Аёл судяларни кўпайтириш ва уларни қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий ва ижтимоий зарурати

Замонавий ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини шакиллантиришда суд ҳокимиятининг мустақиллиги ва самарадорлиги муҳим ўрин тутади. Суд тизимида гендер тенглигини таъминлаш эса адолатни қарор топтиришнинг муҳим шартларидан биридир. Хусусан, аёл судялар сонининг кўпайтирилиши ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласи бугунги кунда долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.

“10-март-халқаро аёл судялар куни”  деб эълон қилиниши ҳамда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 2026-йил 27-феврал куни Суд тизимида илк бор Аёл судялар ассотсиатсияси ташкил этилганлиги муносабати билан Судялар олий кенгаши томонидан “Одил судловни амалга оширишда аёл судялар ўрни” мавзусидаги халқаро конференциянинг ўтқазилиши ва бугунгиликда 246 нафар аёл судяларнинг мавжудлиги аёл судяларни кўпайтириш ва уларни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатида асосий ўринларда туришини кўрсатади.

Аёллар жамиятининг муҳим ижтимоий қатламини ташкил этган ҳолда, уларнинг суд тизимидаги иштироки адолатли ва қарорлар қабул қилинишига хизмат қилади. Шу боис, ушбу мақолада аёл судяларни кўпайтириш зарурати, мавжуд муаммолар ва уларни қўллаб-қувватлаш механизмлари таҳлил қилинади.

Аёл судяларни кўпайтириш ва уларни қўллаб-қувватлаш-бу нафақат гендер тенглик масаласи, балки адолатли судловни таъминлашнинг муҳим омилидир. Усбу йўналишда ҳуқуқий, институтсионал ва ижтимоий чораларни комплекс равишда амалга ошириш зарур.

Сурхандарё вилоят маъмурий суди
Суд катта ёрдамчиси 
М.Исмоилова   

Surxondaryo viloyat ma’muriy sudlarida bayram tadbirlari bo’lib o’tdi

Surxondaryo viloyat ma’muriy sudlari mehnat jamoasida Navro‘z umumxalq bayramini “Navro‘zni ulug’lash –insonni ulug’lashdir!” degan bosh g‘oya asosida umumxalq sayillari shaklida yuqori saviyada nishonlandi, xususan sud binolarida obodonlashtirish va ko‘kalamzorlashtirish tadbirlari o‘tkazilib sud binosi va bino atofida manzarali ko‘chatlar ekilib, obodonlashtirish ishlari amalga oshirildi hamda Navro‘z bayrami muqaddas Ramazon oyida nishonlanishini inobatga olib, keksa avlod vakillarini, xususan sud faxriylarining holidan xabar olinib, arzonlashtirilgan qishloq xo‘jaligi va oziq-ovqat mahsulotlari yarmarkasi tashkil etilib, bayramga bag’ishlangan sport musobaqalari o’tkazildi hamda musobaqa g’oliblari taqdirlandi.

Маъмурий суд ишларини юритишда дастлабки ҳимоя чораларини кўриш асослари.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 92-моддасида дастлабки ҳимоя чораларини кўриш асослари белгиланган бўлиб, ишда иштирок этувчи шахснинг аризасига кўра ёки ўз ташаббуси бўйича суд,  агар:

1) маъмурий ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар аризачининг ёки манфаатларини кўзлаб ариза берилган шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилишининг аниқ хавфи мавжуд бўлса;

2) аризачининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бундай чораларни кўрмасдан туриб ҳимоя қилиш мумкин бўлмаса ёки қийин бўлса, дастлабки ҳимоя чораларини кўриши мумкин.

Маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг ва улар мансабдор шахсларининг қонунчиликка мувофиқ бўлмаган ҳамда фуқароларнинг ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талабни кўриб чиқишда суд аризачининг аризасига кўра дастлабки ҳимоя чораларини кўриши шарт.

Дастлабки ҳимоя чораларини кўришга маъмурий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида йўл қўйилади.

Қуйидагилар дастлабки ҳимоя чоралари бўлиши мумкин:

1) жавобгарга муайян ҳаракатларни амалга оширишни тақиқлаш;

2) бошқа шахсларга низо предметига тааллуқли бўлган муайян ҳаракатларни амалга оширишни тақиқлаш;

3) мол-мулкни реализация қилишни тўхтатиб туриш;

4) маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг низолашилаётган ҳужжати ижросини тўлиқ ёки қисман тўхтатиб туриш;

5) жавобгарнинг мол-мулкини ёки пул маблағларини хатлаш.

Суд томонидан бир вақтнинг ўзида бир нечта дастлабки ҳимоя чоралари кўрилиши мумкин.

Дастлабки ҳимоя чоралари арз қилинган талабга мос бўлиши керак.

Ариза (шикоят) билан бирга берилган дастлабки ҳимоя чораларини кўриш тўғрисидаги ариза аризани (шикоятни) иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш билан бир вақтда, ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилмасдан суд томонидан кўриб чиқилади.

Дастлабки ҳимоя чораларини кўриш тўғрисидаги ариза суд мажлиси чоғида берилган тақдирда, у шу мажлисда кўриб чиқилиши керак.

Агар дастлабки ҳимоя чораларини кўриш тўғрисидаги ариза иш юритиш жараёнида берилган бўлса, у келиб тушганидан кейинги кундан кечиктирмай кўриб чиқилади.

Дастлабки ҳимоя чораларини кўриш тўғрисидаги аризани кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилиб, унинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилади.

Дастлабки ҳимоя чораларини кўриш ҳақидаги ёки дастлабки ҳимоя чораларини кўришни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Шикоят берилиши (протест келтирилиши) ажримнинг ижросини тўхтатиб қўймайди.

Вилоят маъмурий суди
судья катта ёрдамчиси
С.Холматов.

Мамурий суд томонидан қабул қилинадиган суд ҳужжатлари ва мамурий суд ишларини юритиш принсиплари.

Мамурий судлар билан боғлиқ мавзуларни тушунтиришдан олдин, уларнинг ўрни ва функтсияларини аниқлаш муҳим. Келинг, сиз сўраган иккита жиҳатни босқичма-босқич кўриб чиқамиз: мамурий суд томонидан қабул қилинадиган суд ҳужжатлари ва мамурий суд ишларини юритиш принсиплари.

1. Мамурий суд томонидан қабул қилинадиган суд ҳужжатлари:

Мамурий судлар давлат ва фуқаролар ёки ташкилотлар ўртасидаги маъмурий муносабатларни тартибга солади. Шу сабабли, улар қуйидаги ҳужжат турларини қабул қилади:

1. Қарорлар (Розилик билан қабул қилинадиган ҳужжатлар)

• Масалан, маъмурий иш бўйича шикоят ёки даъво аризаси бўйича суд томонидан чиқариладиган асосли қарорлар.

2. Ажримлар (Суд томонидан чиқарилган қисқа хулосалар)

• Масалан, ишни қабул қилиш, ишни рад этиш ёки суд ишини бирлаштириш каби ажримлар.

3. Оралиқ қарорлар (Протсессуал қарорлар)

• Суд жараёнида вақтинчалик ёки оралиқ қарорлар қабул қилинади, масалан:

• Ишни муддатини узайтириш

• Далил ва ҳужжатларни қўшимча талаб қилиш

4. Суд ҳужжатларининг ижроси бўйича қарорлар

• Суднинг якуний қарори ижро этилиши учун чиқарилади.

Қайд: Мамурий суд ҳужжатлари фақат қонуний асосда ва суднинг протсессуал ваколатига мувофиқ чиқарилади.

2. Мамурий суд ишларини юритиш принсиплари

8-модда. Одил судловнинг фақат суд томонидан амалга оширилиши

Маъмурий ишлар бўйича одил судлов ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича фақат суд томонидан амалга оширилади.

9-модда. Қонун ва суд олдида тенглик

Маъмурий ишлар бўйича одил судлов фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан, юридик шахсларнинг эса мулкчилик шаклидан, жойлашган еридан, шунингдек бошқа ҳолатлардан қатъи назар қонун ва суд олдида тенглиги асосида амалга оширилади.

10-модда. Судьяларнинг мустақиллиги ва фақат қонунга бўйсуниши

Одил судловни амалга оширишда судьялар мустақилдирлар ва фақат қонунга бўйсунадилар.

Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Судьялар мустақиллигининг кафолатлари қонун билан белгиланади.

11-модда. Суднинг фаол иштироки

Маъмурий суд ишларини юритиш суднинг фаол иштироки асосида амалга оширилади.

Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари, аризалари, илтимосномалари, улар томонидан тақдим этилган далиллар ва ишнинг бошқа материаллари билан чекланмасдан маъмурий ишнинг тўғри ҳал қилиниши учун аҳамиятга эга бўлган барча ҳақиқий ҳолатларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона текширади.

Суд ўз ташаббуси ёки ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномаси бўйича қўшимча далиллар тўплайди, шунингдек маъмурий суд ишларини юритиш вазифаларини ҳал қилишга қаратилган бошқа ҳаракатларни бажаради.

Ишда иштирок этувчи шахслар ишнинг ҳақиқий ҳолатларини текширишда ва далилларни тўплашда судга кўмаклашиши шарт.

12-модда. Маъмурий суд ишлари юритиладиган тил

Маъмурий суд ишлари ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда юритилади.

Маъмурий суд ишлари юритилаётган тилни билмайдиган суд процесси иштирокчиларининг таржимон орқали иш материаллари билан танишиш, суд ҳаракатларида иштирок этиш ҳамда судда ўз она тилида ёки эркин танланган мулоқот тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади.

Суд муҳокамаси жараёнида қабул қилинадиган суд ҳужжатлари суд мажлиси қайси тилда ўтказилган бўлса, ўша тилда тузилади.

13-модда. Суд муҳокамасининг ошкоралиги

Судларда ишлар муҳокамаси ошкора ўтказилади.

Давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни сақлаш зарур бўлган тақдирда, ишни ёпиқ суд мажлисида эшитишга йўл қўйилади. Ишни ёпиқ мажлисда видеоконференцалоқа режимида эшитишга йўл қўйилмайди, бундай мажлиснинг аудио- ва видеоёзуви эса амалга оширилмайди.

Эшитиш ёпиқ суд мажлисида ўтказилган тақдирда, ишни электрон шаклда шакллантиришга йўл қўйилмайди.

Ишни ёпиқ суд мажлисида муҳокама қилиш тўғрисида ажрим чиқарилади.

Суднинг ҳал қилув қарори барча ҳолларда ошкора ўқиб эшиттирилади.

14-модда. Суд муҳокамасининг бевоситалиги

Суд маъмурий ишни кўриб чиқишда иш бўйича барча далилларни бевосита текшириши шарт.

15-модда. Маъмурий ишларни қонунчилик асосида ҳал қилиш

Суд маъмурий ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади.

Суд маъмурий ишни кўраётганда маъмурий органнинг ҳужжати қонунга мувофиқ эмаслигини, шу жумладан ҳужжат ваколат доирасидан четга чиқилган ҳолда қабул қилинганлигини аниқласа, қонунга мувофиқ қарор қабул қилади.

Низоли муносабатни тартибга солувчи ҳуқуқ нормалари мавжуд бўлмаган тақдирда, суд шунга ўхшаш муносабатларни тартибга соладиган ҳуқуқ нормаларини қўллайди, бундай нормалар ҳам мавжуд бўлмаганда эса низони қонунларнинг умумий асослари ва мазмунидан келиб чиқиб ҳал қилади.

Маъмурий ишларни кўриб чиқишда қонунчиликдаги барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар фуқаролар ва юридик шахсларнинг фойдасига талқин этилади.

16-модда. Суд ҳужжатларининг мажбурийлиги

Қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари барча давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши лозим.

Суд ҳужжатларини бажармаслик ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Термиз туманлараро

маъмурий суди ёрдамчиси  
С.М.Сафаров

Сайлов комиссиясининг хатти ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш муддати ва тартиби

(Президент, Олий Мажлис ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови) бўйича сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоят бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси билан белгиланади.

1. Кимлар шикоят бериши мумкин?

• Сайловчилар.

• Номзодлар.

• Сиёсий партиялар.

• Кузатувчилар.

• Бошқа манфаатдор шахслар.

2. Қаерга берилади?

• Участка сайлов комиссияси қароридан — туман (шаҳар) ёки округ сайлов комиссиясига;

• Округ сайлов комиссияси қароридан — Марказий сайлов комиссиясига;

• Ҳар қандай комиссия қароридан — бевосита судга мурожаат қилиш мумкин;

• Марказий сайлов комиссияси қароридан — судга шикоят қилинади.

3. Шикоят бериш муддати

• Қарор қабул қилинган ёки ҳаракат содир этилган кундан эътиборан 5 кун ичида;

• Агар масала сайлов кунига тааллуқли бўлса — шикоят зудлик билан берилади.

4. Кўриб чиқиш муддати

• Шикоят келиб тушган кундан бошлаб 3 кун ичида;

• Сайловга оз вақт қолган бўлса ёки сайлов куни берилган бўлса — дарҳол (кечиктирмай);

• Сайлов кунидаги шикоятлар одатда шу куннинг ўзида ҳал қилинади.

5. Кўриб чиқиш тартиби

• Шикоят ёзма (шу жумладан электрон) шаклда берилади;

• Комиссия аризачини ва манфаатдор томонларни эшитиши мумкин;

• Далиллар ўрганилади;

• Қарор қабул қилинади:

• ўз кучида қолдириш,

• ўзгартириш,

• ёки бекор қилиш.

Қабул қилинган қарор устидан яна юқори турувчи комиссия ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқи сақланиб қолади.

Сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоятларни суд тартибида кўриб чиқиш масаласи Ўзбекистон Республикасининг сайлов қонунчилиги ҳамда маъмурий судлов нормаларининг ўзаро уйғунлиги асосида тартибга солинади. Мазкур муносабатлар, аввало, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси (кейинги ўринларда МСИЮтК) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси нормалари билан белгиланади.

1. Судга мурожаат қилишнинг конституциявий-ҳуқуқий асоси:

МСИЮтКнинг 4-моддасига мувофиқ, жисмоний ва юридик шахслар давлат органлари, шу жумладан сайлов комиссияларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Мазкур норма суд орқали ҳуқуқни ҳимоя қилишнинг умумий кафолатини ифодалайди ҳамда сайлов жараёнида бузилган ҳуқуқларни тиклашнинг протсессуал механизмини белгилайди. 

Сайлов комиссиялари давлат-ҳокимияти ваколатига эга бўлган коллегиал органлар сифатида оммавий-ҳуқуқий муносабатлар субъекти ҳисобланади. Шу сабабли уларнинг қарорлари устидан низолар оммавий-ҳуқуқий тусга эга бўлиб, маъмурий судлов тартибида кўриб чиқилади (МСИЮтК 27–28-моддалар).

2. Тааллуқлилик ва судловлилик масалалари:

МСИЮтКнинг 27–28-моддаларига кўра, давлат органлари ва бошқа оммавий-ҳуқуқий ваколатга эга субъектларнинг қарорлари ва ҳаракатлари устидан берилган аризалар маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилади.

Ҳудудий судловлилик қоидасига биноан, ариза жавобгар орган жойлашган ҳудуддаги маъмурий судга тақдим этилади. Бу қоида протсессуал иқтисодийлик ва ишни тезкор кўриб чиқиш тамойилларини таъминлашга хизмат қилади.

3. Судга мурожаат қилиш муддати: умумий ва махсус нормалар нисбатлари:

МСИЮтКнинг 186-моддасига мувофиқ, давлат органларининг қарорлари ва ҳаракатлари устидан шикоят қилиш муддати, одатда, шахс ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган кундан эътиборан уч ойни ташкил этади. Бироқ сайловга оид низолар махсус тартибга эга. Сайлов кодексига кўра, сайлов комиссияларининг қарорлари ва ҳаракатлари устидан шикоят, қоида тариқасида, беш кун ичида берилиши лозим. Бу ерда лех спеcиалис дерогат леги генерали (махсус норма умумий нормадан устун) тамойили амал қилади. Демак, сайловга оид низоларда умумий уч ойлик эмас, балки махсус беш кунлик протсессуал муддат қўлланилади.

4. Ишни кўриб чиқиш муддати ва протсессуал тезкорлик:

МСИЮтКнинг 187–188-моддаларида давлат органлари қарорлари устидан берилган аризаларни кўриб чиқишнинг қисқартирилган муддатлари назарда тутилган. Сайлов билан боғлиқ ишлар ўзининг ижтимоий-сиёсий аҳамияти ва вақт омилига юқори даражада боғлиқлиги сабабли зудлик билан кўриб чиқилади. Айниқса, сайлов куни келиб тушган шикоятлар кечиктирмасдан кўриб чиқилиши лозим. Бу — сайлов ҳуқуқларининг реал ва самарали ҳимоясини таъминлашга қаратилган протсессуал кафолатдир.

5. Суднинг ваколатлари ва қарор қабул қилиш мезонлари:

МСИЮтКнинг 189-моддасига мувофиқ, суд:

• қарорни қонуний деб топиши ва аризани рад этиши;

• қарорни ёки ҳаракатни ноқонуний деб топиши ҳамда уни бекор қилиши;

• давлат органига муайян мажбурият юклаши мумкин.

Суд қарор чиқаришда қонунийлик, асосланганлик ва адолатлилик мезонларига амал қилади. Суднинг ҳал қилув қарори мажбурий кучга эга бўлиб, тегишли сайлов комиссияси томонидан ижро этилиши шарт.

Хулоса

Сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш институти — сайлов ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг муҳим кафолатидир.

Ушбу институт:

• оммавий-ҳуқуқий низолар доирасига киради;

• маъмурий судлов тартибида кўрилади;

• махсус (қисқартирилган) протсессуал муддатларга эга;

• суд томонидан тезкор ва самарали ҳимоя механизмини таъминлайди.

Мазкур нормалар сайлов жараёнининг очиқлиги, адолатлилиги ва қонунийлигини таъминлашда муҳим ҳуқуқий восита сифатида намоён бўлади.

Термиз туманлараро
маъмурий суди судъяси 
С.З.Каримов

E ’ L O N

O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudi rahbariyatining aholi murojaatlarini o‘rganish maqsadida hamda aholi bilan ochiq muloqotni yo‘lga qo‘yish, fuqarolarning murojaatlarini to‘g‘ridan-to‘g‘ri o‘rganish va ularga huquqiy yordam ko‘rsatish, shuningdek, fuqarolarning sud-huquq masalalari bilan bog‘liq murojaatlarini tinglash maqsadida 2026 yil 25 iyul kuni soat 10:00dan 13:00 gacha Denov va 15:00dan 18:00 gacha Jarqo‘rg‘on tumanlarida sayyor qabul o‘tkazilishini rejalashtirilgan.

Shu munosabat Surxondaryo viloyat ma’muriy sudi tomonidan ushbu sayyor qabulda fuqarolarimiz tomonidan sud-huquq masalalari bilan bog‘liq murojaatlari va o‘zlarini qiynayotgan masalalar yuzasidan murojaat qilishlari mumkinligi ma’lum qilinadi.

Surxondaryo viloyat ma’muriy sudi:

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сурхондарё вилоят бошқармасида коррупцияга қарши курашиш, уни олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашиш мавзуида тадбир ташкил этилди.

Жорий йилнинг 4 февраль куни “Суд органларида манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш, бартараф этиш ҳамда уларнинг олдини олиш, шунингдек судларда коррупцияга нисбатан тоқатсизлик муҳитини шакллантириш бўйича 2026 йилга мўлжалланган” Режасининг ижросини таъминлаш мақсадида, судлар томонидан коррупцияни барвақт аниқлаш, уни олдини олиш, маъмурий органларга келиб тушган мурожаатларни ўз вақтида сифатли кўриб чиқиш, масъул ходимларининг масъулиятини ошириш юзасидан “Биз Коррупцияга қаршимиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида, Сурхондарё вилоят маъмурий суди судьялари Б.Муинов, А.Мухиддинов ва Д.Жўраев ҳамда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи Х.Нормаматов, ходимлар ва туман (шаҳар) бўлими бошлиқлари иштирок этишди.

Давра суҳбатида, 2025 йилнинг сўнгги кунларида Давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятига тўхтатиб ўтилиб, унда давлатимиз раҳбарининг Коррупция – давлат тараққиётига тўсиқ бўладиган, адолат ва қонун устуворлигини издан чиқарадиган, жамиятда ишонч муҳитини заифлаштирадиган энг жиддий таҳдид эканлиги, Коррупцияга йўл қўйиш эса – ислоҳотларимизга хиёнатдир. Бу иллатга қарши курашиш бўйича 2026 йилда “фавқулодда ҳолат” эълон қилишини таъкидлаб ўтганлиги яна бир бор эсга олинди.

Шунингдек, Сурхондарё вилоят маъмурий судларининг 2025 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти юзасидан ишлар таҳлил қилиниб умумлаштириш ва унинг натижаси бўйича Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига киритилган тақдимнома муҳокама қилинди.

Хусусан, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар 2024 йилга нисбатан 246 та
(146 фоизга) кўпайганлиги
маълум қилиниб, кўрсатиб ўтилган камчиликларни яна бир бор чуқур таҳлил қилиш таъкидлаб ўтилди.

Айниқса, кўрилган ишларнинг кўп қисми Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Термиз шаҳар ҳамда Шеробод ва Термиз туман бўлимларига тўғри келганлиги кўрсатиб ўтилди.

Тадбир савол-жавобга бой шаклда ўтказилиб, билдирилган таклиф
ва тавсиялар бўйича йиғилиш якуни бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

Сурхондарё вилоят маъмурий суди судяси 
А.Мухиддинов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқимиз ва Олий Мажлисга мурожаатномасида илгари сурилган ташаббуслар.

Ўзбекистон Республикаси конституциясининг 96-моддасида назарда тутилган ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйев 2025-йил 26-декабр куни Олий Мажлисга ва халқимизга мурожаатнома билан чиқди. Ушбу мурожаатнома 2025-йил якунлари таҳлили ҳамда мамлакатни ривожлантиришнинг яқин ва ўрта муддатли истиқболларини белгилаб берувчи муҳим сиёсий ҳужжат бўлди. Мурожаатномада мамлакат тараққиётининг 6 та асосий устувор йўналиши аниқ рақамлар ва фактлар билан асослаб берилди.

1. Иқтисодиётни барқарор ривожлантириш

Президент мурожаатномасида 2025-йилда Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ўсишда давом етгани таъкидланди. Йил якунига кўра:

Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми илк бор 145 миллиард АҚШ долларидан ошди;

Иқтисодий ўсиш суръати 5,5–6 фоиз атрофида бўлди;

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли ошди, айниқса қайта ишлаш саноатининг улуши кенгайди.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш натижасида минглаб янги кичик ва ўрта бизнес субйектлари ташкил етилди, експорт географияси кенгайди.

2. Ижтимоий соҳа ва аҳоли фаровонлиги

Мурожаатномада аҳоли турмуш даражасини ошириш давлат сиёсатининг марказида екани қайд етилди. 2025-йилда:

Ижтимоий соҳаларга ажратилган маблағлар давлат бюджетининг қарийб 50 фоизини ташкил етди;

Минглаб янги мактаблар, мактабгача таълим муассасалари ва тиббиёт обйектлари фойдаланишга топширилди;

Аҳолининг реал даромадлари ўсишда давом етди.

Камбағалликни қисқартириш дастурлари орқали юз минглаб фуқаролар доимий даромад манбаига ега бўлди.

3. Ҳудудлар ва маҳаллаларни ривожлантириш

Президент мурожаатномасида маҳалла тизими давлат сиёсатининг муҳим бўғини сифатида еътироф етилди. 2025-йилда:

Ҳудудларни ривожлантиришга ўнлаб триллион сўм йўналтирилди;

Ичимлик суви, електр енергияси ва йўл инфратузилмаси сезиларли яхшиланди;

Маҳаллаларда минглаб янги иш ўринлари яратилди.

Муаммоларни жойида ҳал қилиш тамойили орқали аҳолининг давлатга бўлган ишончи мустаҳкамланди.

4. Рақамлаштириш ва инновациялар

Мурожаатномада рақамли трансформатсия иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг муҳим омили екани таъкидланди. 2025-йилда:

Давлат хизматларининг катта қисми електрон шаклга ўтказилди;

ИТ ва стартап соҳасида минглаб ёшлар фаолият бошлади;

Рақамли иқтисодиётнинг ЯИМдаги улуши ошди.

Бу еса бюрократияни қисқартириш ва очиқликни таъминлашга хизмат қилди.

5. Давлат бошқаруви ва коррупсияга қарши кураш

Президент давлат бошқаруви тизимини соддалаштириш ва самарадорлигини ошириш зарурлигини таъкидлади. 2025-йилда:

Давлат органлари фаолиятида очиқлик кучайди;

Коррупсияга қарши кураш доирасида аниқ механизмлар жорий етилди;

Алихон Шопийев, [22.01.2026 15:44]

Давлат хизматчиларининг жавобгарлиги оширилди.

Бу ислоҳотлар бошқарув тизимини халқ манфаатларига яқинлаштиришга хизмат қилди.

6. Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш

Мурожаатноманинг олтинчи йўналиши суд-ҳуқуқ соҳасига бағишланди. Президент суд тизими адолатнинг асосий таянчи еканини таъкидлади. 2025-йилда:

Судларнинг мустақиллиги ва очиқлигини таъминлаш бўйича муҳим қадамлар қўйилди;

Фуқароларнинг судга мурожаат қилиш имкониятлари кенгайди;

Адвокатура институтининг роли кучайтирилди;

Жазони инсонпарварлаштиришга қаратилган ислоҳотлар давом етди.

Бу йўналиш инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқий давлатни мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Хулоса

2025-йилги Президент мурожаатномасида белгиланган 6 та асосий йўналиш Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишини таъминлаш, халқ фаровонлигини ошириш ва адолатли жамият барпо етишга қаратилган. Рақамлар ва фактлар ушбу ислоҳотларнинг реал натижаларга олиб келаётганини яққол кўрсатади.

Термиз туманлараро суди судяси:
Ш.Н. Нуриддинов

Термиз туманлараромаъмурий судининг 2025 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти ҳамда чиқарилган  хусусий ажримлар юзасидан

Кейинги йилларда мамлакатимизда инсон шаъни ва
қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари олий қадрият ҳисобланган давлат бўлиши;

-халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши;

-халқимизнинг қонуний талаб-истаклари ва хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш давлат органлари фаолиятини баҳолашнинг энг муҳим мезонига айланиши;

-барча муҳим қарорлар аҳоли иштирокида, фуқаролик жамияти институтлари билан маслаҳатлашув асосида қабул қилиниши каби принцип ва ғояларни ҳаётга татбиқ этишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўтган тўққиз йил давомида мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш, фуқаролик жамиятини шакллантириш, ҳокимиятнинг холис, мустақил тармоғи сифатида суд ҳокимиятини мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ишончли ҳимояланишини таъминлаш бўйича ишлар изчил амалга ошириб келинмоқда.

Ана шу мақсадда судлар фаолияти босқичма-босқич такомиллаштирилиб, шахс ҳуқуқларини кафолатлашнинг мустаҳкам асослари яратилди. Конституциямизда ифодаланган принципларга мувофиқ суд ишларини юритиш босқичма-босқич либераллаштирилиб, шахсни жамиятдан ажратмаган ҳолда қайта тарбиялаш имкониятлари кенгайтирилмоқда.

Мазкур ислоҳотлар замирида аввало инсон, унинг шаъни, қадр-қиммати ва манфаати ётади. Зеро, Конституция ва қонунларимизда белгилаб қўйилган фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини одил судловни амалга ошириш орқали тиклаш, шу асосда қонун олдида барчанинг тенглигини таъминлаш ҳуқуқий ислоҳотлардан кўзланган бош мақсаддир.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 4-моддасида ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун маъмурий судга (судга) мурожаат қилишга ҳақли эканлиги қайд этилган.

Хусусан, Сурхондарё вилоятиТермиз туманлараро маъмурий суди томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низолар бўйича фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиб келинмоқда.

Жумладан, Термиз туманлараро маъмурий суди томонидан жорий йил давомида оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низолар билан боғлиқ жами 937та маъмурий ишлар мазмунан кўриб чиқилган.

Кўриб чиқилган 937та маъмурий ишларнинг 329таси яъни 35,1 фоизи қаноатлантирилган ва ушбу ишларнинг 39таси сайёр суд мажлисида кўриб чиқилган.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 174-моддасида “Ишни кўриш чоғида давлат органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонунчилик ҳужжатларининг бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, суд хусусий ажрим чиқаришга ҳақли.

Хусусий ажрим билан суд тегишли органдан ёки мансабдор шахсдан қонунчилик ҳужжатларининг бузилишида айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани ўзларининг ваколатига мувофиқ кўриб чиқишни талаб қилиши мумкин.

Хусусий ажрим тегишли давлат органларига ва бошқа органларга, юридик шахсларга, мансабдор шахсларга юборилади, улар кўрилган чоралар тўғрисида бир ойлик муддатда судга хабар қилиши шарт” – деб белгиланган.

Жорий йил давомида кўриб тамомланган ишлар бўйича мансабдор шахслар томонидан йўл қўйилган қонунбузилишларга нисбатан 162та хусусий ажримлар чиқарилган ҳамда 23та иш бўйича прокурорга хабарнома юборилган.

Ҳисобот даврида маъмурий органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорларини ҳақиқий эмас, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ жами 787та ишлар кўрилган бўлиб, шундан 290таси яъни 45,8 фоизи қаноатлантирилган, ушбу кўрилган ишлар юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан 133та хусусий ажримлар чиқарилган.

Ушбу қаноатлантирилган маъмурий ишлар ва чиқарилган хусусий ажримлар маъмурий органлар тоифасида қуйидагиларни ташкил этади.

Жумладан, маҳаллий ҳокимликлар яъни, ҳоким қарорларини ҳақиқий эмас ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ жами 120та ишлар кўрилган бўлиб, шундан 28таси қаноатлантирилган ва мансабдор шахсларга нисбатан 53,5 фоиз яъни 15та хусусий ажримлар чиқарилган.

Шунингдек, Мажбурий ижро бюросининг қарорларини ҳақиқий эмас ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ 168та ишлар кўрилган, шундан 24таси қаноатлантирилган, ушбу кўрилган ишлар юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан 79,1 фоиз яъни 19та хусусий ажримлар чиқарилган.

Давлат кадастр органлари мансабдор шахсларининг қарорларини ҳақиқий эмас, ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш юзасидан 217та ишлар кўриб чиқилган, шундан 68таси қаноатлантирилган, ушбу тоифадаги ишлар юзасидан 30,8 фоиз яъни 21та хусусий ажримлар чиқарилган.

Солиқ органлари мансабдор шахсларининг қарорларини ҳақиқий эмас, ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш юзасидан 71та иш кўриб чиқилган, шикоятларнинг
20таси қаноатлантирилган, ушбу тоифадаги ишлар юзасидан
30,0 фоиз 6та хусусий ажримлар чиқарилган.

Бундан ташқари, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси мансабдор шахсларининг қарорларини ҳақиқий эмас, ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш юзасидан 246та иш кўриб чиқилган, шикоятларнинг 160таси қаноатлантирилган, ушбу тоифадаги ишлар юзасидан 46,25 фоиз яъни 74та хусусий ажримлар чиқарилган.

Чиқарилган хусусий ажримлар билан суд тегишли органдан ёки мансабдор шахсдан қонунчилик ҳужжатларининг бузилишида айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани ўзларининг ваколатига мувофиқ кўриб чиқиш белгиланган.

Хусусий ажримлар тегишли давлат органлари томонидан кўриб чиқилиб, айбдор шахсларга таъсир чоралари кўрилган ва натижаси бўйича судларга кўрилган чоралар юзасидан маълум қилинган.

Ушбу хусусий ажримлар муҳокамасининг айримларида бевосита суд органлари вакиллари ҳам иштирок этган.

Шунингдек, туманлараро маъмурий судлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш мақсадида
156 маротаба очиқ мулоқот, давра суҳбатлари ўтказилган бўлса, 120 маротаба турли ҳуқуқий мавзуларда оммавий ахборот воситаларида чиқишлар амалга оширилиб, Республикамизда
суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан бир қаторда бошқа ҳуқуқий мавзулар кенг ёритилиб келинмоқда.

Термиз туманлараро маъмурий суди раиси 
Б.Умиров

Skip to content