“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексига мувофиқ эр ва хотин оилада тенг ҳуқуқлардан фойдаланади ва улар тенг мажбуриятларга эгадирлар, эр ва хотиннинг ҳар бири машғулот тури, касб ва яшаш жойини танлашга эркиндир.

Тарихдан маълумки, меҳнат турлари ва санъат дастлаб аёл зоти томонидан кашф этилган, эркаклар эса уларни ривожлантириб, такомиллаштирган. Демак, ҳозирги замон цивилизациясининг ибтидосида аёл турган.

Аёлларнинг эркаклар билан ҳақиқий тенглигига эришиш борасида қўлга киритилган муайян ютуқларга қарамай, ҳамон уларнинг турли хил муаммолари мавжуд.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг қабул қилинган қонунларимизда аёл ҳуқуқларига инсон ҳуқуқининг алоҳида ажралмас қисми сифатида қарала бошланди.

Хотин-қизлар ҳуқуқ ва эркинларини қонун талаби асосида таъминлаш муаммоси турли омилларга, жумладан, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлангани, умумий маданият, фуқаролик жамиятининг шаклланиш даражасига боғлиқ. Гендер муаммосини ҳал этиш учун давлат ва жамиятнинг биргаликдаги куч-ғайрати талаб қилинади. Яъни гендер тенглиги давлатнинг ҳимоя сиёсати ҳамда хотин-қизларнинг ташаббуси орқали амалга оширилиши мумкин. Бу эса, келажакда сиёсий фаол, ҳуқуқий билимга эга, фуқаролик жамияти қуришга камарбаста фаол аёллар сафини янада кенгайтириш имконини беради.

Янгиланаётган Ўзбекистонда хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги фаоллигини оширишга қаратилган хотин-қизларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бунинг исботидир.

Жамиятда хотин-қизларнинг ҳар томонлама қуллаб-қувватлаш ва уларга ижтимоий кўмаклашиш борасида бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда ва белгиланган чора-тадбирларни ижросини таъминлаш борасида барча соҳа вакиллари биргаликда сайю-ҳаракат қилишмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 4 октябрь куни Сурхондарё вилоят маъмурий судининг судьялари Х.Рахимова, О.Эронқулов, С.Халматов ва Б.Эргашевлар томонидан Термиз шаҳридаги “Дўстлик” МФЙ, “Навруз” МФЙ, “Байналминал” МФЙ ва “Турон” МФЙда “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар билан сайёр қабуллар ўтказиб, маҳалла фуқароларига “Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга мутасадди вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қўшма қарорнинг мазмун моҳияти ҳамда аёллар ва хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аёллар ва хотин-қизлар ҳуқуқбузарлиги ва жиноятчилигини олдини олиш борасида ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Сайёр қабул жараёнида мурожаат қилган хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ва бошқа турли муаммолари юзасидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Сайёр қабул жараёнида маҳалла раислари ва мутасаддий ходимлари судьяларга яқиндан кўмаклашиб, қабулда келган хотин-қизларни муаммоларини ҳал этиш борасида шароит яратиб беришди.

Сайёр қабул жараёнида мурожаат қилганларнинг аксарияти суд-ҳуқуқ масалаларидан ташқари, иш билан таъминлаш, ўзларининг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун моддий ёрдам бериш, бепул тиббий ёрдам кўрсатиш ва бошқа ижтимоий масалалар бўйича мурожаат қилишди. 

Сурхондарё вилоят

маъмурий судининг судьяси                                    Х.Рахимова

Сурхондарё вилоят маъмурий судларининг 2022 йил апрель ойи давомидаги фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисида

Сурхондарё вилоят маъмурий судлари томонидан 2022 йилнинг апрель ойи давомида одил судловни амалга ошириш, фуқаролар
ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя этилиши борасида оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низолар билан боғлиқ бир қатор ишлар амалга оширилган.

Жумладан, маъмурий судлар томонидан 2022 йилнинг апрель ойи давомида (2021 йилнинг апрель ойи маълумотлар қавс ичида) оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низолар билан боғлиқ жами 53 та (72 та) маъмурий ишлар кўрилган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 19 та ёки 26,4 фоизга камайган. Шундан 17 таси ёки 32 фоизи (36 таси ёки 50 фоизи) қаноатлантирилган, 29 таси ёки 54,7 фоизи (27 таси ёки 37,5 фоизи) рад қилинган, 6 таси ёки 11,3 фоизи (8 таси ёки 11,1 фоизи) иш юритувдан тугатилган, 1 таси ёки 1,8 фоизи (1 таси ёки 1,3 фоизи) кўрмасдан қолдирилган. Ушбу ишларнинг 13 таси ёки 24,5 фоизи (10 таси ёки 13,8 фоизи) сайёр суд мажлисларида кўрилган. 2022 йилнинг апрель ойида кўрилган ишлар бўйича мансабдор шахслар томонидан йўл қўйилган қонунбузилишлар юзасидан жами кўрилган ишларнинг 21 та ёки 39,6 фоизи (33 таси ёки 45,8 фоизи) бўйича хусусий ажримлар чиқарилган.

Маъмурий органлар, фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органи қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ ишлар 2022 йилнинг апрель ойида жами 41 та (62 та) иш кўрилган бўлиб, бу жами кўрилган ишларнинг 77,3 фоизини (86,1 фоизини) ташкил этади. Шундан 14 таси ёки 34,1 фоизи (35 таси ёки 56,4 фоизи) қаноатлантирилган, 22 таси ёки 53,6 фоизи (21 таси ёки 33,8 фоизи) рад этилган, 4 таси ёки 9,7 фоизи (6 таси ёки 9,6 фози) иш юритувдан тугатилган, 1 таси ёки 2,4 фоизи (кўрмасдан қолдирилган иш мавжуд эмас) кўрмасдан қолдирилган.

Маъмурий органлар, фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органи мансабдор шахснинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ 2022 йилнинг апрель ойида жами 10 та (10 та) иш кўрилган бўлиб, бу жами кўрилган ишларнинг 18,8 фоизини (13,8 фоизини) ташкил этади. Шундан 3 таси ёки 30 фоизи (1 таси ёки 10 фоизи) қаноатлантирилган, 5 таси ёки 50 фоизи (6 таси ёки 60 фоизи) рад этилган, 2 таси ёки 20 фоизи (2 таси ёки 20 фоизи) иш юритувдан тугатилган, кўрмасдан қолдирилган иш мавжуд эмас (1 таси ёки 10 фоизи) кўрмасдан қолдирилган.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғарма (мансабдор шахс)ларнинг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ 2022 йилнинг апрель ойида жами 2 та (16 та) иш кўрилган бўлиб, бу жами кўрилган ишларнинг 3,7 фоизини (22,2 фоизини) ташкил этади. Шундан 1 таси ёки 50 (13 таси ёки 81 фоизи) қаноатлантирилган, 1 таси ёки 50 фоизи (1 таси ёки 6,25 фоизи) рад этилган, иш юритувдан тугатилган иш мавжуд эмас (2 таси ёки 12,5 фози) иш юритувдан тугатилган, кўрмасдан қолдирилган иш мавжуд эмас.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғарма (мансабдор шахс)ларнинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топишга доир ишлар 2021 йилнинг апрель ойида шикоятлар келиб тушмаган.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғарма (мансабдор шахс)ларнинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ ишлар 2022 йил апрель ойида жами 2 та  иш кўрилган бўлиб, бу жами кўрилган ишларнинг 3,77 фоизини ташкил этади. Шундан 1 таси ёки 50 фоизи қаноатлантирилган, 1 таси ёки 50 фоизи иш юритувдан тугатилган, кўрмасдан қолдирилган иш мавжуд эмас.

Сайлов комиссиясининг ҳаракатлари (қарорлари) юзасига доир ишлар ҳам 2022 йилнинг апрель ойида шикоятлар келиб тушмаган.

Нотариал ҳаракатни амалга ошириш рад этилганлиги ёхуд нотариуснинг мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашишга доир ишлар ҳам  2022 йилнинг апрель ойида шикоятлар келиб тушмаган.

ФҲДЁ мансабдор шахсининг ҳаракатини қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ ишлар ҳам 2022 йилнинг апрель ойида шикоятлар келиб тушмаган.

Давлат рўйхатидан ўтказишни рад этганлик юзасидан 2 та шикоят келиб тушган бўлиб, ушбу шикоятни иккаласи ҳам рад этилган.

Адвокатнинг лицензиясининг амал қилиш муддатини тугатиш, тўхтатиб туриш юзасидан 2022 йилнинг апрель ойида шикоятлар келиб тушмаган.

2022 йилнинг апрель ойида муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида жами 82 та (20 та) материал келиб тушган бўлиб, шундан 69 таси ёки 84,1 фоизи (20 таси ёки 100 фоизи) қаноатлантирилган, 13 таси ёки 15,8 фоизи рад этилган.

Апелляция инстанцияси кўрилган ишлар:

2022 йил апрель ойида Сурхондарё вилоят маъмурий судига 55 та (34) апелляция шикоят (протест)лари келиб тушган бўлиб, жорий йилда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9 тага ёки 16,3 фоизга кўпайган. Шундан 2 таси қабул қилиш рад қилинган, 7 таси қайтарилган, 1 таси кворум бўлмаганлиги сабабли бошқа судга юборилган.

Апелляция инстанциясида жами 31 та (31) иш мазмунан кўрилган бўлиб, жорий йилда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан тенг ҳажмда иш кўрилган. Апелляция инстанциясида кўрилган ушбу ишлардан жами 1 таси ёки 3,22 фоизи (5 таси ёки 16,1 фоизи) бекор қилинган, 2021 йил апрель ойида 1 та ўзгартирилган, 2022 йил апрель ойида ўзгартирилган ва иш юритувдан тугатилган ишлар мавжуд эмас, (1 та ёки 3,22 фоиз) шикоят бўйича апелляция инстанциясида иш юритиш тугатилган ва қолган ишлар ўзгаришсиз қолдирилган.

Мурожаатлар билан ишлаш аҳволи:

Сурхондарё вилоят маъмурий судининг иш юритувига 2022 йил апрель ойида жами 21 та (19 та) мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 1 тадан мурожаатлар ҳисобот даврида қолдиқ бўлиб келган, жорий йилда ўтган йилнинг ҳисобот даврига нисбатан мурожаатлар сони 2 тага кўпайган. 4 та мурожаат тегишлилиги бўйича юборилган, 17 та мурожаатларга ўрганиб жавоб берилган.

Тарғибот-ташвиқот ишлари:

2022 йил апрель ойида Сурхондарё вилоят маъмурий суди томонидан жами:

32 та (6 та) оғзаки ҳуқуқий тарғибот ишлари ўтказилган бўлиб, тарғибот ишлари жорий йилнинг ҳисобот даврида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26 тага кўпайган, шундан:

-18 (2) маротаба аҳоли ўртасида;

-6 (2) маротаба корхона ва ташкилотларда;

-2 (4) маротаба ўқув муассасаларда

-6 (4) брифинглар

Оммавий ахборот воситаларида жами 13 (36) маротаба чиқишлар қилинган, шундан:

– радиода 2 (10) маротаба,

– телевидениеда 5 (10) маротаба,

– газеталарда 4 (2) маротаба,

– веб-сайтларда 2 (14) маротаба чиқишлар ташкил қилинган.

Вилоят суди раиси                                                      Р.Ғуломов

Сурхондарё вилоят маъмурий судларининг 2022 йил  биринчи чораги давомидаги фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисида

Сурхондарё вилоят маъмурий судлари томонидан 2022 йилнинг 1-чораги давомида одил судловни амалга ошириш, фуқаролар
ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя этилиши борасида оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низолар билан боғлиқ бир қатор ишлар амалга оширилган.

Жумладан, маъмурий судлар томонидан 2022 йилнинг 1-чорагида (2021 йилнинг 1-чораги маълумотлар қавс ичида) оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низолар билан боғлиқ жами 119 та (254 та) маъмурий ишлар кўрилган бўлиб, ўтган йилга нисбатан
135 та ёки 53,1 фоизга камайган. Шундан 29 таси ёки 24,3 фоизи
(125 таси ёки 49,2 фоизи) қаноатлантирилган, 75 таси ёки 66,4 фоизи (90 таси ёки 35,4 фоизи) рад қилинган, 11 таси ёки 9,2 фоизи (34 таси ёки 13,3 фоизи) иш юритувдан тугатилган, 4 таси ёки 3,4 фоизи
(5 таси ёки 2 фоизи) кўрмасдан қолдирилган. Ушбу ишларнинг 9 таси ёки 7,6 фоизи (12 таси ёки 4,7 фоизи) сайёр суд мажлисларида кўрилган. 2022 йилнинг 1 чорагида кўрилган ишлар бўйича мансабдор шахслар томонидан йўл қўйилган қонунбузилишлар юзасидан 33 та ёки жами кўрилган ишларнинг 27,7 фоизига хусусий ажримлар чиқарилган.

Маъмурий органлар, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органи қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ ишлар 2022 йилнинг 1 чорагида жами 82 та (111 та) иш кўрилган бўлиб, бу жами кўрилган ишларнинг 68,9 фоизини (43,7 фоизини) ташкил этади. Шундан
22 таси ёки 26,8 фоизи (60 таси ёки 54 фоизи) қаноатлантирилган,
51 таси ёки 62,2 фоизи (35 таси ёки 31,5 фоизи) рад этилган, 7 таси ёки 8,5 фоизи (14 таси ёки 12,6 фоизи) иш юритувдан тугатилган,
2 таси ёки 2,4 фоизи (2 таси ёки 1,8 фоизи) кўрмасдан қолдирилган. Ушбу кўрилган ишлар юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан 25 та ёки ушбу тоифадаги кўрилган ишларнинг 30,4 фоизига хусусий ажримлар чиқарилган.

Маъмурий органлар, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахснинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ 2022 йилнинг 1 чорагида жами 26 та (11 та) иш кўрилган бўлиб, бу жами кўрилган ишларнинг 21,8 фоизини
(4,3 фоизини) ташкил этади. Шундан 4 таси ёки 15,4 фоизи (4 таси ёки 36,4 фоизи) қаноатлантирилган, 17 таси ёки 65,4 фоизи (2 таси ёки 18,2 фоизи) рад этилган, 3 таси ёки 11,5 фоизи
(5 таси ёки 45,5 фози) иш юритувдан тугатилган, 2 таси ёки 7,7 фоизи кўрмасдан қолдирилган.

Ҳоким қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳокимият мансабдор шахс ҳаракати (харакатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ жами 65 та шикоят келиб тушган бўлиб, шундан ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 62 шикоятнинг
12 таси ёки 19,4 фоизи қаноатлантирилган, 42 таси ёки 67,7 фоизи рад этилган, 6 таси ёки 9,7 фоизи иш юритишдан тугатилган, 2 таси ёки 3,2 фоизи кўрмасдан қолдирилган. Ушбу ишларнинг 3 таси ёки
4,8 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган. Ушбу тоифадаги кўрилган ишлар юзасидан жами 16 та ёки 25,8 фоизи бўйича хусусий ажрим чиқарилган.

Ҳокимият мансабдор шахснинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш юзасидан 3 та шикоятнинг 2 таси
ёки 66,6 фоизи рад этилган, 1 таси ёки 33,3 фоизи иш юритишдан тугатилган.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғарма (мансабдор шахс)ларнинг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ни қонунга хилоф деб топишга доир жами 5 та шикоят ариза келиб тушган бўлса, шундан 3 таси ёки 60 фоизи Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси қарорини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан келиб тушган бўлиб, 3 та шикоят ҳам ёки ушбу тоифадаги келиб тушган ишларнинг 100 фоизи қаноатлантирилган, мансабдор шахсларга нисбатан 3 та ёки 100 фоизига хусусий ажрим чиқарилган.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғарма (мансабдор шахс) ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ни қонунга хилоф деб топиш юзасидан келиб тушган 2 шикоятнинг 1 таси қаноатлантирилган, 1 таси рад этилган.

Сайлов комиссиясининг ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан жами 1 та шикоят келиб тушган бўлиб, ушбу шикоят қаноатлантирилган ҳамда мансабдор шахсларга нисбатан 1 та хусусий ажрим чиқарилган.

Нотариал ҳаракатни амалга ошириш рад этилганлиги ёхуд нотариуснинг мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш юзасидан жами 1 та шикоят келиб тушган бўлиб, иш юритишдан тугатилган.

ФҲДЁ мансабдор шахсининг ҳаракатини қонунга хилоф деб топиш, адвокатнинг лицензиясининг амал қилиш муддатини тугатиш, тўхтатиб туриш юзасидан 2022 йилнинг 1 чораги давомида шикоятлар келиб тушмаган.

2022 йилнинг 1 чорагида муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида жами 64 та (69 та) материал келиб тушган бўлиб, шундан 52 таси ёки 81,3 фоизи (62 таси ёки 89,9 фоизи) қаноатлантирилган, 12 таси ёки 18,8 фоизи
(2 таси ёки 2,9 фоизи) рад этилган.

Апелляция инстанцияси кўрилган ишлар:

2022 йил 1 давомида Сурхондарё вилоят маъмурий судига 45 та (81) апелляция шикоят (протест)лари келиб тушган бўлиб, жорий йилда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36 тага ёки 44,4 фоизга камайган. Шундан 10 таси ёки 22,2 фоизи (9 таси ёки 11,1 фоизи) қайтарилган, 1 та ёки 2,2 фоиз (3 та ёки 3,7 фоиз) шикоятни қабул қилиш рад этилган.

Апелляция инстанциясида жами 40 та (53) иш мазмунан кўрилган бўлиб, жорий йилда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13 тага ёки 24,5 фоизга камайган. Апелляция инстанциясида кўрилган ушбу ишлардан жами 3 таси ёки 7,5 фоизи (21 таси ёки 39,6 фоизи) бекор қилинган, 2022 йил 1 чорагида ўзгартирилган ишлар мавжуд эмас, (ўтган йилнинг ҳисобот даврида 1 та иш юзасидан суд қарори ўзгартирилган), 2 та ёки 5 фоиз (2 та ёки 3,8 фоиз) шикоят бўйича апелляция инстанциясида иш юритиш тугатилган ва қолган ишлар ўзгаришсиз қолдирилган.

Мурожаатлар билан ишлаш аҳволи:

Сурхондарё вилоят маъмурий судининг иш юритувига 2022 йил
1 чораги давомида жами 193 та (253 та) мурожаатлар келиб тушган бўлиб, жорий йилда ўтган йилнинг ҳисобот даврига нисбатан мурожаатлар сони 60 тага ёки 23,7 фоизга камайган. Шундан 83 таси ёки 43 фоизи (148 таси ёки 58,5 фоизи) виртуал қабулхонаси орқали, 81 таси ёки 42 фоизи (105 таси ёки 41,5 фоизи) бевосита қабул қилинган, шундан 39 таси ёки 48,1 фоизи сайёр қабулларда, 42 таси ёки 51,9 фоизи бевосита идораларда берилган мурожаатларни ташкил этади.

Ҳисобот даврида жами келиб тушган мурожаатларнинг 3 таси ёки 1,6 фоизи қаноатлантирилган, 183 та ёки 94,8 фоиз мурожаатларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 7 та ёки 3,6 фоиз мурожаатлар тааллуқлилиги бўйича юборилган.

Тарғибот-ташвиқот ишлари:

2022 йил 1 чорагида Сурхондарё вилоят маъмурий суди томонидан жами:

74 та (38 та) оғзаки ҳуқуқий тарғибот ишлари ўтказилган бўлиб, тарғибот ишлари жорий йилнинг ҳисобот даврида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36 тага ёки 94,7 фоизга кўпайган, шундан:

-53 (38 ) маротаба аҳоли ўртасида;

-16 (9) маротаба корхона ва ташкилотларда;

-5 (5) маротаба ўқув муассасаларда

Оммавий ахборот воситаларида жами 76 (73) маротаба чиқишлар қилинган, шундан:

– радиода 13 (28) маротаба,

– телевидениеда 16 (24) маротаба,

– газеталарда 31 (8) маротаба,

-журналда 4 маротаба,

– веб-сайтларда 12 (13) маротаба чиқишлар ташкил қилинган.

Эътиборларингиз учун раҳмат!

Фуқаролар ва тадбиркорлик суъбектлари ҳуқуқ ва қонуний манфатлари ҳимоясини таъминлаш юзасидан.

Барчамизга маълумки, мамлакатимизда инсон қадрини юксалтириш
ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш олий мақсад қилиб олинган. Бунинг учун 2017-2021 йилларда давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этишга қаратилган бир қанча ишлар амалга оширилди.

2017 — 2021 йилларда мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилди ва ҳаётга тадбиқ этилди.

Мазкур Ҳаракатлар стратегияси доирасида ўтган давр мобайнида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этишга қаратилган
300 га яқин қонун, 4 мингдан зиёд Президент қарорлари қабул қилинди.

Натижада инсон ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида аввало давлат органларининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини кучайтирилди. Шунингдек, оммавий ахборот воситаларининг роли оширилди, аҳоли ва жамоат бирлашмаларининг сиёсий фаоллиги кучайди, тадбиркорлик қўллаб-қувватланди, хусусий мулк дахлсизлиги кафолатланди.

Сўнгги беш йилликда амалга оширилган ислоҳотлар мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этиш учун зарур бўлган барча сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асослар яратилди.

Фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларни давом эттириш каби эзгу мақсадлар мамлакатимизда «Ҳаракатлар стратегиясидан — Тараққиёт стратегияси сари» тамойили ишлаб чиқилишига бош мезон бўлиб хизмат қилди.

Давлат раҳбари томонидан 2022 йил 28 январда “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60 сонли Фармон қабул қилинди.

Мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш – Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг еттита устувор йўналишининг иккинчи устувор йўналиши ҳисобланади.

Ушбу йўналиш мамлакатимизда одил судловни амалга ошириш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш, демократик тамойилларга асосланган ҳолда инсон қадрига бўлган эътиборни кучайтириш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилиш тадбирларини амалга ошириш кабиларни қамраб олади.

Шу сабабли Тараққиёт стратегиясида адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш юзасидан бир қатор вазифалар белгиланган.

Жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга жиноят ишлари ҳамда фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатиш тартибини жорий этиш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, давлат органининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ноқонуний эмаслигини маъмурий судда исботлаш мажбуриятини, уни қабул қилган мансабдор шахснинг ўзига юкланади.

Жазони ўтаб бўлган фуқароларнинг келгусида жамиятда ўз ўрнини топишига ёрдамлашиш учун «дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети»ни бериш тизими жорий қилинади.

Ушбу тизим жазони ўтаб бўлган ва тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик йўналишларида аниқ лойиҳалар билан мустақил фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқароларга бир марталик моддий ёрдам бериш амалиётини йўлга қўйилишини назарда тутади.

Шунингдек, 2022 йилнинг 29 январида қабул қилинган «Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
ПҚ-107 сонли Президент қарори маъмурий судлар соҳасидаги амалга оширилаётган ислоҳотларнинг изчил давоми ҳисобланади.

Ушбу Қарор билан маъмурий судлар ишларни “Суднинг фаол иштироки” тамойили асосида кўриш, бунинг учун маъмурий судларга ишнинг ҳақиқий ҳолатларини аниқлаш учун ўз ташаббуси билан далилларни йиғиш мажбуриятини юклаш, ҳуқуқи бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига далилларни йиғишда фақат ўз имконияти доирасида иштирок этишга шароит яратилиши назарда тутилган.

Шунингдек, қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатлари бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига оммавий-ҳуқуқий муносабатдан келиб чиқадиган низо билан бирга унга сабабий боғланишда бўлган зарарни ундириш талабини ҳам маъмурий судга билдириш ҳуқуқини тақдим этиш учун бундай талабларни кўриб чиқиш ваколатини маъмурий судларга ўтказилиши Президент Қарорида ўрин олган.

Ҳозирга қадар маъмурий судлар томонидан маъмурий органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг қарорлари ҳақиқий эмас, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) қонунга хилоф деб топилган тақдирда, тегишли органнинг ёки мансабдор шахснинг зиммасига бузилган ҳуқуқларни тиклаш мажбурияти юкланиб, ҳал қилув қарори ижро этилиши учун маъмурий органга ёки мансабдор шахсга юборилган.

Бироқ, бу тоифаги ишлар юзасидан суд томонидан қабул қилинган ҳал қилув қарорлари ижросини ҳар доим ҳам бирдек таъминлаш имкони бўлмаган.

Эндиликда юқорида қайд этилган Президент қарори билан маъмурий судларнинг оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича қабул қилган ҳал қилув қарорлари маъмурий органлар ёки мансабдор шахслари томонидан ижро этилмаган тақдирда, уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан суд жарималари қўлланилиши тартиби жорий этилмоқда. Бу тартиб фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ўзининг бузилган ҳуқуқини қонуний ҳимоя қилиш билан бирга уларнинг ортиқча оворагарчиликларига барҳам беради ҳамда судларга бўлган ишончини оширади

Суд-ҳуқуқ тизимида бу каби ислоҳатларнинг амалга оширилиши давлат органлари фаолиятини қонуний асосда юритилишига, фуқаро ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини самарали ҳимоя этилишига хизмат қилади.

Эътиборларингиз учун раҳмат!

Баданга оғир тан шикаст етказиш жинояти тушунчаси, жавобгарлик асослари ва уни олдини олиш чоралари

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24-моддасига кўра, яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир.
Бугунги кунда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият сифатида қаралар экан унинг ҳаёти ва соғлиғига қарши қилинган ҳар қандай тажовуз жиноий жавобгарлик сифатида баҳоланиб, бу қилмиш учун жазонинг муқаррарлиги таъминланади.
Инсонни ҳаётига суиқасд қилиш орқали унинг яшашга бўлган ҳуқуқидан маҳрум қилиш бевосита қасддан ва эҳтиётсизлик орқали содир этилиши сабабли жавобгарлик ва жазо масаласи ҳам ушбу жиноятнинг содир этилиши мотив ва мақсадига боғлиқ равишда баҳоланади.
Инсон соғлиғига қарши тажовуз, жумладан соғликка етказилган тан жароҳатлари оғирлик даражасига кўра бир неча турга бўлиниб, улар енгил, ўртача оғир ва оғир тан жароҳатлари бўлиб, ушбу оғирлик даражалари судга оид тиббий экспертиза хулосалари асосида аниқланади.
Инсон ҳаётига тажовузнинг барча шакллари, хусусан қасддан одам ўлдириш, эҳтиётсизлик орқали одам ўлдириш ва баданга тан жароҳатлари етказишга оид барча турдаги жиноят ишлари жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида: «Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас. Ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий ёки илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмас»лиги мустаҳкамлаб қўйилган.
Фуқароларнинг соғлиғи ёки жисмоний дахлсизлиги ҳуқуқнинг турли соҳалари нормалари орқали, уларнинг ўзига хос воситалари билан, жумладан, жиноят қонуни томонидан фуқаролар соғлиғига турли хилдаги тажовузларни содир этганлик учун жавобгарлик белгиланган нормалар орқали ҳам қонунга хилоф хатти-ҳаракатлардан муҳофаза қилинади.
Баданга шикаст етказиш деб топилиши мумкин бўлган соғлиққа зарар етказилишининг чегараларини аниқ белгилаш ва уни бошқа зўравонлик тажовузларидан фарқлаш (ажратиш) имконини берадиган иккита объектив мезон асос қилиб олинган ва бу мезонлар қуйидагилардир:
1) одам танаси аъзолари ва тўқималарининг анатомик бус-бутунлиги ёки бир меъёрда ишлаб туришининг бузилганлиги;
2) суд тиббий экспертизаси ёрдамида одам соғлиғига етказилган зарарнинг оғирлиги ва даражасини аниқлаш имконини берадиган зарарнинг етказилганлиги.
Баданга шикаст етказишни ўзга кишининг соғлиғига унинг хоҳишига зид равишда, ташқи муҳит омиллари таъсири остида тўқималар ёки аъзоларнинг анатомик бус-бутунлиги ёки физиологик функциялари бузилишига сабаб бўлган ғайриқонуний зарар етказиш, деб таърифлаш мумкин.
Баданга шикаст етказадиган ҳаракатлар жуда хилма-хил бўлиб, уларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:
1) жисмоний (механик, термик, электрик ва ҳ.к.) таъсир кўрсатиб баданга етказиладиган шикастлар;
2) организмга кимёвий ёки биологик фаол воситалар билан таъсир кўрсатиш (турли кислоталар, заҳарли моддалар, газлар ва ҳ.к.дан фойдаланиш) йўли билан баданга етказиладиган шикастлар;
3) руҳий таъсир кўрсатиш йўли билан баданга етказиладиган шикастлар.
Бу оқибатлар қонунда:
1) ҳаёт учун хавфнинг мавжудлигини ёки йўқлигини;
2) соғлиққа етказилган зарарнинг оғирлиги даражасини;
3) умумий меҳнат қобилиятини йўқотиш даражасини ҳисобга олиб таснифланади.
Жиноят кодексида юз берган оқибатларга қараб баданга оғир (ЎзР ЖК 104-моддаси), ўртача оғир (ЎзР ЖК 105-моддаси) ва енгил (ЎзР ЖК 109-моддаси) шикаст етказганлик учун дифференциалаштирилган жавобгарлик назарда тутилади.
Ўзбекистон Республикасининг ЖК 17-моддасида баданга шикаст етказганлик учун жиноий жавобгарликка тортилиши бўлиши мумкин бўлган шахсларнинг минимал ёши белгиланган. Қасддан баданга оғир шикаст етказганлик (ЖК 104-моддаси), қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказганлик (ЖК 105-моддаси), кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказганлик учун (ЖК 106-моддаси) жиноятни содир этгунга қадар ўн тўрт ёшга тўлган шахслар жавобгар бўладилар.
Жиноят ҳуқуқи ва суд тиббиёти фанлари томонидан баданга етказиладиган шикастларнинг оғирлик даражасини аниқлаш мезонлари ишлаб чиқилган. Улар жумласига:
1) шикастларнинг ҳаёт учун хавфлилиги;
2) соғлиққа етказилган ҳақиқий зиён;
3) меҳнат қобилиятини йўқотиш даражаси;
4) эстетик мезонлар киради.
Ҳаёт учун хавфли шикастлар деганда, жиноятчи томонидан содир этилаётган пайтида жабрланувчининг ҳаёти учун хавф туғдирувчи шикастларни етказиш тушунилади, бундай шикастларга тиббий ёрдам кўрсатилмаса, жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлиши мумкин бўлган шикастлар киради.
Соғлиққа реал (ҳақиқий) зарар етказиш шахснинг соғлиғига турлича шикаст етказиш ёки соғлиқнинг муайян муддатга издан чиқишида ифодаланади.
Меҳнат қобилиятини йўқотиш даражаси фоизларда аниқланади ва етказилган шикаст меҳнат қобилиятининг қисман ёки бутунлай йўқотилишига сабаб бўлади.
Баданни тузалмайдиган қилиб хунуклаштириб юборишда намоён бўладиган эстетик мезон ўзига хос хусусиятга эга. Бунда етказилган шикаст натижасида жабрланувчи баданининг хунуклашганлиги унинг руҳан эзилишига олиб келади. Шикастнинг оғирлиги оқибат-натижада, аввало, жабрланувчининг бадани хунуклашгани сабабли бўладиган руҳан эзилишлари билан боғлиқдир.
– Тиббий мезон баданга етказиладиган барча турдаги шикастларни содир этилган пайтида жабрланувчининг ҳаёти учун хавфлилиги нуқтаи назаридан тавсифлайди, тўқималар ёки инсон аъзолари функцияларининг бузилиши даражаси ва хусусиятини, етказилган шикастнинг давомлилиги ва организмга таъсирини аниқлайди.
– Иқтисодий мезон жабрланувчи меҳнат қобилиятини йўқотилишининг фоизларда ифодаланган даражасини ҳисобга олган ҳолда баданга етказилган шикастни тавсифлайди.
Баданга шикаст етказиш, ЎзР ЖК 104-моддасида назарда тутилган аломатлардан лоақал биттаси мавжуд бўлса, оғир деб топилади.
Баданга ҳаёт учун хавфли бўлган оғир шикаст етказиш.
Бу баданга шикаст етказишнинг энг кўп тарқалган турларидан биридир. Бундай шикастлар одатда ўлим билан тугайди ёки жабрланувчининг ҳаётига бевосита хавф туғдиради.
Бирор-бир оқибат юз беришидан қатъий назар, ҳаёт учун хавфли шикаст етказилган пайтдан жиноят тугалланган ҳисобланади ва жиноий жавобгарлик вужудга келади.
Ҳомиланинг тушиши.
– Ҳомиланинг тушиши оғир тан жароҳатлари жумласига киради, чунки унинг ҳатто тиббиёт муассасасида тушиши ҳомиладор аёлнинг соғлиги ёки ҳаёти учун хавфлидир.
Ҳомила зўрлик ишлатилиши натижасида тушганида эса, бу хавф янада ошиб кетади. Бундан ташқари, ҳомиланинг тушиши натижасида аёл оналикдан маҳрум бўлади, ҳомила нобуд бўлади, ҳаёт узилади, аёл вужудига оғир зиён етади. Бундай қилмиш туфайли аёлга жиддий маънавий, руҳий зиён етказилади ва бу ҳол унинг руҳиятига салбий таъсир қилади. Ҳомиланинг тушиши нафақат жисмоний, балки руҳий зўрлик ишлатиш (ҳужум туфайли қаттиқ қўрқиш, чўчиш ва ҳ.к.) натижасида ҳам содир бўлиши мумкин.
Баданнинг тузалмайдиган даражада хунуклашиши.
Бу аломатни эстетик хусусиятга эга дейиш мумкин. Аксарият ҳолларда етказилган шикаст оқибатида баданнинг тузалмайдиган даражада хунуклашиши соғлиққа жиддий зарар етказмаса-да, у одамни жуда бадбашара, хунук қилиши натижасида жабрланувчи маънавий қаттиқ азоб чекади.
Баданнинг тузалмайдиган даражада хунуклашиши деганда тананинг айрим қисмлари (қулоқ, бурун ва лаблар)нинг олиб ташланиши ёки юзнинг нотекис бўлиб қолиши, мимиканинг бузилиши, юзда чуқур чандиқлар, тиртиқлар қолиши, қалтироқнинг пайдо бўлиши ва ҳ.к. тушунилади.
Баданнинг хунуклашиши, башарти тузалмайдиган бўлса, оғир тан жароҳати деб топилади.
Тузалмайдиган хунуклашишнинг тиббий мезонини тасдиқлаш суд-тиббиёт эксперти ваколатига киради.
ЎзР ЖК 104- моддасида баданга оғир шикаст етказилганлик натижасида руҳий касалга чалиниш кўрсатиб ўтилган, бунда жабрланувчи одатда ўзи қилаётган ҳаракатларнинг хусусиятини англаш қобилиятини йўқотади ва одамлар билан мулоқот қилишдан маҳрум бўлади.
Гарчи баданга етказилган шикаст ҳаёт учун хавфли бўлмаса ёки аъзо ишдан чиқмаса-да, жабрланувчи умуман соғлиқнинг бузилиши натижасида меҳнат қобилиятининг ўттиз уч фоизидан кам бўлмаган қисмини доимий йўқотса баданга оғир шикаст етказиш деб ҳисобланади.
Меҳнат қобилиятининг йўқотилиши турғун бўлиши керак: дейилганида меҳнат қобилиятини доимий ёки номуайян узоқ муддатга йўқотилиши тушунилади.
Баданга оғир шикаст етказганлик учун жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар
ЖК 104-модда 2-қисмида қуйидаги оғирлаштирувчи ҳолатлар:
1) ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан;
2) ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсга ёки унинг қариндошларига нисбатан;
3) ўта шафқатсизлик билан;
4) оммавий тартибсизликлар жараёнида;
5) тамагирлик ниятида;
6) миллатлараро ёки ирқий адоват замирида;
7) диний таассублар замирида;
8) киши аъзоларини кесиб олиб, бошқа кишига кўчириш (трансплантат) мақсадида;
9) бир гуруҳ шахслар томонидан қасддан содир этилган баданга оғир шикаст етказганлик учун жавобгарлик белгиланган.
ЎзР ЖК 104-моддаси 3-қисмида:
1) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан;
2) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 97-моддасида назарда тутилган тарзда қасддан одам ўлдирган шахс томонидан;
3) ўта хавфли рецидивист томонидан;
4) уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёки шу гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган;
5) жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга шикаст етказганлик учун жавобгарлик назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 104-моддаси 2 ва 3-қисмларида кўрсатилган жавобгарликни оғирлаштирувчи барча ҳолатларни ҳаётга қарши жиноятларни таҳлил қилиниб, кўриб чиқилган.
Жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш аввало жабрланувчига оғир тан жароҳати етказишни кўзда тутади, яъни қилмишни бундай деб топиш учун ЖК 104-моддасида кўрсатилган аломатлардан камида биттаси мавжуд бўлиши керак. Жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган зарбалар берилган, у дўппосланган, баданига енгил шикастлар етказилган ҳолларда, айбдорнинг қилмиши ЎзР ЖК 102-моддаси (эҳтиётсизликдан одам ўлдириш) билан квалификация қилинади.
Агарда жабрланувчининг баданига у ёки бу ҳолатлар оқибатида унинг ўлимига сабаб бўладиган ўртача оғир шикастлар етказилган бўлса, айбдор ЖК 105-моддаси ва 102-моддасига кўра жиноятларнинг жами бўйича жавобгар бўлади.
Қасддан одам ўлдиришда бўлгани сингари айбдорнинг қилмишини ЖК 104-моддаси 3-қисми билан квалификация қилиш учун баданга етказилган оғир шикаст ва юз берган ўлим ўртасида сабабий боғланиш мавжудлиги аниқланади.
Мазкур жиноятларни фарқлаш учун жабрланувчининг ўлими юз берган вақт эмас, балки айбдорнинг юз берган оқибатларга руҳий муносабати ҳал қилувчи омил ҳисобланади.
ЖК 104-моддаси 3-қисмида жавобгарлик белгиланган жиноятнинг субъектив томони ўзига хослиги билан ажралиб туради ва баданга етказилган шикаст ва юз берган ўлимга нисбатан айбни алоҳида-алоҳида аниқлашни талаб қилади, яъни бу ерда айбнинг мураккаб шакли мавжуд бўлади.
ЖК 104-моддасининг 3-қисмида назарда тутилган жиноят мураккаб, таркиблидир. Бу ерда иккита жиноят – қасддан баданга оғир шикаст етказиш ва эҳтиётсизликдан одам ўлдириш битта таркибга бирлаштирилган. Шу муносабат билан, башарти айбдор шахснинг баданга оғир шикаст етказиши тўғри ёки эгри қасд билан содир этилган ва эҳтиётсизликдан ўлим рўй берган бўлса, бунда унинг қилмиши жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган баданга оғир шикаст етказиш сифатида ЖК 104-моддаси 3-қисми билан квалификация қилинади.
Демак, баданга жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган оғир шикаст етказиш ва қасддан одам ўлдириш таркибларини фақат айбдор қасдининг мазмуни ва йўналишига қараб фарқлаш мумкин.


Жиноят ишлари бўйича
Бандихон туман суди раиси                                 М.Э. Абдимўминов

Судьялар аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатларига барҳам бериш тарафдори

Аёллари эъзозланадиган жамиятда фаровонлик ҳукм суради. Мамлакатимизда айни жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилиб, хотин-қизларимизга ҳар доим ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилиб келинмоқда. Аммо, айрим ҳолатларда аёлга нисбатан тазйиқлар, айниқса турмуш ўртоғи томонидан зўравонлик ҳолатларининг мавжудлиги эса, халқнинг тубанлик томон оғиб кетаётганлигини англатиб, охир оқибат жамиятнинг таназзулга учрашига олиб келади.
Зеро, жамиятнинг дебочаси бўлган маданият ва тарбия бешиги ҳисобланадиган оила ўчоғини сақловчиси, оилада бахт кайфиятини яратувчидир, оила аъзоларининг камолотга эришишга ва янги ютуқларга илҳомлантирувчи шахс айнан аёл кишидир.
Тан олиб айтиш жоизки, жамиятимизда яқин яқингача маиший ёки «уй зўравонлиги»га кўпинча оиланинг ички муаммоси сифатида юзаки қараб келинган.
Шунингдек, халқимизда бир қатор стереотиплар ҳам борки, улар хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатларининг латент ҳолатда, индамасдан, муаммо сифатида кўтарилмасдан қолишига, бу эса ўз навбатида охир оқибат ачинарли ҳолатларга олиб келмоқда.
Хусусан, жамиятимизда оилада қиз бола туғилса унга “бировнинг хасми” деган ғоя билан вояга етказилади. Оналар ўз қизларини “турмушнинг мушти бор”, “аёл қиши сув келса – симириб, тош келса – кемириб, барча азобларга чидаб яшаши керак”, “ эри сўкса – сўк оши, урса – угра оши”, “урса, демак яхши кўради” деган салбий ғоявий иллатлар шулар жумласидандир.
Натижада, ушбу муаммога учраб зўравонлик қурбони бўлган аёллар, аксарият ҳолатларда жамиятдаги шармандалик ва турли гап-сўзлардан, қариндош-уруғларининг таъна-дашномларидан ҳадиксираб, узатилган уйида эса зўравон оила аъзоларидан қўрқиб, жим юришга мажбур бўлади, дард-аламини уйдан ташқарига олиб чиқмасликка ҳаракат қилишади.
Бу вазиятда қолган аёлларнинг мурожаат этмаслигига бир неча сабабларни келтириб ўтиш мумкин. Жумладан, баъзида ўз ҳунари ва касби бўлмаган, молиявий қарам аёллар молиявий таъминотсиз қолишдан қўрқса, бошқалари фарзандлари ва ўз ҳаёти ҳамда соғлиғи учун хавфсирайди. Айниқса, ҳатто энг яқин инсонлари ҳам бу муаммони ҳал қилишдан ўзини олиб қочганда зўравонлик қурбони бўлган аёллар қийин ҳолатда қолади. Натижада, бу ҳолат доимий қўрқув, депрессия, охир-оқибат ўз жонига қасд қилиш кабилар билан тугайди.
Бежиз эмаски, бугунги кунда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини кафолатлаш, уларнинг тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларнинг меҳнат ҳуқуқини кафолатлаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши қилиб белгиланган.
Жумладан, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида 2019 йил 2 сентябрь куни “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган бўлса, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари, тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида 2020 йил 4 январда Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3-сонли Қарори ҳаётга жорий қилинди.
2020 йил 5 октябрдаги қонунга асосан МЖТКга тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган шахс томонидан ҳимоя ордерида кўрсатилган талабларини бажармаганлик учун БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача жарима ёки 15 кунгача маъмурий қамоқ маъмурий жавобгарлик чораларини назарда тутувчи 2061-модда.киритилди.
Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ишончли ҳимоя қилиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётган бўлса-да, суд амалиёти ва статистикаси таҳлили оилавий низолар негизида аёлларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш ҳолатлари ҳанузгача учраётганлиги, бундай мурожаатлар сони кўпайганлигини кўрсатмоқда.
Олиб борилаётган ислоҳотларга хайрихоҳлик руҳида Олий суд томонидан ушбу масалалар юзасидан судлар томонидан кўриб чиқилган фуқаролик, жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар юзасидан умумлаштириш ўтказилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2021 йил 29 июлдаги “Судлар томонидан 2020 йил ҳамда
2021 йилнинг 1-чорагида аёлларга нисбатан оилавий низолар негизида зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ кўрилган ишлар бўйича суд амалиёти натижалари ҳақида”ги РС-49-21-сонли Раёсат қарори қабул қилинди.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, аёлларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ кўрилган республикамиз жиноят ишлари бўйича судлар томонидан жорий йилнинг ҳисобот даврида аёлларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ 2 423 нафар шахсга нисбатан 2 012 та жиноят ишлари кўрилган. Шундан, 1 629 нафар (зўравонлик ва тазйиқ ўтказган 67 %) шахсга нисбатан айблов ҳукмлари чиқарилган.
Бундай жиноятларни содир этганлиги учун шахсларнинг судланиш кўрсаткичи Тошкент вилоятида (273 нафар шахс 16 %), Фарғона вилояти (197 нафар шахс 12 %), Самарқанд вилояти
(158 нафар шахс 9%) ва Тошкент шаҳрида (176 нафар шахс 11 %) республиканинг бошқа ҳудудларига нисбатан бирмунча кўп.
Ушбу тоифадаги жиноятлар оқибатида жабрланган аёллар
2 300 нафарни ташкил қилган. Бу кўрсаткич Тошкент вилоятида (353 нафар аёл 15 %), Фарғона вилояти (398 нафар аёл 17 %), Самарқанд вилояти (228 нафар аёл 10 %) ва Тошкент шаҳрида
(225 нафар аёл 10 %) республиканинг бошқа ҳудудларига нисбатан юқори.
Жабрланган аёлларнинг 1 976 нафари яъни 86 % ишсиз ҳисобланади.
Ярашувга асосан тугатилган ишлар 492 тани ташкил этган. Ўтган йилда 234 та бўлган. Жорий йилда 110 тага кўпайган.
Шунингдек, Республика жиноят ишлари бўйича судлар томонидан жорий йилнинг ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддасида назарда тутилган “номусга тегиш” жиноятини содир этганлиги учун
99 нафар шахс судланган. Тошкент вилоятида (27 нафар шахс 27 %), Самарқанд вилояти (13 нафар шахс 13 %) ҳамда Жиззах вилоятида
(7 нафар шахс 7%) бу кўрсаткич бошқа ҳудудларга нисбатан бирмунча юқори.
Бундан ташқари, тазйиқ ўтказган, зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахслар томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармасликка доир
жорий йилнинг ҳисобот даври бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2061-моддасида назарда тутилган ҳимоя ордери талабларини бажармасликка оид 933 нафар шахсга нисбатан 905 та маъмурий ишлар кўрилган. Шундан, 744 нафар шахсга (79 %) жазо қўлланилган.
Республика судлари томонидан 137 млн. сўмдан зиёд маъмурий жарима қўлланилган бўлса, 349 нафар шахсга (46 %) нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Бу тоифадаги ишларни кўришда, индивидуал иш бўйича эмас, балки жамоавий тарбиявий аҳамиятини таъминлаш мақсадида, уларни МФЙ идораларида сайёр судларда кўрилиши амалиёти кенг йўлга қўйилди. Бундан кўзланган мақсад эса, ҳар бир ҳолат бошқаларга сабоқ бўлиб, зўравонликка йўл қўйилишини олдини олиш.
Фуқаролик ишлари бўйича судлари томонидан биринчи инстанцияда 9 ойи якуни бўйича жами 362 627 та ишларни кўриб чиққан. Шундан хотин-қизларнинг даъво аризалари асосида 109 081 та иш мазмунан кўрилган (шундан, 49 151 таси ёки 45 % суд буйруғи). Ушбу кўрсаткич жами кўрилган даъво аризаларнинг 30,1 фоизини ташкил қилади.
Шунингдек, хотин-қизлар томонидан судларга тақдим этилган даъво аризаларининг 91 661 таси қаноатлантирилган.
Бундан ташқари, фуқаролик судлар томонидан 9 ой мобайнида никоҳдан ажратишга доир 39 692 та иш кўрилган бўлиб, шундан 20 840 таси (53 %) қаноатлантирилган, 14 051 таси рад этилган, 3 072 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда 1 729 таси бўйича иш юритиш тугатилган.
Никоҳдан ажратишга оид ишларни кўришда оилавий зўравонлик аломатлари аниқланган ҳолатларда ҲМҚОларга хабарномалар ва хусусий ажримлар чиқариб юбориш амалиёти йўлга қўйилган.
Бундан ташқари, оилавий зўравонлик натижасида уйидан ҳайдаб чиқарилган 1 582 та ҳолатда хотин-қизларнинг даъво аризалари қаноатлантирилиб, турар жойга бўлган ҳуқуқлари тикланиб, уларни уйга киритиб қўйиш ҳақида ҳал қилув қарорлари чиқарилган.
Шу билан бирга, судлар ушбу аёлларнинг келгуси тақдирига ҳам бефарқ бўлмасдан, зиддиятли ҳамда носоғлом муҳитдаги оилаларда жиноятни олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни ўтказиш, оила муҳитини соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ўтказиш масаласида ички ишлар органларига хабарномалар юбориш амалиёти йўлга қўйилди.
Муҳтарам Президентимизнинг 2021 йил 6 ноябрь куни Олий Мажлиси палаталари қўшма мажлисида “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси асосида демократик ислоҳотлар йўлини қатъий давом эттириш ҳақида”ги нутқида хотин-қизларимизнинг бандлигини таъминлаш, давлат ва жамият бошқарувидаги ўрни ва нуфузини янада ошириш, уларнинг ўз салоҳиятини намоён этишлари учун шароитларни кенгайтириш, гендер тенглик, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш борасидаги ишларни янги босқичга кўтариш мақсадида Миллий дастур қабул қилиниши ҳақида сўзлаб ўтилди.
Оиладаги зўравонликнинг олдини олиш ва оиладаги зўравонликдан жабр кўрганларга амалий ёрдам
кўрсатишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва ташаббусларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан доимий мониторингини таъминлаш юзасидан Олий суднинг масъул ходимларидан иборат бўлган ишчи гуруҳи тузилган бўлиб, бугунги кунда ушбу ишчи гуруҳ аъзолари вазирлик ва идоралар билан белгиланган вазифаларни ҳал этиш учун тезда ечим топишни талаб қилинадиган масалалар бўйича фикрлар алмашиниб келинмоқда.
Мазкур дастур лойиҳани ишлаб чиқилишида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳам ўз таклифлари билан фаол иштирок этди. Хусусан, ҳимоя ордери талабларини бажармаганлик учун жазо чораларини кучайтириш таклифи илгари сурилди.
Шунингдек, ўсиб келаётган ёш авлодни хотин-қизларга ҳурмат ва эҳтиром руҳида тарбиялаш, тазйиқ ва зўравонлик учун қонунда белгиланган чоралар ва оқибатларини тушунтириш орқали хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини олдини олиш мақсадида таълим муассасаларида амалдаги судьялар томонидан “суд соати” дарслари ўтказилишини тизимли равишда йўлга қўйишга ташаббус кўрсатилди.
Умуман олганда, амалга оширилаётган бу каби ишлар, дастур қабул қилиниши оилавий зўравонликдан жабр кўраётган аёлларимизнинг сезиларли даражада камайишига, жамиятимизда ушбу иллатга барҳам берилишига хизмат қилади.

 

Термиз туманлараро

маъмурий суди судьяси                                                                    Н. Бобомуратова

Талабалар “Очиқ эшиклар” кунида суд мажлисларида иштирок этишди

2021 йил 10 декабрь куни Сурхондарё вилоят маъмурий судининг биносида “Очиқ эшиклар” куни доирасида Термиз давлат университетининг «Юридик» факультети талабалари очиқ суд мажлисларида иштирок этишди.

Талабалар очиқ суд мажлисида иштирок этишиб, маъмурий судларда ишларнинг мазмунан кўриб чиқилиш борасидаги ўзларининг назарий билимларини амалиётда қўллаш жараёнини янада мустаҳкамлаб олишди.
Тадбир давомида вилоят суди судьялари талабалар билан суҳбат ўтказиб, маъмурий судларнинг ташкилий тузилмаси, апелляция инстанциясининг ваколатлари, ушбу инстанцияда ишларни кўриш тартиби юзасидан фикрлар билдирилди.
Шунингдек, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Сурхондарё вилоят

маъмурий суди судьяси                                                                                      Б.Эргашев

Ватанимни севмаганлар , биздан эмасдирлар

Ватанни онага қиёслашган, инсон энг аввало уни дунёга келтирган онасига меҳр қўяди. Чунки она уни авайлаб, азиз қилиб вояга етказади.
Фарзанд ақлини таний бошлагач, унда одамлар ва жамиятга нисбатан, ўзи туғилиб ўсган диёр-Ватанга нисбатан муҳаббат шаклланади.
Буюк фан арбоби Абдурауф Фитрат “Ватан-у менинг жону таним, у саждагоҳимдур. У менинг тўлин ойим, тинч-омонлигим, иззатим, шарафим. Каъбам, қиблам ҳамда гулистонимдир” деган эди.
Кишининг ўзи таваллуд топган тупроғи, эл-юртига садоқати одамийликдир.
Ҳар қайси касб эгаси жамиятимизда одамлар бахтли яшашига ўз ҳиссасини қўшиши, ҳар ишда холислик, ҳалоллик ва садоқатни намоён қилиши ватанпарварликнинг энг ёрқин кўринишидир.
Судья ўзининг халқига садоқати билан бошқаларга ўрнак бўлиши лозим.
Ватан ҳар бир кишининг туғилиб ўсган шаҳар ва мамлакати шу кишининг ватанидир.
Абдулла Авлоний “Киши юртига султон бўлгунча, ўз юртингда чўпон бўл” деган.
Ўзингизга душманлик қилган кишини афв этинг, лекин Ватанингизга, миллатингизга, динингизга душманлик қилган кишини кечирманг.
Ким ўз юртини севмаса, у ҳеч кимни сева олмайди.
Ватани борнинг бахти бор, Меҳнати борнинг-тахти бор.
Маънавият бўлмаган жойда ҳеч қачон адолат бўлмайди.
Халқимиз адолатни тараққиётнинг таянч нуқтаси деб қараб, уни “Ҳалоллик”, “инсонпарварлик”, “ор-номус” тушунчалари билан чамбарчас боғлиқ ҳолда тушунган.
Адолатли кишилар ўзига лойиқ кўрмаган бир ишни ўзгаларга раво кўрмайди.
Киши адолатни ёлғиз ўзини бузуқ ишлардан сақлаш билан эмас, балким, оиласини, фарзандларини яхши йўлга йўналтириб, адолатни амалга оширади.
Адолатлилар ҳеч кимга жабр қилмайди. Жонзотларга озор бермайди.
Давлат ва миллатни тараққиёти, узоқ яшаши адолатдан боғлиқдир.
Давлатимиз раҳбари, адолатни Янги Ўзбекистон давлат сиёсатининг устувор йўналиши, давлат ва жамият олдида турган энг устувор вазифа деб белгиланган. Адолат янги жамиятнинг асосий мақсадига айланади.
Адолат билан маънавият тушунчаси ҳамиша ёнма ён туради.
Адолатни қарор топтиришга масъул бўлган ҳар бир судьянинг маънавияти бой бўлиши лозим. Судья юксак маънавиятга эга бўлган инсон бўлиши керак. Зеро маънавияти юксак, иродаси мустаҳкам инсон адолатсизликка йўл қўймайди.
Маънавияти юксак судьянинг қиёфаси қуйидагиларга намоён бўлади:
-У адолат тарозисини қўлида маҳкам ушлаган ҳолда ўз вазифасини беғараз бажаради;
-қасамёдига содиқ қолади;
-судьялик этикасига оғишмай амал қилади;
-одоб-ахлоқли бўлиб, интизомга қатъий риоя қилади.
-ватанига садоқатли; ҳалол,қонунни ҳурмат қилади;
-халқининг олдида доимо қарздорликни, шахсан жавобгарликни ва масъулиятни ҳис қиладиган инсондир.
Фақат ана шундай фазилатларга эга бўлган судья ҳақиқий адолат посбони бўла олади.
Соҳибқирон Амир Темур тузукларида “Софдил кишилар, олимлар, бечоралар ва фозилларга даргоҳим доимо очиқ, иш билган, шижоатли эр йигитларни қошимда тутдим, нафси ёмон, ҳимматсизларни, кўнгли бузуқ, ўз манфаатларини устун қўядиганларни, қўрқоқларни ҳаттоки, мажлисларимга ҳам йўлатмадим” деган.
Судья ватанпарвар, адолатли ва сабр-тоқатли бўлиб, раҳбар ва ёши катта инсонларга ҳурмат, кичикларга иззатли бўлиши талаб этилади.
Маънавий тарбияда икки муҳим жиҳат бор: бири-нималарнидир амалга оширишга ундаш, иккинчиси-нималардандир тийиш.
Инсонни бошқа жонзотлардан ажратиб, ундан устун қилиб турадиган бу маънавиятдир.
Иймон, сабр, қаноат, орият, виждон, фидойилик, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик, уддабуронлик, садоқат, мардлик, билимдонлик, ҳалоллик, поклик, вафо, андиша в.ҳ. инсонни эл-юрт олдида обрўйи, ҳурматини оширади.
Одам борки, одамларнинг нақшидур,
Одам борки, ҳайвон ундан яхшидур.
Иллатлари кўпайган инсонлардан ҳайвон яхши эканлигини таъкидлайди.
Киши маънавиятли бўлиши учун икки муҳим вазифани бажариши зарур:
1. У ўзида жами эзгу жиҳатларни шакллантириши зарур;
2. У барча иллатлардан қутулиб, уларни ўзига юқтирмасликка ҳаракат қилиши лозим.
Киши феъл-атворидаги хато ва камчиликлардан ёшлик чоғидаёқ фориғ бўла бориши зарур, акс ҳолда, у шу ёмонликларга ўрганиб қолади. Улардан қутулиш жуда оғир кечади.
Жамиятни маънавият бошқаради
Маънавият-бу инсонни бошқа жонзотлардан ажратиб, устун қилиб турадиган жамики фазилатлар мажмуи.
Фазилатлар сўзи ўрнига хусусиятлар сўзини ишлатиш мумкин эмас. Чунки хусусиятлар тушунчаси иккига-ҳам фазилатлар, яъни яхши хусусиятлар, ҳам иллатлар, яъни ёмон хусусиятларга бўлинади.
Маънавият- инсоннинг ички маданияти, маънавият-илоҳий нур, маънавият эзгуликка ундовчи кучдир.
Маънавиятга маъно жиҳатидан яқин келадиган “маърифат”, “маданият”, цивилизация” тушунчалари ҳам мавжуд.
Иқтисод -тана, маънавият- руҳ
“Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир, деди Давлатимиз раҳбари.
Биз янги Ўзбекистон барпо этишга иккита мустаҳкам устунга таянамиз:
1. Бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт
2. Аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият.
Моддий ва маънавий қашшоқликдан қутулиш
Моддий ва маънавий қашшоқлик ўртасида тиғиз алоқадорлик бор.Камбағаллик барҳам топган сари маънавий қашшоқликнинг ҳам томири кесила боради.Чунки қорни тўқ одамнинг қулоғига маънавият яхшироқ сингади.

Сурхондарё вилоят

маъмурий суди судьяси                                                                                  Х.Рахимова

Ер умуммиллий бойлик, ундан оқилона ва самарали фойдаланиш бугунги куннинг замон талабидир

Маълумки, ер участкаларини ажратишнинг барча учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибини жорий этиш, ерга оид мулкий ва ҳуқуқий муносабатларда барқарорликни таъминлаш, ерларни муҳофаза қилиш, ер эгаларининг мулкий ҳуқуқларини кафолатлаш, шунингдек, ернинг иқтисодий қийматини белгилаш орқали уни фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар объекти сифатида эркин муомалага киритиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли Фармонига асосан 2021 йил 1 августдан бошлаб:
– ер участкалари хусусий секторга — мулк ва ижара ҳуқуқи асосида, давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига (кейинги ўринларда — давлат ташкилотлари) — доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилиши;
– мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилиниб, бунда илгари ажратилган ер участкаларига бўлган бундай ҳуқуқлар уларнинг эгаларида амалдаги тартибда сақланиб қолиниши;
– ижарага олинган ер участкасида қонунчиликда белгиланган тартибда қурилган кўчмас мулк объектига мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ушбу объектга мулк ҳуқуқи билан биргаликда у жойлашган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи ҳам янги мулкдорга ўтиши;
– қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар барча турдаги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари иштирок эта оладиган, натижалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқланадиган очиқ электрон танлов якунларига кўра, фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратилиши;
– қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиниши;
– давлат ташкилотларига ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилиши;
– барча ҳолларда ер участкалари фақат бўш турган ва захирага олинган ерлардан ажратилиши, айни бир ҳужжат билан ёки бир вақтнинг ўзида ер участкасини олиб қўйиш, захирага олиш, бошқа шахсга ажратиш ер бериш тартибини бузиш ҳисобланиши ва қонунга мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос бўлиши;
– давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда ер участкалари давлат ташкилотига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилиши, ушбу ерлар давлат-хусусий ёки ижтимоий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддатига хусусий шерик, нодавлат нотижорат ташкилоти ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ижарага берилиши мумкинлиги;
– кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси, агар кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига бошқа ҳуқуқ билан тегишли бўлмаса, уларга умумий фойдаланиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилиши қатъий белгилаб қўйилди.

Шу мақсадда, 2021 йил 16 август куни Ўзбекистон Республикасининг “Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ерларни ҳисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.
Мазкур қонун билан бир қатор қонун ҳужжатлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ҳам ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Хусусан, кодекснинг 9-моддаси “Суғорилмайдиган ерларни қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади, суғориладиган ерларни қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан ер фондининг бошқа тоифасига ёки суғорилмайдиган ерлар тоифасига ўтказиш эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ амалга оширилади” деган мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилди.
Шунингдек, кодекс “Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг ажратиладиган ўлчамлари” деб номланган 461-модда билан тўлдирилди.
Унга кўра, бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари қуйидаги ўлчамларда:
1) деҳқон хўжалигини юритиш учун — 0,06 гектардан
1 гектаргача;
2) фермер хўжаликларига ва бошқа юридик шахсларга:
сабзавотчиликка ихтисослашганларга — камида 3 гектар;
боғдорчиликка, узумчиликка ихтисослашганларга — камида 3 гектар;
чорвачилик маҳсулотини ишлаб чиқаришга ихтисослашганларга озуқа экинларни етиштириш учун (шартли бир бош қорамол учун) — суғориладиган ерлардан — камида 0,3 гектар, лалмикор ерлардан — камида 1 гектар, яйловлар ва пичанзорлардан — камида 2 гектар;
пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашганларга — камида
30 гектар;
ғаллачилик ва сабзавотчиликка ихтисослашганларга — камида 10 гектар;
3) агросаноат кластерлари, шу жумладан кооперация шаклидаги кластерлар учун:
пахтачилик-тўқимачиликка ихтисослашганларга — камида 2000 гектар;
ғаллачиликка ихтисослашганларга — камида 1000 гектар;
сабзавотчилик ва полизчиликка ихтисослашганларга — камида 200 гектар;
боғдорчилик, узумчиликка ихтисослашганларга — камида 100 гектар;
чорвачилик маҳсулотини ишлаб чиқаришга ихтисослашганларга озуқа экинларини етиштириш учун (шартли бир бош қорамол учун) суғориладиган ерлардан — камида 0,3 гектар, лалмикор ерлардан — камида 1 гектар, яйловлар ва пичанзорлардан — камида 2 гектар ажратилади.
Худди шунингдек, кодекс “Ер участкаларини ажратиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати” деб номланган 831-модда билан тўлдирилди.
Унга кўра:
– ер участкаларини ажратиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда махсус ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилиши;
– ер участкаларидан мақсадли фойдаланилиши устидан, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширмасликка, ўзбошимчалик билан ер участкаларини эгаллаб олишга ёки уларнинг чегараларини ўзгартиришга, ерларнинг тоифасидан қатъий назар, барча турдаги бинолар ва иншоотларни ўзбошимчалик билан қуришга йўл қўймаслик устидан давлат назоратини амалга ошириш хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ҳисобланмаслиги;
– махсус ваколатли давлат органлари ер участкаларини ажратиш билан боғлиқ зарур статистик ахборотни, таҳлилий материалларни, ҳужжатларни, бошқа ахборотни, қарорларни ҳамда бошқа ҳужжатларни, шу жумладан очиқ танловларга ва электрон онлайн-аукционларга тааллуқли ахборотни давлат органлари ва ташкилотларидан ёки уларнинг мансабдор шахсларидан беғараз асосда сўраш ва олишга ҳақлилиги;
– давлат органлари, ташкилотлари ва мансабдор шахслар сўралаётган ахборотни махсус ваколатли давлат органларига беш иш куни ичида тақдим этиши кераклиги белгилаб қўйилди.
Бундан ташқари, кодекс “Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш оқибатлари” деб номланган 911-модда билан тўлдирилди.
Унга кўра, ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасига, шунингдек қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкасида барпо этилган ҳар қандай бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини ёки бошқа мулкий ҳуқуқларни белгилашга йўл қўйилмайди, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, қурилиш учун ажратилмаган ер участкасида қонунга хилоф қурилиш объектини барпо этган шахслар инсофли мулкдор деб тан олинмайди.
Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларидаги қонунга хилоф қурилиш объектларини сув таъминоти, оқова сув, электр, иссиқлик энергияси ва газ тармоқларига улаш тақиқланади деб белгиланди.
Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси ЖКга ҳам тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Жумладан, кодекс “Суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш” деб номланган 2296-модда билан тўлдирилиб, суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланадиган бўлди.
Агарда ўша қилмиш:
а) ерларга кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
г) хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.
Ўша қилмиш:
а) ерларга жуда кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланадиган бўлди.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган жиноятни биринчи марта содир этган шахсга нисбатан, агар у ер участкасининг қайтарилишини ҳамда ернинг қишлоқ хўжалиги оборотига киритилишини таъминласа, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмаслиги алоҳида кўрсатиб ўтилди.
Хулоса ўрнида шу алоҳида қайд этиб ўтиш жоизки, ер умуммиллий бойлик, ундан оқилона фойдаланилиши лозим ва у давлат томонидан муҳофаза этилади.

Сурхондарё вилоят
маъмурий суди судьяси                                                                                Б. Эргашев

Одил судлов маданияти ва одоби

Халқ назари қудратли, унда иззатда бўлиш олий саодатдир!

Инсон-одоби билан…

Ҳар қандай инсонни мўътабар ва азиз қиладиган фазилат-унинг одоби. “Одоб” арабча “адаб” сўзидан олинган бўлиб, яхшиликка чақириш маъносини англатади. Демак, одоб яхшилик сифатини ҳам беради. Азалдан Шарқ халқлари инсон ҳаётининг моҳиятини яхши тарбия олмоқ ва яхши хулқ-одоб, фазилатларга эга бўлмоқликда деб тушунган ва ҳамиша шунга интилган. Шубҳасиз, донишманд боболаримиз беодобликни уят, иснод деб қараб, қалбни мажруҳ ҳолатга олиб келадиган энг катта қусур деб билган. Қалбнинг мажруҳлиги эса, вужуднинг мажруҳлиги деганидир. Одобсиз инсон ҳеч қачон обрў-эътибор қозонмаган, бирор нарсага эришмаган. Ундай одамнинг жамиятда яхши ўрин топиши, асло мумкин эмас. Одобсиз кишидан ҳамма қочади, узоқроқ юришга интилади. Бежиз, Мир Алишер Навоий Ҳазратлари, “Ёмондин қуш бўлиб учиб қоч” демабдилар.
Бутун башарият аҳлини ўзининг бебаҳо асарлари билан одоб-ахлоққа, яхшиликка, эзгуликка чорлаган Имом-Ал Бухорий бобомиз ўзининг “Ал-адаб, ал-Муфрад” китобида одобни инсоннинг энг гўзал зийнати деб таърифлаб, одобсизлик уни жаҳолатга олиб боришини уқтиради. Буюк бобомизнинг хулосасига кўра, инсонда одоб бўлмагунича Ҳақнинг ҳам, халқнинг ҳам меҳрини қозона олмайди.
Муҳтарам судья, қиссадан ҳисса шулки, Сиз кундалик ҳаётингизда ҳам, судьялик фаолиятингизда ҳам одобни инсоннинг кўрки деб қараб, фақат яхшилик томонда бўлишига ўзингизда куч топа олинг.

           Тенглик ҳукм сурган жойда сотқинлик,
           Алдамчи эҳтирослар, ғам-ғусса бўлмайди.
                                                                                                               Абу Райҳон Беруний

Одил судловнинг мақсади инсонпарварликдир. Инсонпарварлик бу маданиятдир. Суд маданиятини юксалтириш, ҳар бир суд жараёнида суд этикаси қоидаларига тўла риоя қилинишини таъминлаш билан пировардида адолатли суд қарорларининг қабул қилинишига эришилади.
Судья суд жараёнида юзага келадиган ҳар қандай масалани қонунга асосланган ҳолда,ҳеч қандай ҳиссиётларга берилмасдан, беғараз ва холисона ҳал эта билиш қобилиятига эга бўлиши зарур. Суд қарорлари қабул қилинишида у нафақат инкор этиб бўлмайдиган далилларга, шунингдек, касбий билим ва тажрибага этика ва маданият тамойилларига ҳам лозим даражада асосланса мақсадга мувофиқ бўлади. Зеро, судьялик вазифасини виждонан,қасамёдга содиқ туриб,касбий маҳоратни тўла намоён этиб ва суд маданиятига қатъий риоя этган ҳолда бажариш унинг учун ҳам қарз, ҳам фарздир.
Судья нафақат суд жараёнида, балки ҳамма вақт ва ҳамма жойда юксак маънавиятли шахс эканлигини намоён қилиши шарт. Бинобарин, нодир инсоний фазилатларга эга бўлмай туриб, ҳар қандай суд ишини одилона ҳал қилиш амримаҳол. Шуни инобатга олган ҳолда,аввало одил судловдаги маданиятнинг моҳиятига эътибор қаратиш лозим бўлади.
Фалсафий, яъни умумий маданиятнинг асл қисми бўлган “ҳуқуқий маданият” кенг ва сиғимли тушунча саналиб, у ўзида ҳам моддий, ҳам маънавий маданиятга тааллуқли жиҳатларни, жумладан ижтимоий муносабатлар субъектларининг ҳуқуқий саводхонлигини, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ҳуқуқий андозаларга монанд хулқ-атворга эга бўлиш ҳамда ҳаракатланиш мажбурияти, қонунларга итоаткорона муносабатда бўлиш, ўз ҳуқуқларини бошқаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузмаган ҳолда амалга оширишдаги интизомини, шунингдек, ахлоқ қоидалари, илм-фан, санъат одоби кабиларни ҳам мужассамлаштиради. Ана шу маданиятнинг яхлит бир бўлаги ҳисобланувчи суд маданияти, аввало, услубий таснифга эга. Яъни у бирламчи маънода одил судловни амалга ошириш маданиятини ифодалайди. Мухтасар айтадиган бўлсак, суд маданияти деганда, суд ишларини чинакамига одилона, адолатли амалга ошириш фаолиятининг маънавий асослари тушунилади. Бундан суд жараёни иштирокчиларидан ҳар бири ўз қонуний ваколатларини амалга ошириш давомида нафақат процессуал интизомга, қолаверса, одоб-ахлоқ қоидаларига, суд этикасига ҳам қатъий риоя этиш мажбуриятига эгалиги англашилади.
Албатта суд маданиятида судьялик маданияти марказий ўрин эгаллаши шаксиз эътироф этилади. Аммо судьялик маданиятини фақат касбий маданият деб ҳисоблаш ўринсиз бўлади. Бинобарин, судья нафақат муайян суд ишини ҳал қилиш ваколатига эга бўлган мутлақ ҳуқуқли процессуал шахс, балки у аввало, жамиятдаги энг обрўли инсон, юксак инсоний фазилатлар соҳиби сифатида гавдалангандагина жамоатчиликда унга ва у орқали одил-судловга ишонч шаклланади. Шундан келиб чиқиб, судьялик маданиятини судьянинг касбий маҳорати билан ахлоқий сифатларининг ўзаро уйғунлашуви деб баҳолаш мумкин.
Судьялик касб, лавозимгина бўлмай, у энг аввало, инсонийликдир. Дарҳақиқат, судья инсонларнинг инсони бўлмоғи керак. Шунга кўра, судьянинг одоб-ахлоқи – этикаси устуворликларини қолипга солишнинг, қатъий кетма-кетликда муфассал ифодалаб беришнинг сира иложи йўқ. Қуйида баён этиладиганлар уларнинг бир қисми, яъни уммондан бир томчи холос. Уларни Республикамиз судьялари этикасининг сара жиҳатлари баробарида қабул қилиш даъватидан йироқ бўлсак-да, истардикки, судьяларимиз шундайин ажойиб фазилатлар соҳиби бўлишса, одил судлов самарадорлиги янада ошган бўлар эди.
Одил судлов маданияти ва одоби ҳақида гап кетганда мамлакатимиз суд тизими тараққиётига катта ҳисса қўшган, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист Убайдулла Менгбоевнинг судьяларга қарата айтган истакларини алоҳида келтириб ўтиш мақсадига мувофиқ. Қуйида устоз ўгитларидан намуналарни ўқиймиз.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларини муқаддас билинг ва уларга доимо, ҳар бир ишда қатъий риоя қилинг;
-ўзингизда ватанпарварлик туйғусини тарбияланг;
-Ватанга ва халққа бўлган садоқатингиз ҳар бир ҳаракатингизда намоён бўлсин;
-Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг “Халқ ҳамма нарсага чидаши мумкин, аммо адолатсизликка чидай олмайди”, деган пурмаъно сўзларини асло унутманг;
-фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини, давлат ва жамият манфаатларини муҳофаза қилишни тўлиқ таъминлашни энг асосий бурчингиз деб билинг ҳамда бу ишда фидойилик кўрсатинг;
-хизматда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам қонунни тўғри, тўла адолатли қўллашга эришинг, ўзгаларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилинг, шунингдек, зарурат туғилганда ўзингиз ҳам қонун ҳимоясида бўлинг;
-фуқаролар, давлат ва жамият олдидаги масъулиятингизни чин юракдан ҳис этинг;
-Судьялик қасамёдига ва Судьяларнинг одоб-ахлоқ кодекси қоидаларига содиқ қолинг, уларни бузишдан қўрқинг, бузганлардан ҳазар қилинг;
-ҳар қандай қонун бузилишига нисбатан муросасиз, қонун номидан яшиндай шиддатли, шамширдай кескир муносабатда бўлинг, ҳамиша ва ҳар қандай вазиятда адолат асосий мезонингиз бўлсин;
-ҳалол ва адолатли бўлинг, ўз ваколатларингиз ва вазифаларингизни қонун доирасида виждонан, холисона беғараз бажаринг. Адолат фақат беғараз қарор топтирилгандагина адолат саналишини ўз шиорингиз деб билинг;
-суд ишларида бирор-бир тарзда ошна-оғайнигарчилик, жўрабозлик, маҳаллийчилик, гуруҳбозлик, миллатчилик каби иллатларнинг бўлиши мутлақо мумкин эмаслигини унутманг;
-ҳалол ва пок юриш мажбуриятларини уддалаган бўлсангиз, отангизга минг раҳмат, агарда билиб-билмасдан қандайдир арзимас камчилик ўтган бўлса, энди албатта покланинг;
-лоқайдлик энг катта хатодир. Лоқайдлик қалбнинг мажруҳлигидир ва суд ишида бу асло мумкин эмаслигини унутманг;
-тоза фикрли, гўзал хулқли бўлиши шарт. Яхши хулқ инсонга зийнат берадиган либос бўлса, ҳаё унинг безагидир. “Ҳаё иймондандир… Беҳаёлик жафодандир”, дейилган Ҳадиси шарифда;
-барча билан мулоқотда самимий бўлинг, самимият сўзни кам талаб қилади, сохта самимият эса битмас-туганмас эзмаликлардан иборатдир;
-ота-онангиз, қариндош-уруғларингизни ва умуман, ким томонидан бўлса-да, қилинган илтимос ва талабни, агар унинг қонунсиз ва адолатсиз эканлиги аён ва шундай деб ҳисоблашга етарли асослар бўлса, бажармасдан маломатга қолишдан асло чўчиманг. Уларга тўғри ва ҳақ гапни айтинг;
-ҳар қандай қийин ва машаққатли ҳолатда ҳам ҳақ йўлни тутиш ва ҳақиқатни қарор топтириш шартлиги тамойилидан оғишманг. Ундан четга чиқишни судьялик қасамёдига ҳамда касбига нисбатан хиёнат ва ваколатни бажармасликда ифодаланувчи жиноят деб билинг;
-судьяликдан юксак лавозим йўқ. Бу ном мўътабар тутилиши, улуғланиши ва эҳтиёт қилиниши керак. Судьяликка шак келтирманг. Унинг жазоси оғир бўлади;
-кибр-у ҳавога, манманликка, шахсиятпарастликка берилиш, ўзини ўзгалардан устун қўйиш судья ва суд ходимларига ёт хислатлар бўлиши шарт;
-хушомад вақтинча тиз чўкиб турган тажовуздир. Хушомадгўйдан қочинг, унинг хушомадида ғараз мақсад ниқобланганлигини унутманг;
-ўзингиз билан бирга ишлайдиган судьялар ва суд ходимларига нисбатан ҳам талабчан бўлинг, чунки улар хусусида айтилган гаплар, билдирилган мулоҳазалар сизга ҳам тааллуқли, салбий фикр-мулоҳазалар эса суд обрўсига путур етказади;
– суд ишидан кимнингдир ишончини оқлаш эмас, балки ваколатни таъминлаш учун ишламоқ кераклигини бурчингиз деб билинг;
-илмли, маърифатли бўлинг, маънавий қашшоқликдан ортиқроқ жаҳолат йўқ. Чунки инсоннинг зийнати унинг илмидадир. Ўқиш, ўрганиш ва ўз устингизда ишлаб, билим ва тажрибангизни орттириб боришдан зинҳор толиқманг. Кайковус таъкидлаганидек: “Қозига яхши ҳунар илм ва мулойимликдир…”,
-касб маданиятига нафақат хизматда, балки ҳамма муносабатларда қатъий риоя этинг, ишда ҳам, кўча-куйда ҳам, оилада ҳам судьялик салоҳиятини бир хилда сақланг;
-айниқса,суд мажлисларини ўтказишда юксак маданиятли, хушфеъл, зукко ва иқтидорли эканлигингизни намоён этинг. Зеро, суд мажлиси касбий маҳоратдан ташқари, инсоний фазилатлар ҳам акс этувчи кўзгудир. Бу кўзгуга ҳамиша халқнинг зийрак нигоҳи қадалган;
-маиший жиҳатдан пок, камтарин бўлинг, турар-жой, юриш-туриш маданиятини сақланг, ўзгалар эътиборини тортадиган ясан-тусандан йироқ юринг;
-“Ўзингга раво кўрганни ўзгага раво бил ва аксинча-раво кўрмаганингни раво билма…” ҳикматидан келиб чиқиб, бирор бир суд иши юзасидан ажрим қилишдан, яъни ҳукм, ҳал қилув қарори, қарор чиқариш, даъвогар ва жавобгар, умуман, ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилинаётган вақтда ҳар бирининг ўрнида ўзингизни қўйиб, фараз қилиб кўринг. Умуминсоний қадриятларни эъзозланг, инсон ҳаёти ва тақдирига ўта масъулиятли бўлинг;
-муайян шахснинг ҳуқуқлари ўзга шахснинг ҳуқуқлари бошланган чегарада тугаши тамойилига доимо амал қилган ҳолда, касбдошларингизнинг ишига аралашманг ва қизиқиб ҳам кўрманг.

Сурхондарё вилоят

маъмурий суди судьяси                                                                             О.Эронқулов

Skip to content