Президентимизнинг 30.01.2025 йилдаги «Фуқаролар ва тадбиркорлик субъйектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш боʻйича қоʻшимча чора-тадбирлар тоʻгʻрисида»гиПҚ-33-сонли қарор.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан кейин тарихан қисқа давр ичида инсон, унинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланган фуқаролик жамиятини барпо этиш борасида улкан ишлар амалга оширилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёйев раҳбарлигида изчиллик билан тадбиқ этилаётган ҳаётимизнинг барча жабҳаларини демократлаштириш ҳамда эркинлаштириш йўлидаги ислоҳотлар негизида суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашга қаратилган эзгу мақсад ҳам мужассамдир.

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, одил судловнинг сифат ва самарадорлигини ошириш, судларнинг мустақиллигини таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Зеро, суд идорасига иши тушган ҳар бир инсон ушбу даргоҳда қонун ва адолат устувор эканига ишониши керак. Сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ушбу тизим фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга, одамларнинг одил судловга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қиляпти. Соҳага оид жадаллашган
саъй-ҳаракатлар Президентимизнинг ташаббуси ва алоҳида назорати доирасида кечаётгани барчамизни қувонтирмоқда. Юртимизда шиддатли тус олган ислоҳотлар натижасида халқимиз ҳаётида жуда кўплаб ижобий ўзгаришлар рўй бераяпти. Кейинги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасида эришилган марралар ҳақида сўз юритсак, уларни санаб адоғига етолмаймиз. Халқ манфаати йўлида олиб борилаётган ишлар одамларнинг суд-ҳуқуқ тизимига бўлган ишончини оширмоқда.

Бугунги кунда маъмурий судлар фаолиятига илғор хорижий тажрибада ўзини оқлаган институт ва тартибларни кенг қўллаш орқали фуқаролар ва тадбиркорлик субйектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ушбу судларнинг ролини ошириш, шу жумладан, давлат органи ҳужжатига ишониб фаолият юритган фуқаро ва тадбиркорлик субйектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоясини қўшимча равишда кучайтириш зарурати вужудга келмоқда. Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субйектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг самарали ҳамда ишончли ҳимоя этилишини таъминлаш ва маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартлардан келиб чиқиб янада такомиллаштириш мақсадида  Президентимиз томонидан 30.01.2025 йилда «Фуқаролар ва тадбиркорлик субъйектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш боʻйича қоʻшимча чора-тадбирлар тоʻгʻрисида»ги
ПҚ-33-сонли қарори қабул қилинди ва мазкур қарор шу куннинг ўзида кучга кирди.

Эндиликда, давлат органи қарори ёки унинг мансабдор шахси ҳаракати (ҳаракатсизлик) устидан берилган аризани маъмурий судларда коʻришда мансабдор шахс ёки унинг вакили зарур тушунтиришлар бериш учун суд муҳокамасида иштирок этиши шарт ҳисобланади;

давлат органи мансабдор шахсларига нисбатан суд жаримаси қоʻлланилади.

 Маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитиш институти ҳам жорий этилмоқда, унда аризачининг талаблари аниқланади ва аризадаги камчиликларни бартараф этиш чоралари коʻрилади. Дастлабки эшитиш муддати 20 кун.

Бундан ташқари, судга ҳурматсизлик ва унинг ажримларини бажармаслик билан богʻлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этилганда, маъмурий суд ишни мустақил равишда коʻриб чиқиши мумкин.

Шунингдек, Маъмурий суд ишларини юритиш тоʻгʻрисидаги кодекснинг янги таҳририни ишлаб чиқиш боʻйича топшириқ берилди. (Маълумот учун: Кодекснинг биринчи таҳрири 2018 йилда қабул қилинган

2025 йил 1 майдан бошлаб тадбиркорлик субъйекти солиқ қоидабузарликларини тан олганида, солиқ органи томонидан унинг банк ҳисобварақлари боʻйича операцияларни тоʻхтатиб туриш тартиби жорий этилади.

Ҳужжат билан Оʻзбекистон Республикасида маъмурий суд ишларини юритиш тоʻгʻрисидаги қонунчилигини такомиллаштириш консепсияси ҳам тасдиқланди.

Термиз туманлараро маъмурий

суди судя ёрдамчиси   
С.К.Маматалийев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.01.2025 йилдаги ПҚ-33-сонли қарорининг мазмун-моҳияти

Сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари самарали ҳимоясини таъминлашда тизимли ислоҳотлар амалга оширилди. Айниқса, 2017 йилда мамлакатимиз тарихида илк маротаба маъмурий судлар ташкил қилинганлиги фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари устидан судга шикоят қилишга оид конституциявий ҳуқуқларини таъминлашда муҳим қадам бўлди.

Ўтган даврда маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилган 120 мингга яқин ариза ва шикоятларнинг 57 фоизи қаноатлантирилиб, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқлари тикланганлиги ҳам маъмурий судларнинг қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишда муҳим институт сифатида шаклланганлигини кўрсатмоқда.

Бу борада маъмурий судлар зиммасига шикоятларни кўриб чиқишда “фаол иштирок этиш” тамойили асосида низони тўғри ҳал қилиш учун далилларни мустақил йиғиш мажбурияти юклангани, суд қарори ижросини таъминламаган мансабдор шахсларга жарима қўллаш ваколати берилгани ҳам ушбу институт такомиллашиб бораётганлигидан далолат беради.

Шу билан бирга, бугунги кунда маъмурий судлар фаолиятига илғор хорижий тажрибада ўзини оқлаган институт ва тартибларни кенг қўллаш орқали фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ушбу судларнинг ролини ошириш, шу жумладан, давлат органи ҳужжатига ишониб фаолият юритган фуқаро ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоясини қўшимча равишда кучайтириш зарурати вужудга келмоқда.

Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг самарали ҳамда ишончли ҳимоя этилишини таъминлаш ва маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартлардан келиб чиқиб янада такомиллаштириш мақсадида Президентимизнинг ушбу қарори қабул қилинган.

Ушбу қарорга асосан Ўзбекистон Республикасида маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар яъни давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ишончли ва самарали ҳимоя этилишини устувор равишда таъминлаш; фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тиклашда суднинг фаол иштироки принципини қўллаш механизмларини кенгайтириш; давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш; маъмурий суд ишларини юритишда низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини такомиллаштириш; фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш орқали аҳолининг суд тизимига бўлган ишончини янада ошириш; давлат органлари томонидан суд қарорлари ижро этилиши устидан назоратнинг таъсирчан механизмларини тўлиқ жорий этиш; маъмурий юстиция тизими ривожланган давлатлар тажрибаси асосида маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштириб бориш кабилар белгиланган.

Шунингдек, Олий суд ва Адлия вазирлигининг қуйидаги тартибларни маъмурий судлар фаолиятига жорий этиш ҳақидаги яъни қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлик) устидан шикоят қилинаётган давлат органи мансабдор шахси ёки унинг вакили суд мажлисида мажбурий иштирок этишини таъминлаш; маъмурий суд иш юритувида ишларнинг тезкор ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлашга ҳамда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қўшимча имкониятлар яратишга қаратилган дастлабки эшитув институтини жорий этиш таклифларига розилик берилган.

Термиз туманлараро маъмурий

девонхона мудири   
А.Мелиқулов

Сурхондарё вилоят ҳокимлигида судьялар, давлат бошқарув органларининг масъул мансабдор шахслари иштирокида ҳудудни ижтимоий иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш ва бошқа муҳим масалалар юзасидан ўтказилган семинар йиғилиши ҳақида.

Жорий йилнинг 25 феврал куни Сурхондарё вилоят ҳокимлигида Сурхондарё вилоят суди, вилоят маъмурий суди судьялари, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят давлат бошқарув органларининг масъул мансабдор шахслари иштирокида ўтказилган семинар йиғилишида ҳудудни ижтимоий иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйилиши юзасидан фуқароларга, тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарларни қоплаш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда сўз олган судьялар ҳудудни ижтимоий иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйилиши юзасидан фуқароларга, тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарларни қоплаш масалалари юзасидан фикр билдириб, суд ишларини юритиш давомида аниқланган маъмурий органлар томонидан амалииётда йўл қўйиляётган камчиликларга тўхталди ҳамда муаммоларни бартараф этиш, масалаларга ечим топиш юзасидан ўз мулоҳазаларини баён қилди.

Бундан ташқари, семинар йиғилишида маърузачилар ўз нутқида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги“Ер тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”ги 36-сон қарори, “Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 37-сон қарори, “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 38-сон қарорининг мазмун моҳияти юзасидан ҳам тушунтиришлар берди.

Семинар йиғилиши сўнгида ҳокимлик ва мутасадди ташкилотларнинг иштирокчи вакиллари томонидан амалиётда юзага келаётган муаммоли масалалар юзасидан турли саволлар берилиб, ушбу масалаларда ечим топиш юзасидан соҳа мутахассислари, судьялар томонидан тушунтиришлар берилди.

Сурхондарё вилоят маъмурий

суди судьяси Д.Жўраев

Сурхондарё вилоят маъмурий судлари томонидан 2024 йил давомида амалга оширилган ишларга оид маълумотлар.

Сурхондарё вилоят маъмурий судлари томонидан 2024 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниб келинмоқда.

Жумладан, Термиз туманлараро маъмурий суди томонидан 2024 йил давомида оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низолар билан боғлиқ жами 754 та маъмурий ишлар мазмунан кўриб чиқилган бўлиб, кўриб чиқилган 754 та маъмурий ишларнинг 308 таси қаноатлантирилган, 355 таси рад қилинган, 29 таси кўрмасдан қолдирилган ва 62 таси иш юритувдан тугатилган. Ушбу ишларнинг 18 таси сайёр суд мажлисида кўриб чиқилган, мансабдор шахслар томонидан йўл қўйилган қонунбузилишлар юзасидан
160 та хусусий ажримлар чиқарилган.

Ушбу давр мобайнида маъмурий орган, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг қарорини, мансабдор шахснинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги жами 643 та ишлар кўрилган, шундан 274 таси қаноатлантирилган, 295 таси рад этилган, 26 таси кўрмасдан қолдирилган, 48 таси иш юритувдан тугатилган, мазкур кўрилган ишлар юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан 151 та хусусий ажримлар чиқарилган.

Жумладан, Маҳаллий ҳокимликлар яъни, ҳоким қарорлари ва ҳаракат (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги жами 238 та ишлар кўрилган бўлиб, шундан 103 таси қаноатлантирилган, 105 таси рад этилган,
4 таси кўрмасдан қолдирилган, 26 таси иш юритишдан тугатилган, ушбу ишларнинг 12 таси сайёр суд мажлисида кўрилган бўлиб, мансабдор шахсларга нисбатан 38 та хусусий ажримлар чиқарилган.

Мажбурий ижро бюросининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ва мансабдор шахснинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ 130 та иш кўрилган, шундан 20 таси қаноатлантирилган,
89 таси рад этилган, 14 таси кўрмасдан қолдирилган, 7 таси иш юритувдан тугатилган, ушбу кўрилган ишлар юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан 28 та хусусий ажримлар чиқарилган.

Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги мансабдор шахсининг қарорини ҳақиқий эмас, ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш юзасидан 171 та иш кўриб чиқилган, шундан 44 таси қаноатлантирилган, 103 таси рад этилган, 9 таси кўрмасдан қолдирилган,
15 таси иш юритишдан тугатилган, ушбу тоифадаги ишлар юзасидан 26 та хусусий ажримлар чиқарилган.

Солиқ қўмитаси мансабдор шахсининг қарорини ҳақиқий эмас, ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш юзасидан 56 та иш кўриб чиқилган, шикоятларнинг 22 таси қаноатлантирилган, 29 таси рад этилган, 2 таси кўрмасдан қолдирилган, 3 таси иш юритишдан тугатилган, ушбу тоифадаги ишлар юзасидан 13 та хусусий ажримлар чиқарилган.

2024 йил давомида Сурхондарё вилоят маъмурий судининг апелляция инстанциясида 137 та иш мазмунан кўрилган бўлиб, апелляция инстанциясида кўрилган, ушбу ишлардан жами 11 таси бекор қилинган, 9 та шикоят бўйича апелляция инстанциясида иш юритиш тугатилган, 1 та шикоят бўйича апелляция шикояти кўрмасдан қолдирилган, 116 та ишлар бўйича суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган, ушбу инстанциядаги ишлар юзасидан 21 та хусусий ажримлар чиқарилган.

Шунигдек, ушбу давр мобайнида Сурхондарё вилоят маъмурий судининг кассация инстанциясида жами 55 та иш мазмунан кўрилган бўлиб, шундан 6 таси бекор қилинган бўлиб, 1 та иш ўзгартирилган, 3 та шикоят бўйича кассация инстанциясида иш юритиш тугатилган, 45 та ишлар бўйича суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган, ушбу инстанциядаги ишлар юзасидан 8 та хусусий ажримлар чиқарилган.

Мазкур даврда вилоят маъмурий судининг тафтиш инстанциясида жами 67 та иш мазмунан кўрилган бўлиб, 58 таси бўйича суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган, 6 та иш бўйича суд қарорлари бекор қилинган бўлиб, 1 та иш ўзгартирилган, 2 та шикоят бўйича тафтиш инстанциясида иш юритиш тугатилган, тафтиш инстанцияда 5 та хусусий ажримлар чиқарилган.

2024 йил мобайнида Сурхондарё вилоят маъмурий судига жами 485 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 193 таси шахсий ва сайёр қабул вақтида, 159 таси Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал ва халқ қабулхона орқали, 1 та Ўзбекистон Республикаси Тадбиркорлар виртуал офиси орқали ҳамда 63 та почта ва бошқа алоқа тармоқлари орқали келган.

Суд ҳужжатлари ва уларнинг ижроси устидан келиб тушган мурожаатлар сони 61 тани ташкил этган бўлса, бошқа масалалар, яъни Маъмурий судлов фаолиятига тааллуқли бўлмаган, аммо мурожаат мазмунида давлат ва бошқа органлар фаолияти, улар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиб у ёки бу мажбуриятларни юклаш, уларнинг хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаётганлиги юзасидан берилган мурожаатлар сони 390 тани ташкил этган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси орқали ҳамда почта ва бошқа алоқа тармоқлари орқали шундай мазмундаги 182 та мурожаат келиб тушган бўлса, шахсий қабулларда 41 тани ташкил этган.

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш мақсадида вилоят ва туманлараро судлари судьялари ҳамда ходимлари томонидан 281 маротаба очиқ мулоқот, давра суҳбатлари ўтказилган бўлса, 327 маротаба турли ҳуқуқий мавзуларда оммавий ахборот воситаларида чиқишлар амалга оширилиб, Республикамизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан бир қаторда бошқа ҳуқуқий мавзулар кенг ёритилиб келинган бўлиб, шундан 281 та маъруза, давра суҳбатлари, семинар ва конференциялар шаклида ҳуқуқий тарғибот ишлари ўтказилган, 175 таси аҳоли ўртасида,
50 таси корхона ва ташкилотларда, 56 таси ўқув муассасаларида ўтказилган.

Оммавий ахборот воситаларида жами 327 маротаба чиқишлар қилинган, шундан 65 маротаба радиода, 59 маротаба телевидениеда,
83 маротаба газета ва журналларда, 120 маротаба веб-сайтларда чиқишлар қилинган.

Сурхондарё вилоят

маъмурий судининг судьяси
Х.З.Хакимов

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қонун билан белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлаши шарт.

Мамлакатимизда иқтисодиётни модернизатсиялаш шароитида амалга оширилаётган солиқ соҳасидаги ислоҳотларда асосий эътибор тадбиркорлик субйектлари иқтисодий фаолиятини солиқлар воситасида рағбатлантиришга қаратилгандир, лекин шу билан бирга солиқлар асосий функсиясининг бажарилиши кўп жиҳатдан солиқларнинг буджетга тўлиқ ва ўз вақтида ундирилиш жараёни билан боғлиқдир.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси конституциясининг 63-моддасида фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурдирлар деб кўрсатиб ўтилган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 8-моддасида эса ҳар бир шахс ушбу Кодексда белгиланган солиқлар ва унда назарда тутилган йиғимларни тўлаши шарт.

Ҳеч кимга солиқлар ва йиғимларнинг барча аломатларига эга бўлган, бироқ ушбу Кодексда назарда тутилмаган ёхуд унинг нормалари бузилган ҳолда белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлаш мажбурияти юклатилиши мумкин эмаслиги баён қилинган.

Солиқ мажбурияти – солиқ тўғрисидаги қонунчилик билан солиқ тўловчилар зиммасига юклатилган солиқларни ва йиғимларни тўғри ҳисоблаб чиқариш ҳамда ўз вақтида тўлаш мажбурияти уларнинг солиқ мажбуриятидир.

Солиқ тўғрисидаги қонунчилик билан солиқ агентларининг зиммасига юклатилган, ўзига нисбатан ушбу шахслар солиқ агентлари деб эътироф этиладиган муносабатлар доирасида солиқларни тўғри ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва ўз вақтида ўтказиш мажбурияти солиқ мажбуриятига тенглаштирилади.

Солиқ мажбурияти солиқ кодекси ёки бошқа солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган асослар мавжуд бўлганда юзага келади, ўзгартирилади ва тугатилади.

Ҳар бир солиққа нисбатан солиқ мажбурияти солиқ тўловчига cолиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган ушбу солиқни тўлашни назарда тутувчи ҳолатлар юзага келган пайтдан эътиборан юклатилади.

Солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддати – солиқ тўловчи ўзининг солиқ мажбуриятини, агар солиқ кодексида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, мустақил равишда бажаради.

Якка тартибдаги тадбиркор ҳисобланмайдиган жисмоний шахс бўлган солиқ тўловчининг солиқ мажбурияти ўзга жисмоний шахс томонидан бажарилиши мумкин. Бунда солиқ тўловчи унинг солиқ мажбурияти ўзга жисмоний шахс томонидан бажарилиши натижасида олган моддий наф солиқ солиш мақсадларида шу солиқ тўловчининг даромади деб эътироф этилмайди. Ўзга шахс ўзи томонидан солиқ тўловчи учун тўланган солиқнинг қайтарилишини талаб қилишга ҳақли эмас.

Солиқ мажбурияти солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган муддатда бажарилиши керак.

Солиқ мажбуриятини бажариш муддатлари календар сана ёки вақт даври (йил, чорак, ой, ўн кунлик ва кун) ўтиши билан белгиланади.

Муддатнинг ўтиши календар санадан ёки муддатнинг бошланиши белгилаб қўйилган воқеа юз берганидан кейинги кундан бошланади. Солиқ мажбурияти ушбу мажбуриятни бажариш муддатининг сўнгги куни соат йигирма тўртга қадар бажарилиши керак.

Агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, ундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади.

Солиқ тўловчи солиқ мажбуриятини муддатидан олдин бажаришга ҳақли.

Солиқ мажбуриятини бажариш муддати Солиқ кодексининг 97, 102-моддаларида назарда тутилган тартибда ўзгартирилиши мумкин.

Солиқ тўловчи томонидан солиқ мажбуриятининг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги унга солиқ органи томонидан солиқ қарзини тўлаш тўғрисида талабнома юборилиши учун асос бўлади.

Солиқ тўловчи томонидан солиқ мажбурияти бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, солиқ органлари ушбу мажбуриятнинг мажбурий тартибда бажарилиши юзасидан ушбу кодекснинг 15-бобида (солиқ қарзини ундириш) назарда тутилган чораларни кўриши ва (ёки) унинг бажарилишини таъминлашга доир ушбу кодекснинг 13-бобида (Солиқ мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш) назарда тутилган чораларни қўллаши шарт.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Давлат солиқ ҳизмати тўғрисида”ги қонунинг 4-моддасида солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришда ҳар томонлама кўмаклашиш давлат солиқ хизмати органларининг асосий вазифаларидан бири эканлиги кўрсатиб ўтилган.

Солиқ мажбуриятининг тугатилиши – Солиқ мажбурияти, агар Солиқ кодекси
87-модданинг иккинчи – тўртинчи қисмларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қуйидаги ҳолларда тугатилади:

солиқ тўловчи томонидан солиқ тўланганда ёки солиқ агенти томонидан ўтказиб берилганда;

солиқ тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ солиқ мажбуриятини тугатиш билан боғлиқ бошқа ҳолатлар юзага келганда.

Жисмоний шахснинг солиқ мажбурияти қуйидаги ҳолларда тугатилади:

мазкур шахс вафот этганда;

уни вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги суд қарори қонуний кучга кирганда.

Вафот этган ёки вафот этган деб эълон қилинган жисмоний шахснинг солиқ қарзи Солиқ кодексининг 94-моддасида белгиланган тартибда мерос мол-мулкнинг қиймати доирасида меросхўрлардан ундирилади.

Юридик шахснинг солиқ мажбурияти қуйидаги ҳолларда тугатилади:

Солиқ кодексининг 91-моддасига мувофиқ, буджет тизими билан барча ҳисоб-китоблар амалга оширилгандан кейин у тугатилганда;

Солиқ кодексининг 92-моддасига мувофиқ, буджет тизими билан барча ҳисоб-китоблар амалга оширилгандан кейин у қайта ташкил этилганда.

Солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддатлари – Солиқ органи ёки бошқа ваколатли орган солиқ текширувини ўтказишга, текширув натижалари бўйича солиқ тўловчига солиқ қарзини узиш тўғрисида талабнома юборишга ёки солиқ тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ тўланиши лозим бўлган солиқлар миқдорини қайта кўриб чиқишга ҳақли бўлган муддат солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати ҳисобланади.

Агар Солиқ кодексида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати, натижаларига кўра солиқ мажбурияти аниқланадиган солиқ даври тугаганидан кейин беш йилни ташкил этади. Агар солиқ мажбуриятининг юзага келиши муайян воқеа ёки ҳаракат билан боғлиқ бўлса, агар ушбу кодексида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати шу воқеа ёки ҳаракат содир бўлган пайтдан эътиборан беш йилни ташкил этади.

Солиқ кодекси 84-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда даъво қилиш муддати солиқ тўғрисидаги қонунчиликка кўра солиқ тўловчи томонидан солиқ ставкаси, тўланадиган солиқ миқдори, солиқ имтиёзи ёки солиқ чегирмаси қўлланилиши ва (ёки) солиқни тўлаш муддати ўзгариши билан боғлиқ шартларнинг амал қилиш муддатига узайтирилади.

Солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддатининг ўтиши фуқаролик қонунчилигига мувофиқ тўхтатиб турилади, узилади ва қайта тикланади.

Солиқ ва йиғимларни тўлаш – солиқни тўлаш, агар Солиқ кодексида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, миллий валютада амалга оширилади.

Чет эл валютасида ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасини миллий валютада қайтадан ҳисоблаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг солиқни тўлаш санасидаги расмий курси бўйича амалга оширилади.

Солиқ тўловчининг солиқни тўлаш бўйича мажбурияти, агар Солиқ кодекси 89-модданинг тўртинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қуйидаги ҳолларда бажарилган деб эътироф этилади:

1) пул маблағларини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағидан буджет тизимига тегишли ғазначилик ҳисобварағига ўтказишга доир топшириқнома банкка тақдим этилган пайтдан эътиборан – солиқ тўловчининг ҳисобварағида тўлов кунида етарлича пул қолдиғи мавжуд бўлган тақдирда;

2) банкда ҳисобварақ очмасдан тегишли ғазначилик ҳисобварағига буджет тизимига ўтказиш учун банк кассасига нақд пул маблағлари топширилган пайтдан эътиборан. Бундай қоида солиқни тўлаш учун пул маблағлари етарлича бўлган тақдирда, фақат жисмоний шахслар томонидан солиқни тўлашда қўлланилади;

3) банк ёки алоқа бўлимига буджет тизимига ўтказиш учун нақд пул маблағлари киритилган кундан эътиборан. Бундай қоида солиқни тўлаш учун пул маблағлари етарлича бўлган тақдирда, фақат жисмоний шахслар томонидан солиқни тўлашда қўлланилади;

4) ғазначиликда шахсий ҳисобварағи очилган юридик шахснинг шахсий ҳисобварағида тегишли пул маблағларини буджет тизимига ўтказишга доир операция акс эттирилган пайтдан эътиборан;

5) ортиқча тўланган суммаларни ёки ортиқча ундирилган солиқлар, пенялар, жарималар суммаларини тегишли солиқ тури бўйича мажбуриятнинг бажарилиши ҳисобига ҳисобга олиш тўғрисида солиқ органи томонидан қарор чиқарилган кундан эътиборан;

6) солиқни ҳисоблаб чиқариш ва солиқ тўловчининг пул маблағларидан ушлаб қолишга доир мажбурият ушбу кодексга мувофиқ солиқ агентига юклатилган бўлса, солиқ суммалари солиқ агенти томонидан ушлаб қолинган кундан эътиборан.

Солиқ тўловчининг солиқни тўлаш бўйича мажбурияти қуйидаги ҳолларда бажарилган деб эътироф этилмайди:

1) тегишли пул маблағларини буджет тизимига ўтказишга доир бажарилмаган топшириқнома солиқ тўловчи томонидан қайтариб олинганда ёки банк томонидан унга қайтарилганда;

2) ғазначиликда шахсий ҳисобварағи очилган юридик шахс томонидан тегишли пул маблағларини буджет тизимига ўтказишга доир бажарилмаган топшириқнома қайтариб олинганда ёки ғазначилик томонидан унга қайтарилганда;

3) пул маблағлари ушбу пул маблағларини буджет тизимига ўтказишга доир тўлов топшириқномасида банк реквизитлари нотўғри кўрсатилганлиги сабабли буджет тизимининг тегишли ғазначилик ҳисобварағига ўтказилмай қолганда;

4) агар солиқ тўловчи солиқ тўлови учун банкка пул маблағларини ўтказиш учун топшириқнома тақдим этган куни унинг фуқаролик қонунчилигига мувофиқ биринчи навбатда бажариладиган ҳисобварағига тақдим этилган бажариб бўлмайдиган бошқа талаблар мавжуд бўлса, агар ушбу ҳисобварақда барча талабларни қаноатлантириш учун етарлича қолдиққа эга бўлмаса.

Ушбу қоидалар пенялар ва жарималарга нисбатан ҳам қўлланилади ҳамда солиқ агентларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Солиқ органлари буджет тизимига тушумлар ҳисобини ҳисобланган ҳамда тўланган солиқлар ва йиғимлар суммаларини, шунингдек пенялар ва жарималарни солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварағида акс эттириш орқали юритади. Солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварағини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

Божхона органлари Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш билан боғлиқ тўланиши лозим бўлган, солиқлар ва йиғимларнинг, шунингдек пенялар ва жарималарнинг буджет тизимига тушумлари ҳисобини юритади. Ҳисоб юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

Ундирилиши бошқа давлат органлари ва ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган давлат божи ва бошқа йиғимларнинг буджет тизимига тушумларини ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

Шу ўринда солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида бажармаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик балки жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўлиши қонунчиликда белгилаб қўйилган.

Сурхондарё вилоят маъмурий

 суди судя катта ёрдамчиси

 З.Темиров

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги 2025 йил 30 январдаги ПҚ-33-сонли қарорининг мазмун-моҳияти

Сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари самарали ҳимоясини таъминлашда тизимли ислоҳотлар амалга оширилди. Айниқса, 2017 йилда мамлакатимиз тарихида илк маротаба маъмурий судлар ташкил қилинганлиги фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари устидан судга шикоят қилишга оид конституциявий ҳуқуқларини таъминлашда муҳим қадам бўлди.

Ўтган даврда маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилган 120 мингга яқин ариза ва шикоятларнинг 57 фоизи қаноатлантирилиб, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқлари тикланганлиги ҳам маъмурий судларнинг қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишда муҳим институт сифатида шаклланганлигини кўрсатмоқда.

Бу борада маъмурий судлар зиммасига шикоятларни кўриб чиқишда “фаол иштирок этиш” тамойили асосида низони тўғри ҳал қилиш учун далилларни мустақил йиғиш мажбурияти юклангани, суд қарори ижросини таъминламаган мансабдор шахсларга жарима қўллаш ваколати берилгани ҳам ушбу институт такомиллашиб бораётганлигидан далолат беради.

Шу билан бирга, бугунги кунда маъмурий судлар фаолиятига илғор хорижий тажрибада ўзини оқлаган институт ва тартибларни кенг қўллаш орқали фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ушбу судларнинг ролини ошириш, шу жумладан, давлат органи ҳужжатига ишониб фаолият юритган фуқаро ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоясини қўшимча равишда кучайтириш зарурати вужудга келмоқда.

Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг самарали ҳамда ишончли ҳимоя этилишини таъминлаш ва маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартлардан келиб чиқиб янада такомиллаштириш мақсадида Президентимизнинг ушбу қарори қабул қилинган.

Ушбу қарорга асосан Ўзбекистон Республикасида маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар яъни давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ишончли ва самарали ҳимоя этилишини устувор равишда таъминлаш; фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тиклашда суднинг фаол иштироки принципини қўллаш механизмларини кенгайтириш; давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш; маъмурий суд ишларини юритишда низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини такомиллаштириш; фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш орқали аҳолининг суд тизимига бўлган ишончини янада ошириш; давлат органлари томонидан суд қарорлари ижро этилиши устидан назоратнинг таъсирчан механизмларини тўлиқ жорий этиш; маъмурий юстиция тизими ривожланган давлатлар тажрибаси асосида маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштириб бориш кабилар белгиланган.

Шунингдек, Олий суд ва Адлия вазирлигининг қуйидаги тартибларни маъмурий судлар фаолиятига жорий этиш ҳақидаги яъни қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлик) устидан шикоят қилинаётган давлат органи мансабдор шахси ёки унинг вакили суд мажлисида мажбурий иштирок этишини таъминлаш; маъмурий суд иш юритувида ишларнинг тезкор ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлашга ҳамда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қўшимча имкониятлар яратишга қаратилган дастлабки эшитув институтини жорий этиш таклифларига розилик берилган.

Бундан ташқари, Олий суд, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Савдо-саноат палатасининг ишончнинг ҳимоя қилиниши принципини Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексда алоҳида белгилаш ҳақидаги таклифи маъқулланган.

Олий суд манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда давлат органи ҳужжатининг қонуний кучига ишониб фаолият юритган фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ишончини ҳимоя қилиш учун мазкур ҳужжатнинг кейинчалик бекор қилиниши ушбу шахснинг ўз мулкидан маҳрум бўлишига ёки бошқа оғир оқибатлар олиб келмаслигига оид қоидаларни (бундан қонунда белгиланган ҳоллар мустасно) назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш белгиланган.

Мазкур қарор билан Ўзбекистон Республикаси маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш концепцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича идоралараро комиссия таркиби иловаларга мувофиқ тасдиқланган.

Идоралараро комиссияга 2026 йил 1 июлга қадар янги таҳрирдаги Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс лойиҳасини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш ва илмий ҳамжамият, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳамда хорижий экспертлар ўртасида янги таҳрирдаги Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс лойиҳаси кенг муҳокама қилинишини таъминлаш вазифаси юкланган.

Термиз туманлараро маъмурий суди судья ёрдамчиси 
 Х.Нарзуллаев

Суд – ҳуқуқ соҳасини ривожлантиришга қаратилган мамлакат раҳбарининг навбатдаги муҳим қарори мазмун моҳияти ҳақида

Сўнги йилларда юртимизда суд-ҳуқуқ соҳасини ривожлантиришга қаратилган жадал ислоҳотлар амалга оширилиб, бу борада амалиётда аниқланган камчиликларни бартараф этишга, ривожланган мамлакатларнинг истиқболли тажрибасини соҳага имплементация қилишга қаратилган қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Такидлаб ўтиш жоизки, 2025 йил 30 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 33-сон қарорининг қабул қилиниши ҳам мамлакатимизда маъмурий ҳуқуқ соҳасини, қолаверса маъмурий судлов тизимини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларнинг навбатдаги залворли қадами десак муболаға бўлмайди.
Негаки, унга кўра, суд-ҳуқуқ соҳасини, айниқса маъмурий ҳуқуқ соҳасини, маъмурий судловни янада ривожлантириш, соҳага хорижий тажрибани кенг жорий этиш мақсад қилинди.
Қарорда эътироф этилишича, сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари самарали ҳимоясини таъминлашда тизимли ислоҳотлар амалга оширилди. Айниқса, 2017-йилда мамлакатимиз тарихида илк маротаба маъмурий судлар ташкил қилинганлиги фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари устидан судга шикоят қилишга оид конституциявий ҳуқуқларини таъминлашда муҳим қадам бўлди.
Ўтган даврда маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилган 120 мингга яқин ариза ва шикоятларнинг 57 фоизи қаноатлантирилиб, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқлари тикланганлиги ҳам маъмурий судларнинг қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишда муҳим институт сифатида шаклланганлигини кўрсатмоқда.
Бу борада маъмурий судлар зиммасига шикоятларни кўриб чиқишда “фаол иштирок этиш” тамойили асосида низони тўғри ҳал қилиш учун далилларни мустақил йиғиш мажбурияти юклангани, суд қарори ижросини таъминламаган мансабдор шахсларга жарима қўллаш ваколати берилгани ҳам ушбу институт такомиллашиб бораётганлигидан далолат беради.
Шу билан бирга, бугунги кунда маъмурий судлар фаолиятига илғор хорижий тажрибада ўзини оқлаган институт ва тартибларни кенг қўллаш орқали фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ушбу судларнинг ролини ошириш, шу жумладан, давлат органи ҳужжатига ишониб фаолият юритган фуқаро ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоясини қўшимча равишда кучайтириш зарурати вужудга келмоқда.
Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг самарали ҳамда ишончли ҳимоя этилишини таъминлаш ва маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартлардан келиб чиқиб янада такомиллаштириш мақсадида қарорда:

  1. Ўзбекистон Республикасида маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:
    давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ишончли ва самарали ҳимоя этилишини устувор равишда таъминлаш;
    фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тиклашда суднинг фаол иштироки принципини қўллаш механизмларини кенгайтириш;
    давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш;
    маъмурий суд ишларини юритишда низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини такомиллаштириш;
    фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш орқали аҳолининг суд тизимига бўлган ишончини янада ошириш;
    давлат органлари томонидан суд қарорлари ижро этилиши устидан назоратнинг таъсирчан механизмларини тўлиқ жорий этиш;
    маъмурий юстиция тизими ривожланган давлатлар тажрибаси асосида маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштириб бориш.
  2. Олий суд ва Адлия вазирлигининг қуйидаги тартибларни маъмурий судлар фаолиятига жорий этиш ҳақидаги таклифларига розилик берилди:
    қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлик) устидан шикоят қилинаётган давлат органи мансабдор шахси ёки унинг вакили суд мажлисида мажбурий иштирок этишини таъминлаш;
    маъмурий суд иш юритувида ишларнинг тезкор ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлашга ҳамда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қўшимча имкониятлар яратишга қаратилган дастлабки эшитув институтини жорий этиш.
  3. Олий суд Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура билан биргаликда уч ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқши белгиланди:
    а) давлат органи мансабдор шахси ёки унинг вакили маъмурий суднинг мажлисида мажбурий иштирок этишини таъминлаш бўйича:
    б) маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитув институтини жорий этиш бўйича:
    в) маъмурий судга низоларни ҳал этиш жараёнида судга ҳурматсизлик қилиниши ва суднинг хусусий ажрими бўйича чоралар кўрмасликка оид ҳуқуқбузарликлар аниқланганда, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриш ваколатини бериш.
  4. Олий суд, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Савдо-саноат палатасининг ишончнинг ҳимоя қилиниши принципини Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексда алоҳида белгилаш ҳақидаги таклиф маъқулланди.
    Олий суд манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда давлат органи ҳужжатининг қонуний кучига ишониб фаолият юритган фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ишончини ҳимоя қилиш учун мазкур ҳужжатнинг кейинчалик бекор қилиниши ушбу шахснинг ўз мулкидан маҳрум бўлишига ёки бошқа оғир оқибатлар олиб келмаслигига оид қоидаларни (бундан қонунда белгиланган ҳоллар мустасно) назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиши ва белгиланган тартибда киритиши белгиланди.
  5. Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси билан жорий этилган тадбиркорлик субъекти солиқ қарздорлигини тан олган тақдирда, ушбу қарздорликни солиқ органининг қарорига асосан тадбиркорлик субъектининг мулки ҳисобидан қоплашни назарда тутувчи тартиб самарали ишлаётганлиги эътироф этилди.
    Олий суд, Солиқ қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг тадбиркорлик субъектларининг вақт ва маблағ билан боғлиқ ортиқча харажатларини қисқартириш мақсадида 2025-йил 1-майдан бошлаб тадбиркорлик субъекти томонидан тан олинган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича солиқ органи томонидан ушбу тадбиркорлик субъектининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
    Тадбиркорлик субъекти солиққа оид ҳуқуқбузарликни тан олмаган ҳамда солиқ органи томонидан ўзининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб қўйилишига эътироз билдирган тақдирда, ушбу масала амалдаги тартибга мувофиқ солиқ органи аризасига асосан суд томонидан ҳал этилиши белгиланди.
  6. Вазирлар Маҳкамаси 2025-йил 1-июнга қадар назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари тан олган ҳуқуқбузарликлар бўйича молиявий жарималарни қўллашни (бундан солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича жарима қўллаш мустасно) назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари киритилишини таъминлаш белгиланди.
    Бунда молиявий жаримани қўллаш жараёнида тадбиркорлик субъекти вакили иштироки таъминланиши, жарима қўллаш бўйича қарор устидан шикоят берилганда, унинг ижроси тўхтатилиши, шунингдек, ноқонуний ва асоссиз қарор бўйича жарима ундирилган бўлса, ундирилган суммадан ҳар бир календарь кун учун тегишли бюджетдан Марказий банкнинг асосий ставкасида фоиз тўланиши инобатга олиниши қайд этилди.
    Шунингдек, 2026-йил 1-июлга қадар янги таҳрирдаги Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс лойиҳасини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш белгиланди.
    Эслатиб ўтамиз бугунги кунда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс 2018 йил 25 январда қабул қилинган.

Сурхондарё вилоят маъмурий суди судьяси
Д.Жўраев

Одил судловни амалга оширишда коррупциянинг олдини олиш.

Коррупция мавжуд бўлмаган жамият камдан-кам учрайди ва коррупция давлатни таназзулга етаклайди, бежизга “коррупция – тараққиёт кушандаси” ибораси мафкурамизга сингдирилмагин. Коррупциянинг олдини олиш, коррупцияга қарши кураш инсон-жамият-давлатнинг шиори десак, муболаға бўлмайди. Айниқса, одил судловни амалга оширишда коррупцияга қарши курашиш халқнинг давлатга нисбатан, қонунларга нисбатан ишончини оширишга хизмат қилади. Шу нуқтайи назардан, мамлакатимиз қонунчилик тизимида коррупцияга қарши курашиш, коррупсиянинг олдини олишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга дуч келамиз. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2017-йил 3-январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-419-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 31-декабрдаг 829-сонли қарори билан тасдиқланган “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги Низом, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 5-июндаги “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги ЎРҚ-931-сонли Қонунларини мисол келтириш мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг 2017-йил 3-январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-419-сонли Қонунига кўра, коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш; коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик — коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган қилмиш; манфаатлар тўқнашуви — шахснинг шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлиги унинг ўз лавозим ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган (мавжуд манфаатлар тўқнашуви) ёки юзага келиши мумкин бўлган (эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви) вазият эканлиги белгилаб берилган бўлиб, коррупциянинг олдини олишга қаратилган ислоҳотларнинг янги чўққиларга қадам қўйганлигини Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 5-июндаги “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги ЎРҚ-931-сонли Қонуни қабул қилинганлигида кўриш мумкин.

Ушбу Қонун манфаатлар тўқнашуви юзага келадиган ҳолатларни ҳам бартараф этишни назарда тутиб, коррупцияга йўл қолдирмасликни мақсад қилган.

“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуннинг амал қилиш доираси белгиланган бўлиб, давлат органларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига (бундан буён матнда давлат органлари ёки бошқа ташкилотлар деб юритилади) нисбатан татбиқ этилади.

Қонунда манфаатлар тўқнашувига оид асосоий тушунчалар қуйидагилардан иборат:

давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими — давлат органларида ёки бошқа ташкилотларда меҳнат шартномаси (контракт) асосида ёхуд сайлаб қўйиладиган ёки тайинланадиган лавозимларда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган бошқарув ходими;

манфаатлар тўқнашуви — шахснинг шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлиги унинг ўз лавозим ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган (мавжуд манфаатлар тўқнашуви) ёки юзага келиши мумкин бўлган (эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви) вазият;

манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича махсус бўлинма (бундан буён матнда махсус бўлинма деб юритилади) — давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари (ва) ёки кадрлар бўлинмалари;

шахсий манфаатдорлик — давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ёхуд у билан алоқадор шахслар ушбу ходим томонидан бевосита ёки билвосита қарор қабул қилиниши ёки ходимнинг ушбу жараёнда бошқача тарзда иштирок этиши натижасида олиши мумкин бўлган ҳар қандай наф ёки афзаллик;

яқин қариндошлар — ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари.

Демак, манфаатлар тўқнушуви қонун даражасида мустаҳкамланганлиги коррупция деган иллатнинг илдизига болта уриш билан баробардир.

Коррупцияга қарши курашишда асосий принциплар сифатида қонунийлик; фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги; очиқлик ва шаффофлик; тизимлилик; давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги; коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги; жавобгарликнинг муқаррарлиги кабиларни кўриш мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, одил судловни амалга оширишда коррупциянинг олдини олиш нафақат мансабдор шахсларга, балки фуқароларга ҳам катта масъулият юклайди, мансабдор шахслар ўз вазифаларини бажаришда ҳамда фуқаролар ўз ҳуқуқларини амалга оширишда фақат қонун нормалари ва адолат тамойилларига тайанишлари лозим.

Вилоят маъмурий суди

кадрлар бўйича маъсул   
Н.Рахманова

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари – қонун ҳимоясида

Ўзбекистон Республикасида ҳар бир шахснинг, давлат орган ва муассасаларига мурожаат қилиш ҳуқуқи конституциявий норма асосида шаклланади. Хусусан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра: Ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Давлат органлари, муассалар ва уларнинг мансабдор шахслари ариза, таклиф ва шикоятларни қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт. Конституцияда шахсларнинг ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш турлари мустаҳкамлаб қўйилди. Ўз навбатида, ҳар бир шахс ушбу конституциявий ҳуқуқини бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда амалга оширишлари мумкин. Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилган. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда мурожаат қилишга бўлган конституциявий ҳуқуқнинг ижросини назарий жиҳатдан таҳлил этамиз.

Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан шахснинг Конституцияда мустаҳкамланган мурожаат қилиш ҳуқуқи, “Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида”ги, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинар эди.

2016-йил 28- декабрдаги жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг янги замонавий механизимини яратиш, Ўзбекистон Республикаси президентининг виртуал қабулхонаси ва ҳукумат виртуал қабулхонасини тадбиқ этиш белгиланди.  2017-йил 11-сентабр куни “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати тўғрисида” қонунинг янги таҳрири қабул қилиниши билан фуқароларнинг мурожаат қилишининг қонуний тартиби кенг ёритилиб берилди. Ушбу қонун қабул қилингунга қадар 2002-йил 13-декабр қабул қилинган “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири билан тартибга солинар эди. Аммо бу қонунда юридик шахснинг мурожаати ва унинг ҳуқуқи асоси белгиланмаган эди. Шунингдек алоҳида мурожаат тури ҳисобланадиган электрон мурожаат тўғрисидаги қоида ҳам назарда тутилмаган эди. Янги қонуни тадбиқ этишдан асосий мақсад жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органларига мурожаат қилишни замон талаби асосида такомиллаштириш ва фуқароларга енгилликлар бериш назарда тутилган.  Қонун   қабул қилиниши билан барча давлат орган ва муассасалари ички идоравий ҳужжатлар ва уларнинг иш регламенти қонунда белгиланган тамойиллар асосида ишлаб чиқилди.

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунга кўра давлат орган ва муассасалари фуқароларнинг мурожаатини қонунийлик, мурожаатларни ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш, мурожаатларга нисбатан талабларнинг бир хиллиги, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши, мурожаатларни кўриб чиқишда бюрократизм ва сансалорликка йўл қўйилмаслиги, мурожаатларни кўриб чиқишда давлат органлари, ташкилотлар ва улар мансабдор шахслари фаолиятининг шаффофлиги каби тамоиллар асосида кўриб чиқиши шартдир. Жисмоний ва юридик шахслар давлат идораларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилишга ҳақли. Мурожаатлар, уларнинг шакли ва туридан қатъи назар бир хил аҳамиятга эга. Қонунга кўра мурожаатларга  қуйидаги талаблар қўйилган: Жисмоний шахснинг мурожаатида жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши, юридик шахснинг мурожаатида юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши, жисмоний ва юридик шахснинг мурожаатида давлат органининг, ташкилотнинг аниқ номи, мурожаат юборилаётган мансабдор шахснинг лавозими ва (ёки) фамилияси (исми, отасининг исми) кўрсатилган, шунингдек мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак. Мурожаатларда мурожаат этувчиларнинг электрон почта манзили, алоқа телефонлари ва факслари рақамлари кўрсатилиши мумкин.

Ушбу қонунга кўра, мурожаатлар оғзаки, ёзма ва электрон шаклда бўлиши мумкин. Бундан келиб чиқадики энди электрон мурожаат ҳам расмий аҳамиятга эга. Жисмоний ва юридик шахслар электрон мурожаатларини электрон имзо орқали тасдиқлаган бўлиши керак. Шуни инобатга олиш лозимки фақатгина Ягона интерактив давлат хизматлари портали – Мй.гов.уз портали орқали юборилган мурожаатлар оғзаки ва ёзма мурожаатларга тенглаштирилди ва расмий аҳамият касб этади.  Давлат идоралари жисмоний ва юридик шахснинг мурожаатларини қонунда белгиланган муддат давомида кўриб чиқиши шартдир. Хусусан қонуннинг 28-моддасига кўра Ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши белгиланган.

Давлат органи ва муассалари томонидан қуйидаги ҳужжатлар кўриб чиқилмайди: Аноним мурожаатлар; Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакили орқали мурожаат берилган бўлса, уларни ваколатини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинмаган бўлса; Мазкур қонунда белгиланган бошқа талабларга мувофиқ бўлмаган мурожаатлар.  

Кейинчалик кўриб чиқилмаган мурожаатларга тегишли хулоса тузилади ва давлат органи, ташкилот раҳбари ёки ваколат берилган мансабдор шахси томонидан тасдиқланади. Жисмоний ва юридик шахс вакилининг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги сабабли мурожаатлар кўрмай қолдирилганлиги тўғрисида мурожаат қилувчи тегишли тартибда хабардор қилиниши керак.

сўнгги йилларда фуқароларнинг давлат идораларига мурожаат қилишга доир ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари кафолатланиб  келинмоқда. Бу эса халқ ва давлат ўртасидаги ишончни ортишига хизмат қилади. Демократик жамиятларда давлат идораларига эркин мурожаат қилиш  ҳуқуқи юксак қадрият ҳисобланади. 

Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, мухтарам президентимизнинг “халқ давлат идораларига эмас, Давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган тамойиллини барча давлат орган ва муассасалари уларнинг мансабдор шахслари ўзларига қоида сифатида белгилаб олишлари керак.

Сурхондарё вилоят маъмурий суди

судя катта ёрдамчиси З.Темиров

“Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни мазмун-моҳияти хусусида.

Мазкур қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 9 апрелда қабул қилинган, Сенат томонидан 2024 йил 21 июнда маъқулланган, 35-моддадан иборат бўлиб, ушбу ЎРҚ-937-сонли Қонун 2028 йил 1 январга қадар амал қилади.

Қонуннинг мақсади ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.

          Мазкур қонун, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб турган фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан 2018 йил 1 майга қадар якка тартибда уй-жой қуриш орқали ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга, фуқаролар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва резидент бўлган юридик шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ажратилган ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилган ер участкаси майдонидан 2018 йил 1 майга қадар ортиқча эгаллаган ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга, ўзбошимчалик билан қурилган якка тартибдаги уй-жойларга бўлган мулк ҳуқуқини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан ташкил этилган Кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича туман (шаҳар) комиссиялари (бундан буён матнда Кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича туман (шаҳар) комиссиялари деб юритилади) томонидан эътироф этиш мумкин деб топилганлиги ҳолларига ёки уни эътироф этиш рад этилганлиги ёхуд аризаларнинг кўриб чиқилиши бир марталик умумдавлат акциясининг муддати ўтганлиги сабабли якунига етмаганлиги ҳолларига, 2021 йил 8 июнга қадар туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига кўра қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фуқароларга, якка тартибдаги тадбиркорларга ёки резидент бўлган юридик шахсларга ажратилган, тасдиқлаш масаласи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан кўриб чиқилмаган ер участкасига (бундан шундай ер участкасида икки йил ичида бинолар ва иншоотлар қурилмаган ёки уларнинг қурилиши бошланмаган ёхуд ер участкасидан мақсадсиз фойдаланилган ҳоллар мустасно), фуқароларнинг боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойларига ҳамда улар эгаллаган ер участкасига, 2020 йил 9 мартга қадар кичик саноат зоналари ҳудудига жойлаштирилган тадбиркорлик субъектларининг яшаш учун мўлжалланмаган бинолари ва иншоотлари ёки уларнинг қисмлари жойлашган ер участкасига, хусусийлаштирилган бинолар ва иншоотлар эгаллаган ер участкасига, фуқароларнинг, якка тартибдаги тадбиркорларнинг ва резидент бўлган юридик шахсларнинг қонунчиликка мувофиқ мулк (эгалик қилиш) ҳуқуқи эътироф этилган бинолари ва иншоотлари эгаллаган ер участкасига нисбатан ҳуқуқларни эътироф этиш асослари ва тартибини белгилайди.

         Бир марталик умумдавлат акцияси — ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ 2018 йил 20 апрелдан 2019 йил 1 майга қадар ўтказилган бир марталик умумдавлат акцияси;

         ортиқча эгалланган ер участкаси — ер участкасига бўлган ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатларда кўрсатилган ер участкаси майдонидан ортиқ бўлган, ер участкасининг чегарасидан ташқарида, унга туташ ҳудудда жойлашган ер майдони;

         ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаси — фуқаролар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва резидент бўлган юридик шахслар томонидан ер участкасига бўлган ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатларсиз, шу жумладан бундай ҳужжатлар йўқолган ёки тўлиқ расмийлаштирилмаган ҳолда эгаллаб келинаётган ёки ортиқча эгалланган ер участкаси ҳисобланади.

Сурхондарё вилоят маъмурий суди

 судья катта ёрдамчиси 
С.Халматов  

Skip to content