СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ МАЪМУРИЙ СУДИ СУДЬЯ ВА СУД ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН

“Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида кўтаринки руҳ ва юқори даражада кенг нишонланади.

Наврўз умумхалқ байрамини юқори савияда ташкил этиш учун қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади, жумладан: Сурхондарё вилоят маъмурий суди жамоаси “СУМАЛАК” сайлини ташкил этиди.

Наврўз байрами муқаддас Рамазон ойида нишонланишини инобатга олиб, кекса авлод вакилларини, хусусан, меҳнат фахрийларини ҳар томонлама эъзозлаш, “Меҳрибонлик”,Саховат” ва “Мурувват” уйларида яшаётган шахслар, ижтимоий ҳимоя дафтарларига киритилган ҳамда кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, улар учун СУМАЛАК ташкил этиш ҳамда турли хайрия тадбирларини амалга оширилди.

Наврўз муборак бўлсин олам нурга тўлсин !

Мурожаатнома юзасидан ташаккурнома

Аризачининг мурожаати Термиз туманлараро маъмурий судида қонуний ва асосли кўрилганлигидан мурожаатчи ишни кўрган судьяга нисбатан ўз миннатдорчилигини  бирдирди.

             Термиз туманлараро маъмурий судининг 2023 йил 5 декабрь кунидаги ҳал қилув қарорига кўра, аризачи Ф.Хушбаковнинг аризаси тўлиқ  қаноатлантирилган.

              Жавобгар Мажбурий ижро бюроси Шўрчи туман бўлими давлат ижрочисининг Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2023 йил 16 мартдаги ижро ҳужжати асосида қўзғатилган ижро иши бўйича ижро ҳаракатларини лозим даражада бажаримасликда ифодаланган ҳаракатсизлиги қонунга хилоф деб топилиб, жавобгар Мажбурий ижро бюроси Шўрчи туман бўлими зиммасига мазкур ижро иши бўйича қонунда белгиланган тартибда ижро  ҳаракатларини амалга ошириш мажбурияти юклатилган.     

             Мурожаатчи Ф.Хушбаков, Ўзбекистон Республикаси Президентига Веб-сайт орқали йўллаган мурожаатида, Термиз туманлараро маъмурий суди судьяси А.Алиқуловнинг суд ишини қонун доирасида ва одилона кўрганлигидан ҳамда судья ёрдамчиси Н. Назаровнинг хам ўз ишига маъсулият ва талабчанлик билан ёндошганлигидан мамнун бўлиб, ўз миннатдорчилигини билдирган.

Ўз навбатида Сурхондарё вилоят маъмурий суди ҳам мурожаатчи Ф.Хушбаковга ижобий фикр ва мулоҳазалари  учун ўз ташаккурини билдирган.

Вилоят маъмурий суди судьяси                                                     С.Халматов

Конституция бўйича 100 саволга 100 жавоб мавзуси ҳақида

2023 йил 7 декабрь куни Сурхондарё вилоят маъмурий суди биносида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш, мақсадида Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва Сурхондарё вилоят Адвокатлар палатаси, Сурхондарё вилоят маъмурий суди,Термиз туманлараро маъмурий суди судья ва суд аппарати ходимлари иштирокида «Заковат» интеллектуал турнирини ташкил этилди.

 “Заковат” интеллектуал турнирида Конституция бўйича 100 саволга 100 жавоб бўйича савол жавоблар ўтказилиб, Сурхондарё вилоят маъмурий суди судья катта ёрдамчиси Тожимуродова Раъно Рашид қизи биринчи ўринни, Сурхондарё вилоят маъмурий суди судья катта ёрдамчиси Шапиев Алихон Усанович иккинчи ўрини ҳамда Термиз туманлараро маъмурий суди судья ёрдамчиси Назаров Немат Мамаджонович учунчи ўрини қўлга киритиб муносиб тақдирландилар.

Вилоят маъмурий суди

архив мудири                                                                Н.Рахманова

МАЪМУРИЙ СУДЛАРГА ШИКОЯТ АРИЗАСИ БИЛАН МУРОЖААТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ қандай тоифадаги низолар бўйича маъмурий судларга мурожаат қилиш ҳуқуқи белгиланган?

-идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

-маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг (бундан буён матнда маъмурий органлар деб юритилади), фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қонунчиликка мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

-сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

-нотариал ҳаракатни амалга ошириш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзишни рўйхатга олиш рад этилганлиги ёки нотариуснинг ёхуд фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

-давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаш устидан шикоят қилиш тўғрисидаги;

-ушбу Кодекснинг 271-моддасида кўрсатилган инвестиция низолари бўйича;

-ушбу Кодекснинг 272-моддасида кўрсатилган рақобат тўғрисидаги;

-маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар бўйича ундириш сўзсиз тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжати ёки бошқа ҳужжат устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни ҳал қилади;

-Суд фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган, қонун билан ўзининг ваколатига киритилган бошқа ишларни ҳам ҳал қилади.

Аризачи ушбу моддада кўрсатилган ариза (шикоят) билан бир қаторда ушбу талабларга сабабий боғланишда бўлган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талабни ҳам тақдим этишга ҳақли.

Изоҳ: Ушбу моддада кўрсатилган талаблардан алоҳида тарзда билдирилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талаб тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судда ёки иқтисодий судда кўриб чиқилиши лозим.

Маъмурий судларга шикоят аризаси билан мурожаат қилишда ариза шакли қандай бўлади?

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 187-моддасига мувофиқ маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорларини ҳақиқий эмас, улар мансабдор шахсларининг, ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги ариза (шикоят) ушбу Кодекснинг 128-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

Аризада (шикоятда) қуйидагилар ҳам кўрсатилиши керак:

🔸 устидан шикоят қилинаётган қарорни қабул қилган ёки шикоят қилинаётган ҳаракатни (ҳаракатсизликни) содир этган маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг номи, мансабдор шахснинг фамилияси, исм-шарифининг бош ҳарфлари;

🔸 устидан шикоят қилинаётган қарорнинг номи, рақами, у қабул қилинган сана, устидан шикоят қилинаётган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) содир этилган сана ва жой;

🔸 аризачининг фикрига кўра, устидан шикоят қилинаётган қарор, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) туфайли унинг бузилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари тўғрисидаги маълумотлар;

🔸 аризачининг фикрига кўра, устидан шикоят қилинаётган қарорнинг, ҳаракатларнинг (ҳаракатсизликнинг) қайси қонунчиликка зид эканлиги;

🔸 аризачининг қарорни ҳақиқий эмас, ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги талаби.

Изоҳ: Аризага (шикоятга) ушбу Кодекснинг 130-моддасида кўрсатилган ҳужжатлар, тегишли тартибда суд ҳаражатларини тўлаганлигини тасдиқловчи(давлат божини тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш, тўлашдан озод қилиш тартиби қўлланган ҳоллар бундан мустасно), шунингдек устидан шикоят қилинаётган қарорнинг матни илова қилинади.

Агар сизда ҳам юқоридаги каби муаммо ва ўз ечимини топмаётган ҳолатлар мавжуд бўлса, маъмурий судлар бундай муаммоларли ҳолатларингиз қонуний ечим топишини таъминлайди.

Сурхондарё вилоят маъмурий суди

судья катта ёрдамчиси:                                 Хуррамов Жалолиддин Шавкатович

Ҳужжатларнинг аслини қайтариш, ашёвий далилларни сақлаш ҳамда қайтариш ҳақида.

Ишда мавжуд бўлган ҳужжатларнинг асли уларни тақдим этган шахсларнинг илтимосномасига кўра суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин, агар суд ҳужжатни қайтариш низонинг тўғри ҳал қилинишига зарар етказмайди деган хулосага келса, ишни юритиш жараёнида ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунга қадар уларга қайтариб берилиши мумкин. Илтимоснома билан бир вақтда мазкур шахслар ҳужжат аслининг тегишлича тасдиқланган нусхасини тақдим этадилар ёки ишда қолаётган нусханинг аслига тўғрилиги суд томонидан тасдиқланишини илтимос қиладилар.

Ўзининг ташқи кўриниши, ички хоссалари ва мазмуни, турган жойи ёки бошқа белгилари билан иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш воситаси бўлиб хизмат қила оладиган ашёлар ашёвий далиллардир.

         Ашёвий далилларни сақлаш

Ашёвий далиллар судда сақланади.

Судга олиб келиниши мумкин бўлмаган ашёвий далиллар турган жойида сақланади. Улар батафсил тавсифланиши, зарур бўлган тақдирда эса муҳрлаб қўйилиши, фотосуратга ёки видеоёзувга туширилиши лозим.

Суд ва ашёвий далилларни сақловчи уларни ўзгармайдиган ҳолатда сақлаш бўйича чоралар кўради.

Ашёвий далилларни сақлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 115-моддасида белгиланган қоидаларга мувофиқ тарафлар ўртасида тақсимланади.

Ашёвий далилларни қайтариш

Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ашёвий далиллар кимдан олинган бўлса, ўша шахсларга қайтариб берилади ёки              суд шу ашёларга кимнинг ҳуқуқи бор деб топган бўлса, ўша шахсларга берилади ёхуд суд томонидан белгиланадиган бошқа тартибда реализация қилинади.

Айрим ҳолларда, суд ашёвий далилларни кўздан кечириб ва текшириб чиққанидан кейин, агар ашёвий далилларни тақдим этган шахслар уларни қайтариб беришни илтимос қилган бўлса ва бундай илтимосноманинг қаноатлантирилиши низонинг тўғри ҳал этилишига зарар келтирмаса,  улар кимдан олинган бўлса, ўша шахсларга ишни юритиш жараёнида    қайтариб берилиши мумкин.

Суд ашёвий далилларни қайтариш масалалари юзасидан ажрим чиқаради.

Қонунга мувофиқ айрим шахсларнинг эгалигида туриши мумкин бўлмаган ашёлар тегишли ташкилотларга топширилади.

Вилоят маъмурий суди

архив мудири                                                                      Н.Рахманова

Skip to content