Маъмурий судларда тафтиш инстанцияси жорий этилди.

Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзекистон Республикаси МСИЮтКга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида ЎРҚ 889-сонли Қонуни 2023 йил 25 декабрда қабул қилинган.

Ушбу Қонун билан ЎР МСИЮтКга ишларни кўришнинг ўта марказлаштирилишига барҳам бериш, фуқароларнинг олис ҳудудлардан судга келиб сарсон бўлишининг олдини олиш мақсадида вилоят судларида ишларни апелляция ёки кассация ва тафтиш тартибида кўрилишини, ишлар тафтиш тартибида ЎР. Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатида ва алоҳида ҳолларда ЎР Олий суди Раёсатида кўрилишини ҳамда юқори инстанция судлари томонидан ишларни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш тапртиби бекор қилинишини, шунингдек ерга оид ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ ишларни маъмурий судлар томонидан кўришда прокурор иштироки шартлигини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Мазкур Қонун билан МСИЮтКнинг 17-моддасининг 3-қисмида Ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида тафтиш тартибида кўриш ҳайъатда Олий суд Раёсати аъзоларининг кўпчилиги иштирокида амалга оширилади.

Ишни биринчи инстанция судида кўришга иштирок этган судья, агар суд қарори апеллляция, кассация ёки тафтиш инстанцияларида бекор қилинган бўлса, шу ишни биринчи инстанция судида янгидан кўришга(янги очилган ҳолатлар мустасно); апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси судида кўришга йўл қўйилмайди.

Ишни апел. судида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи, кассация ва тафтиш инстанцияларида кўришда иштирок этмайди.

Ишни кассация судида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи, апелляция ва тафтиш инстанцияда кўришда иштирок этмайди.

Ишни тафтиш инстанция судида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи, апеллляция ва кассация инстанцияларида иштирок этмайди.

46-м. 7қ. ерга оид ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ ишларда прокурорни иштирок этиши шарт деган сўзлар киритилди.

1263  м.5қ.  Келишув    битими апелляция ёки кассация, тафтиш инстанциялари томонидан тасдиқланган тақдирда, суд ажрим чиқарилиб, илгари қабул қилинган барча суд ҳужжатлари бекор қилинади ва иш юритиш тугатилади. Бунда  суд ҳужжатининг қонунийлиги ва асослилиги текширилмайди.

Апелляция шикояти(протести) беришнинг ўтказиб юборилган муддати шикоят(протест) бераётган шахснинг илтимосномаси бўйича судья томонидан, агар илтимосномаси ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан 3 ой ўтмасдан берилган бўлса ва узрли сабаб бўлса тикланиши мумкин.

Апелляция шикояти (протести) иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисида ажрим нусхаси у чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай (эски таҳрирда уч кун) ишда иштирок этувчи шахсларга ушбу кодекснинг 171м. тартибда юборилади электрон почта орқали.

219м. апелляция инстанцияси суди ишни судга тааллуқлилик қоидалари бузилган ҳолда кўрилганлиги  ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ишни  судга тааллуқлилигига  кўра бошқа судга юборишга ҳақлилиги белгиланган.

Апелляция инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўради.

Бунда, ишни биринчи инст. судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтиш ҳақида ажрим чиқариб, унда бажарилиши лозим бўлган ҳаракатлар кўрсатилади.

Агар иш янгидан кўриш учун юборилаётган бўлса, биринчи инстанция  суди томонидан бажарилиши керак бўлган ҳаракатлар апелляция инст. судининг қарорида кўрсатилади деган тартиб бекор қилинди.

Ишда иштирок этувчи шахслар ва ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар, Ўзекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан кассация шикояти (протести) беришга ҳақли.

Туманлараро маъмурий судининг қарори, вилоят маъмурий судининг биринчи инстанция бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан берилган кассация шикоятлар вилоят маъмурий суди томонидан кассация тартибидан кўрилади.

Олий судининг биринчи инстанция бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан берилган кассация шимкояти Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилади.

Кассация шикояти кассация инстанция судига йўлланади, бироқ ҳал қилув қарори қабул қилган судга топширилади.

Ҳал қилув қарори қабул қилган суд шикоят келиб тушган кундан бошлаб 5 кун муддатда уни кассация инстанция судига иш билан бирга юборади.

Кассация шикояти (протести) ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан 6 ОЙ ичида берилади.

Туманлараро маъмурий судининг қонуний кучга кирган, апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича ҳал қилув қарори , ажрими, қарори устидан вилоят судига қуйидаги шахслар тафтиш тартибида шикоят (протест) қилиши мумкин:

Ишда иштирок этувчи шахслар, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахслар, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари итўғрисида суд қарор қабул қилган шахслар, Ўзекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили, Бош прокурор ва унинг ўринбосарлари, вилоят прокурори ва унинг ўринбосарлари.

Вилоят маъмурий суди томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишлар бўйича , ушбу суд томонидан  биринчи инстанция, апелляция ёки кассация тартибида кўрилган суд ҳужжатлари, Олий суд томонидан биринчи инстанция, апелляция ёки кассация тартибида кўрилган суд ҳужжатлари устидан Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига қуйидаги шахслар тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтириши) мумкин:

Ишда иштирок этувчи шахслар;

Бош прокурор ва унинг ўринбосарлари.

 Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида суд ҳужжатлари устидан Олий суд Раёсатига қуйидагилар тафтиш тартибида протест келтириши мумкин:

Олий суди раиси, Бош прокурор, прокурор иштирокида кўрилган иш бўйича , шунингдек бошқа ишлар бўйича.

Тафтиш тартибидаги шикоят вилоят судиномига йўлланади, лекин ҳал қилув қарори қабул қилган судга берилади.

Ҳал қилув қарори қабул қилган суд шикоят (протест) келиб тушган кундан бошлаб беш кунмуддатда иш билан бирга тафтиш тартибида кўрадиган судга юборади.

Тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш муддатлари:

Биринчи инст. судининг қарори, ажрими қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир йил;

Вилоят судига тафтиш тартибида шикоят бериш муддати кассация инстнцияси томонидан қарор қабул қилингунига қадар ўтган тақдирда кассация инстанцияси қарори қабул қилинган кундан бошлаб уч ой;

Олий судга вилоят суди томонидан тафтиш тартибида қарор қабул қилинган кундан уч ой ичида, Олий судининг Раёсатига Олий суд раисининг, Бош прокурорнинг протести  тарафларнинг мурожаати келиб тушган кундан бошлаб уч ой ичида, лекин Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида кўриб, қарор қабул қилинган кундан бошлаб олти ойдан кечиктирмай берилиши мумкин.

Тафтиш тартибида шикоят (протест) беришнинг ўтказиб юборилган муддати шикоят берган шахснинг илтимосномаси бўйича , агар илтимоснома тафтиш тартибида шикоят бериш муддати ўтган кундан бошлаб уч ой ичида берилган шикоят бериш сабаблари узурли деб топилган бўлса тикланиши мумкин.

Бироқ ушбу муддат ўтгандан кейин берилган тафтиш тартибидаги шикоят (прот) кўриб чиқилмайди.

Тафтиш тартибидаги шикоятда (протестда) қуйидагилар кўрсатилади:

Шикоят йўлланаётган тафтиш инст. судининг номи;

Шикоят бераётган шахснинг номи, (ф.и.о) манзили;

Устидан шикоят бераётган қарорни қабул қилган суднинг номи;

Ишнинг рақами, ҳал қилув қарори қабул қилинган санаси;

Шикоят бераётган шахснинг талаби, далиллар, қонунларга ҳавола қилиб, суд қарорини нотўғри деб ҳисоблашга оид асослар;

Шикоятга илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати;

Ишда иштирок этаётган шахснинг шикоятида суд ҳужжати унинг қандай ҳуқуқ ва эркинликлари ёки қонуний манфаатларини бузилаётганлигини кўрсатиши керак;

Шикоят бераётган шахснинг телефон рақами;

Шикоят бераётган шахс ёки вакили томонидан имзоланган бўлиши.

Тафтиш шикоятига қуйидагилар илова қитлинади:

Давлат божи ва почта харажатлари квитанцияси;

Шикоят нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

Шикоятда вакил имзолаган бўлса, унинг ишончномаси;

Вилоят маъмурий судининг тафтиш тартибидаги шикоятни қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисидаги ажрими устидан Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига берилади.

Вилоят суди томонидан шикоятни иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан бошлаб бир ой ичида кўриб чиқади.

Олий суд шикоят кўриб чиқиш учун ўтказилган кундан бошлаб бир ой.

Ишни кўраётган судлов ҳайъати томонидан  бир ойга узайтирилади.

Олий суди Раёсатига келиб тушган келиб тушган протест Раёсатга келиб тушган  кундан бошлаб икки ой муддат ичида кўрилади.

Мамлакатимизда қабул қилинган қонунлар ва уларга киритилган ўзгаришларнинг асосий мақсади инсон манфаати, уларга шароит яратиш, яшаш тарзини яхшилашдан иборат.

Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикаси МСИЮтКга киритилган ўзгаришлар фуқароларнинг олис ҳудудлардан судга келиб сарсон бўлишининг олдини олади, уларга қўлайликлар яратади, ўзларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш учун янада кенгроқ имкониятлар яратади деган умиддамиз.

Сурхондарё вилоят маъмурий

судининг судьяси:                                                            Хадича Рахимова

Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В!

Сурхондарё вилоят маъмурий суди судья катта ёрдамчиси лавозимига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади.

Номзодлар танлов асосида ишга қабул қилинади.

Танловда олий юридик маълумотли, компьютер билан ишлаш малакасига эга бўлган мутахассислар иштирок этиши мумкин.

Номзоднинг чет тилларини билиш қобилияти қўшимча равишда рағбатлантирилади.

Танлов бўйича номзодни ишга қабул қилиш тегишли комиссия суҳбати натижасига кўра амалга оширилади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар Сурхондарё вилоят маъмурий судига (Термиз шаҳри, Навбоғ кўчаси,
12-уй) қуйидаги ҳужжатларни юборишлари сўралади:

– ариза (яшаш манзили ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда);

– маълумотнома (объективка);диплом нусҳаси иловаси билан.

Аризалар 2023 йил  25 декабрь, соат 17:00 га қадар қабул қилинади.

Мурожаат учун тел.: (76) 227 28-18.   

Конституция бўйича 100 саволга 100 жавоб мавзуси ҳақида

2023 йил 7 декабрь куни Сурхондарё вилоят маъмурий суди биносида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш, мақсадида Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва Сурхондарё вилоят Адвокатлар палатаси, Сурхондарё вилоят маъмурий суди,Термиз туманлараро маъмурий суди судья ва суд аппарати ходимлари иштирокида «Заковат» интеллектуал турнирини ташкил этилди.

 “Заковат” интеллектуал турнирида Конституция бўйича 100 саволга 100 жавоб бўйича савол жавоблар ўтказилиб, Сурхондарё вилоят маъмурий суди судья катта ёрдамчиси Тожимуродова Раъно Рашид қизи биринчи ўринни, Сурхондарё вилоят маъмурий суди судья катта ёрдамчиси Шапиев Алихон Усанович иккинчи ўрини ҳамда Термиз туманлараро маъмурий суди судья ёрдамчиси Назаров Немат Мамаджонович учунчи ўрини қўлга киритиб муносиб тақдирландилар.

Вилоят маъмурий суди

архив мудири                                                                Н.Рахманова

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш, Асосий қонунимизда белгиланган демократия, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик ғоялари атрофида фуқароларни жипслаштириш, «Конституция — халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон           ҳаёт асоси!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий ҳамда маънавий-маърифий тадбирларни самарали ташкил этиш мақсадида Сурхондарё вилоят,Термиз туманлараро маъмурий суди судья ва суд аппарати ходимлари 2023 йил 7 декабрь куни Сурхондарё вилоят маъмурий суди биносида давлат байроғини кўтариш маросими ташкил этилди.

Вилоят маъмурий суди

архив мудири                                                                Н.Рахманова

“МЕНИНГ КОНСТИТУЦИЯМ  31 ЁШ”да шиори остида “МЕНИНГ КОНСТИТУЦИЯМ ВА ТИЛИМ”

Сурхондарё вилоят Термиз туманлараро маъмурий суди суд аппарати ходимлари Конституциямизнинг мазмун-моҳиятини, унинг ҳаётимизда юз бераётган ўзгаришлар ва қўлга киритилаётган ютуқларнинг бош омили эканини тарғиб этишда жонбозлик кўрсатиб “Менинг Конституциям 31 ёш”да “Менинг конституциям ва тилим” мавзусида диктант ёзишди.

 Конституцияда аҳолининг барча қатламлари манфаатлари акс эттирилганлигини инобатга олиб, ҳар бир Ўзбекистон фуқароси ишонч билан “Бу менинг Конституциям” деб айта олади дейиш учун барча асослар мавжудир. Конституцияда давлат ҳокимияти ўз фаолиятида қонун билан чекланишини, суверен халқ иродасига бўйсунишини, шахснинг ҳуқуқ
ва эркинликларини таъминлашини назарда тутувчи ҳуқуқий давлатнинг барча белгилари ўз ифодасини топган.

«Конституция — халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!» деган ҳаётий шиорнинг моҳияти ва аҳамиятини, янги таҳрирдаги Конституция асосида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида мутлақо янги босқичга ўтилганлигини очиб беришди. Мулкий ҳуқуқларнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, ушбу ҳуқуқларни чеклаётган омилларни бартараф этиш, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, оила, оналик, болалик ва оталикни ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг тарғиб қилинмоқда.

Вилоят маъмурий суди

архив мудири                                                                Н.Рахманова

Судларда даъво аризалар ва бошқа маълумотларни электрон тизим орқали юбориш, кўриб чиқиш жараёнларини онлайн тарзда кузатиб бориш мумкин.

Бугунги кунда фуқаролар, адвокатлар ва бошқа ташкилотлар судга даъво ариза киритиш учун судга бориб ариза киритишлари шарт эмас, тизим орқали онлайн тарзда даъво ариза киритиш, давлат божларини тўлаш, мурожаатлар йўллаш, суд қарорларидан нусха олиш ва бошқа қулайликлардан фойдаланишлари мумкин.

Сурхондарё вилоят маъмурий суди ташаббуси билан суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш ва “Адолат” ахборот тизимлари имкониятлари кенгроқ таништириш мақсадида ташкил этилган семинарда шу ҳақда кенг маълумот берилди.

Семинарда вилоят маъмурий суди судьялари, суд ходимлари, адвокатлар, фаол ҳуқуқшунослар, юридик техникум педагоглари ва талабалар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Вилоят маъмурий суди судьяси О.Эронқулов аввало давра суҳбатининг мазмун-моҳияти, мавзунинг долзарблиги ва аҳамияти ҳақида тушунча берди.

Таъкидландики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 сентябрдаги “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5-бандида, судлар фаолиятига «Адолат» ахборот тизимлари комплекси жорий этиш орқали давлат ҳокимияти ва бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти, хўжалик бошқаруви органлари, адвокатлар томонидан судларга даъво, ариза ва шикоятларни фақат электрон шаклда тақдим этиш мумкин. Шунингдек, манфаатдор шахслар томонидан даъво, ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш жараёнини онлайн тарзда кузатиб бориш, суд мажлиси иштирокчилари томонидан маълумотлар ва ҳужжатларни электрон шаклда юбориш ва суд ҳужжатларини судлар фаолиятига жорий этилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда автоматлаштирилган равишда шакллантириш белгилаб қўйилган.

Семинарда вилоят маъмурий судининг судьяси О.Эронқулов сўзга чиқиб даъво аризалар ва унга илова қилинган ҳужжатларни судга сифатли тақдим қилиш, даъвогар ва жавобгарларнинг барча маълумотларини тўлиқ киритиш шартлигини тушунтирди. Маълумотларнинг тўлиқ киритилмаслиги суд қарори ижросини қийинлаштиришини мисоллар билан изоҳлади.

Адвокатлар палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакиллари Г.Сулаймонова ва Э.Гаппаровлар судлардаги ахборот электрон тизимлари уларга анча қулай эканлиги, улар ҳозирда барча даъво аризаларни электрон тизим орқали юбораётганлигини, бу анча оворагарчилик, ортиқча ташвишларни бартараф қилганлигини билдирди.

Вилоят маъмурий суди судьяси                                   О.Эронқулов

Ma’muriy sudga murojaat qilish

Har qanday manfaatdor shaxs o‘zining buzilgan yoki nizolashilayotgan huquqlarini yoxud qonun bilan qo‘riqlanadigan manfaatlarini himoya qilish uchun ma’muriy sudga (sudga) murojaat qilishga haqli.

Ma’muriy organlarning qarorlariga yoki mansabdor shaxslarning harakatlari va harakatsizligiga e’tiroz bildirgan fuqarolar v ayuridik shaxslar o’z huquq, erkinlik va qonuniy manfaatlarini himoya qilish maqsadida tumanlararo ma’muriy sudlariga ariza (shikoyat) bilan murojaat qilishga haqli;

Umumiy qoida bo’yicha ma’muriy organlar va ularning mansabdor shaxslarining qarori, harakati (harakatsizligi) ustidan ariza (shikoyat) manfaatdor shaxsga o‘zining huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlari buzilganligi to‘g‘risida ma’lum bo‘lgan paytdan e’tiboran olti oy ichida sudga berilishi mumkin.

Viloyat ma’muriy sudi

arxiv mudiri                                                                          N.Raxmanova

Ma’muriy sudlar quyidagi ishlarni hal qiladi

1) idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar yuzasidan nizolashish to‘g‘risidagi;

2) mahalliy davlat hokimiyati organlarining, davlat boshqaruvi organlarining, ma’muriy-huquqiy faoliyatni amalga oshirishga vakolatli bo‘lgan boshqa organlarning (bundan buyon matnda ma’muriy organlar deb yuritiladi), fuqarolar o‘zini o‘zi boshqarish organlarining va ular mansabdor shaxslarining qonunchilikka mos kelmaydigan hamda fuqarolar yoki yuridik shaxslarning huquqlarini va qonun bilan qo‘riqlanadigan manfaatlarini buzadigan qarorlari, harakatlari (harakatsizligi) yuzasidan nizolashish to‘g‘risidagi;

3) saylov komissiyalarining xatti-harakatlari (qarorlari) yuzasidan nizolashish to‘g‘risidagi;

4) notarial harakatni amalga oshirish, fuqarolik holati dalolatnomalarini yozishni ro‘yxatga olish rad etilganligi yoki notariusning yoxud fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organi mansabdor shaxsining harakatlari (harakatsizligi) yuzasidan nizolashish to‘g‘risidagi;

5) davlat ro‘yxatidan o‘tkazishni rad etish yoxud belgilangan muddatda davlat ro‘yxatidan o‘tkazishdan bo‘yin tovlash ustidan shikoyat qilish to‘g‘risidagi;

6) investitsiyaviy nizolar jumlasiga investorlar bilan ma’muriy organlar, fuqarolarning o‘zini o‘zi boshqarish organlari o‘rtasidagi ular mansabdor shaxslarining investitsiya shartnomasi shartlariga rioya qilinishi bilan bog‘liq qarorlariga, harakatlariga (harakatsizligiga) doir ishlar to‘g‘risidagi;

7) raqobat to‘g‘risidagi ishlar bo‘lib yuridik shaxslar, shu jumladan chet ellik yuridik shaxslar, xo‘jalik boshqaruvi organlari, yakka tartibdagi tadbirkorlar va monopoliyaga qarshi organ o‘rtasida tovar hamda moliya bozorlarida raqobat sohasidagi munosabatlardan kelib chiqadigan, ma’muriy sud sudloviga tegishli nizolar to‘g‘risidagi;

8) ma’muriy va boshqa ommaviy huquqiy munosabatlardan kelib chiqadigan talablar bo‘yicha undirish so‘zsiz tartibda amalga oshiriladigan ijro hujjati yoki boshqa hujjat ustidan shikoyat qilish to‘g‘risidagi ishlarni hal qiladi.

Viloyat ma’muriy sudi

arxiv mudiri                                                                          N.Raxmanova

МАЪМУРИЙ СУДЛАРГА ШИКОЯТ АРИЗАСИ БИЛАН МУРОЖААТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ қандай тоифадаги низолар бўйича маъмурий судларга мурожаат қилиш ҳуқуқи белгиланган?

-идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

-маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг (бундан буён матнда маъмурий органлар деб юритилади), фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қонунчиликка мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

-сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

-нотариал ҳаракатни амалга ошириш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзишни рўйхатга олиш рад этилганлиги ёки нотариуснинг ёхуд фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

-давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаш устидан шикоят қилиш тўғрисидаги;

-ушбу Кодекснинг 271-моддасида кўрсатилган инвестиция низолари бўйича;

-ушбу Кодекснинг 272-моддасида кўрсатилган рақобат тўғрисидаги;

-маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар бўйича ундириш сўзсиз тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжати ёки бошқа ҳужжат устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни ҳал қилади;

-Суд фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган, қонун билан ўзининг ваколатига киритилган бошқа ишларни ҳам ҳал қилади.

Аризачи ушбу моддада кўрсатилган ариза (шикоят) билан бир қаторда ушбу талабларга сабабий боғланишда бўлган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талабни ҳам тақдим этишга ҳақли.

Изоҳ: Ушбу моддада кўрсатилган талаблардан алоҳида тарзда билдирилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талаб тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судда ёки иқтисодий судда кўриб чиқилиши лозим.

Маъмурий судларга шикоят аризаси билан мурожаат қилишда ариза шакли қандай бўлади?

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 187-моддасига мувофиқ маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорларини ҳақиқий эмас, улар мансабдор шахсларининг, ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги ариза (шикоят) ушбу Кодекснинг 128-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

Аризада (шикоятда) қуйидагилар ҳам кўрсатилиши керак:

🔸 устидан шикоят қилинаётган қарорни қабул қилган ёки шикоят қилинаётган ҳаракатни (ҳаракатсизликни) содир этган маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг номи, мансабдор шахснинг фамилияси, исм-шарифининг бош ҳарфлари;

🔸 устидан шикоят қилинаётган қарорнинг номи, рақами, у қабул қилинган сана, устидан шикоят қилинаётган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) содир этилган сана ва жой;

🔸 аризачининг фикрига кўра, устидан шикоят қилинаётган қарор, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) туфайли унинг бузилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари тўғрисидаги маълумотлар;

🔸 аризачининг фикрига кўра, устидан шикоят қилинаётган қарорнинг, ҳаракатларнинг (ҳаракатсизликнинг) қайси қонунчиликка зид эканлиги;

🔸 аризачининг қарорни ҳақиқий эмас, ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги талаби.

Изоҳ: Аризага (шикоятга) ушбу Кодекснинг 130-моддасида кўрсатилган ҳужжатлар, тегишли тартибда суд ҳаражатларини тўлаганлигини тасдиқловчи(давлат божини тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш, тўлашдан озод қилиш тартиби қўлланган ҳоллар бундан мустасно), шунингдек устидан шикоят қилинаётган қарорнинг матни илова қилинади.

Агар сизда ҳам юқоридаги каби муаммо ва ўз ечимини топмаётган ҳолатлар мавжуд бўлса, маъмурий судлар бундай муаммоларли ҳолатларингиз қонуний ечим топишини таъминлайди.

Сурхондарё вилоят маъмурий суди

судья катта ёрдамчиси:                                 Хуррамов Жалолиддин Шавкатович

Маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсларининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан ариза (шикоят) билан судга мурожаат этиш ҳуқуқи ҳамда муддатлари  ҳақида.

Маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсларининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан ариза (шикоят) билан судга мурожаат этиш ҳуқуқи (185-м.)

Манфаатдор шахс маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг қарорларини ҳақиқий эмас, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисида ариза (шикоят) билан, агар бу қарор, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) туфайли:

унинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузган;

унинг ҳуқуқлари, эркинликларини амалга оширишга ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришга тўсиқлар вужудга келтирган;

унинг зиммасига қонунга хилоф равишда бирор-бир мажбурият юклаган;

унинг у ёки бу соҳадаги фаолиятни амалга ошириши учун бошқа тўсиқлар вужудга келтирган деб ҳисобласа, судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

Маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсларининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан ариза (шикоят) билан судга мурожаат этиш муддатлари (186-м)

Агар Кодексда ёки ўзга қонунларда бошқа муддатлар белгиланмаган бўлса, маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг,  улар мансабдор шахсларининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан ариза (шикоят) манфаатдор шахсга ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлган пайтдан эътиборан олти ой ичида судга берилиши мумкин.

Давлат ижрочисининг қарорини ҳақиқий эмас, ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги ариза (шикоят) манфаатдор шахсга ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлган пайтдан эътиборан  ўн кун ичида судга берилиши мумкин.

Ариза (шикоят) беришнинг узрли сабабга кўра ўтказиб юборилган муддати суд томонидан тикланиши мумкинлиги кўрсатилган.

Вилоят маъмурий суди

архив мудири                                                                       Н.Рахманова

Skip to content