“Исломда қозилик” ҳақида.

Қадим тарихимизда қозилик тадрижийлик асосида ривожланиб борган. Лекин ҳар қандай даврда ҳам қози лавозимига тайинланадиган инсон пок тийнатли, юксак салоҳиятли, чуқур диний ва дунёвий илмлардан бохабар бўлган одамлар орасидан танланган. Ҳар ким ҳам бу ниҳоятда масъулиятли лавозимни қабул қилавермаган. Шу ўринда қуйидаги ривоятни келтириб ўтиш мақсадга мувофик.

Қозиликни рад этган имом «Ибн Ҳубайра Кўфа шаҳрига ҳоким этиб тайинланганида Абу Ҳанифани қозилик мансабига таклиф этди. Лекин Аллоҳдан қўрққан, комил имонли, тақволи аллома Абу Ҳанифа, бандаларга зулм қиладиган ҳукм чиқаришдан хавфсираб, бу таклифни рад этдилар. Шу боис, кўп азобларга гирифтор бўлиб, қийноқларга солиниб, дарралар урилди. Бу ҳақда Имом ал-Муваффақ айтади: Бани Умайя халифалиги вақтида Умар ибн Ҳубайра Кўфа шаҳрига волий (ҳоким) эди. Ироқда турли фитналар бўлиб турган давр эди. Ҳоким Ирок фуқаҳоларини ҳузурига тўплади, улар орасида Ибн Абу Лайло, Ибн Шибрима, Довуд ибн Абу Ҳинд каби уламолар бор эди. Улар-нинг ҳаммасига амал тайин қилди ва Абу Ҳанифага одам юбориб, уни қози қилиб тайинламоқчи бўлди. Абу Ҳанифа буни рад қилди, шунда Умар ибн Ҳубайра агарда Абу Ҳанифа шу мансабни қабул этмаса, уни калтаклашга қасам ичди. Буни эшитган фуқаҳолар Абу Ҳанифа ҳузурларига келиб: “Аллоҳ ҳақки, сиздан илтимос қила-миз, сиз бизнинг биродаримизсиз, ўзингизни ҳалокатга қўйманг, бизлар ҳам ноиложликдан унинг қўл остида хизмат қилиб юрибмиз, аслида, биз ҳам бу ҳокимни ёқтирмаймиз, у айтган мансабни қабул қилинг», деб айтишди. Абу Ҳанифа уларга: «Бу ҳоким одамларнинг бошини олишга фармон ёздириб, бу фармонини мен муҳрлаб, тасдиклаб беришимни истайдими? Аллоҳга қасамки, мен бу ишни асло қилмайман», деб уларнинг илтимосини рад этдилар. Шунда Ибн Абу Лайло: «Биродарларингизни ўз ҳолига қўйинглар, бу тўғри қиляпти», деди. Кўп ўтмай, Абу Ҳанифани зиндонга ташлаб, бир неча кунлар кетма-кет дарра урдилар. Ўлим ҳолига келиб қолганларини кўрган ҳо-ким аскарлари унга бу хабарни етказишди. Ҳоким атрофидагиларга Абу Ҳанифага бориб насиҳат қилинглар, агарда бироз фурсат беришимни сўраса, ўйлаб кўриши учун унга муҳлат бераман, деди. Абу Ҳанифага бу гапни айтишгач, у киши, майли, мен биродарларим билан маслаҳат қилайин, дедилар. Шундан сўнг Ибн Ҳубайра уни қўйиб юборишга амр қилди. Абу Ҳанифа қамоқдан чиқишлари биланоқ уловни миниб, Маккага қочиб кетдилар. Бу воқеа 130-хижрий санада бўлган эди. Шундан сўнг, то аббосийлар халифаликни олгун-ларига кадар Маккада турдилар. Ва Абу Жаъфар Мансур даврида яна Кўфага қайтиб келдилар. Абу Ҳанифани юз дарра калтаклашган, яъни ўн кунга қадар ҳар куни ўн даррадан уришган эди. Дарра бошларига, юзларига ва таналарига урилар эди. Барча калтакларга сабр этиб, Аллохдан ажр истаб, ҳақиқатни тарк қилмай чидадилар. Фақат калтак зарбаларининг асари юзларида из қолдирганидан хафа бўлдилар, чунки оналари бу ҳолларини кўриб ғамга ботишидан ўксиндилар. Ҳақиқатдан ҳам она у кишидаги калтак асарларини кўриб, кўп хафа бўлди ва унга: «Сени илминг шу аҳволга солган бўлса, бундай илмдан воз кечсанг бўлмайдими?» деди. Абу Ҳанифа онасига: «Агарда бу илмим билан молу дунё излаганимда унга аллақачон эришган бўлардим, лекин мен илмни саклаганимни ва ўзимни илм йўлида ҳалокатга ташламаганимни Аллоҳ билишини хоҳлайман», дедилар. Дарҳақиқат, ҳақиқий ҳалокат илмни зое қилиб, шариат кўрсатмасига зид иш қилишдадир, бундай қилгувчилар охиратда темир гурзилар билан урилиб, дўзах азобида жазоланадилар. Чунки улар илмни ҳавою нафсга берилган амалдору ҳокимлар истаган йўлга ишлатадилар ва улардан молу дунё орттирадилар. Кўпинча, амалдорлар шариатга ва ҳақиқатга зид ишларни қиладилар. Баъзи олимлар эса уларнинг бу қилмишларини маъқуллаб, ҳаттоки уларнинг бу ношаръий ишлари шариатга мувофиқ деб фатволар ҳам топиб берадилар ва шу сабабли ҳақиқат ҳалокатга учрайди. Бундай олимлар ҳар замонда, ҳар шароитда ва ҳар қандай тузумда ҳам мавжудлиги барчага аён. Улар бу фоний дунёда ўз мансабидан, ё амалидан ажраб қолишдан қўрқиб, ҳақиқий ризқ бергувчи Аллоҳнинг ўзи эканини унутиб, амалдорларнинг буйруғини бажариб, шариатга зид бўлса ҳам, уларнинг истакхоҳишига қараб гапириб, фатволар берадилар. Бундай кимсалар охиратда Одил Ҳоким Аллоҳ ҳузурида жавоб беришларини асло унутмасликлари лозим. 

Абу Ҳанифа – охиратини бу фоний дунёга алмаштирмаган ҳақиқий тақводор, Аллоҳдан қўрққан буюк фақиҳ эдилар. Шунинг учун ҳам у киши билан Ибн Ҳубайра орасида воситачи бўлиб, уни қозилик мансабини олишга кўндирмоқчи бўлган кишига: “Бу дунёда калтакланишим охиратда темир гурзида жазоланишимдан кўра енгилроқ, Аллоҳга қасамки, мени ўлдирса ҳам қозилик қилмайман!» деб жавоб килган эдилар». Ушбу ривоятдан кўриниб турибдики, азалдан ислом динида козилик лавозимига тайинланадиган инсон илмли, одил, ҳалол, покиза, сабр-токатли ва нафсига ғолиб бўлган кишилар орасидан танланган. Энг муносиби судя (қози)ликдек шарафли ва масъулиятли мансабга жалб этилган. Судя (қози)ларнинг одиллиги туфайли элулусда яшаган фуқароларнинг фаровонлиги ортади.

Бироқ, илму тафаккурда жуда юксак мақомга кўтарилган, қалби Аллоҳга боғланган айрим шахслар бу таклифга юрак ютиб ҳамиша ҳам рози бўлавермаган. Ривоятда баён этилганидек, ушбу мансабни тасодифан бошқа бир нолойиқ кимса эгаллаб олмаслиги учун, танланган муносиб номзод мажбур қилинган. Муҳтарам судья, бугун Сизни муносиб кўришиб, судьяликка таклиф этишяптими, аввало, унинг жавобгарлигини ўйлаб кўринг. Зинҳор-базинҳор таниш-билиш ёинки бошқа нопок йўлларни ишга солиш орқали бу лавозимга эришмоқни хаёлингизга ҳам келтирманг! Бу ҳақда чукур мулоҳаза юритиб, муайян тўхтамга келиш учун Сизда ҳамиша вақт бор. Қозилик ишлари давр талаби, шароит тақозосига кўра такомиллаштирилган. Хусусан, Расулуллоҳ (с.а.в.) даврларида ишни фақат кози олиб борган бўлса, кейинчалик, котибият таъсис этилган ва ушбу лавозим бутун мамлакат қозихоналарида кенг тарқалган. Уммавийлар даврида қозилик маҳкамаларида, шароит тақозосига кўра, бир қанча янги лавозимлар таъсис қилинган. Мунодий ана шундай лавозимлардан бири саналади. Мунодий қозилик маҳкамаларида мунтазам иштирок этувчи лавозим эгаси ҳисобланиб, унинг асосий вазифасига даъвогарларга қозининг келганини билдириш ва уни таништириш, хусуматчиларни чақириш каби юмушлар кирган.

Даъволар кўпайиб боргани сари одамларни тартиб асосида ко-зихонага киритиб, тинчликни таъминловчи ҳожиб лавозими юзага келди. Ҳожиблик вазифасини баъзан мунодийлар ҳам бажаришган. Аксар ҳолларда ҳожиблик жилвозларга юклатилган. Жилвоз (мир-шаб) шаҳар шуртасидан (миршаблиги) қозихонада тартиб-интизомни саклаш максадида тайинланган ёки уни қозининг ўзи мансабга тайин этиши мумкин бўлган. Мамлакатда араблар билан бир қаторда, араб бўлмаган мусулмонлар ва бошқа динга мансуб шахслар ўртасида низолар келиб чиқа бошлагандан сўнг маҳкамаларда таржимонларга эҳтиёж сезилган. Айнан уммавийлар давридан бошлаб, ушбу лавозим таъсис этилган. Уммавийлар даврида бошбошдоқлик кучайган, мансабдор шахслар томонидан ноқонуний ишлар содир этилганлиги, мусулмонлар ўртасида бўлинишлар юзага келганлиги учун жиноятчилик ва ўз мансабини суиистеъмол қилиш ишлари авж олганди. Бу давр, жумладан, мансабдор шахслар ичида ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг кўплаб кузатилиши билан ҳам характерланади. Жабрланувчиларнинг козидан адолат истаб келиши, адолатли ҳукм чиқарилган ҳолларда ҳам ижросини таъминлайдиган волийларнинг йўқлиги ёки ҳукмнинг волий томонидан ижро этилмай қолиши мамлакатдаги ижтимоий-ҳуқуқий ҳаётни издан чиқариб юборади. Бунинг натижаси ўлароқ, мамлакатда мазолим – қозилик маҳкамаси ташкил этилган. Бу маҳкама, асосан, мансабдор шахслар ва қозилар устидан қилинган шикоятларни кўрган. Мазкур маҳкамани уммавий ҳукмдорлардан Абдулмалик ибн Марвон ташкил қилган. Мовардийнинг хабар беришича, у шу хусусда келган шикоятчиларни эшитиш учун алоҳида кун ажратган. Агар бирор масалада иккиланса ёки тўғрироқ ҳал қилинишини истаса, ишни ўзининг хос қозиси Абу Идрис Аздийга топширган. Мовардий «Аҳкомус-султониййа» асарининг еттинчи боби мазолим козилик маҳкамалари фаолиятига бағишланган. Ушбу маҳкама бошқа қозихоналар билан бир хил тартиб-қоида асосида иш юритган. Жумладан, икки маҳкамада ҳам даъвони кўриш бўйича келти-риладиган далил ва исботлар бир хил талаб асосида қабул қилинган. Умар бин Абдулазиз даврига келиб, мазолимда далиллар борасидаги қаттиққўлликдан воз кечилган. Шариат қонунлари бўйича етарли далил бўлмасада, озгина ишора ёки билвосита далилларнинг борлиги ҳукм чикариш учун асосли деб топилган. Буни бир қатор мансабдор шахслар ва уммавийлар сулоласи етакчиларининг танобини тортиб қўйишга қаратилган сиёсат сифатида изоҳлаш мумкин.

Вилоят маъмурий суди

Архив мудири 
Н.Рахманова

СУД ПРОЦЕССИ ИШТИРОКЧИЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАР

Судя процессуал бўлмаган алоқаларни, яъни муайян суд иши бўйича ишда иштирок этувчи шахслар, уларнинг вакиллари, прокурор, адвокат бошқа манфаатдор шахслар билан процессуал ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳар қандай мулоқотни, агар ушбу ҳаракатлар судянинг холислиги ва беғаразлигига асосли равишда шубҳа туғдириши мумкун бўлса, истисно этиши лозим.

Судя ўз мажбуриятларини бажариши чоғида олинган ахборотни ошкор этишга ҳақли эмас. Судя ўз хизат мавқеи муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган сир тутиладиган ахборотдан судялик мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган мақсадда фойдаланиши ёки уни бирор кишига ошкор қилиши мумкун эмас.

Судья одил судловни амалга ошириш чоғида ҳамда хизмат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳаёти давомида суд ҳокимияти вакили эканлигини, жамиятнинг суд ҳокимиятига бўлган ишонч ва ҳурмати юксак бўлишини таъминлаш бурчи эканлигини ҳамиша ёдда тутиши лозим.

Судьянинг хулқ-атвори унинг холислиги ва беғаразлигига бўлган ҳар қандай гумонни истисно этадиган даражада бўлиши лозим. Кундалик ҳаёти давомида судья унинг мустақиллигига таъсир этиши мумкун бўлган ҳар қандай жамоавий тадбирлардан ўзини тийиши лозимдир.

Судья одил судловни амалга оширишда ишда иштирок этувчи шахслар томонидан суд мажлисини ўтказишнинг юқори маданиятига риоя этишини таъминлаши шарт.

Судья суд мажлисида иштирокчиларнинг шаъни ёки қадр-қимматини камситадиган, ишчанлик обрўсини пасайтирадиган ҳаракатлар содир этмаслиги, суд ишини олиб боришдаги “устунлик” вамқейини суиистеъмол қилмаслиги, ўзи ва проссецнинг бошқа иштирокчиларига ўзаро хурмат билан муносабатда бўлишини таъминлаши лозим.

Судья суд мажлиси иштирокчиларининг ишдан ташқари мурожаатларини ишга алоқадор ёки иш учун муҳим бўлмаганлиги сабабли хушмомилалик билан тўхтатиши, иш учун аҳамиятли ҳолатларни аниқлаштириши учун муносиб саволларни қизиқиш билан беоиши, вазиятни назорат қилиши, қалтис вазият содир бўлганда усталик билан ундан чиқиш чораларини кўриши лозим.

Танишлар билан ҳаддан ташқари илиқ салом-аликлар уларни кўриб турган суд мажлиси иштирокчиларида, тарафларда судьянинг ҳолислиги ва беғаразлигига шубҳа вужудга келишига сабаб бўлиши мумкун.

Судья одил судловни амалга ошириш чоғида ўз иш юритувидаги ҳуқуқий низо бўйича турли маълумотлардан, шу жумладан давлат ва тижорат сирлари, шахсий маълумотлар ҳамда бошқа сир тутиладиган ахборотлардан хабардор бўлиб қолади.

Судьялар одобига оид ҳалқаро ва миллий стандартларда қатъий белгиланган талабларга биноан, судья ўз хизмат мажбуриятларини амалга ошириш чоғида ўзига маълум бўлиб қолган ахборот ва маълумотлардан одил судловга боғлиқ бўлмаган мақсадда фойдаланиши ёхуд ошкор этиши мутлақо мумкун эмас.

Судья давлат, тижорат сирларига, фарзандликка олиш сирига оид, шунингдек, жинсий жиноятлар тўғрисидаги ишларни ёпиқ суд мажлисида кўриши шарт.

Судья хизмат вазифаларини амалга ошириш билан боғлиқ маълумотлар ва сир тутиладиган ахборотларни ошкор қилганлиги учун судьялар одоби кодекси ва қасамёдини бузганлиги сабабли тегишли юридик жавобгарлик чораларига тортилади. Судьялик ваколатларини муддатидан олдин тугатишгача бўлган интизомий жавобгарлик чораларидан ташқари, судья давлат сирларига оид маълумотларни ошкор қилганда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 162-моддаси ҳамда бошқа моддалар, фарзандликка олиш сирини ошкор қилганда  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 125-моддаси билан жиноий жавобгарликга, тижорат сирини қонунга ҳилоф равишда қилгани учун етказилган зарар ва бой берилган фойдани қоплаш масаласида фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликка тортилиши мумкун.

Вилоят маъмурий суди
 Бош консултанти 
И.Шайманов

Ёпиқ суд мажлисларида иштирок этган шахслар маълумотларни ошкор қилганлик ҳолатлари учун жавобгарлик белгиланди.

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, унинг шахсий ҳаёти дахлсизлиги, шахсий ҳамда оилавий сири, шаъни ва қадр-қимматини кафолатли ҳимоя қилишга қаратилган қонунчилик базаси изчиллик билан такомиллаштирилиб борилмоқда.

Маълумки, Конституциямизнинг 137-моддасига кўра, юртимизда барча судларда ишлар очиқ кўрилади. Ишларни ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқишга фақат қонунда белгиланган ҳолларда йўл қўйилади.

Аниқроқ айтганда, амалдаги Фуқаролик процессуал кодексининг
12-моддасига мувофиқ, давлат сири, фарзандликка олиш сирига тааллуқли маълумотлар мавжуд бўлган ишлар, шунингдек, қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда, ишлар ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилиши мумкин.

Ўз навбатида, ёпиқ суд мажлисида иштирок этган судья, суд мажлиси котиби, прокурор, даъвогар, жавобгар, учинчи шахслар, умуман олганда, барча суд мажлиси иштирокчилари ўзларига маълум бўлган иш тафсилоти ва маълумотларни бошқа шахсларга ошкор қилиши мумкин эмас.

Шу боис амалдаги қонунларда ёпиқ суд мажлисларида иштирок этган шахслар маълумотларни ошкор қилганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилиши белгиланган. Аммо қонунчиликда бундай маълумотларни ошкор қилганлик учун аниқ жавобгарлик чоралари назарда тутилмаган. Бу эса, ўз навбатида, муайян ҳуқуқбузарлик учун жазо чоралари қўлланилмасдан қолинишига олиб келаётганди.

Шу муносабат билан давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг
26 сентябрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун билан Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси, Фуқаролик-процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Мазкур янги қонун билан ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумоти ва тафсилотларини ошкор қилишга йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирилган шахслар томонидан маълумот ва тафсилотлар суднинг рухсатисиз ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.

Жумладан, Фуқаролик процессуал кодексининг 60, 62, 64, 98, 208-моддаларига киритилган ўзгартиришларга кўра, эксперт, мутахассис ва таржимон ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумоти ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.

Хулоса ўрнида айтганда, амалдаги қонунларга киритилган ушбу ўзгартиш ва қўшимчалар ёпиқ суд мажлиси тафсилотлари анонимлигини таъминлаш орқали шахснинг шаъни, қадр-қиммати дахлсизлигини кафолатли ҳимоялашга хизмат қилиши билан муҳим аҳамиятга эгадир.

Хуррамов Жалолиддин Шавкатович,

Сурхондарё вилоят маъмурий суди судья катта ёрдамчиси

Янги таҳрирдаги Конституция – инсон шаъни, қадр-қиммати ва ҳуқуқларининг мустаҳкам кафолати.

“Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси давлатчилик, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларини бундан кейин ҳам барқарор ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратади”.

Мамлакатимизда 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган референдумда иштирок этган фуқароларнинг 90,21 фоизи янги таҳрирдаги Конституциямизни ёқлаб овоз бергани ҳам бу фикрни яққол тасдиқлайди, шу билан бир қаторда, Бош қомусимизда халқимизнинг Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича орзу-умидлари ва интилишлари ўз аксини топганини ифода этади.

Халқ – давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон халқининг ваколатли вакиллари бўлмиш парламент аъзолари, яъни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши депутатлари томонидан қабул қилинганини биламиз. Бундан фарқли ўлароқ, мамлакатимиз Асосий Қонунининг янги таҳрири бевосита умумхалқ референдумида тўғридан-тўғри овоз бериш йўли билан қабул қилинди. Шу маънода, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституциясининг ҳақиқий муаллифи халқнинг ўзидир. Фуқароларнинг хоҳиш-иродаси эса ислоҳотларнинг манбаи ва ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

Янги таҳрирдаги Конституциянинг 7-моддаси биринчи бандида “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи” деган норма белгилаб қўйилган. Бу норма тимсолида Ўзбекистон Республикасида жаҳон миқёсида умумэътироф этилган халқ ҳокимиятчилиги принципи, яъни халқ суверенитетнинг ташувчиси ва давлат ҳокимиятининг ягона манбаи эканини англатувчи тамойил мустаҳкамлаб қўйилган.

Шундан келиб чиқиб, кейинги йилларда мамлакатимизда Янги Ўзбекистон – инсон шаъни ва қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари олий қадрият ҳисобланган давлат бўлиши; халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши; барча муҳим қарорлар аҳоли иштирокида, фуқаролик жамияти институтлари билан маслаҳатлашув асосида қабул қилиниши каби принцип ва ғояларни ҳаётга татбиқ этишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Давлат органлари халққа хизмат қилиши керак!

Ишончимиз комилки, халқаро ташкилотлар вакиллари ва экспертлар холис ва тўғри таъкидлаганларидек, Ўзбекистон Конституциясининг янги таҳрирда қабул қилиниши «Инсон шаъни ва қадр-қиммати учун» тамойили асосида халқ фаровонлигини янада юксалтириш, инсон, фуқаролик жамияти ва давлатни жадал ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратди.

Термиз туманлараро маъмурий
суди раиси 
Б.Э.Умиров

Ўзбекистон Республикасининг “Коррупсияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунни мазмун-моҳияти

2017- йил 3-январда “Коррупсияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-419-сонли Қонуни қабул қилинди.
34 моддадан иборат ушбу ҳужжатда коррупсия атамасига таърифдан тортиб, унга қарши курашиш, ваколатли органлар ва уларнинг вазифалари, коррупсияга қарши жавобгарлик, бу масалада халқаро ҳамкорлик каби барча муҳим жиҳатлар қайд этилган.
Мазкур Қонуннинг 3-моддаси асосий тушунчалар тўғрисида бўлиб, ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
коррупсия – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқейидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш;
коррупсияга оид ҳуқуқбузарлик – коррупсия аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган қилмиш;
манфаатлар тўқнашуви – шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият.
Шунингдек, Қонуннинг 4-моддаси коррупсияга қарши курашишнинг асосий принциплари тўғрисида бўлиб бунда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Коррупсияга қарши курашишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
қонунийлик;
         фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;
         очиқлик ва шаффофлик;

         тизимлилик;

         давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги;

         коррупсиянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги;

жавобгарликнинг муқаррарлиги.

Термиз туманлараро маъмурий
суди судя ёрдамчиси
Х.Нарзуллайев

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГПФ-140 ВА 141-СОНЛИ ФАРМОНЛАРИ МАЗМУН МОҲИЯТИ

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, одил судловга эришиш даражасини ошириш ва одил судловни самарали таъминлашга қаратилган амалий ишлар олиб борилмоқда, шу билан соҳага юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чоралари кўрилмоқда ва бу борада кўплаб қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, суд-ҳуқуқ соҳасини халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибаларни инобатга олган ҳолда ислоҳ қилишга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.

Бу борада олиб борилаётган ислоҳотлар ва кўрилаётган чора-тадбирларнинг давоми ўлароқ куни кеча, аниқроғи жорий йилнинг 21 август куни Давлатимиз раҳбарининг судлар фаолиятини янада такомиллаштириш, одил судловга эришиш даражасини ошириш ва бу соҳада юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш борасидаги яна иккита муҳим ҳужжати – “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-140-сонли ва “Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ-141-сонли Фармонлари қабул қилинди.

Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, шунингдек, судларда фуқаролар ва тадбиркорлик субйектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришнинг келгуси йиллардаги устувор мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди:

суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан воз кечиш мақсадида “Рақамли суд” консепсияси асосида ишларнıнг юритилишини босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтказиш;

фуқаролар ва тадбиркорлик субйектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини ошириб бориш, суд ҳужжатларидан нусха олиш, суд ишлари билан танишиш, аризанинг судга тааллуқлилиги ва судловга тегишлилигини аниқлаш, сунъий интеллект ёрдамида суд харажатларини ҳисоблаш имкониятини яратиш, шунингдек, суд томонидан тақиқланган манба ва контентларнинг электрон реестрини юритиш;

судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун зарур техник инфратузилма яратиш, шунингдек, ушбу йўналишдаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар кўриш;

Олий суднинг ахборот тизимлари негизида суд ҳужжатлари архиви модулини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

судлар фаолиятини рақамлаштириш бўйича “Кибер ҳуқуқ” йўналишида илмий тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек, судялар ва суд аппарати ходимларининг рақамли саводхонлиги ва малакасини доимий ошириб бориш;

иқтисодий судлар тузилмасини оптималлаштириш орқали уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш ва ягона суд амалиётини шакллантириш;

“Рақамли суд” консепсияси асосида босқичма-босқич суд мажлиси залларини ташкил этиш ҳамда аҳоли ва судялар учун қулай ва замонавий шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, судялар ва суд ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш кўзда тутилган.

Фуқаролар ва тадбиркорлик субйектларига қулайликлар яратиш ҳамда суд ишларини кўришни соддалаштириш мақсадида қуйидагилар белгиланди, хусусан “Рақамли суд” консепсиясини амалга ошириш доирасида:

судга ариза беришдан олдин сунъий интеллект ёрдамида суд муҳокамасининг тахминий натижаси ҳамда сарфланадиган харажатлар шакллантирилади;

мурожаатлар судга электрон шаклда юборилади;

ишда иштирок этувчи шахслар суд биносига ташриф буюрмайди ва суд муҳокамаларида масофадан туриб иштирок этади;

тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга суд жараёнларида ишга доир барча материаллар билан электрон шаклда танишиш имконияти яратилади;

суд харажатлари электрон шаклда ҳисобланади ва тўланади, шунингдек, ижро варақалари автоматик равишда ижрога юборилади;

суд ишлари замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда тўлиқ электрон тарзда юритилади;

сунъий интеллект ёрдамида суд мажлиси баённомалари реал вақт режимида матн шаклида тайёрланади;

суд ҳужжатлари лойиҳалари автоматик шакллантирилади.

2025 йил якунига қадар, тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида “Рақамли суд” консепсияси асосида иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий низоларни кўришга мўлжалланган суд мажлиси заллари ташкил этилади.

Шунингдек, Фармон билан суд соҳасини рақамлаштиришнинг истиқболдаги режаларı белгилаб, 2025 – 2027 йилларга мўлжалланган суд соҳасини рақамлаштириш ва одил судлов жараёнларига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш дастури тасдиқланди.

Дастурда қуйидагилар назарда тутилган:

2025 йил 1 декабрдан бошлаб фуқаролар, адвокатлар, юристлар, судялар учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш платформасини ишга тушириш;

2025 йил якунига қадар суд ҳужжатларини автоматик тайёрлаш махсус ахборот дастурини яратиш;

2026 йил 1 январдан бошлаб “мй.суд.уз” интерактив хизматлар порталида фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш модулини жорий этиш, бунда сунъий интеллект асосида ишлайдиган виртуал маслаҳатчини яратиш, ҳуқуқий мурожаатларга жавоб бериш ҳамда суд маълумотларини автоматик етказиш;

2026 йил 1 мартдан бошлаб фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича дастлабки суд маълумотларини фуқароларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиш имкониятини яратиш;

2026 йил якунига қадар фуқароларга одил судловга эришишда қулай имкониятлар яратиш мақсадида 5 та янги интерактив хизматларни йўлга қўйиш, шунингдек, суднинг ахборот тизимидаги “Шахсий кабинет” платформасининг фойдаланувчилар учун янада қулай бўлган янги версиясини ишлаб чиқиш.

Фармонга асосан Олий суд, Судялар олий кенгаши ва Савдо-саноат палатасининг 2026 йил 1 январдан бошлаб иқтисодий судлар тизимида иқтисодий судларни мақбуллаштириш орқали туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судларини тугатиш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро иқтисодий судлар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ташкилий-тузилмавий ўзгаришларни амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

Қолаверса, Фармон билан 2025 – 2030 йилларда суд биноларини қуриш, реконструксия қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Бунда янги суд биноларини қуришда ва мавжудларини мукаммал таъмирлашда “Рақамли суд” консепсияси асосида суд мажлиси залларини ташкил этиш ҳамда аҳоли ва судялар учун қулай ва замонавий шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилиши белгиланди.

Шу билан бирга Фармонда 2025 – 2030 йилларда суд соҳасини рақамлаштириш ҳамда суд биноларини қуриш, реконструксия қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика ва ҳудудий ишчи комиссиялар ташкил этилиши назарда тутилиб, Республика ишчи комиссиясига мазкур Фармонда белгиланган чора-тадбирлар ва топшириқлар бажарилишини таъминлаш бўйича тегишли вазифалар юклатилди.

Термиз туманлараро маъмурий суди судя ёрдамчиси

С.М.Сафаров

Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш замон тақазоси

Бугунги кунда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар изчил
ва аниқ мақсадлар йўлида амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 21 августида Президентимиз томонидан тасдиқланган “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техника таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 140-сонли фармон ушбу жараёнларни янги босқичга кўтармоқда.

Мазкур фармон асосида қабул қилинган “Рақамли суд” концепцияси мамлакатимиз суд тизимини рақамлаштириш, самарадорлигини ошириш ва одил судловни таъминлашга йўналтирилган муҳим қадам ҳисобланади. Энди суд ишлари қоғозсиз ва тўлиқ электрон шаклда юритилади, бу эса ишларни тезкор ва шаффоф тарзда кўриб чиқиш имконини беради. Сунъий интеллект технологиялари ёрдамида суд харажатлари ва суд муҳокамасининг эҳтимолий натижаси олдиндан таҳлил қилиниб, суд мажлисларида масофавий иштирок этиш имкониятлари кенгаймоқда.

Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун судларга мурожаат қилиш, ҳужжатлар юбориш, иш материаллари билан онлайн танишиш ва ҳатто баённомаларни реал вақтда автоматик тайёрлаш каби хизматлар рақамли форматга ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, “my.sud.uz” интерактив платформа орқали ҳуқуқий маслаҳатлар, виртуал маслаҳатчи ва бошқа инновацион хизматлар жорий этилади. Бу эса жамоатчилик учун суд жараёнларини янада очиқ ва тушунарли қилишда муҳим аҳамиятга эга.

Суд тизимини замонавий техник база билан таъминлаш ва судьялар ҳамда суд ходимларининг рақамли саводхонлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ҳам фармонда алоҳида қайд этилган.

Шунингдек, “Кибер ҳуқуқ” соҳасидаги илмий тадқиқотлар ҳам кенг йўлга қўйилади. Суд биноларини қуриш ва таъмирлаш ишлари, “Рақамли суд” талабларига мос суд залларини яратиш 2025–2030 йилларда босқичма-босқич амалга оширилади. Тошкентдаги тажрибавий лойиҳа эса 2026–2027 йилларда бутун мамлакат бўйлаб кенгайтирилади.

Умуман олганда, “Рақамли суд” тизимини жорий этиш нафақат судлар фаолиятида самарадорлик ва шаффофликни оширади, балки инсон хатоларини камайтиради, адолатни таъминлашда замонавий технологияларнинг ўрнини мустаҳкамлайди. Бу эса юртимизнинг ҳуқуқий соҳасидаги ислоҳотлари тарихида янги ва муҳим саҳифа очилиши демакдир.

Президентимизнинг юқорида номи зикр этилган фармони орқали амалга оширилаётган мазкур ислоҳотлар — одил судловнинг рақамли замон талаби даражасида янада такомиллашуви, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкам ҳимоя қилиш, шунингдек, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини оширишга хизмат қиладиган муҳим дастурдир.

Сурхондарё вилоят маъмурий суди
   судья катта ёрдамчиси    
    Ж.Хуррамов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-140-сонли фармони юзасидан

Юртимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, одил судловга эришиш даражасини ошириш ва одил судловни самарали таъминлашга қаратилган амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан 2025 йил 21 август куни давлатимиз раҳбарининг судлар фаолиятини янада такомиллаштириш, одил судловга эришиш даражасини ошириш ва бу соҳада юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш борасидаги яна бир муҳим ҳужжати – “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-140-сонли Фармони қабул қилинди.

Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, шунингдек, судларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришнинг келгуси йиллардаги устувор мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди:

суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан воз кечиш мақсадида “Рақамли суд” концепцияси асосида ишларнıнг юритилишини босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтказиш;

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини ошириб бориш, суд ҳужжатларидан нусха олиш, суд ишлари билан танишиш, аризанинг судга тааллуқлилиги ва судловга тегишлилигини аниқлаш, сунъий интеллект ёрдамида суд харажатларини ҳисоблаш имкониятини яратиш, шунингдек, суд томонидан тақиқланган манба ва контентларнинг электрон реэстрини юритиш;

судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун зарур техник инфратузилма яратиш, шунингдек, ушбу йўналишдаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар кўриш;

Олий суднинг ахборот тизимлари негизида суд ҳужжатлари архиви модулини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

судлар фаолиятини рақамлаштириш бўйича “Кибер ҳуқуқ” йўналишида илмий тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек, судялар ва суд аппарати ходимларининг рақамли саводхонлиги ва малакасини доимий ошириб бориш;

иқтисодий судлар тузилмасини оптималлаштириш орқали уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш ва ягона суд амалиётини шакллантириш;

“Рақамли суд” концепцияси асосида босқичма-босқич суд мажлиси залларини ташкил этиш ҳамда аҳоли ва судялар учун қулай ва замонавий шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, судялар ва суд ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш кўзда тутилган.

Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш ҳамда суд ишларини кўришни соддалаштириш мақсадида қуйидагилар белгиланди, хусусан “Рақамли суд” концепциясини амалга ошириш доирасида:

судга ариза беришдан олдин сунъий интеллект ёрдамида суд муҳокамасининг тахминий натижаси ҳамда сарфланадиган харажатлар шакллантирилади;

мурожаатлар судга электрон шаклда юборилади;

ишда иштирок этувчи шахслар суд биносига ташриф буюрмайди ва суд муҳокамаларида масофадан туриб иштирок этади;

тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга суд жараёнларида ишга доир барча материаллар билан электрон шаклда танишиш имконияти яратилади;

суд харажатлари электрон шаклда ҳисобланади ва тўланади, шунингдек, ижро варақалари автоматик равишда ижрога юборилади;

суд ишлари замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда тўлиқ электрон тарзда юритилади;

сунъий интеллект ёрдамида суд мажлиси баённомалари реал вақт режимида матн шаклида тайёрланади;

суд ҳужжатлари лойиҳалари автоматик шакллантирилади.

2025 йил якунига қадар, тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида “Рақамли суд” концепцияси асосида иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий низоларни кўришга мўлжалланган суд мажлиси заллари ташкил этилади.

Шунингдек, Фармон билан суд соҳасини рақамлаштиришнинг истиқболдаги режаларı белгилаб, 2025 – 2027 йилларга мўлжалланган суд соҳасини рақамлаштириш ва одил судлов жараёнларига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш дастури тасдиқланди.

Дастурда қуйидагилар назарда тутилган:

2025 йил 1 декабрдан бошлаб фуқаролар, адвокатлар, юристлар, судялар учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш платформасини ишга тушириш;

2025 йил якунига қадар суд ҳужжатларини автоматик тайёрлаш махсус ахборот дастурини яратиш;

2026 йил 1 январдан бошлаб “мй.суд.уз” интерактив хизматлар порталида фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш модулини жорий этиш, бунда сунъий интеллект асосида ишлайдиган виртуал маслаҳатчини яратиш, ҳуқуқий мурожаатларга жавоб бериш ҳамда суд маълумотларини автоматик етказиш;

2026 йил 1 мартдан бошлаб фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича дастлабки суд маълумотларини фуқароларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиш имкониятини яратиш;

2026 йил якунига қадар фуқароларга одил судловга эришишда қулай имкониятлар яратиш мақсадида 5 та янги интерактив хизматларни йўлга қўйиш, шунингдек, суднинг ахборот тизимидаги “Шахсий кабинет” платформасининг фойдаланувчилар учун янада қулай бўлган янги версиясини ишлаб чиқиш.

Фармонга асосан Олий суд, Судялар олий кенгаши ва Савдо-саноат палатасининг 2026 йил 1 январдан бошлаб иқтисодий судлар тизимида иқтисодий судларни мақбуллаштириш орқали туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судларини тугатиш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро иқтисодий судлар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ташкилий-тузилмавий ўзгаришларни амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

Термиз туманлараро маъмурий
судининг девонхона мудири
А.Мелиқулов

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2025 ЙИЛ 21 АВГУСТДАГИ ПФ 140 ВА 141-СОНЛИ ФАРМОНЛАРИ МАЗМУН-МОҲИЯТИ

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, одил судловга эришиш даражасини ошириш ва одил судловни самарали таъминлашга қаратилган амалий ишлар олиб борилмоқда, шу билан соҳага юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чоралари кўрилмоқда ва бу борада кўплаб қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, суд-ҳуқуқ соҳасини халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибаларни инобатга олган ҳолда ислоҳ қилишга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.

Бу борада олиб борилаётган ислоҳотлар ва кўрилаётган чора-тадбирларнинг давоми ўлароқ куни кеча, аниқроғи жорий йилнинг 21 август куни Давлатимиз раҳбарининг судлар фаолиятини янада такомиллаштириш, одил судловга эришиш даражасини ошириш ва бу соҳада юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш борасидаги яна иккита муҳим ҳужжати – “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-140-сонли ва “Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-141-сонли Фармонлари қабул қилинди.

Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, шунингдек, судларда фуқаролар ва тадбиркорлик субйектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришнинг келгуси йиллардаги устувор мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди:

Жумладан; суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан воз кечиш мақсадида “Рақамли суд” консепсияси асосида ишларнıнг юритилишини босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтказиш;

фуқаролар ва тадбиркорлик субйектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини ошириб бориш, суд ҳужжатларидан нусха олиш, суд ишлари билан танишиш, аризанинг судга тааллуқлилиги ва судловга тегишлилигини аниқлаш, сунъий интеллект ёрдамида суд харажатларини ҳисоблаш имкониятини яратиш, шунингдек, суд томонидан тақиқланган манба ва контентларнинг электрон реестрини юритиш;

судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун зарур техник инфратузилма яратиш, шунингдек, ушбу йўналишдаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар кўриш;

Олий суднинг ахборот тизимлари негизида суд ҳужжатлари архиви модулини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

судлар фаолиятини рақамлаштириш бўйича “Кибер ҳуқуқ” йўналишида илмий тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек, судялар ва суд аппарати ходимларининг рақамли саводхонлиги ва малакасини доимий ошириб бориш;

иқтисодий судлар тузилмасини оптималлаштириш орқали уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш ва ягона суд амалиётини шакллантириш;

“Рақамли суд” консепсияси асосида босқичма-босқич суд мажлиси залларини ташкил этиш ҳамда аҳоли ва судялар учун қулай ва замонавий шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, судялар ва суд ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш кўзда тутилган.

Фуқаролар ва тадбиркорлик субйектларига қулайликлар яратиш ҳамда суд ишларини кўришни соддалаштириш мақсадида қуйидагилар белгиланди, хусусан “Рақамли суд” консепсиясини амалга ошириш доирасида:

судга ариза беришдан олдин сунъий интеллект ёрдамида суд муҳокамасининг тахминий натижаси ҳамда сарфланадиган харажатлар шакллантирилади;

мурожаатлар судга электрон шаклда юборилади;

ишда иштирок этувчи шахслар суд биносига ташриф буюрмайди ва суд муҳокамаларида масофадан туриб иштирок этади;

тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга суд жараёнларида ишга доир барча материаллар билан электрон шаклда танишиш имконияти яратилади;

суд харажатлари электрон шаклда ҳисобланади ва тўланади, шунингдек, ижро варақалари автоматик равишда ижрога юборилади;

суд ишлари замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда тўлиқ электрон тарзда юритилади;

сунъий интеллект ёрдамида суд мажлиси баённомалари реал вақт режимида матн шаклида тайёрланади;

суд ҳужжатлари лойиҳалари автоматик шакллантирилади.

2025 йил якунига қадар, тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида “Рақамли суд” консепсияси асосида иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий низоларни кўришга мўлжалланган суд мажлиси заллари ташкил этилади.

Шунингдек, Фармон билан суд соҳасини рақамлаштиришнинг истиқболдаги режаларı белгилаб, 2025 – 2027 йилларга мўлжалланган суд соҳасини рақамлаштириш ва одил судлов жараёнларига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш дастури тасдиқланди.

Дастурда қуйидагилар назарда тутилган:

2025 йил 1 декабрдан бошлаб фуқаролар, адвокатлар, юристлар, судялар учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш платформасини ишга тушириш;

2025 йил якунига қадар суд ҳужжатларини автоматик тайёрлаш махсус ахборот дастурини яратиш;

2026 йил 1 январдан бошлаб “мй.суд.уз” интерактив хизматлар порталида фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш модулини жорий этиш, бунда сунъий интеллект асосида ишлайдиган виртуал маслаҳатчини яратиш, ҳуқуқий мурожаатларга жавоб бериш ҳамда суд маълумотларини автоматик етказиш;

2026 йил 1 мартдан бошлаб фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича дастлабки суд маълумотларини фуқароларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиш имкониятини яратиш;

2026 йил якунига қадар фуқароларга одил судловга эришишда қулай имкониятлар яратиш мақсадида 5 та янги интерактив хизматларни йўлга қўйиш, шунингдек, суднинг ахборот тизимидаги “Шахсий кабинет” платформасининг фойдаланувчилар учун янада қулай бўлган янги версиясини ишлаб чиқиш.

Фармонга асосан Олий суд, Судялар олий кенгаши ва Савдо-саноат палатасининг 2026 йил 1 январдан бошлаб иқтисодий судлар тизимида иқтисодий судларни мақбуллаштириш орқали туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судларини тугатиш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро иқтисодий судлар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ташкилий-тузилмавий ўзгаришларни амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

Қолаверса, Фармон билан 2025 – 2030 йилларда суд биноларини қуриш, реконструксия қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Бунда янги суд биноларини қуришда ва мавжудларини мукаммал таъмирлашда “Рақамли суд” консепсияси асосида суд мажлиси залларини ташкил этиш ҳамда аҳоли ва судялар учун қулай ва замонавий шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилиши белгиланди.

Шу билан бирга Фармонда 2025 – 2030 йилларда суд соҳасини рақамлаштириш ҳамда суд биноларини қуриш, реконструксия қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика ва ҳудудий ишчи комиссиялар ташкил этилиши назарда тутилиб, Республика ишчи комиссиясига мазкур Фармонда белгиланган чора-тадбирлар ва топшириқлар бажарилишини таъминлаш бўйича тегишли вазифалар юклатилди.

Термиз туманлараро маъмурий суди раиси

Б.Е.Умиров

Янги таҳрирдаги Конституция — инсон шаъни, қадр-қиммати ва ҳуқуқларининг мустаҳкам кафолати

“Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси давлатчилик, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларини бундан кейин ҳам барқарор ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратди”. Ушбу ҳаққоний эътироф Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2023-йил 16-ноябрда имзолаган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойишда алоҳида таъкидланди.

Мамлакатимизда 2023-йил 30-апрель куни ўтказилган референдумда иштирок этган фуқароларнинг 90,21 фоизи янги таҳрирдаги Конституциямизни ёқлаб овоз бергани ҳам бу фикрни яққол тасдиқлайди, шу билан бир қаторда, Бош қомусимизда халқимизнинг Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича орзу-умидлари ва интилишлари ўз аксини топганини ифода этади.

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992-йил 8-декабрда Ўзбекистон халқининг ваколатли вакиллари бўлмиш парламент аъзолари, яъни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши депутатлари томонидан қабул қилинганини биламиз. Бундан фарқли ўлароқ, мамлакатимиз Асосий Қонунининг янги таҳрири бевосита умумхалқ референдумида — тўғридан-тўғри овоз бериш йўли билан қабул қилинди. Шу маънода, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституциясининг ҳақиқий муаллифи халқнинг ўзидир. Фуқароларнинг хоҳиш-иродаси эса ислоҳотларнинг манбаи ва ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

Янги таҳрирдаги Конституция 7-моддаси биринчи бандида «Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи», деган норма белгилаб қўйилган. Бу норма тимсолида Ўзбекистон Республикасида жаҳон миқёсида умумеътироф этилган халқ ҳокимиятчилиги принципи, яъни халқ суверенитетнинг ташувчиси ва давлат ҳокимиятининг ягона манбаи эканини англатувчи тамойил мустаҳкамлаб қўйилган.

Шундан келиб чиқиб, кейинги йилларда мамлакатимизда Янги Ўзбекистон — инсон шаъни ва қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари олий қадрият ҳисобланган давлат бўлиши; халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши; «одамлар ташвиши билан яшаш», халқимизнинг қонуний талаб-истаклари ва хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш давлат органлари фаолиятини баҳолашнинг энг муҳим мезонига айланиши; барча муҳим қарорлар аҳоли иштирокида, фуқаролик жамияти институтлари билан маслаҳатлашув асосида қабул қилиниши каби принцип ва ғояларни ҳаётга татбиқ этишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Демократиянинг талабу таомили ва устунлиги ҳам шунда. Бунда қонун чиқарувчи ва ижро органларидан инсон ҳуқуқларини таъминлаш; демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда парламент ва сиёсий партиялар, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш; ҳокимият тармоқларини тийиб туриш ва мувозанатни сақлашда парламент ролини ошириш; давлат хизматлари сифати ва самарадорлигини яхшилаш, давлат органлари фаолиятининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини кучайтириш ҳамда парламент ва жамоатчилик назорати механизмларини амалга татбиқ этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади.

Давлат органлари халққа хизмат қилиши керак!

Ишончимиз комилки, халқаро ташкилотлар вакиллари ва экспертлар холис ва тўғри таъкидлаганларидек, Ўзбекистон Конституциясининг янги таҳрирда қабул қилиниши «Инсон шаъни ва қадр-қиммати учун» тамойили асосида халқ фаровонлигини янада юксалтириш, инсон, фуқаролик жамияти ва давлатни жадал ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратди..

Сурхондарё вилоят маъмурий
суди судья катта ёрдамчиси
Ш.Бобомуродов

Skip to content