Ишда мавжуд бўлган ҳужжатларнинг асли уларни тақдим этган шахсларнинг илтимосномасига кўра суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин, агар суд ҳужжатни қайтариш низонинг тўғри ҳал қилинишига зарар етказмайди деган хулосага келса, ишни юритиш жараёнида ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунга қадар уларга қайтариб берилиши мумкин. Илтимоснома билан бир вақтда мазкур шахслар ҳужжат аслининг тегишлича тасдиқланган нусхасини тақдим этадилар ёки ишда қолаётган нусханинг аслига тўғрилиги суд томонидан тасдиқланишини илтимос қиладилар.
Ўзининг ташқи кўриниши, ички хоссалари ва мазмуни, турган жойи ёки бошқа белгилари билан иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш воситаси бўлиб хизмат қила оладиган ашёлар ашёвий далиллардир.
Ашёвий далилларни сақлаш
Ашёвий далиллар судда сақланади.
Судга олиб келиниши мумкин бўлмаган ашёвий далиллар турган жойида сақланади. Улар батафсил тавсифланиши, зарур бўлган тақдирда эса муҳрлаб қўйилиши, фотосуратга ёки видеоёзувга туширилиши лозим.
Суд ва ашёвий далилларни сақловчи уларни ўзгармайдиган ҳолатда сақлаш бўйича чоралар кўради.
Ашёвий далилларни сақлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 115-моддасида белгиланган қоидаларга мувофиқ тарафлар ўртасида тақсимланади.
Ашёвий далилларни қайтариш
Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ашёвий далиллар кимдан олинган бўлса, ўша шахсларга қайтариб берилади ёки суд шу ашёларга кимнинг ҳуқуқи бор деб топган бўлса, ўша шахсларга берилади ёхуд суд томонидан белгиланадиган бошқа тартибда реализация қилинади.
Айрим ҳолларда, суд ашёвий далилларни кўздан кечириб ва текшириб чиққанидан кейин, агар ашёвий далилларни тақдим этган шахслар уларни қайтариб беришни илтимос қилган бўлса ва бундай илтимосноманинг қаноатлантирилиши низонинг тўғри ҳал этилишига зарар келтирмаса, улар кимдан олинган бўлса, ўша шахсларга ишни юритиш жараёнида қайтариб берилиши мумкин.
Суд ашёвий далилларни қайтариш масалалари юзасидан ажрим чиқаради.
Ташкилот таркибий бўлинмалари ҳамда унга бевосита бўйсунадиган бўлинмаларнинг (агар уларда амалий жихатдан архив ташкил этишга эхтиёж бўлмаса) иш фаолияти жараёнида вужудга келган ва иш юритиш давомида тугалланган хужжатлари;
Мазкур ташкилот тизимида бўлиб тугатилган хамда ундан олдин фаолият кўрсатган ташкилот хужжатлари;
Мазкур ташкилотда ёки унга қарашли бўлган ташкилотда ишлаган фан, техника, маданият арбоблари ва ишлаб чиқариш новаторларининг шахсий фондлари;
Архив хужжатлари таркиби ва мазмунини очиб берувчи илмий-маълумот аппарати (хужжатлар рўйхати, тарихий маълумотномалар, каталоглар, кўрсаткичлар, шархлар ва хоказо).
Мустақил муассаса хуқуқига эга бўлган, хужжатларни архивга топширувчи муассасалар рўйхати ва топшириш муддатлари хузурида архив фаолият кўрсатаётган етакчи (бош) ташкилот рахбари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги «Ўзархив» агентлигининг тегишли органи ва муассасаси билан келишилган холда белгиланади.
Идоравий архивнинг асосий вазифалари бу ташкилот хужжатларини қабул қилиш, хисобга олиш, сақлаш, улардан фойдаланиш ва давлат томонидан сақлашга топшириш учун тайёрлашдан иборатдир.
Идоравий архив ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ:Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги «Ўзархив» агентлиги органлари ва муассасалари билан келишилган меъёрий-услубий хужжатларга мувофиқ ташкилотнинг таркибий бўлинмалари хамда архивни бутлаш манбалари хисобланган бошқа ташкилотларнинг иш юритиш жараёнида тугалланган хамда шахсий таркиб хужжатларини қабул қилади, хисобга олади ва сақлайди.
Архивга қабул қилинган йиғмажилдлар ва хужжатларга фонд тартиб рақамларини беради. Архивда сақланаётган хужжатларга илгари давлат томонидан сақлашга топширилган хужжатларнинг илмий-маълумот аппарати билан изчилигини хисобга олган холда илмий-маълумот аппаратини ташкил қилади ва тўлдириб боради. Архивда сақланаётган хужжатларнинг илмий ва амалий қимматини аниқлаш учун экспертиза қилишни ташкил этади, иш юритиш жараёнида хужжатлар қимматини экспертиза қилишда услубий ёрдам кўрсатади. Ташкилотнинг иш юритиш хизмати билан биргаликда таркибий бўлинмалар йиғмажилдларининг тўғри шакллантирилишини ва расийлаштирилишини назорат қилади, йиғмажилдлар рўйхатини тузишда иштирок этади. Қуйи таркибий бўлинмаларда архивларнинг ахволини ва иш юритиш қандай йўлга қўйилганлигини текширишда иштирок этади. Қўйи ташкилотларда сақланаётган хужжатлар хисобини олиб боради.
Халқимиз конституциявий ислоҳотлардан катта ўзгаришлар кутмоқда. Лойиҳа бўйича ўтказилган умумхалқ муҳокамаси жараёнида аҳолидан 220 мингдан зиёд таклифлар келиб тушганлиги ҳам фуқароларимиз ушбу масалага жуда катта қизиқиш ва эътибор билан ёндашганлигидан яққол далолат беради
Конституциявий қонун лойиҳаси устида ишлашда сенаторларимиз ҳам фаол иштирок этдилар. Хусусан, 19 нафар сенаторларимиз Конституциявий комиссия таркибида Конституциявий қонун лойиҳаси устидаги ишларда бевосита қатнашдилар.
Хабарингиз бор, Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасида, етук олимлар, жамоатчилик халқаро ва хорижий экспертлар иштирокидаги муҳокамаларда ҳар томонлама таҳлил қилинди ва маромига етказилди.
Хусусан, лойиҳани тайёрлашда ва такомиллаштиришда 400 дан ортиқ халқаро ҳужжатлар, 190 га яқин мамлакатлар конституциялари пухта ўрганилди, халқаро эксперт ва мутахассислар иштирокида бир неча бор муҳокама қилинди, шунингдек, республиканинг турли ҳудудларида кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида жами 20 мингга яқин муҳокамалар ташкил этилди.
Лойиҳа 10 га яқин хорижий ва халқаро экспертизалардан, шу жумладан, лингвистик, юридик, гендер-ҳуқуқий, коррупцияга қарши, жамоатчилик ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича нормаларга мувофиқлиги юзасидан экспертизалардан ўтказилди. Халқаро экспертлар ҳам лойиҳа халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган барча қоидаларини ўзида мужассам этганлигини эътироф этдилар.
Жорий йил 10 – мартида Қонунчилик палатаси мажлиси ўтказилиб, унда Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдумни тайинлаш ва уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Қарорда унинг Конституцияга мувофиқлигини аниқлаш учун уни Конституциявий судига юбориш ҳам белгиланган эди.
Шунга мувофиқ, Конституциявий суд жорий йил 13 март куни ўз мажлисини ўтказиб, юқоридаги қарорни Конституцияга мувофиқ деб топди.
Шу ўринда Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва энг асосий, муҳим жиҳатларига қисқача тўхталиб ўтсам.
Лойиҳада мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолатлар ўз ифодасини топмоқда. Ўзбекистон “ҳуқуқий давлат” деган конституциявий тамойил муҳрланмоқда.
Бу барчанинг қонун олдида тенглигини ва қонундан хеч ким устун эмаслигини таъминлаш, судлар томонидан адолатли қарорлар қабул қилиш, умуман олганда давлат органларининг халққа хизмат қилиши учун мустаҳкам пойдевор бўлади.
Янги таҳрирдаги Конституциямиз илгари амал қилиб келган “давлат – жамият – инсон” тамойилини “инсон – жамият – давлат” деб ўзгартириш, яъни энг аввало инсон манфаатини ҳар нарсадан устун қўйишни мақсад қилган.
Хусусан, унда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш – давлатнинг олий мажбурияти этиб белгиланмоқда ва шу муносабат билан инсон ҳуқуқлари кафолатлари жиддий равишда кучайтирилмоқда.
Лойиҳага асосан инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас. Инсонннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади ҳамда қонунлар, давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятининг мазмун-моҳиятини белгилаб беради. Инсон ва давлат органлари ўртасидаги юзага келган ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилиниши, ҳуқуқий таъсир чоралари мақсадга эришиш учун етарли ва мутаносиб бўлиши кераклиги белгиланмоқда. Бу нормалар ҳуқуқни қўллаш фаолиятида инсон манфаатлари устувор бўлишини амалда таъминлашга хизмат қилади.
Маъмурий судлар ҳам Ўзбекистон Республикаси маъмурий суд ишларни юритиш тўғрисидаги кодекс талабларига мувофик, маъмурий судга фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги, маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар тааллуқлидир, бироқ Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига, фуқаролик ишлари бўйича судларга, иқтисодий судларга ва ҳарбий судларга тааллуқли ишлар мустаснодир. Ўзбекистон Республикаси маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 27-моддасида маъмурий судлар томонидан кўриладиган ишлар доирасига алоҳида-алоҳида тўхталиб ўтилган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан низолашиш тўғрисидаги; маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг (бундан буён матнда маъмурий органлар деб юритилади), фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қонунчиликка мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги; сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш тўғрисидаги; нотариал ҳаракатни амалга ошириш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзишни рўйхатга олиш рад этилганлиги ёки нотариуснинг ёхуд фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги; давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаш устидан шикоят қилиш тўғрисидаги; инвестиция низолари бўйича; рақобат тўғрисидаги ишларни ҳал қилади. Мазкур қонун талабларидан келиб чиқиб, маъмурий судларга арзачилар томонидан аризалар киритилиб, фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб келинмоқда. Шу билан бир қаторда, аризачилар тарафидан маъмурий судларга мурожаат қилишнинг айрим талабларига риоя қилмаслик оқибатида судлар томонидан мазкур аризаларни асосли равишда қайтарилишига асос бўлиб келмоқда. Ҳусусан аризачилар томонидан нотариал ҳаракатни амалга ошириш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзишни рўйхатга олиш рад этилганлиги ёки нотариуснинг ёхуд фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ва давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаш устидан шикоят қилиш тўғрисидаги тоифасига кирувчи ишлар бўйича аризачилар мазкур идораларга маъмурий судлар томонидан бевосита мажбурият юклаш тўғрисидаги ариза талаби билан мурожаат қилиш ҳолатлари мавжуд бўлиб, маъмурий судларнинг ушбу идораларга бевосита мажбурият юклаш ваколати мавжуд эмас. Масалан фуқаро Ж.Валиев Термиз туманлараро маъмурий судига мурожаат қилиб, жавобгар Кадастрлар палатаси Бойсун туман филиали зиммасига ўзининг номига тумандаги “Наврўз” маҳалласи ҳудудидан “Ким ошди” савдоси қўйилган 3-ер участкасини жойида ўлчаб бериш мажбуриятини юклашни сўраган. Термиз туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 8 ноябрь кунидаги ажрими билан мажбурият юклаш Ўзбекистон Республикаси маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига кўра ариза предмети бўлмай, у маъмурий органнинг қарори ҳақиқий эмас ёки ҳаракатлар қонунга хилоф деб топилганда, суд томонидан қўлланиладиган ҳуқуқни тиклаш усули бўлиб ҳисобланишини асос қилиб ариза қабул қилишдан рад этилган. Шундан сўнг Ж.Валиев Термиз туманлараро маъмурий судига ариза билан мурожаат қилиб, аризасида мансабдор шахс давлат Кадастрлар палатаси Бойсун туман филиали ҳамда Бойсун туман қурилиш бўлимининг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиб, филиал ва қурилиш бўлими зиммасига туман марказининг бош режасига асосан тумандаги “Наврўз” маҳалласи ҳудудидан “Ким ошди” савдоси орқали сотиб олган ер участкасини фуқаро П.Қаюмовнинг номига жойида ўлчаб бериш мажбуриятини юклашни сўраган ва мазкур иш суд томонидан мазмунан кўриб чиқлган.
Fuqaro va tadbirkorlarga davlat xizmatlaridan foydalanishda yengillik yaratish, jahon standartlariga moslashtirish yoʻlida mamlakatimizda bir qator ishlar amalga oshirilmoqda.
Oʻtgan davr mobaynida sudlar faoliyatida zamonaviy texnologiyalarni keng joriy etish boʻyicha amalga oshirilgan tadbirlar natijasida, odil sudlovga erishish, sudlar faoliyatida ochiqlik va shaffoflik darajasi oshdi.
Lekin, sudning axborot tizimi koʻpgina vazirlik va idoralar bilan oʻzaro integratsiya qilinmaganligi sababli maʼlumot almashinuvi asosan qogʻoz shaklda amalga oshirilishi natijasida, tegishli maʼlumotlar olingunga qadar maʼlum bir vaqt yoʻqotilishiga olib kelayotgan, ishlarni qonunda belgilangan muddatlarda koʻrib chiqilishiga salbiy taʼsir koʻrsatayotgan, ish boʻyicha taraflarning haqli eʼtirozlariga sabab boʻlayotgan edi. Bundan tashqari, xozirgi kunda axborot-kommunikatsiya texnologiyalari barcha soxalarga izchillik bilan kirib borayotgan davrda sudlar tomonidan fuqarolar va tadbirkorlarga koʻrsatiladigan interaktiv xizmatlar turini kengaytirish boʻyicha ishlarni jadallashtirishni taqazo etayotgan edi.
Shu maqsadda, “Sud hokimiyati organlari faoliyatini raqamlashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Prezident Qarori qabul qilinib, unga koʻra barcha sudlarda ish boʻyicha taraflarning iltimosnomasi va raislik qiluvchining roziligi bilan sud majlislarini audioyozuvdan foydalangan holda qayd etib borish hamda sud majlislari bayonnomalarini ushbu tizimdan foydalangan holda shakllantirish tartibi joriy etilmoqda.
Bundan tashqari, sudyalar oʻrtasida ishlarni taqsimlashga sud muhokamasi natijasidan manfaatdor boʻlgan shaxslarning taʼsir koʻrsatishi istisno etiladigan tartibda, apellyatsiya va kassatsiya instansiyasi sudlarida ishlarni sudyalar oʻrtasida avtomatlashtirilgan axborot tizimidan foydalangan holda taqsimlash tartibi kiritiladi.
Fuqarolar va tadbirkorlik subyektlariga odil sudlovga erishishda qulaylik yaratish maqsadida 10 ga yaqin interaktiv xizmatlar koʻrsatishni yoʻlga qoʻyish nazarda tutilmoqda. Jumladan, billing elektron toʻlov tizimi, davlat boji kalkulyatori, sud qarorlari banki, sudlarda koʻrilayotgan ishlarning onlayn jadvali, elektron raqamli imzodan foydalangan holda daʼvo, ariza, shikoyat va iltimosnomalarni avtomatik ravishda shakllantirish kabi interaktiv xizmatlarni joylashtirish koʻzda tutilmoqda.
Sudlarda axborot-kommunikatsiya texnologiyalari infratuzilmasi yana-da yaxshilanadi, 28 ta davlat organlari va tashkilotlari, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Virtual qabulxonasi, Bosh vazirining Tadbirkorlar murojaatlarini koʻrib chiqish qabulxonalari axborot tizimlarini Oliy sudning axborot tizimiga bosqichma-bosqich ulanadi. Bu orqali davlat organlari va tashkilotlariga maʼlumotlarni elektron shaklda yuborish, ulardan qabul qilish, muayyan ishni koʻrish jarayonida zarur boʻlgan maʼlumotlar va hujjatlarni fuqarolarni ovvora qilmagan holda sudlar tomonidan bevosita davlat organlari va tashkilotlaridan elektron shaklda bepul olish imkoniyati yaratiladi.
Mavjud axborot tizimlari negizida zamonaviy texnologiyalarni hisobga olgan holda yangi dasturiy platforma asosida yagona “Adolat” axborot tizimlari kompleksini yaratish koʻzda tutilgan boʻlib, unda sud hujjatlarini sudlar faoliyatiga joriy etilgan axborot tizimidan foydalanib avtomatlashtirilgan ravishda shakllantirish, fuqarolar va tadbirkorlik subyektlari tomonidan axborot tizimi orqali jinoyat ishlari boʻyicha sudlar va maʼmuriy sudlarga elektron murojaat qilish tizimi, fuqarolar va tadbirkorlik subyektlari uchun axborot tizimlarining mobil versiyalari yaratiladi, sudya va sud xodimlarini yangiliklardan va sudlar faoliyatiga oid maʼlumotlardan xabardor qilish moduli joriy etiladi, sud qarorlarini ish boʻyicha taraflarga onlayn tarzda taqdim etish imkonini beruvchi dasturiy modul ishlab chiqiladi.
Fuqarolarning sarsongarchiligini oldini olish, ularning vaqtini tejash, xavfsizligini taʼminlash maqsadida zamonaviy vositalar (gadjetlar)dan foydalangan holda sud majlislarida ishtirok etish imkonini beruvchi mobil videokonferensaloqa joriy etiladi.
Jazoni ijro etish muassasalarida videokonferensaloqa tizimi oʻrnatilib, sudlanuvchilarni etap qilish, joylash, sud majlislariga olib kelish va olib ketish kabi harakatlarga sarflanayotgan byudjet mablagʻlari tejaladi.
Mazkur qarorga asosan sud hokimiyati organlari faoliyatini raqamlashtirish davlat organlari va tashkilotlari, fuqarolar hamda tadbirkorlik subyektlari bilan elektron hamkorlikni taʼminlashga, sudlar va boshqa idoralar oʻrtasida maʼlumot almashinuvini yaxshilashga, fuqarolarning vaqtini tejashga, sudlar faoliyatida ochiqlik va shaffoflikni taʼminlashga xizmat qilishi shubhasiz.
Давлат рўйхатидан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар банк ҳисобварағини очганидан кейин якка тартибдаги тадбиркор томонидан амалга ошириладиган фаолият турига қараб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорда ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланишга ҳақли.
Якка тартибдаги тадбиркор ва ёлланма ходим ўртасидаги якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олинган ҳолда меҳнат тўғрисидаги қонунчилик билан тартибга солинади.
Якка тартибдаги тадбиркор томонидан ишга қабул қилинаётган шахс билан якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар юзага келишига ёзма шаклда тузиладиган меҳнат шартномаси асос бўлади.
Якка тартибдаги тадбиркор томонидан ишга қабул қилинаётган ходим билан номуайян муддатга меҳнат шартномаси ёки муддатли меҳнат шартномаси тузилиши мумкин. Бунда меҳнат шартномасининг муддати якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак.
Иш қидираётган шахс меҳнат шартномаси тузилгунига қадар меҳнат ва бандлик шартлари тўғрисида олдиндан хабардор қилинган бўлиши керак.
Ходим ва якка тартибдаги тадбиркор ўртасидаги меҳнат шартномасининг намунавий шакли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича Республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Меҳнат шартномаси уч нусхада тузилади, улардан бири якка тартибдаги тадбиркорда қолади, иккинчиси ёлланма ходимга берилади, учинчиси эса якка тартибдаги тадбиркорнинг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этилади. Меҳнат шартномасининг нусхасини давлат солиқ хизмати органига тақдим этиш электрон шаклда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланма ходимларни ишга қабул қилиш буйруқ эълон қилмасдан амалга оширилади.
Иш режими, дам олиш кунларини ва йиллик меҳнат таътилларини бериш тартиби ходим билан якка тартибдаги тадбиркор ўртасидаги келишувга кўра белгиланади. Бунда иш ҳафтасининг давомийлиги Меҳнат кодексда белгиланганидан кўпроқ, йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги эса қисқароқ бўлиши мумкин эмас.
Меҳнат кодекс 137-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда якка тартибдаги тадбиркор ходимнинг тарафлар томонидан белгиланган меҳнат шартлари ўзгартирилиши тўғрисида ходимни камида ўн тўрт календарь кун олдин ёзма шаклда огоҳлантириши шарт.
Ходим якка тартибдаги тадбиркор билан тузилган меҳнат шартномасини ушбу тадбиркорни етти календарь кун олдин ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда ўз ташаббусига кўра бекор қилишга ҳақли.
Меҳнат кодексда назарда тутилган асослардан ташқари, якка тартибдаги тадбиркор ходим билан тузилган меҳнат шартномасини унда назарда тутилган асосларга кўра бекор қилишга ҳақлидир.
Якка тартибдаги тадбиркорда ёлланиб ишлаш даврлари, башарти ижтимоий солиқ тўланса, ходимнинг меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади.
Ходимнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш ижтимоий солиқ тўлаш тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилади.
Ходим ва якка тартибдаги тадбиркор ўртасидаги ўзаро келишув асосида тартибга солинмаган якка тартибдаги меҳнат низолари суд тартибида ҳал этилади.
Вилоят маъмурий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 февраль кунги “Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида” ги ПҚ-46-сонли қарори асосида тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини амалга ошириш бўйича “ЙЎЛ ХАРИТАСИ” нинг 1-банди талабига асосан жорий йилнинг 20-28 феврал кунлари “Инсон ҳуқуқлари” ҳафталиги давомида тарли тадбирлар ўтказилмоқда.
Хусусан, 2023 йил 20 февраль куни Вилоят маъмурий суди судьялари О.Эронқулов ва С.Халматовлар иштирокида Термиз шаҳарнинг 1, 2 ва 4 мактабларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 февраль кунги “Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида” ги ПҚ-46-сонли қарорининг мазмун моҳияти юзасидан ўқувчилар иштирокида “Инсон ҳуқуқлари-олий қадрият”, “Судья ва ёшлар тарғибот учрашувлари”, “ЯнгиЎзбекистон ва инсон ҳуқуқлари” мавзуларида ахборот ва маънавият соатлари ўтказилди.
Ўтказилган ахборот ва маънавият соатларида судьялар томонидан ўқувчиларга Инсон ҳуқуқларига оид халқаро нормалар ушбу нормаларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги талқини, Республикамизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, тадбир якунида судьялар ўқувчиларнинг суд-ҳуқуқ масалаларида ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб берилиб, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада ошириш чора-тадбирлари белгиланди.
Адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш, суд ҳокимиятининг амалда мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлиги ва одил судлов сифатини ошириш мақсадида 2023 йил 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-табирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Мазкур Фармоннинг 1-иловасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг эмблемаси тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг эмблемаси (кейинги ўринларда эмблема) қўйидаги кўринишга эгадир. Унинг марказида Ўзбекистон Республикаси харитаси, адолат тарозиси, китоб тасвирланган бўлиб, ўнг ва чап томонларида судьяларнинг махсускийимидаги нишон рамзлари ва нақшлари акс эттирилган.
Эмблема саккиз бурчак шаклда бўлиб, ички қисми эса доирасимон шаклда тасвирланган. Доиранинг устки қисмида айланаси бўлиб “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI” сўзлари, пастки қисмида айланаси бўйлаб “OLIY SUDI” сўзлари ёзилган. Ёзувлар нишонлар ва нақш безаклари билан ажратилган.
Эмблема донолик, улуғворлик ва юксакликни ифода этувчи олтин, оқ тўқ кўк, оч яшил ва оч кўк ранглар кўринишида акс эттирилган.
Саккизбурчак доиранинг нақшлари, ундаги сўзлар, адолат тарозиси-олтин рангида, китоб-олтин зарҳал билан ҳошияланган ҳолда оқ рангда, Ўзбекистон Республикаси харитаси оч яшил ва оч кўк рангда, доиранинг ички қисми олтин зарҳал билан ҳошияланган ҳолда оч яшил ва оч кўк рангда, доиранинг айлана ён қисмлари-олтин зарҳал билан ҳошияланган ҳолда тўқ кўк рангда тасвирланган.
Доиранинг марказидаги харита -Ўзбекистон Республикаси ҳудудини англатади. Марказдаги тарози одиллик мезонини англатиб турувчи рамз маъносида, китоб эса судьялар одил судловни фақат Конституция ва қонунларга қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширишини ифодалайди. Доиранинг икки ён четининг ўртасида судьяларнинг махсус кийимида акс эттирилган нишон рамзи тушурилган. Нишон-Ўзбекистон Республикаси гербида тасвирланган саккизбурчак билан бойитилган доирадан иборат. Икки томон нишоннинг орқа ва пастки қисмларида миллийликни ифодаловчи айланаси бўйлаб нақш безаклари тасвирланган.
Адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш, суд ҳокимиятининг амалда мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлиги ва одил судлов сифатини ошириш мақсадида 2023 йил 16 январь куни ЎзбекистонРеспубликаси Президентининг “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-табирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Мазкур Фармонга асосан, одил судловни таъминлашнинг устувор вазифалари белгиланди.
Жумладан, адолатли суд қарорлари қабул қилинишига эришиш орқали халқнинг, шу жумладан, тадбиркорларнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, фуқаролар ҳамда тадбиркорларга ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя қила олиши учун барча имкониятларни яратиш, суд ишларини юритишда тортишув ва тарафларнинг тенглиги тамойилларини тўлақонли рўёбга чиқариш.
Судга ҳурматсизлик қилиш ва суд ишига аралашиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича самарали механизмларни ишлаб чиқиш.
Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида уларнинг ишига ҳар қандай аралашув қатъий жазоланиши,судьяларнинг хавотирсиз ишлаши учун давлат томонидан барча шароитлар яратилиши қайд этилган.
Судга ҳурматсизлик қилиш ҳолатларини олдини олиш учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш ва жиноий жавобгарликбелгилаш, суд ишларини ҳал этишга аралашганлик васуд ҳужжатини ижро этмаганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш, одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашганликка оид ҳар бир жиноят ишиякуни бўйича жамоатчиликни оммавий ахборот воситалари орқали мажбурий равишда хабардор қилиш тартибини жорий этиш, суд қарорларининг қатъий ижросини таъминлаш, бу борада давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг масъулиятини ошириш назарда тутилган.
Мазкур Фармонга кўра, суд инстанцияларида ишларни кўрилиши бўйича қуйидаги тартиб белгиланиши назарда тутилган:
жиноят ишлари бўйича суд қарорлари қонуний, асосли ва адолатли қабул қилинганлигини текширишнинг фуқароларга қулай ва соддалаштирилган тартибини яратиш мақсадида туманлараро, туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишларни вилоят ва унга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида қайта кўриб чиқиш;
вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишларни мазкур судларда тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш;
вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишларни Олий суднинг судлов ҳайъатларида тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш;
юқори инстанция судлари томонидан ишни янгидан кўриш учун қуйи судларга юбориш тартибини бекор қилиш ва уларга иш бўйича якуний қарор қабул қилиш масъулиятини юклаш назарда тутилган.
Судьяга нисбатан турар жой дахлсизлигига, ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар ва бошқа сўзлашувлар, алоқа тармоқлари орқали узатиладиган почта, курьерлик жўнатмалари ва телеграф хабарларининг сир сақланишига бўлган ҳуқуқларни чекловчи, шунингдек, абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар тўғрисидаги ахборотни олишдан иборат тезкор-қидирув тадбирларининг ўтказилишига фақат Бош прокурорнинг санкцияси асосида йўл қўйилишини белгилаш қайд этилган.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг процессуал характерга эга бўлмаган, ҳуқуқий тушунтириш бериш борасидаги масалалар бўйича мурожаатларини адлия органлари томонидан кўриб чиқиш амалиётини йўлга қўйиш.
Одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича ихтисослашган прокурорлар корпуси этиб белгилаш, Бош прокуратуранинг жиноий, фуқаролик, иқтисодий, маъмурий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратураларининг жиноий, фуқаролик, иқтисодий, маъмурий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бўйича тегишли бўлим ва тармоқлари, туман (шаҳар) прокурорларининг мазкур йўналишлар бўйича тегишли ўринбосари ва ёрдамчилари этиб белгилаш кўрсатилган.
Ихтисослашган прокурорлар корпуси ходимлари ўз ваколатларини ҳар қандай орган ва мансабдор шахсдан мустақил равишда, фақат қонунга бўйсуниб амалга оширади ҳамда қонунчиликда назарда тутилган ҳоллардан ташқари уларнинг судда иштироки билан боғлиқ фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди;
вилоят ва унга тенглаштирилган прокуратуралар Ихтисослашган прокурорлар корпусига туман (шаҳар) прокуратураларининг тегишли йўналишларида, қоида тариқасида, камида уч йил, Бош прокуратура Ихтисослашган прокурорлар корпусига эса, қоида тариқасида, камида беш йил фаолият юритган ходимлар жалб қилинади;
Ихтисослашган прокурорлар корпуси ходимлари, қоида тариқасида, судларда прокурор ваколатини таъминлаш соҳасида узлуксиз уч йил хизмат ўтаганидан сўнг бошқа йўналишларга ўтказилиши мумкин.
Ҳар бир ҳудудда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокуратуралари ҳамда тегишли туман (шаҳар) прокуратуралари Ихтисослашган прокурорлар корпуси ходимлари ва бошқа йўналишларда узоқ йиллар фаолият кўрсатган тажрибали ходимлардан иборат Маслаҳат кенгашлари ташкил этилади.
Маслаҳат кенгашлари ўзаро муҳокама асосида ўта мураккаб тоифадаги ишларнинг ечимини топиш, ёш кадрларни тўғри йўналтириш ва уларнинг амалий кўникмаларини ривожлантириш ишларига кўмаклашади.
Мазкур Фармонда тизимдаги муаммоларнининг ечими ҳам кўрсатилган.
АВВОЛО АРХИВ ҲУҚУҚИ БУ АРХИВ ХИЗМАТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ БЕЛГИЛАБ БЕРУВЧИ ҚОНУН ВА НОРМАТИВ ҲУҚУҚИЙ ХУЖЖАТЛАРНИ ЎРГАТИШГА ҚАРАТИЛГАН ФАН ТАРМОҒИ ҲИСОБЛАНАДИ.
2.ИДОРАВИЙ АРХИВ ҚАНДАЙ ҲУҚУҚЛАРГА ЭГА?
ИДОРАВИЙ АРХИВЛАРГА ЎЗИГА ЮКЛАТИЛГАН ФУНКЦИЯ ВА ВАЗИФАЛАРНИ БАЖАРИШ УЧУН ҚЎЙИДАГИ ҲУҚУҚЛАР БЕРИЛАДИ. ИДОРАВИЙ АРХИВ ТАРКИБИЙ БЎЛИНМАЛАР ВА ҚЎЙИ ТАШКИЛОТ АРХИВЛАРИГА ЎЗЛАРИНИ ВАКОЛАТЛАРИГА КИРУВЧИ МАСАЛАЛАР БЎЙИЧА БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБДА КЎРСАТМАЛАР БЕРИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА, ТАШКИЛОТЛАРНИ ТАРКИБИЙ БЎЛИНМА ВА ҚУЙИ ТАШКИЛОТ АРХИВЧИЛАРИГА АРХИВ ИШИ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН МАЪЛУМОТЛАРНИ УЛАРДАН СЎРАБ ОЛИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА ШУНИГДЕК ЗАРУР ҲОЛЛАРДА ЭКСПЕРТЛАР ВА МАСЛАҲАТЧИЛАР СИФАТИДА ТАШКИЛОТНИНГ МАЛАКАЛИ МУТАХАССИСЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА ҲАМДА ИДОРАВИЙ АРХИВ ҲУЗУРИДА АРХИВ ИШИГА КЎМАКЛАШУВЧИ КЕНГАШЛАР ВА КОМИССИЯЛАР ТУЗИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА.