Қумқўрғон туманида аёллар дафтари бўйича сайёр қабул ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хотин-қизларга ҳуқуқий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш ҳақидаги топшириғининг ижросини таъминлаш мақсадида, Қумқўрғон туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими вакили С.Валиева, Сурхондарё вилоят маъмурий раиси Р.Ғуломов, фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро суди раиси У.Мамадиев, жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман суди раиси О.Эргашев, Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Аллабердиевлар томонидан 2021 йил 22 сентябрь куни “Аёллар дафтари”га энг кўп ҳуқуқий ёрдамга муҳтож хотин-қизлар киритилган Қумқўрғон туманида, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими биносида ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлган хотин-қизларнинг муаммаларини ҳал этишга бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Мазкур йиғилишларда ҳудудда истиқомат қилиб келаётган ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига оид муаммоларини ўрганиш ва уларни қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўриш тўғрисида таклифлар билдирилди.
Шундан сўнг, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича “Аёллар дафтари”га киритилган ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасига оид масалалар юзасидан ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлган жами 26 нафар хотин-қизлар билан сайёр қабуллар ўтказилди.
Қабул қилинган хотин-қизларнинг 21 нафари суд-ҳуқуқ масалаларида, 5 нафари эса ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид мурожаатларни ташкил этади.
Шундан, барча мурожаатлар оғзаки равишда қабул қилинди.
Суд-ҳуқуқ масалаларида 21 та мурожаатларнинг 19 таси фуқаролик судига (никоҳдан ажратиш, алимент ундириш, мол-мулкни олиш ва ҳ.к) бўлиб, барчасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Ижтимоий масалалар бўйича 5 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Сурхондарё вилоят
маъмурий суди раиси Р.Ғуломов