Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сурхондарё вилоят бошқармасида коррупцияга қарши курашиш, уни олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашиш мавзуида тадбир ташкил этилди.

Жорий йилнинг 4 февраль куни “Суд органларида манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш, бартараф этиш ҳамда уларнинг олдини олиш, шунингдек судларда коррупцияга нисбатан тоқатсизлик муҳитини шакллантириш бўйича 2026 йилга мўлжалланган” Режасининг ижросини таъминлаш мақсадида, судлар томонидан коррупцияни барвақт аниқлаш, уни олдини олиш, маъмурий органларга келиб тушган мурожаатларни ўз вақтида сифатли кўриб чиқиш, масъул ходимларининг масъулиятини ошириш юзасидан “Биз Коррупцияга қаршимиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида, Сурхондарё вилоят маъмурий суди судьялари Б.Муинов, А.Мухиддинов ва Д.Жўраев ҳамда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи Х.Нормаматов, ходимлар ва туман (шаҳар) бўлими бошлиқлари иштирок этишди.

Давра суҳбатида, 2025 йилнинг сўнгги кунларида Давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятига тўхтатиб ўтилиб, унда давлатимиз раҳбарининг Коррупция – давлат тараққиётига тўсиқ бўладиган, адолат ва қонун устуворлигини издан чиқарадиган, жамиятда ишонч муҳитини заифлаштирадиган энг жиддий таҳдид эканлиги, Коррупцияга йўл қўйиш эса – ислоҳотларимизга хиёнатдир. Бу иллатга қарши курашиш бўйича 2026 йилда “фавқулодда ҳолат” эълон қилишини таъкидлаб ўтганлиги яна бир бор эсга олинди.

Шунингдек, Сурхондарё вилоят маъмурий судларининг 2025 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти юзасидан ишлар таҳлил қилиниб умумлаштириш ва унинг натижаси бўйича Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига киритилган тақдимнома муҳокама қилинди.

Хусусан, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар 2024 йилга нисбатан 246 та
(146 фоизга) кўпайганлиги
маълум қилиниб, кўрсатиб ўтилган камчиликларни яна бир бор чуқур таҳлил қилиш таъкидлаб ўтилди.

Айниқса, кўрилган ишларнинг кўп қисми Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Термиз шаҳар ҳамда Шеробод ва Термиз туман бўлимларига тўғри келганлиги кўрсатиб ўтилди.

Тадбир савол-жавобга бой шаклда ўтказилиб, билдирилган таклиф
ва тавсиялар бўйича йиғилиш якуни бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

Сурхондарё вилоят маъмурий суди судяси 
А.Мухиддинов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқимиз ва Олий Мажлисга мурожаатномасида илгари сурилган ташаббуслар.

Ўзбекистон Республикаси конституциясининг 96-моддасида назарда тутилган ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйев 2025-йил 26-декабр куни Олий Мажлисга ва халқимизга мурожаатнома билан чиқди. Ушбу мурожаатнома 2025-йил якунлари таҳлили ҳамда мамлакатни ривожлантиришнинг яқин ва ўрта муддатли истиқболларини белгилаб берувчи муҳим сиёсий ҳужжат бўлди. Мурожаатномада мамлакат тараққиётининг 6 та асосий устувор йўналиши аниқ рақамлар ва фактлар билан асослаб берилди.

1. Иқтисодиётни барқарор ривожлантириш

Президент мурожаатномасида 2025-йилда Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ўсишда давом етгани таъкидланди. Йил якунига кўра:

Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми илк бор 145 миллиард АҚШ долларидан ошди;

Иқтисодий ўсиш суръати 5,5–6 фоиз атрофида бўлди;

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли ошди, айниқса қайта ишлаш саноатининг улуши кенгайди.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш натижасида минглаб янги кичик ва ўрта бизнес субйектлари ташкил етилди, експорт географияси кенгайди.

2. Ижтимоий соҳа ва аҳоли фаровонлиги

Мурожаатномада аҳоли турмуш даражасини ошириш давлат сиёсатининг марказида екани қайд етилди. 2025-йилда:

Ижтимоий соҳаларга ажратилган маблағлар давлат бюджетининг қарийб 50 фоизини ташкил етди;

Минглаб янги мактаблар, мактабгача таълим муассасалари ва тиббиёт обйектлари фойдаланишга топширилди;

Аҳолининг реал даромадлари ўсишда давом етди.

Камбағалликни қисқартириш дастурлари орқали юз минглаб фуқаролар доимий даромад манбаига ега бўлди.

3. Ҳудудлар ва маҳаллаларни ривожлантириш

Президент мурожаатномасида маҳалла тизими давлат сиёсатининг муҳим бўғини сифатида еътироф етилди. 2025-йилда:

Ҳудудларни ривожлантиришга ўнлаб триллион сўм йўналтирилди;

Ичимлик суви, електр енергияси ва йўл инфратузилмаси сезиларли яхшиланди;

Маҳаллаларда минглаб янги иш ўринлари яратилди.

Муаммоларни жойида ҳал қилиш тамойили орқали аҳолининг давлатга бўлган ишончи мустаҳкамланди.

4. Рақамлаштириш ва инновациялар

Мурожаатномада рақамли трансформатсия иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг муҳим омили екани таъкидланди. 2025-йилда:

Давлат хизматларининг катта қисми електрон шаклга ўтказилди;

ИТ ва стартап соҳасида минглаб ёшлар фаолият бошлади;

Рақамли иқтисодиётнинг ЯИМдаги улуши ошди.

Бу еса бюрократияни қисқартириш ва очиқликни таъминлашга хизмат қилди.

5. Давлат бошқаруви ва коррупсияга қарши кураш

Президент давлат бошқаруви тизимини соддалаштириш ва самарадорлигини ошириш зарурлигини таъкидлади. 2025-йилда:

Давлат органлари фаолиятида очиқлик кучайди;

Коррупсияга қарши кураш доирасида аниқ механизмлар жорий етилди;

Алихон Шопийев, [22.01.2026 15:44]

Давлат хизматчиларининг жавобгарлиги оширилди.

Бу ислоҳотлар бошқарув тизимини халқ манфаатларига яқинлаштиришга хизмат қилди.

6. Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш

Мурожаатноманинг олтинчи йўналиши суд-ҳуқуқ соҳасига бағишланди. Президент суд тизими адолатнинг асосий таянчи еканини таъкидлади. 2025-йилда:

Судларнинг мустақиллиги ва очиқлигини таъминлаш бўйича муҳим қадамлар қўйилди;

Фуқароларнинг судга мурожаат қилиш имкониятлари кенгайди;

Адвокатура институтининг роли кучайтирилди;

Жазони инсонпарварлаштиришга қаратилган ислоҳотлар давом етди.

Бу йўналиш инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқий давлатни мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Хулоса

2025-йилги Президент мурожаатномасида белгиланган 6 та асосий йўналиш Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишини таъминлаш, халқ фаровонлигини ошириш ва адолатли жамият барпо етишга қаратилган. Рақамлар ва фактлар ушбу ислоҳотларнинг реал натижаларга олиб келаётганини яққол кўрсатади.

Термиз туманлараро суди судяси:
Ш.Н. Нуриддинов

Термиз туманлараромаъмурий судининг 2025 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти ҳамда чиқарилган  хусусий ажримлар юзасидан

Кейинги йилларда мамлакатимизда инсон шаъни ва
қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари олий қадрият ҳисобланган давлат бўлиши;

-халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши;

-халқимизнинг қонуний талаб-истаклари ва хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш давлат органлари фаолиятини баҳолашнинг энг муҳим мезонига айланиши;

-барча муҳим қарорлар аҳоли иштирокида, фуқаролик жамияти институтлари билан маслаҳатлашув асосида қабул қилиниши каби принцип ва ғояларни ҳаётга татбиқ этишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўтган тўққиз йил давомида мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш, фуқаролик жамиятини шакллантириш, ҳокимиятнинг холис, мустақил тармоғи сифатида суд ҳокимиятини мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ишончли ҳимояланишини таъминлаш бўйича ишлар изчил амалга ошириб келинмоқда.

Ана шу мақсадда судлар фаолияти босқичма-босқич такомиллаштирилиб, шахс ҳуқуқларини кафолатлашнинг мустаҳкам асослари яратилди. Конституциямизда ифодаланган принципларга мувофиқ суд ишларини юритиш босқичма-босқич либераллаштирилиб, шахсни жамиятдан ажратмаган ҳолда қайта тарбиялаш имкониятлари кенгайтирилмоқда.

Мазкур ислоҳотлар замирида аввало инсон, унинг шаъни, қадр-қиммати ва манфаати ётади. Зеро, Конституция ва қонунларимизда белгилаб қўйилган фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини одил судловни амалга ошириш орқали тиклаш, шу асосда қонун олдида барчанинг тенглигини таъминлаш ҳуқуқий ислоҳотлардан кўзланган бош мақсаддир.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 4-моддасида ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун маъмурий судга (судга) мурожаат қилишга ҳақли эканлиги қайд этилган.

Хусусан, Сурхондарё вилоятиТермиз туманлараро маъмурий суди томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низолар бўйича фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиб келинмоқда.

Жумладан, Термиз туманлараро маъмурий суди томонидан жорий йил давомида оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низолар билан боғлиқ жами 937та маъмурий ишлар мазмунан кўриб чиқилган.

Кўриб чиқилган 937та маъмурий ишларнинг 329таси яъни 35,1 фоизи қаноатлантирилган ва ушбу ишларнинг 39таси сайёр суд мажлисида кўриб чиқилган.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 174-моддасида “Ишни кўриш чоғида давлат органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонунчилик ҳужжатларининг бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, суд хусусий ажрим чиқаришга ҳақли.

Хусусий ажрим билан суд тегишли органдан ёки мансабдор шахсдан қонунчилик ҳужжатларининг бузилишида айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани ўзларининг ваколатига мувофиқ кўриб чиқишни талаб қилиши мумкин.

Хусусий ажрим тегишли давлат органларига ва бошқа органларга, юридик шахсларга, мансабдор шахсларга юборилади, улар кўрилган чоралар тўғрисида бир ойлик муддатда судга хабар қилиши шарт” – деб белгиланган.

Жорий йил давомида кўриб тамомланган ишлар бўйича мансабдор шахслар томонидан йўл қўйилган қонунбузилишларга нисбатан 162та хусусий ажримлар чиқарилган ҳамда 23та иш бўйича прокурорга хабарнома юборилган.

Ҳисобот даврида маъмурий органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорларини ҳақиқий эмас, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ жами 787та ишлар кўрилган бўлиб, шундан 290таси яъни 45,8 фоизи қаноатлантирилган, ушбу кўрилган ишлар юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан 133та хусусий ажримлар чиқарилган.

Ушбу қаноатлантирилган маъмурий ишлар ва чиқарилган хусусий ажримлар маъмурий органлар тоифасида қуйидагиларни ташкил этади.

Жумладан, маҳаллий ҳокимликлар яъни, ҳоким қарорларини ҳақиқий эмас ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ жами 120та ишлар кўрилган бўлиб, шундан 28таси қаноатлантирилган ва мансабдор шахсларга нисбатан 53,5 фоиз яъни 15та хусусий ажримлар чиқарилган.

Шунингдек, Мажбурий ижро бюросининг қарорларини ҳақиқий эмас ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ 168та ишлар кўрилган, шундан 24таси қаноатлантирилган, ушбу кўрилган ишлар юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан 79,1 фоиз яъни 19та хусусий ажримлар чиқарилган.

Давлат кадастр органлари мансабдор шахсларининг қарорларини ҳақиқий эмас, ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш юзасидан 217та ишлар кўриб чиқилган, шундан 68таси қаноатлантирилган, ушбу тоифадаги ишлар юзасидан 30,8 фоиз яъни 21та хусусий ажримлар чиқарилган.

Солиқ органлари мансабдор шахсларининг қарорларини ҳақиқий эмас, ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш юзасидан 71та иш кўриб чиқилган, шикоятларнинг
20таси қаноатлантирилган, ушбу тоифадаги ишлар юзасидан
30,0 фоиз 6та хусусий ажримлар чиқарилган.

Бундан ташқари, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси мансабдор шахсларининг қарорларини ҳақиқий эмас, ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш юзасидан 246та иш кўриб чиқилган, шикоятларнинг 160таси қаноатлантирилган, ушбу тоифадаги ишлар юзасидан 46,25 фоиз яъни 74та хусусий ажримлар чиқарилган.

Чиқарилган хусусий ажримлар билан суд тегишли органдан ёки мансабдор шахсдан қонунчилик ҳужжатларининг бузилишида айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани ўзларининг ваколатига мувофиқ кўриб чиқиш белгиланган.

Хусусий ажримлар тегишли давлат органлари томонидан кўриб чиқилиб, айбдор шахсларга таъсир чоралари кўрилган ва натижаси бўйича судларга кўрилган чоралар юзасидан маълум қилинган.

Ушбу хусусий ажримлар муҳокамасининг айримларида бевосита суд органлари вакиллари ҳам иштирок этган.

Шунингдек, туманлараро маъмурий судлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш мақсадида
156 маротаба очиқ мулоқот, давра суҳбатлари ўтказилган бўлса, 120 маротаба турли ҳуқуқий мавзуларда оммавий ахборот воситаларида чиқишлар амалга оширилиб, Республикамизда
суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан бир қаторда бошқа ҳуқуқий мавзулар кенг ёритилиб келинмоқда.

Термиз туманлараро маъмурий суди раиси 
Б.Умиров

Ўзбекистон Республикасида Суд органлари фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 21 август куни имзоланган “Судлар фаолияти сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий -техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-140-сонли Фармони ва унда белгиланган муҳим вазифалар миллий суд тизимимизда рақамли одил судловга эришишнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

Суд органлари фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, шунингдек, судларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун қулай
шарт-шароитлар яратиб беришнинг кейинги йиллардаги устувор мақсадлари қаторида “судлар фаолиятини рақамлаштириш бўйича “Кибер ҳуқуқ” йўналишида илмий тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек судьялар ва суд аппарати ходимларининг рақамли саводхонлиги ва малакасини доимий ошириб бориш”, “Иқтисодий судлар тузилмасини оптималлаштириш орқали уларнинг фаолияти самарадорлиги ошириш ва ягона суд амалиётини шакллантириш ”, “Рақамли суд концепцияси асосида босқичма-босқич” суд мажлиси залларини ташкил этиш ҳамда аҳоли ва судьялар учун қулай ва замонавий шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, судьялар ва суд ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш” сингари ниҳоятда муҳим вазифаларнинг белгиланганлиги фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини суд органлари орқали амалда таъминлаш, одил судлов фаолиятини тўлақонли амалга ошириш имкониятини оширади, Пирвард натижада бирон-бир маъмурий органга мутлақо қарам бўлмаган, том маънодаги мустақил, жисмоний ёки юридик шахсларнинг бузилган ёки камситилган ҳуқуқ ва эркинликларни қонуний суд ҳужжатлари воситасида тиклаш самарадорлигига эришилади.

Одил судлов тизимида сунъий интеллект технологияларини ривожлантиришга қаратилган ушбу фармонда белгиланган вазифалар ижросини самарали таъминлаш орқали қуйидаги амалий натижаларга эришилади.

Биринчидан, суд органларига ариза беришдан олдин сунъий интеллект ёрдамида суд муҳокамасининг тахминий натижаси ҳамда сарфланадиган харажатлар шакллантирилади;

Иккинчидан, мурожаатлар судга электрон шаклда юборилади;

Учинчидан, ишда иштирок этувчи шахслар суд биносига ташриф буюрмайди ва суд муҳокамаларида масофадан туриб иштирок этади;

Тўртинчидан, тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга суд жараёнларида ишга доир барча материаллар билан электрон шаклда танишиш имконияти яратилади;

Бешинчидан, суд харажатлари электрон шаклда ҳисобланади ва тўланади, шунингдек, ижро варақалари автоматик равишда ижрога юборилади;

Олтинчидан, суд ишлари замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда тўлиқ электрон тарзда юритилади;

Еттинчидан, сунъий интеллект ёрдамида суд мажлиси баённомалари реал вақт режимида матн шаклида тайёрланади;

Саккизинчидан, суд ҳужжатлари лойиҳалари автоматик шакиллантирилади.

Фармонда назарда тутилган юқоридаги вазифаларнинг ҳар бирида мамалакатимиздаги судлов ишларини юритиш самарадорлигини ошириш орқали фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг оворагарчилигини кескин камайтириш, судья ва суд ходимларининг ишларини соддалаштириш, уларнинг вақтини тежаш каби эзгу мақсадлар ётади.

Хулоса қилиб айтганда, суд органлари фаолиятига сунъий интеллект технологияларининг жорий этилиши Республикамизда одил судлов ишларини ҳар томонлама такомиллаштириб, унинг янги сифат босқичини бошлаб беради.

                Сурхондарё вилоят маъмурий

суди судьяси
Б.Б.Муинов

Суд тизимини такомиллаштиришда ислоҳотларнинг ўрни

Мамлакатимизда суд тизимидаолиб борилаётган сўнги ислоҳотлар нафақат тизим фаолияти учун, балки шахс манфаатлари учун жуда муҳим ҳисобланади. Ўтган 2025-йилни сарҳисоб қиладиган бўлсак, биргина суд соҳасини такомиллаштириш юзасидан бир қанча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, кенг ҳаётга тадбиқ этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 21-августда қабул қилган “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-140-сон ҳамда “Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-141-сон Фармонлари суд тизимини такомиллаштиришда муҳим қадам бўлди десак, 2025-йил 24-ноябрдаги “Судялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг самарадорлиги ва очиқлигини ошириш ҳамда суд мустақиллиги кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-227-сон Фармони ислоҳотларда туб бурилиш бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 21-августда қабул қилган “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-140-сон Фармонида асосий мақсадлар белгиланган бўлиб, улар қуйидагилар:

(а) суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан воз кечиш мақсадида «Рақамли суд» консепсияси асосида ишларнинг юритилишини босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтказиш;

(б) фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини ошириб бориш, суд ҳужжатларидан нусха олиш, суд ишлари билан танишиш, аризанинг судга тааллуқлилиги ва судловга тегишлилигини аниқлаш, сунъий интеллект ёрдамида суд харажатларини ҳисоблаш имкониятини яратиш, шунингдек, суд томонидан тақиқланган манба ва контентларнинг электрон реестрини юритиш;

(в) судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун зарур техник инфратузилма яратиш, шунингдек, ушбу йўналишдаги
норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш;

(г) Олий суднинг ахборот тизимлари негизида суд ҳужжатлари архиви модулини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

(д) судлар фаолиятини рақамлаштириш бўйича «Кибер ҳуқуқ» йўналишида илмий тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек, судялар ва суд аппарати ходимларининг рақамли саводхонлиги ва малакасини доимий ошириб бориш;

(ж) иқтисодий судлар тузилмасини оптималлаштириш орқали уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш ва ягона суд амалиётини шакллантириш;

(з) «Рақамли суд» консепсияси асосида босқичма-босқич суд мажлиси залларини ташкил этиш ҳамда аҳоли ва судялар учун қулай ва замонавий шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, судялар ва суд ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш.

Фармонда белгиланган мақсадларга эришиш юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, нафақат тизим фаолияти учун, балки шахс манфаатлари учун жуда муҳим ҳисобланади. Шундай экан, ушбу ислоҳотлардан кўзланган натижаларга эришишда барчамиз бирдек масъулмиз.

Сурхондарё вилоят маъмурий суди

судя ката ёрдамчиси Р.Тожимуродова

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августда “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-140-сонли фармонни  мазмун-моҳияти тўғрисида.

Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, рақамлаштириш ишларини изчил давом эттириш, судларнинг моддий-техник таъминотини яхшилаш, шунингдек, «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августда “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-140-сон Фармони қабул қилинди.Мазкур Фармонга кўра, бир қатор устувор мақсадлар белгиланди.

Ушбу мақсадлардан бири сифатида “Рақамли суд” концепциясини босқичма-босқич амалга ошириш доирасида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш ҳамда суд ишларини кўришни соддалаштириш мақсадида судга ариза беришдан олдин сунъий интеллект ёрдамида суд муҳокамасининг тахминий натижаси ҳамда сарфланадиган харажатлар шакллантирилиши, мурожаатлар судга электрон шаклда юборилиши, ишда иштирок этувчи шахслар суд биносига ташриф буюрмаслиги ва суд муҳокамаларида масофадан туриб иштирок этиши, тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга суд жараёнларида ишга доир барча материаллар билан электрон шаклда танишиш имконияти яратилиши, суд харажатлари электрон шаклда ҳисобланиши ва тўланиши, шунингдек, ижро варақалари автоматик равишда ижрога юборилиши, суд ишлари замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда тўлиқ электрон тарзда юритилиши, сунъий интеллект ёрдамида суд мажлиси баённомалари реал вақт режимида матн шаклида тайёрланиши, суд ҳужжатлари лойиҳалари автоматик шакллантирилиши белгиланди.

Фармонда 2025 йил якунига қадар, тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида «Рақамли суд» концепцияси асосида иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий низоларни кўришга мўлжалланган суд мажлиси заллари ташкил этилиши, тажриба натижалари асосида «Рақамли суд» концепциясини
2026 — 2027 йилларда босқичма-босқич республиканинг барча судларида татбиқ этилиши назарда тутилган.Мазкур Фармоннинг қабул қилиниши судларда сунъий интеллект технологияларининг жорий этилишига, рақамлаштириш ишларининг изчил давом эттирилишига, уларнинг моддий-техник таъминотини янада яхшиланишига, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг суд биноларига ташриф буюриш билан боғлиқ харажатлари ва бошқа оворагарчиликларининг олдини олишга хизмат қилади.

Сурхондарё вилоят маъмурий суди судья катта ёрдамчиси
С.Халматов

Суд тизими кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш: ПФ-141-сонли Президент Фармони таҳлили

Ўзбекистон суд тизими фаолиятининг самарадорлиги, ишончлилиги ва одил судловни таъминлашда энг муҳим омиллардан бири — бу малакали ва профессионал кадрлар ресурсидир. Шу мақсадда Президент томонидан 2025-йил 21-августда қабул қилинган ПФ-141-сонли Фармон суд тизими учун юқори малакали ҳуқуқшунос мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг билим ва малакасини халқаро стандартлар даражасига кўтариш ҳамда таълим-илм-амалиёт узвийлигини таъминлаш бўйича тизимли чора-тадбирларни белгилайди. ПФ-141-сонли Фармоннинг асосий мақсади — суд тизими учун замонавий, малакали ва халқаро талаблар даражасига жавоб берадиган ҳуқуқшунос кадрлар тизимини яратишдир. Ҳужжат Республикадаги адлия тизими ривожига хизмат қилувчи мутахассислар тайёрлаш ва уларни профессионал фаолиятга тайёрлаш жараёнини тубдан ўзгартиришни назарда тутади. Судлар одил ва тезкор иш юритиш учун нафақат самарали инфратузилма, балки юқори малакали судялар, суд ёрдамчилари, адвокатлар ва бошқа ҳуқуқ соҳасидаги ходимларни талаб қилади. Шу сабабли, ПФ-141 суд тизимининг ҳуқуқий билим салоҳиятини ошириш ҳамда амалиётга асосланган ўқув дастурларини жорий этишни устувор йўналиш сифатида белгилайди.

Фармон қуйидаги асосий йўналишларни ўз ичига олади:

Таълим ва ўқув дастурларини модернизатсия қилиш — суд, ҳуқуқшунослик ва адлия йўналишларида олий таълим муассасалари ҳамда малака ошириш институтларида ўқув дастурларини халқаро стандартларга мослаштириш. 

Амалиёт-илмий узвийликни таъминлаш — амалий суд фаолияти билан таълимни чамбарчас боғлаш ва битирувчиларга суд амалиётида реал кўникмалар бериш. 

Мутахассислар салоҳиятини ошириш — узлуксиз касбий ривожланиш, малака ошириш курслари ва халқаро тажриба алмашинуви орқали суд ходимларини қўллаб-қувватлаш. 

Мазкур фармон ижроси натижасида суд тизимида хизмат кўрсатиш сифати ва одил судловга бўлган ишонч ошади. Судялар ва ҳуқуқшунослар жуда профессионал ёндашув билан иш олиб боради. Суд фаолиятининг халқаро стандартларга мослашуви кучаяди. ПФ-141-сонли Фармон — Ўзбекистон суд тизими учун юқори малакали кадрлар ресурсини шакллантириш бўйича стратегик ҳужжат сифатида эътиборга сазовор. Ушбу фармон орқали суд тизимининг илмий-таълимий асосларини мустаҳкамлаш, амалиёт ва таълимни узвий боғлаш ҳамда профессионал ҳуқуқшунослар тайёрлаш тизимини янгича босқичга олиб чиқиш режалаштирилган. Бу эса ўз навбатида адолатли судлов тамойилларининг амалиётда самарали қўлланилишига хизмат қилади.

Сурхондарё вилоят маъмурий суди

судяси З.Нурматов

Ф-140-сонли Президент фармони — суд тизимида рақамлаштириш ва сунъий интеллект даврининг бошланиши

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 21-августдаги ПФ-140-сонли Фармони суд тизимини тубдан модернизатсия қилиш, одил судловга эришиш самарадорлигини ошириш ҳамда судлар фаолиятига замонавий ахборот технологияларини, жумладан, сунъий интеллект  имкониятларини кенг жорий этишга қаратилгани билан алоҳида аҳамиятга эга. Мазкур фармон суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлаш, суд жараёнларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар ва тадбиркорлик субйектлари учун суд хизматларидан фойдаланишни янада қулай қилишни асосий мақсад қилиб қўяди.

Фармонда суд иш юритувида қоғозбозликни қисқартириш ва ишларни тўлиқ электрон шаклга ўтказиш, яъни “Рақамли суд” консепсиясини жорий этиш устувор вазифа сифатида белгиланган. Эндиликда судга мурожаат қилиш, протсессуал ҳужжатларни тақдим этиш, суд мажлисларида масофадан иштирок этиш имкониятлари босқичма-босқич кенгайтирилади. Бу эса фуқароларнинг вақт ва харажатларини тежаш, судлар юкламасини камайтириш билан бирга, ишларни кўриб чиқиш муддатларига қатъий риоя этилишига хизмат қилади. ПФ-140-сонли фармоннинг энг муҳим жиҳатларидан бири судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳисобланади.         Хусусан:

суд мажлиси баённомаларини реал вақт режимида автоматик шакллантириш;

суд ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашда СИ имкониятларидан фойдаланиш;

фуқароларга судга мурожаат қилишдан олдин ишнинг тахминий натижаси ва харажатлари бўйича ахборот бериш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тезкор таҳлил қилиш тизимларини жорий этиш назарда тутилган.

Бу янгиликлар судялар ва суд аппарати ходимларининг ишини енгиллаштиради, инсон омили билан боғлиқ хатоларни камайтиради ҳамда қарорлар сифатини оширишга хизмат қилади. Фармонда суд биноларини замонавий талаблар асосида қуриш ва реконструксия қилиш, суд мажлис залларини замонавий техника ва алоқа воситалари билан жиҳозлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Бу суд жараёнларининг очиқ ва қулай муҳитда ўтказилишини таъминлайди. ПФ-140-сонли Президент фармони суд тизимини замонавий, очиқ ва технологик жиҳатдан ривожланган институтга айлантириш йўлида муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларининг жорий этилиши натижасида одил судловга бўлган ишонч янада мустаҳкамланади, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ишончли ҳимоя қилинади.

Мазкур фармон суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлиб, Ўзбекистоннинг ҳуқуқий давлат сифатида ривожланишида муҳим босқични бошлаб берди.

Сурхондарё вилоят маъмурий суди

судя катта ёрдамчиси З.Темиров

Судялар ҳамжамияти мустақиллиги муҳим масала.

Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасидаги судялар ҳамжамияти органлари фаолиятини такомиллаштириш ва суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш масалалари таҳлил қилинади.

Суд ҳокимияти мустақиллиги ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг муҳим белгиси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 136-моддасида суд ҳокимияти мустақил бўлиб, у қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан ажратилган ҳолда фаолият юритиши белгиланган. Ушбу конституциявий норма судялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосини ташкил этади.

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш жараёнида судялар ҳамжамияти органларининг ролини кучайтириш масаласи қонунлар ва Президент фармонлари орқали изчил ривожлантириб келинмоқда. Хусусан, 2025-йил 24-ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–227-сонли фармони суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий механизмларни янги босқичга олиб чиқди.

Судялар ҳамжамияти органларининг норматив-ҳуқуқий мақоми. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси суд ҳокимиятининг ягона тизимини, судларнинг мустақиллигини ва дахлсизлигини белгилаб берган. Ушбу нормалар судялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг конституциявий пойдевори ҳисобланади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2017-йил 6-апрелдаги «Судялар олий кенгаши тўғрисида»ги Қонуни судялар ҳамжамияти органларининг ҳуқуқий мақомини белгилаб, судяларни танлаш, тайинлаш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини Кенгаш ваколатига ўтказди. Ўзбекистон Республикаси Пресидентининг ПФ–227-сонли Фармони ушбу Қонун нормаларини ривожлантириб:

Кенгаш таркибини шакллантиришда судялар иштирокини кенгайтирди, кенгаш фаолиятининг очиқлигини оширди, шунингдек унинг институтсионал мустақиллигини кучайтирди.

Судяларнинг алмаштирилмаслиги тамойилининг ҳуқуқий мустаҳкамланди “Судялар мақоми тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, судяларнинг мустақиллиги уларнинг алмаштирилмаслиги орқали кафолатланади. ПФ–227-сон Фармон билан судяларни ўн йиллик муддатга қайта тайинлаш амалиёти бекор қилиниб, дастлаб 5 йил, кейинчалик муддатсиз тайинлаш механизми жорий этилди.

Мазкур ёндашув БМТнинг Суд мустақиллиги тўғрисидаги асосий принциплари (1985), Европа Кенгашининг CМ/Реc(2010) Тавсияси билан тўлиқ уйғунлашган. Судялар корпусини шакллантиришда очиқликни ва шаффофликни та’минлаш долзарб масаладир. “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқ, суд тизимида очиқлик асосий демократик мезон ҳисобланади. ПФ–227-сон Фармонга ко’ра, судялик лавозимларига танлов жараёнларини очиқ эълон қилиш, барча босқичлар бўйича ахборот беришни мажбурий этиб белгиланди. Бу эса “Коррупсияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг профилактик тамойилларига ҳам мос келади.

“Судялар олий малака ҳайъати тўғрисида”ги низомга мувофиқ, судяларни интизомий жавобгарликка тортиш мустақил органлар томонидан амалга оширилади. ПФ–227-сон Фармонга мувофиқ, судянинг ҳимоя ҳуқуқини мустаҳкамланди, интизомий жазолар аниқлаштирилди, суд мустақиллигига аралашганлик учун жавобгарлик масаласи илгари сурилди. Бу ёндашув “жавобгарлик — бўйсундириш эмас” доктринасига мос келади. Гендер тенглик ва суд ҳокимияти легитимлиги алоҳида муҳим ё’налишдир.

Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни асосида ПФ–227-сон Фармон суд тизимида аёл судялар улушини камида 30 фоизга етказиш вазифасини белгилади. Бу суд ҳокимиятининг ижтимоий легитимлигини оширишга хизмат қилади.

Шуни хулоса қилишимиз мумкинки, Ўзбекистон Республикаси Пресидентининг ПФ–227-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва соҳавий қонунлар ўртасидаги норматив уйғунликни та’минлашда, суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлашнинг янги ҳуқуқий моделини шакллантиришда муҳим ҳуқуқий асослардан бориб бо’лади. Судялар ҳамжамияти органларининг кучайтирилиши, очиқлик ва рақамлаштириш, интизомий жавобгарлик механизмларининг шаффофлиги ҳамда гендер тенгликка оид чора-тадбирлар суд тизимини демократик ривожлантиришнинг муҳим омили ҳисобланади.


Сурхондарё вилояти маъмурий суди судяси
Бобомуратова Нилуфар Сайпитдиновна

Skip to content