг ўттиз уч фоизидан кам бўлмаган қисмини доимий йўқотса баданга оғир шикаст етказиш деб ҳисобланади.
Меҳнат қобилиятининг йўқотилиши турғун бўлиши керак: дейилганида меҳнат қобилиятини доимий ёки номуайян узоқ муддатга йўқотилиши тушунилади.
Баданга оғир шикаст етказганлик учун жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар
ЖК 104-модда 2-қисмида қуйидаги оғирлаштирувчи ҳолатлар:
1) ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан;
2) ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсга ёки унинг қариндошларига нисбатан;
3) ўта шафқатсизлик билан;
4) оммавий тартибсизликлар жараёнида;
5) тамагирлик ниятида;
6) миллатлараро ёки ирқий адоват замирида;
7) диний таассублар замирида;
8) киши аъзоларини кесиб олиб, бошқа кишига кўчириш (трансплантат) мақсадида;
9) бир гуруҳ шахслар томонидан қасддан содир этилган баданга оғир шикаст етказганлик учун жавобгарлик белгиланган.
ЎзР ЖК 104-моддаси 3-қисмида:
1) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан;
2) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 97-моддасида назарда тутилган тарзда қасддан одам ўлдирган шахс томонидан;
3) ўта хавфли рецидивист томонидан;
4) уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёки шу гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган;
5) жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга шикаст етказганлик учун жавобгарлик назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 104-моддаси 2 ва 3-қисмларида кўрсатилган жавобгарликни оғирлаштирувчи барча ҳолатларни ҳаётга қарши жиноятларни таҳлил қилиниб, кўриб чиқилган.
Жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш аввало жабрланувчига оғир тан жароҳати етказишни кўзда тутади, яъни қилмишни бундай деб топиш учун ЖК 104-моддасида кўрсатилган аломатлардан камида биттаси мавжуд бўлиши керак. Жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган зарбалар берилган, у дўппосланган, баданига енгил шикастлар етказилган ҳолларда, айбдорнинг қилмиши ЎзР ЖК 102-моддаси (эҳтиётсизликдан одам ўлдириш) билан квалификация қилинади.
Агарда жабрланувчининг баданига у ёки бу ҳолатлар оқибатида унинг ўлимига сабаб бўладиган ўртача оғир шикастлар етказилган бўлса, айбдор ЖК 105-моддаси ва 102-моддасига кўра жиноятларнинг жами бўйича жавобгар бўлади.
Қасддан одам ўлдиришда бўлгани сингари айбдорнинг қилмишини ЖК 104-моддаси 3-қисми билан квалификация қилиш учун баданга етказилган оғир шикаст ва юз берган ўлим ўртасида сабабий боғланиш мавжудлиги аниқланади.
Мазкур жиноятларни фарқлаш учун жабрланувчининг ўлими юз берган вақт эмас, балки айбдорнинг юз берган оқибатларга руҳий муносабати ҳал қилувчи омил ҳисобланади.
ЖК 104-моддаси 3-қисмида жавобгарлик белгиланган жиноятнинг субъектив томони ўзига хослиги билан ажралиб туради ва баданга етказилган шикаст ва юз берган ўлимга нисбатан айбни алоҳида-алоҳида аниқлашни талаб қилади, яъни бу ерда айбнинг мураккаб шакли мавжуд бўлади.
ЖК 104-моддасининг 3-қисмида назарда тутилган жиноят мураккаб, таркиблидир. Бу ерда иккита жиноят – қасддан баданга оғир шикаст етказиш ва эҳтиётсизликдан одам ўлдириш битта таркибга бирлаштирилган. Шу муносабат билан, башарти айбдор шахснинг баданга оғир шикаст етказиши тўғри ёки эгри қасд билан содир этилган ва эҳтиётсизликдан ўлим рўй берган бўлса, бунда унинг қилмиши жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган баданга оғир шикаст етказиш сифатида ЖК 104-моддаси 3-қисми билан квалификация қилинади.
Демак, баданга жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган оғир шикаст етказиш ва қасддан одам ўлдириш таркибларини фақат айбдор қасдининг мазмуни ва йўналишига қараб фарқлаш мумкин.


Жиноят ишлари бўйича
Бандихон туман суди раиси                                 М.Э. Абдимўминов

Судьялар аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатларига барҳам бериш тарафдори

Аёллари эъзозланадиган жамиятда фаровонлик ҳукм суради. Мамлакатимизда айни жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилиб, хотин-қизларимизга ҳар доим ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилиб келинмоқда. Аммо, айрим ҳолатларда аёлга нисбатан тазйиқлар, айниқса турмуш ўртоғи томонидан зўравонлик ҳолатларининг мавжудлиги эса, халқнинг тубанлик томон оғиб кетаётганлигини англатиб, охир оқибат жамиятнинг таназзулга учрашига олиб келади.
Зеро, жамиятнинг дебочаси бўлган маданият ва тарбия бешиги ҳисобланадиган оила ўчоғини сақловчиси, оилада бахт кайфиятини яратувчидир, оила аъзоларининг камолотга эришишга ва янги ютуқларга илҳомлантирувчи шахс айнан аёл кишидир.
Тан олиб айтиш жоизки, жамиятимизда яқин яқингача маиший ёки «уй зўравонлиги»га кўпинча оиланинг ички муаммоси сифатида юзаки қараб келинган.
Шунингдек, халқимизда бир қатор стереотиплар ҳам борки, улар хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатларининг латент ҳолатда, индамасдан, муаммо сифатида кўтарилмасдан қолишига, бу эса ўз навбатида охир оқибат ачинарли ҳолатларга олиб келмоқда.
Хусусан, жамиятимизда оилада қиз бола туғилса унга “бировнинг хасми” деган ғоя билан вояга етказилади. Оналар ўз қизларини “турмушнинг мушти бор”, “аёл қиши сув келса – симириб, тош келса – кемириб, барча азобларга чидаб яшаши керак”, “ эри сўкса – сўк оши, урса – угра оши”, “урса, демак яхши кўради” деган салбий ғоявий иллатлар шулар жумласидандир.
Натижада, ушбу муаммога учраб зўравонлик қурбони бўлган аёллар, аксарият ҳолатларда жамиятдаги шармандалик ва турли гап-сўзлардан, қариндош-уруғларининг таъна-дашномларидан ҳадиксираб, узатилган уйида эса зўравон оила аъзоларидан қўрқиб, жим юришга мажбур бўлади, дард-аламини уйдан ташқарига олиб чиқмасликка ҳаракат қилишади.
Бу вазиятда қолган аёлларнинг мурожаат этмаслигига бир неча сабабларни келтириб ўтиш мумкин. Жумладан, баъзида ўз ҳунари ва касби бўлмаган, молиявий қарам аёллар молиявий таъминотсиз қолишдан қўрқса, бошқалари фарзандлари ва ўз ҳаёти ҳамда соғлиғи учун хавфсирайди. Айниқса, ҳатто энг яқин инсонлари ҳам бу муаммони ҳал қилишдан ўзини олиб қочганда зўравонлик қурбони бўлган аёллар қийин ҳолатда қолади. Натижада, бу ҳолат доимий қўрқув, депрессия, охир-оқибат ўз жонига қасд қилиш кабилар билан тугайди.
Бежиз эмаски, бугунги кунда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини кафолатлаш, уларнинг тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларнинг меҳнат ҳуқуқини кафолатлаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши қилиб белгиланган.
Жумладан, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида 2019 йил 2 сентябрь куни “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган бўлса, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари, тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида 2020 йил 4 январда Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3-сонли Қарори ҳаётга жорий қилинди.
2020 йил 5 октябрдаги қонунга асосан МЖТКга тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган шахс томонидан ҳимоя ордерида кўрсатилган талабларини бажармаганлик учун БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача жарима ёки 15 кунгача маъмурий қамоқ маъмурий жавобгарлик чораларини назарда тутувчи 2061-модда.киритилди.
Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ишончли ҳимоя қилиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётган бўлса-да, суд амалиёти ва статистикаси таҳлили оилавий низолар негизида аёлларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш ҳолатлари ҳанузгача учраётганлиги, бундай мурожаатлар сони кўпайганлигини кўрсатмоқда.
Олиб борилаётган ислоҳотларга хайрихоҳлик руҳида Олий суд томонидан ушбу масалалар юзасидан судлар томонидан кўриб чиқилган фуқаролик, жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар юзасидан умумлаштириш ўтказилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2021 йил 29 июлдаги “Судлар томонидан 2020 йил ҳамда
2021 йилнинг 1-чорагида аёлларга нисбатан оилавий низолар негизида зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ кўрилган ишлар бўйича суд амалиёти натижалари ҳақида”ги РС-49-21-сонли Раёсат қарори қабул қилинди.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, аёлларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ кўрилган республикамиз жиноят ишлари бўйича судлар томонидан жорий йилнинг ҳисобот даврида аёлларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ 2 423 нафар шахсга нисбатан 2 012 та жиноят ишлари кўрилган. Шундан, 1 629 нафар (зўравонлик ва тазйиқ ўтказган 67 %) шахсга нисбатан айблов ҳукмлари чиқарилган.
Бундай жиноятларни содир этганлиги учун шахсларнинг судланиш кўрсаткичи Тошкент вилоятида (273 нафар шахс 16 %), Фарғона вилояти (197 нафар шахс 12 %), Самарқанд вилояти
(158 нафар шахс 9%) ва Тошкент шаҳрида (176 нафар шахс 11 %) республиканинг бошқа ҳудудларига нисбатан бирмунча кўп.
Ушбу тоифадаги жиноятлар оқибатида жабрланган аёллар
2 300 нафарни ташкил қилган. Бу кўрсаткич Тошкент вилоятида (353 нафар аёл 15 %), Фарғона вилояти (398 нафар аёл 17 %), Самарқанд вилояти (228 нафар аёл 10 %) ва Тошкент шаҳрида
(225 нафар аёл 10 %) республиканинг бошқа ҳудудларига нисбатан юқори.
Жабрланган аёлларнинг 1 976 нафари яъни 86 % ишсиз ҳисобланади.
Ярашувга асосан тугатилган ишлар 492 тани ташкил этган. Ўтган йилда 234 та бўлган. Жорий йилда 110 тага кўпайган.
Шунингдек, Республика жиноят ишлари бўйича судлар томонидан жорий йилнинг ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддасида назарда тутилган “номусга тегиш” жиноятини содир этганлиги учун
99 нафар шахс судланган. Тошкент вилоятида (27 нафар шахс 27 %), Самарқанд вилояти (13 нафар шахс 13 %) ҳамда Жиззах вилоятида
(7 нафар шахс 7%) бу кўрсаткич бошқа ҳудудларга нисбатан бирмунча юқори.
Бундан ташқари, тазйиқ ўтказган, зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахслар томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармасликка доир
жорий йилнинг ҳисобот даври бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2061-моддасида назарда тутилган ҳимоя ордери талабларини бажармасликка оид 933 нафар шахсга нисбатан 905 та маъмурий ишлар кўрилган. Шундан, 744 нафар шахсга (79 %) жазо қўлланилган.
Республика судлари томонидан 137 млн. сўмдан зиёд маъмурий жарима қўлланилган бўлса, 349 нафар шахсга (46 %) нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Бу тоифадаги ишларни кўришда, индивидуал иш бўйича эмас, балки жамоавий тарбиявий аҳамиятини таъминлаш мақсадида, уларни МФЙ идораларида сайёр судларда кўрилиши амалиёти кенг йўлга қўйилди. Бундан кўзланган мақсад эса, ҳар бир ҳолат бошқаларга сабоқ бўлиб, зўравонликка йўл қўйилишини олдини олиш.
Фуқаролик ишлари бўйича судлари томонидан биринчи инстанцияда 9 ойи якуни бўйича жами 362 627 та ишларни кўриб чиққан. Шундан хотин-қизларнинг даъво аризалари асосида 109 081 та иш мазмунан кўрилган (шундан, 49 151 таси ёки 45 % суд буйруғи). Ушбу кўрсаткич жами кўрилган даъво аризаларнинг 30,1 фоизини ташкил қилади.
Шунингдек, хотин-қизлар томонидан судларга тақдим этилган даъво аризаларининг 91 661 таси қаноатлантирилган.
Бундан ташқари, фуқаролик судлар томонидан 9 ой мобайнида никоҳдан ажратишга доир 39 692 та иш кўрилган бўлиб, шундан 20 840 таси (53 %) қаноатлантирилган, 14 051 таси рад этилган, 3 072 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда 1 729 таси бўйича иш юритиш тугатилган.
Никоҳдан ажратишга оид ишларни кўришда оилавий зўравонлик аломатлари аниқланган ҳолатларда ҲМҚОларга хабарномалар ва хусусий ажримлар чиқариб юбориш амалиёти йўлга қўйилган.
Бундан ташқари, оилавий зўравонлик натижасида уйидан ҳайдаб чиқарилган 1 582 та ҳолатда хотин-қизларнинг даъво аризалари қаноатлантирилиб, турар жойга бўлган ҳуқуқлари тикланиб, уларни уйга киритиб қўйиш ҳақида ҳал қилув қарорлари чиқарилган.
Шу билан бирга, судлар ушбу аёлларнинг келгуси тақдирига ҳам бефарқ бўлмасдан, зиддиятли ҳамда носоғлом муҳитдаги оилаларда жиноятни олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни ўтказиш, оила муҳитини соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ўтказиш масаласида ички ишлар органларига хабарномалар юбориш амалиёти йўлга қўйилди.
Муҳтарам Президентимизнинг 2021 йил 6 ноябрь куни Олий Мажлиси палаталари қўшма мажлисида “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси асосида демократик ислоҳотлар йўлини қатъий давом эттириш ҳақида”ги нутқида хотин-қизларимизнинг бандлигини таъминлаш, давлат ва жамият бошқарувидаги ўрни ва нуфузини янада ошириш, уларнинг ўз салоҳиятини намоён этишлари учун шароитларни кенгайтириш, гендер тенглик, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш борасидаги ишларни янги босқичга кўтариш мақсадида Миллий дастур қабул қилиниши ҳақида сўзлаб ўтилди.
Оиладаги зўравонликнинг олдини олиш ва оиладаги зўравонликдан жабр кўрганларга амалий ёрдам
кўрсатишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва ташаббусларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан доимий мониторингини таъминлаш юзасидан Олий суднинг масъул ходимларидан иборат бўлган ишчи гуруҳи тузилган бўлиб, бугунги кунда ушбу ишчи гуруҳ аъзолари вазирлик ва идоралар билан белгиланган вазифаларни ҳал этиш учун тезда ечим топишни талаб қилинадиган масалалар бўйича фикрлар алмашиниб келинмоқда.
Мазкур дастур лойиҳани ишлаб чиқилишида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳам ўз таклифлари билан фаол иштирок этди. Хусусан, ҳимоя ордери талабларини бажармаганлик учун жазо чораларини кучайтириш таклифи илгари сурилди.
Шунингдек, ўсиб келаётган ёш авлодни хотин-қизларга ҳурмат ва эҳтиром руҳида тарбиялаш, тазйиқ ва зўравонлик учун қонунда белгиланган чоралар ва оқибатларини тушунтириш орқали хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини олдини олиш мақсадида таълим муассасаларида амалдаги судьялар томонидан “суд соати” дарслари ўтказилишини тизимли равишда йўлга қўйишга ташаббус кўрсатилди.
Умуман олганда, амалга оширилаётган бу каби ишлар, дастур қабул қилиниши оилавий зўравонликдан жабр кўраётган аёлларимизнинг сезиларли даражада камайишига, жамиятимизда ушбу иллатга барҳам берилишига хизмат қилади.

 

Термиз туманлараро

маъмурий суди судьяси                                                                    Н. Бобомуратова

Талабалар “Очиқ эшиклар” кунида суд мажлисларида иштирок этишди

2021 йил 10 декабрь куни Сурхондарё вилоят маъмурий судининг биносида “Очиқ эшиклар” куни доирасида Термиз давлат университетининг «Юридик» факультети талабалари очиқ суд мажлисларида иштирок этишди.

Талабалар очиқ суд мажлисида иштирок этишиб, маъмурий судларда ишларнинг мазмунан кўриб чиқилиш борасидаги ўзларининг назарий билимларини амалиётда қўллаш жараёнини янада мустаҳкамлаб олишди.
Тадбир давомида вилоят суди судьялари талабалар билан суҳбат ўтказиб, маъмурий судларнинг ташкилий тузилмаси, апелляция инстанциясининг ваколатлари, ушбу инстанцияда ишларни кўриш тартиби юзасидан фикрлар билдирилди.
Шунингдек, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Сурхондарё вилоят

маъмурий суди судьяси                                                                                      Б.Эргашев

Skip to content