Судья сайёр қабулда
2021 йил 01 октябрь куни Термиз туманлараро маъмурий суди судьяси Н.С.Бобомуратова Термиз шахар «Маьрифат» маҳалласида аёллар дафтарига киритилган аёлларни сайёр қабул жараёнида 4 нафар фуқарони қабул қилиб, қабулда бўлган Термиз шаҳар «Маърифат» маҳалласида яшовчи Юсупова Зухра Ражаббиддин қизи «Вақф» фондидан моддий ёрдам олиш бўйича мурожаати кўриб чиқилиб, жойида мурожаати ҳал бўлди.
Шунингдек, Д.Мавлонова ФИБ Термиз туманлараро судига мол-мулкни бўлиш юзасидан даъво ариза бериш тартиби ва давлат божи тўғрисида мурожаати юзасидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. Бундан ташқари сайёр қабулга келган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Сайлов тўғрисидаги қонуннинг мазмун моҳиятини тушунтирилиб, 24.10.2021 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлови ҳам ушбу қонун талаблари асосида ўтказилаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Термиз туманлараро
маъмурий суди судьяси Н. Бобомарутова