Маъмурий судларда тафтиш инстанцияси жорий этилди.
Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзекистон Республикаси МСИЮтКга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида ЎРҚ 889-сонли Қонуни 2023 йил 25 декабрда қабул қилинган.
Ушбу Қонун билан ЎР МСИЮтКга ишларни кўришнинг ўта марказлаштирилишига барҳам бериш, фуқароларнинг олис ҳудудлардан судга келиб сарсон бўлишининг олдини олиш мақсадида вилоят судларида ишларни апелляция ёки кассация ва тафтиш тартибида кўрилишини, ишлар тафтиш тартибида ЎР. Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатида ва алоҳида ҳолларда ЎР Олий суди Раёсатида кўрилишини ҳамда юқори инстанция судлари томонидан ишларни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш тапртиби бекор қилинишини, шунингдек ерга оид ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ ишларни маъмурий судлар томонидан кўришда прокурор иштироки шартлигини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.
Мазкур Қонун билан МСИЮтКнинг 17-моддасининг 3-қисмида Ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида тафтиш тартибида кўриш ҳайъатда Олий суд Раёсати аъзоларининг кўпчилиги иштирокида амалга оширилади.
Ишни биринчи инстанция судида кўришга иштирок этган судья, агар суд қарори апеллляция, кассация ёки тафтиш инстанцияларида бекор қилинган бўлса, шу ишни биринчи инстанция судида янгидан кўришга(янги очилган ҳолатлар мустасно); апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси судида кўришга йўл қўйилмайди.
Ишни апел. судида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи, кассация ва тафтиш инстанцияларида кўришда иштирок этмайди.
Ишни кассация судида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи, апелляция ва тафтиш инстанцияда кўришда иштирок этмайди.
Ишни тафтиш инстанция судида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи, апеллляция ва кассация инстанцияларида иштирок этмайди.
46-м. 7қ. ерга оид ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ ишларда прокурорни иштирок этиши шарт деган сўзлар киритилди.
1263 м.5қ. Келишув битими апелляция ёки кассация, тафтиш инстанциялари томонидан тасдиқланган тақдирда, суд ажрим чиқарилиб, илгари қабул қилинган барча суд ҳужжатлари бекор қилинади ва иш юритиш тугатилади. Бунда суд ҳужжатининг қонунийлиги ва асослилиги текширилмайди.
Апелляция шикояти(протести) беришнинг ўтказиб юборилган муддати шикоят(протест) бераётган шахснинг илтимосномаси бўйича судья томонидан, агар илтимосномаси ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан 3 ой ўтмасдан берилган бўлса ва узрли сабаб бўлса тикланиши мумкин.
Апелляция шикояти (протести) иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисида ажрим нусхаси у чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай (эски таҳрирда уч кун) ишда иштирок этувчи шахсларга ушбу кодекснинг 171м. тартибда юборилади электрон почта орқали.
219м. апелляция инстанцияси суди ишни судга тааллуқлилик қоидалари бузилган ҳолда кўрилганлиги ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ишни судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга ҳақлилиги белгиланган.
Апелляция инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўради.
Бунда, ишни биринчи инст. судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтиш ҳақида ажрим чиқариб, унда бажарилиши лозим бўлган ҳаракатлар кўрсатилади.
Агар иш янгидан кўриш учун юборилаётган бўлса, биринчи инстанция суди томонидан бажарилиши керак бўлган ҳаракатлар апелляция инст. судининг қарорида кўрсатилади деган тартиб бекор қилинди.
Ишда иштирок этувчи шахслар ва ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар, Ўзекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан кассация шикояти (протести) беришга ҳақли.
Туманлараро маъмурий судининг қарори, вилоят маъмурий судининг биринчи инстанция бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан берилган кассация шикоятлар вилоят маъмурий суди томонидан кассация тартибидан кўрилади.
Олий судининг биринчи инстанция бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан берилган кассация шимкояти Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилади.
Кассация шикояти кассация инстанция судига йўлланади, бироқ ҳал қилув қарори қабул қилган судга топширилади.
Ҳал қилув қарори қабул қилган суд шикоят келиб тушган кундан бошлаб 5 кун муддатда уни кассация инстанция судига иш билан бирга юборади.
Кассация шикояти (протести) ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан 6 ОЙ ичида берилади.
Туманлараро маъмурий судининг қонуний кучга кирган, апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича ҳал қилув қарори , ажрими, қарори устидан вилоят судига қуйидаги шахслар тафтиш тартибида шикоят (протест) қилиши мумкин:
Ишда иштирок этувчи шахслар, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахслар, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари итўғрисида суд қарор қабул қилган шахслар, Ўзекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили, Бош прокурор ва унинг ўринбосарлари, вилоят прокурори ва унинг ўринбосарлари.
Вилоят маъмурий суди томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишлар бўйича , ушбу суд томонидан биринчи инстанция, апелляция ёки кассация тартибида кўрилган суд ҳужжатлари, Олий суд томонидан биринчи инстанция, апелляция ёки кассация тартибида кўрилган суд ҳужжатлари устидан Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига қуйидаги шахслар тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтириши) мумкин:
Ишда иштирок этувчи шахслар;
Бош прокурор ва унинг ўринбосарлари.
Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида суд ҳужжатлари устидан Олий суд Раёсатига қуйидагилар тафтиш тартибида протест келтириши мумкин:
Олий суди раиси, Бош прокурор, прокурор иштирокида кўрилган иш бўйича , шунингдек бошқа ишлар бўйича.
Тафтиш тартибидаги шикоят вилоят судиномига йўлланади, лекин ҳал қилув қарори қабул қилган судга берилади.
Ҳал қилув қарори қабул қилган суд шикоят (протест) келиб тушган кундан бошлаб беш кунмуддатда иш билан бирга тафтиш тартибида кўрадиган судга юборади.
Тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш муддатлари:
Биринчи инст. судининг қарори, ажрими қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир йил;
Вилоят судига тафтиш тартибида шикоят бериш муддати кассация инстнцияси томонидан қарор қабул қилингунига қадар ўтган тақдирда кассация инстанцияси қарори қабул қилинган кундан бошлаб уч ой;
Олий судга вилоят суди томонидан тафтиш тартибида қарор қабул қилинган кундан уч ой ичида, Олий судининг Раёсатига Олий суд раисининг, Бош прокурорнинг протести тарафларнинг мурожаати келиб тушган кундан бошлаб уч ой ичида, лекин Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида кўриб, қарор қабул қилинган кундан бошлаб олти ойдан кечиктирмай берилиши мумкин.
Тафтиш тартибида шикоят (протест) беришнинг ўтказиб юборилган муддати шикоят берган шахснинг илтимосномаси бўйича , агар илтимоснома тафтиш тартибида шикоят бериш муддати ўтган кундан бошлаб уч ой ичида берилган шикоят бериш сабаблари узурли деб топилган бўлса тикланиши мумкин.
Бироқ ушбу муддат ўтгандан кейин берилган тафтиш тартибидаги шикоят (прот) кўриб чиқилмайди.
Тафтиш тартибидаги шикоятда (протестда) қуйидагилар кўрсатилади:
Шикоят йўлланаётган тафтиш инст. судининг номи;
Шикоят бераётган шахснинг номи, (ф.и.о) манзили;
Устидан шикоят бераётган қарорни қабул қилган суднинг номи;
Ишнинг рақами, ҳал қилув қарори қабул қилинган санаси;
Шикоят бераётган шахснинг талаби, далиллар, қонунларга ҳавола қилиб, суд қарорини нотўғри деб ҳисоблашга оид асослар;
Шикоятга илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати;
Ишда иштирок этаётган шахснинг шикоятида суд ҳужжати унинг қандай ҳуқуқ ва эркинликлари ёки қонуний манфаатларини бузилаётганлигини кўрсатиши керак;
Шикоят бераётган шахснинг телефон рақами;
Шикоят бераётган шахс ёки вакили томонидан имзоланган бўлиши.
Тафтиш шикоятига қуйидагилар илова қитлинади:
Давлат божи ва почта харажатлари квитанцияси;
Шикоят нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Шикоятда вакил имзолаган бўлса, унинг ишончномаси;
Вилоят маъмурий судининг тафтиш тартибидаги шикоятни қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисидаги ажрими устидан Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига берилади.
Вилоят суди томонидан шикоятни иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан бошлаб бир ой ичида кўриб чиқади.
Олий суд шикоят кўриб чиқиш учун ўтказилган кундан бошлаб бир ой.
Ишни кўраётган судлов ҳайъати томонидан бир ойга узайтирилади.
Олий суди Раёсатига келиб тушган келиб тушган протест Раёсатга келиб тушган кундан бошлаб икки ой муддат ичида кўрилади.
Мамлакатимизда қабул қилинган қонунлар ва уларга киритилган ўзгаришларнинг асосий мақсади инсон манфаати, уларга шароит яратиш, яшаш тарзини яхшилашдан иборат.
Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикаси МСИЮтКга киритилган ўзгаришлар фуқароларнинг олис ҳудудлардан судга келиб сарсон бўлишининг олдини олади, уларга қўлайликлар яратади, ўзларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш учун янада кенгроқ имкониятлар яратади деган умиддамиз.
Сурхондарё вилоят маъмурий
судининг судьяси: Хадича Рахимова