Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 20-октабрдаги “Мамлакатимиздаги ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6084-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 10-февралдаги “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 61-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида барча суд органларида иш юритиш ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни лотин ёзувига асосаланган ўзбек алифбосида юритиш (протсессуал ҳужжатлар бундан мустасно) амалиётинни тўлиқ жорий қилиш.
“Мамлакатимиздаги ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш” маърузасини ўқиб эшиттирди“.
Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадриятдир”, – дея таъкидлаган эди Президентимиз Ш.Мирзиёйев.
Ўзбектилига давлат тили мақоми берилганига бу йил 35 йил тўлди. Ўтган давр мобайнида тилимиз ривожи йўлида бирмунча ижобий ишлар амалга оширилди. Айниқса, сўнги йилларда бу ишлар янада жадал тусга кирди.
Ўзбек тили қадим тарихига ва ўзининг бетакрор ёзма ан’аналарига эга бўлган нуфузли тиллардан биридир. Ўзбек тилида сўзлашувчиларнинг сони ер юзида 50 миллиондан ортиқ кишини ташкил этади. Шундан йигирма беш миллиондан ортиғи Ўзбекистонда истиқомат қилади. Ўзбек тилига 1989 йил 21 октабрда Давлат тили мақомининг берилиши ўзбек адабий тилининг жадал, эркин тараққиёти учун кенг имконият ва қулай шароитларни яратди. “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг 2-, 4-, 6-, 10-, 14–моддаларида бошқа миллат вакиллари тилларининг амал қилиши ҳимояланиши белгилаб қўйилган. Бу эса халқимизнинг бошқа миллат ва халқларнинг тарихига, маданиятига, тилига бўлган чексиз ҳурматини ифодалайди.
Истиқлол йилларида ёзув борасида бир қанча қонун ҳужжатлари қабул қилинди.1993-йил 2-сентабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида” қонун қабул қилди.Бу алифбо 31 ҳарф ва бир тутуқ белгиси (апостроф) дан иборат этиб белгиланди. Янги алифбодаги баъзи ҳарфлар жаҳон алоқа аралашув тизимига киришимизда маълум қийинчиликлар туғдириши мумкинлиги ҳисобга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 1995-йил 6-майда “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тоғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақида қарор қабул қилди.
Янги алифбо асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995-йил 24-августдаги 339-сонли қарорига илова тарзида “Ўзбек тилининг асосий имло қоидалари” тасдиқланди. Орадан йиллар ўтди. Лотин ёзувига ўтиш муддатлари бир-неча бор узайтирилди. 2021-йил 10-февралда “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни та’минлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Вазирлар Маҳкамасининг 61-сонли қарори ва “Йўл харитаси”да ниҳоят, узоқ давом этган икки ёзувлилик шароитига узил-кесил барҳам бериш вақти, унинг аниқ муддати белгилаб берилди.
Лотин ёзувига тўлиқ ўта олмаётганимизнинг ўзига яраша сабалари мавжуд.Уларнинг энг асосийси деб ҳарфлардаги ноқулайликлар эътироф қилиниб келинмоқда. Ҳозир биз ушбу ҳарфлардаги ноқулайликларга алоҳида тўхталиб ўтирмоқчи эмасмиз. Чунки бу масала юзасидан Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида махсус кенгаш тузилиб, ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Фикримизча, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини компютер клавиатурасига махсус жойлаштириш масаласига кўпроқ эътибор қаратиб, амалда фойдаланиш учун жорий этилса, мавжуд ноқулайликлар бартараф бўлишига шубҳа йўқ.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, амалдаги ёзув (лотин ёзуви назарда тутилмоқда) ҳақидаги қонун қабул қилинган даврда, асосан, давлат корхона ва муассасалари мавжуд эди. Шунинг учун ҳам унда давлат муассасаларида лотин ёзувига ўтиш масаласи илгари сурилган. Ҳозирда эса мамлакатимизда нодавлат муассасалар, хорижий қўшма корхоналар фаолият юритмоқдаки, уларда ҳам лотин ёзувидан фойдаланиш мажбурияти мавжудлигини англашимизнинг ўзиёқ қонунга ўзгартиришлар киритиш лозимлигини кўрсатади. Ўзбек тилининг ёзма нутқи меъёр ва қоидаларини ишлаб чиқиш бўйича ҳамда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини тўлиқ жорий этиш борасидаги ишларни жадаллаштириш учун ушбу масала бугунги давлат сиёсатинг энг муҳим жиҳати эканлигини англаш ва бу йўлда ҳамма ўз масъулиятини тўлақонли бажариши лозим бўлади.
Сурхондарё вилоят маъмурий суди
Бош консултанти
И.Шайманов