Уч авлод учрашуви

Сурхондарё вилоят маъмурий судида “Уч авлод учрашуви” ва “Мустаҳкам оила – жамият тараққиётининг пойдевори” маънавий маърифий тадбири ўтказилди.

Ушбу тадбирда Сурхондарё вилоят маъмурий суди ва Термиз туманлараро маъмурий суди судьялари,суд аппарати ходимлари ва ота-оналар иштирок этишди.

Учрашувни Сурхондарё вилоят маъмурий суди раиси Р.Ғуломов очиб, уч авлод ва ота-оналарнинг бир жойда тўпланиши ёшларда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, суд органлари фаолиятининг очиқлиги ҳамда шаффофлигини таъминлашда ғоят муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Сўзга чиққан суд фахрийлари Х.Мухаммадиев, Х.Туронов ва бошқалар ўзларининг йиллар давомида орттирган ҳаётий ва касбий тажрибалари борасида сўзлаб беришди.

Шунингдек, тадбирда оила муқаддас ҳисобланиши, уни барқарорлигини таъминлашга, коррупция, ҳалоллик, тўғрилик, қонунга ҳурмат, адолатли бўлиш ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Мазкур тадбирда Сурхондарё вилоят ва Термиз туманлараро маъмурий судлари суд аппарати ходимлари ўртасида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган илмий-оммапоб мақолалар танловида иштирок этиб, ғолиб бўлган суд ходимлари ҳам тақдирланди.

СУД ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲАТЛАР-ИНСОН МАНФААТЛАРИ УЧУН

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, одил судловга эришиш даражасини ошириш ва одил судловни самарали таъминлашга қаратилган амалий ишлар олиб борилмоқда, шу билан соҳага юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чоралари кўрилмоқда ва бу борада кўплаб қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, суд-ҳуқуқ соҳасини халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибаларни инобатга олган ҳолда ислоҳ қилишга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.

Бу борада олиб борилаётган ислоҳотлар ва кўрилаётган чора-тадбирларнинг давоми ўлароқ жорий йилнинг 21 август куни Давлатимиз раҳбарининг судлар фаолиятини янада такомиллаштириш, одил судловга эришиш даражасини ошириш ва бу соҳада юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш борасидаги яна иккита муҳим ҳужжати – “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-140-сонли ва “Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-141-сонли Фармонлари қабул қилинди.

Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, шунингдек, судларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида бир қатор устувор масалалар белгиланди.

Жумладан, суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан воз кечиш мақсадида “Рақамли суд” консепсияси асосида ишларнıнг юритилишини босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтказиш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини ошириб бориш, суд ҳужжатларидан нусха олиш, суд ишлари билан танишиш, аризанинг судга тааллуқлилиги ва судловга тегишлилигини аниқлаш, сунъий интеллект ёрдамида суд харажатларини ҳисоблаш имкониятини яратиш, шунингдек, суд томонидан тақиқланган манба ва контентларнинг электрон реестрини юритиш, судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун зарур техник инфратузилма яратиш, шунингдек, иқтисодий судлар тузилмасини оптималлаштириш орқали уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш ва ягона суд амалиётини шакллантириш, “Рақамли суд” консепсияси асосида босқичма-босқич суд мажлиси залларини ташкил этиш ҳамда аҳоли ва судялар учун қулай ва замонавий шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, судялар ва суд ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш ҳамда суд ишларини кўришни соддалаштириш мақсадида, хусусан “Рақамли суд” консепсиясини амалга ошириш доирасида

судга ариза беришдан олдин сунъий интеллект ёрдамида суд муҳокамасининг тахминий натижаси ҳамда сарфланадиган харажатлар шакллантирилиши, ишда иштирок этувчи шахслар суд биносига ташриф буюрмасдан суд муҳокамаларида масофадан туриб иштирок этиши, тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга суд жараёнларида ишга доир барча материаллар билан электрон шаклда танишиш имконияти яратилиши босқичма-босқич амалга оширилиши белгиланган.

Қолаверса, Фармон билан 2025 – 2030 йилларда суд биноларини қуриш, реконструксия қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Бунда янги суд биноларини қуришда ва мавжудларини мукаммал таъмирлашда “Рақамли суд” консепсияси асосида суд мажлиси залларини ташкил этиш ҳамда аҳоли ва судялар учун қулай ва замонавий шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилиши белгиланди.

Сурхондарё вилоят маъмурий

суди девонхона мудири 
С.Алимардонов

Коррупция жамият кушандаси

Давлат билан халқни боғлаб турадиган энг муҳим ишонч арқони — бу адолат ва қонун устуворлигидир. Қонуннинг барча учун бирдек қўлланилиши давлат билан жамият ўртасидаги мувозанатни таъминловчи асосий кўприк бўлиб хизмат қилади. Коррупсия эса ана шу кўприкни аста-секин емириб борувчи, жамиятни ичидан парчаловчи хавфли иллат ҳисобланади.

Жамиятдаги тартиб, давлатнинг барқарор ривожланиши ва тараққиёти, аҳоли орасидаги тинч ва фаровон ҳаёт — буларнинг барчаси қонун устуворлиги занжирига чамбарчас боғлиқдир. Ишонч эса умид демакдир келажакка бўлган юксак ишонч. Агар халқ давлатга нисбатан ишончини йўқотса, жамиятда бефарқлик кучаяди, тараққиёт тўхтайди.

Натижада “илм олиб ўқийман, юксалиб жамиятга фойда келтираман” деган билимли ёшлар ўрнини “ҳаммасини осон йўл билан ҳал қиламан” деган саводсиз ва масъулиятсиз қатлам эгаллайди. Оғир хасталик билан курашаётган инсон илмли ва виждонли шифокор қўлига эмас, балки билимсиз ва лоқайд кимсалар қўлига тушади. Спорт соҳасида юрт шаънини дунёга танитиши мумкин бўлган иқтидорлар эътиборсиз қолади, адолатли юрист бўламан деган ёшлар ўрнини таниш-билиши ва пули борлар эгаллайди. Бундай шароитда тараққиёт қайергача бориши мумкин, деган ҳақли савол туғилади.

Коррупсия чуқурлашган сари жамиятда тартибсизлик кучаяди, мазлумлар сони ортади. Ўғирлик, жиноят ва зўравонликлар кўпаяди. Энг ачинарлиси, халқ давлатга бўлган ишончини йўқотади. Бу эса давлатнинг ичидан заифлашиб боришига, унинг куч ва қудратини йўқотишига олиб келади. Адолатни инсон онгига мажбуран сингдириб бўлмайди. Адолат, аввало, қалбда, инсоннинг ички дунёсида бўлиши лозим. Бу фикр Ислом ҳуқуқий тафаккурида ҳам чуқур ўрин эгаллаган.

Сурхондарё вилоят маъмурий суди
Судья катта ёрдамчиси
М.Исмоилова

Ўзбекистон суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат.

Янгиланган Конституциямизнинг биринчи моддасида “Ўзбекистон – бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат. Давлатнинг “Озбекистон Республикаси” ва “Ўзбекистон” деган номлари бир маънони англатади” деб қатъий белгилаб қўйилгани тарихий аҳамиятга эга!

Шу билан бирга, халқимизнинг хоҳиш-иродаси билан асосий қонунимизда муҳрланган бу принциплар – мамлакатимизнинг тараққиёт йўли ва тақдирини, унинг келажагини белгилаб берган ушбу “бешта устун” ҳеч қачон ўзгартирилмаслиги қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйев 2023-йил 8-май куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, суд ва ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик фаоллари билан мулоқот жараёнида: “Дунёда кундан-кунга янги-янги синовлар, хавф-хатар ва таҳдидлар пайдо бўлаётганини барчангиз кўриб турибсиз. Энг нуфузли сиёсатшунос ва экспертлар ҳам, “ақл марказлари” ҳам, жаҳонда содир бўлаётган ҳозирги зиддият ва тўқнашувлар қачон ва нима билан тугашини айта олмаяпти.

Шундай мураккаб вазиятда, ҳар бир ишимизда, қабул қилаётган барча қонун ва қарорларимизда фақат ва фақат халқимиз, Ватанимиз манфаатлари энг устувор ўринда туриши шарт!»-дедилар.

Бунинг учун, биринчидан, ота-боболаримизнинг асрий армони бўлган, тенгсиз ва буюк неъмат – мустақиллигимизни асраб-авайлаш, уни янада мустаҳкамлаш ва келгуси авлодларга мерос қилиб қолдириш барчамиз учун ҳаёт-мамот масаласи эканини унутмаслигимиз зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

«Биз уч минг йиллик давлатчилик тарихига, бой ва бетакрор маданиятга эга бунёдкор халқмиз. Қирқ миллионга яқинлашиб бораётган аҳолимизнинг тақдири ва истиқболи, фаровон ҳаёти учун масъул ва жавобгармиз.

Шу сабабдан юртимизда тинчлик ва барқарорликни асраш ва мустаҳкамлаш бундан буён ҳам энг муҳим вазифамиз бўлиб қолади», – деди давлат раҳбари.

Ҳуқуқий давлат – инсониятнинг минг йиллар мобайнидаги машаққатли меҳнати эвазига шаклланган тараққиёт ғояси бўлиб, Конститусия ва қонун устувор бўлган, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилинган ва амалда та’минланган, демократик принциплар асосида қабул қилинган қонунлар олдида барча тенг ва ҳисобдор бўлган, ҳеч ким қонундан устун турмайдиган давлатдир.

Бугун Янги Ўзбекистон инсонпарвар ва халқчил бўлган ҳуқуқий давлат қуриш йўлида одимламоқда. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёйев 2022 йил 20 июнда Конститусиявий комиссия а’золари билан
учрашувда та’кидлаганидек: “Фақат ҳуқуқий давлат шароитидагина инсоннинг
ҳаёти, эркинлиги, ша’ни, қадр-қимматини тўлиқ та’минлаш, том ма’нода халқпарвар бошқарув тизимини шакллантириш мумкин”.

Давлат органлари ва мансабдор шахслар қонун устуворлиги асосида халқ манфаатлари учун ишлайди, унга хизмат қилади. Янги таҳрирдаги Конститусия лойиҳасининг бошқа нормаларида ҳам ҳуқуқий давлат принципини рўёбга чиқаришга қаратилган механизмлар ва кафолатлар мустаҳкамланмоқда.

Биринчидан, давлат фаолияти қонун устуворлиги, қонунийлик принципи асосида амалга оширилишини та’минлаш бўйича Конститусиянинг олий юридик кучга эгалиги ҳамда унинг тўғридан-тўғри амал қилиши белгиланмоқда. Натижада давлат органлари, шу жумладан, судлар ўз фаолиятида Конститусияга тўғридан-тўғри мурожаат қилган ҳолда қарорлар қабул қилади.

Иккинчидан, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқ ва Конститусия нормаларига мувофиқ кафолатланмоқда, улар қонунчилик ва давлат органлари фаолиятининг мазмунини белгилаши мустаҳкамланмоқда. Шунингдек, инсонга нисбатан давлатнинг ҳуқуқий та’сир чоралари қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун этарли ва мутаносиб бўлиши шартлиги ва инсон билан давлат органларининг ўзаромуносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилиниши мустаҳкамланмоқда.

Франция, Германия, Испания, Туркия конститусияларида ўз давлатини ҳуқуқийдавлат деб белгилашга оиднормалар мустаҳкамланган.Мазкур янгилик барчанинг қонун олдида тенглигини вақонундан ҳеч ким устун эмаслигини та’минлаш, инсонларонгига қонунларга ҳурмат ва итоат этиб яшаш лозимлигинисингдириш, умуман олганда, давлат органларининг халққахизмат қилиши учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлади.Шунингдек, Ўзбекистоннинг “Ҳуқуқ устуворлиги индекси”,“Жаҳон мамлакатлари демократияси индекси” каби халқаронуфузли рейтингларда ўрни яхшиланишига имкон беради.

Сурхондарё вилоят маъмурий судининг

судяси Н.Бобомуратова

Коррупцияга муросасизлик ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир.

Коррупция – инсон табиатига зид иллатдир. Шу сабабли бутун дунё бўйлаб унинг турли кўринишларига қарши ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, катта-катта минбарлардан мазкур омилга қарши кескин танқидий баёнотлар янграйди. Ижтимоий ҳаётда ва инсонлар учун фикр майдони қилиб яратилган ижтимоий тармоқларда ҳам ушбу иллатга нисбатан салбий фикрларни кўплаб учратамиз-ки, бу фикрлар кишилар онгида коррупцияга нисбатан таббий қаршилик ва ушбу қаршиликнинг мавжудлигини ифодалайди.

Коррупция ўзи нима, унинг қандай кўринишлари мавжуд?

“Коррупция” сўзи лотинча “corrumpere” сўзидан олинган бўлиб, “бузмоқ” деган маънони англатади ҳамда мансабдор шахсларнинг уларга берилган ваколатларидан ўзларнинг моддий ва маънавий манфаатлари йўлида фойдаланиши тушунилади.

Коррупцияга қарши бир қатор халқаро ҳужжатлари ҳам қабул қилинган бўлиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2003 йил 31 октябрда қабул қилган “Коррупцияга қарши кураш конвенция”си уларнинг асосийларидан бири ҳисобланади ҳамда ушбу йилдан буён 9 декабр халқаро коррупцияга қарши кураш куни сифатида эътироф этилади.

Коррупцияга қарши кураш конвенцияга кўра, мазкур Конвенциянинг мақсадлари қуйидагилардан иборат:

а) янада самарали ва таъсирчан равишда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирларни қабул қилиш ҳамда мустаҳкамлашга кўмаклашиш;

b) коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишда, шу жумладан активларни қайтариш борасида халқаро ҳамкорлик ҳамда техник ёрдам кўрсатилишини рағбатлантириш, осонлаштириш ва қўллаб-қувватлаш;

c) ҳалоллик ва содиқлик, масъулиятлилик ҳамда оммавий ишлар ва оммавий мол-мулкни талаб даражасида бошқаришни рағбатлантириш.

Мамлакатимизда ҳам коррупцияга қарши кураш борасида бир қатор норматив ҳуқуқий-ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, бу борада 2017 йил
3 январь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни асосий ҳужжат ҳисобланади.

Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига асосан, коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

қонунийлик;

фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;

очиқлик ва шаффофлик;

тизимлилик;

давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги;

коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги;

жавобгарликнинг муқаррарлиги.

Коррупциянинг енг ёмон иллати бу ишончсизлик бўлиб, мазкур иллат алал оқибат минг машаққатлар билан барпо қилинган ва инсон тафаккурининг олий ютуқларидан бўлган давлатчиликнинг таназзулига олиб келади ҳамда кейинида кўплаб инсонлар ҳаётининг барбод бўлишига “хизмат қилади”.

Шу билан бир қаторда коррупция бошқа жиноятлар учун ҳам мотив бўлиб хизмат қилади. Хусусан, ноқонуний наркотик моддалар савдоси, тан жарохати, фирибгарлик ва бошқалар бўлиб, ушбу рўйхатнинг давоми баъзида инсон ҳаётига қарши жиноятлар билан ҳам тўлдирилишига олиб келади. Шу сабабли тергов органлари ва судлар томонидан мазкур жиноятга ҳуқуқий баҳо берилаётган вақтда коррупцион жиноятлар бошқа жиноятлар билан бирга келганлиги сабабли жиноятлар мажмуи сифатида малакаланишига сабаб бўлиб келмоқда.

Сурхондарё вилоят маъмурий

суди судья катта ёрдамчиси
А.Шапиев.

Маъмурий судьларда судга тааллуқли ишлар.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 26-моддасида судга тааллуқли ишлар бўйича фикр билдирилган бўлиб, унга кўра маъмурий судга фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги, маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар тааллуқлидир, бундан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига, фуқаролик ишлари бўйича судларга, иқтисодий судларга ва ҳарбий судларга тааллуқли ишлар мустасно.

Қонун билан маъмурий судга тааллуқли ишлар жумласига бошқа ишлар ҳам киритилиши мумкин.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, маъмурий суд ўзига тааллуқли ишларни фуқаролар, юридик шахслар ва маъмурий органлар, шунингдек ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошираётган чет эл юридик шахслари, халқаро ташкилотлар, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирокида кўради.

Ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари маъмурий судга, бошқалари эса иқтисодий судга ёки фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган бир нечта талабни бирлаштиришга йўл қўйилмайди.Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 27-моддасига асосан суд томонидан қуйидаги ишлар ҳал этилади.

1) идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

2) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг (бундан буён матнда маъмурий органлар деб юритилади), фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қонунчиликка мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

3) сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

4) нотариал ҳаракатни амалга ошириш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзишни рўйхатга олиш рад этилганлиги ёки нотариуснинг ёхуд фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

5) давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаш устидан шикоят қилиш тўғрисидаги;

6) ушбу Кодекснинг 271-моддасида кўрсатилган инвестиция низолари бўйича;

7) ушбу Кодекснинг 272-моддасида кўрсатилган рақобат тўғрисидаги;

8) маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар бўйича ундириш сўзсиз тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжати ёки бошқа ҳужжат устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни ҳал қилади.

Суд фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган, қонун билан ўзининг ваколатига киритилган бошқа ишларни ҳам ҳал қилади.

Аризачи ушбу моддада кўрсатилган ариза (шикоят) билан бир қаторда ушбу талабларга сабабий боғланишда бўлган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талабни ҳам тақдим этишга ҳақли.

Ушбу моддада кўрсатилган талаблардан алоҳида тарзда билдирилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талаб тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судда ёки иқтисодий судда кўриб чиқилиши лозим.

Сурхондарё вилоят маъмурий

суди судья катта ёрдамчиси З.Темиров

ҚОНУНЛАРНИНГ БИР ХИЛДА ТАъМИНЛАНИШИ — ҲУҚУҚИЙ ДАВЛАТНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛИ

Ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёнида қонунларнинг бир хилда таъминланиши муҳим ва ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Қонунларнинг бир хилда қўлланилиши жамиятда адолат, тенглик ва ҳуқуқ устуворлигини таъминлашнинг энг муҳим шарти ҳисобланади. Агар қонунлар барча учун тенг ва бир хил ишламаса, жамиятда ишончсизлик, ҳуқуқий ниҳилизм ва ижтимоий адолатсизлик кучаяди.

Шу боис қонунларнинг бир хилда таъминланиши нафақат ҳуқуқий тизимнинг самарадорлигини, балки давлат ҳокимиятининг қонунийлигини ҳам белгилаб беради.

Қонунларнинг бир хилда таъминланиши тушунчаси ва мазмуни

Қонунларнинг бир хилда таъминланиши деганда, давлат ҳудудида барча жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан қонун нормаларининг бир хил талқин қилиниши ва қўлланилиши тушунилади. Бу тамойил шахснинг ижтимоий келиб чиқиши, лавозими, мулкий аҳволи, мансаб мавқеи ёки бошқа ҳолатларидан қатъи назар, қонун олдида тенглигини назарда тутади.

Қонунларнинг бир хилда таъминланишининг ҳуқуқий асослари

Қонунларнинг бир хилда таъминланиши қуйидаги ҳуқуқий механизмлар орқали амалга оширилади:

Конституция ва қонунларнинг устуворлиги;

Суд ҳокимиятининг мустақиллиги;

Прокуратура органларининг қонунлар ижроси устидан назорати;

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятининг қонунийлиги;

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ягона ва аниқ талқин қилиниши.

Айниқса, суд амалиётида қонунларнинг бир хилда қўлланилиши фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Қонунларнинг бир хилда таъминланишида суд ва прокуратура органларининг роли

Судлар қонунларни талқин қилиш ва қўллашда ҳал қилувчи ўрин тутади. Суд амалиётининг ягона бўлиши ҳуқуқий аниқликни таъминлайди ва турли ҳудудларда бир хил ҳолатлар бўйича турлича қарорлар қабул қилинишининг олдини олади.

Прокуратура органлари эса қонунлар ижросини назорат қилиш орқали давлат органлари, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг қонунларга риоя этишини таъминлайди. Прокурорлик назорати қонунбузарликларнинг барвақт аниқланиши ва бартараф этилишида муҳим аҳамиятга эга.

Қонунларнинг бир хилда таъминланишининг жамият ривожидаги аҳамияти

Қонунларнинг бир хилда таъминланиши қуйидаги ижобий натижаларга олиб келади:

Фуқароларда қонунга бўлган ишонч мустаҳкамланади;

Коррупсия ва суиистеъмоллик ҳолатлари камаяди;

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ишончли ҳимояланади;

Ижтимоий адолат ва барқарорлик таъминланади;

Инвестицион муҳит ва иқтисодий ривожланиш яхшиланади.

Аксинча, қонунларнинг селектив ёки нотекис қўлланилиши жамиятда адолатсизлик ва норозилик кайфиятини кучайтиради.

Қонунларнинг бир хилда таъминланишида мавжуд муаммолар

Амалиётда ушбу тамойилни тўлиқ таъминлашга тўсқинлик қилаётган айрим муаммолар мавжуд, жумладан:

Қонун нормаларининг ноаниқ ёки мураккаб ифодаланганлиги;

Ҳуқуқни қўллаш амалиётида субйектив ёндашув;

Мансабдор шахслар томонидан қонунни нотўғри талқин қилиш;

Ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий онг даражасининг етарли эмаслиги.

Ушбу муаммолар қонунларнинг бир хилда таъминланишига салбий таъсир кўрсатади.

Қонунларнинг бир хилда таъминланишини кучайтириш йўллари

Мазкур тамойилни мустаҳкамлаш учун қуйидаги чоралар муҳим аҳамиятга эга:

Қонунчиликни такомиллаштириш ва соддалаштириш;

Суд-ҳуқуқ тизимида ягона амалиётни шакллантириш;

Мансабдор шахсларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш;

Ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган тарғибот ишлари;

Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари назоратини кучайтириш.

Хулоса

Хулоса қилиб айтганда, қонунларнинг бир хилда таъминланиши ҳуқуқий давлатнинг ажралмас белгиси бўлиб, у жамиятда адолат, тенглик ва ҳуқуқ устуворлигини қарор топтиради. Ушбу тамойилнинг амалда тўлиқ таъминланиши давлат органлари фаолиятининг қонунийлигини, фуқароларнинг ҳуқуқларига ҳурмат билан ёндашилишини ва жамиятнинг барқарор ривожланишини кафолатлайди.

Термиз туманлараро

маъмурий суди судъяси 
 С.М.Сафаров

АУТСТАФФИНГ НИМА? ҲУСУСИЯТЛАРИ, ҚУЛАЙЛИГИ ВА КАМЧИЛИКЛАРИ

Аутсорсинг масаласига тўхталганимиздан кейин, унга ўхшаш бўлган амалиёт – аутстаффингга ҳам тўхталишимиз керак бўлади. Аутстаффинг (инглиз тилида out — «ташқи» + ингл. staff —»ходимлар») – бу бир компания томонидан бошқа бир компания ходимларининг ишчи кучидан фойдаланиш имконияти (сотувчилар, маслаҳатчи-консультантлар, омборчилар, тозаловчи, мавсумий иш учун юк ташувчилар ва хк). Аутстаффингни амалга оширувчи компанияга ёлланган ходимлар буюртмачи компания билан тузилган аутстаффинг шартномасида кўрсатилган ишларни бажаришга мажбур бўладилар. Одатда, шартномага бажариладиган ишлар рўйҳати бирма-бир илова қилинади.

Аутстаффингда аутстаффингчи компания ўзидаги ходимларнинг бир қисмини буюртмачи компания ихтиёрига беради. Бажариладиган ишларнинг жойи, вақти ва иш хажмини аутстаффинг шартномасига мувофиқ буюртмачи компания кўрсатади. Яъни, ходимлар расман бир ташкилот (аутстаффингчи)ни штатида бўлгани ҳолда, аслида бошқа корхона ихтиёрида бўлади ва ўша корхонанинг ишларини бажаради. Аутсорсингдан фарқли равишда аутстаффингда ходимлар одатда, буюртмачи компания жойлашган жойда фаолият юритади.

Аутстаффингнинг ҳусусиятлари:

1. Ходимлар буюртмачи компания ҳудудида ишлайди, ундаги меҳнат талабларига ва ички интизомга ва меҳнат тартиби қоидаларига бўйсунади.

2. Ходимлар буюртмачи компаниясида ишласада, уларнинг меҳнат шартномаси ижрочи аутстаффингчи компания билан тузилади, иш ҳақини ҳам ижрочи компания тўлайди.

3. Буюртмачи компания меҳнат жараёни учун ижрочи-аутстаффингчи компаниясига пул тўлайди;

4. Буюртмачи компания гарчи расман иш берувчи бўлмасада, аутстаффингчининг ходимларини, уларни интизомга риоя қилишини назорат қилиши, бу ходимларга бевосита топшириқ ва фармойишлар бериши мумкин бўлади.

Аутстаффингнинг қулайликлари:

1. Штат бирликлари оптималлашиш (муқобиллашиши) имконияти;

2. Юборилган ходимларни синовдан ўтказиш (бу МКдаги дастлабки синов эмас) орқали  фақат натижадор ходимлар билан ишлаш, номувофиқ ходимларни ижрочига қайтариш орқали самарали жамоани шакллантириш;

3. Буюртмачи компания штат бирлигида кўп сонли ходимлар бўлмаслиги боис, меҳнат соҳасидаги назорат органларидан эътирозлар кам бўлиши;

4. Аутстаффинг буюртмачи компанияга ходимлар билан ишлашга оид мураккаб тадбирлардан (кадрларга оид ортиқча иш юритиш, ҳужжатларни расмийлаштириш, маълумотларни мажбурий электрон тизимларга киритиш кабилардан) воз кечишга имкон беради: ҳар бир шахсга иш ҳақи, ҳар бир шахсга солиқлар ҳисоблашга, меҳнат ва бошқа органларга ҳисоботлар беришга вақт кетмайди. Аксинча, компаниянинг асосий ва устувор ғоялари, режалари устида тўлиқ ишлашга имконият бўлади.

Аутстаффингнинг камчиликлари:

1. Аутстаффингга доир меҳнат муносабатларини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси билан тартибга солинмаганлиги (яқинда қабул қилинган “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунда аутстаффингга алоҳида – 16-модда ажратилган бўлса ҳам, ёндашув у қадар тўлақонли бўлмаган);

2. Расман иш берувчи аутстаффингчи компания бўлганлиги боис, буюртмачи компанияда интизомни бузган, меҳнати сифатсиз бўлган ноинсоф ходимларга нисбатан тўғридан-тўғри чора кўриш ҳуқуқи йўқлиги;

3. Ходимларда улар бевосита ишлайдиган раҳбарлардан (буюртмачидан) моддий рағбат ва бошқа меҳнат ҳамда ижтимоий кафолатлар олиш имконияти деярли мавжуд эмаслиги.

4. Аутстаффингга жалб қилинган ходимларнинг икки томонлама (буюртмачи компания ва уни ишга ёллаган аутстаффингчи компания томонидан) босим остида қолиб кетиши мумкинлиги;

5. Шу билан бирга, аутстаффингга жалб қилинган ходимларни буюртмачи томонидан ортиқча “эксплуатация” қилиш эҳтимоли борлиги.

Сурхондарё вилоят маъмурий

судининг девонхона мудири
С.Алимардонов

АУТСОРСИНГ НИМА? АУТСОРСИНГНИ ҚУЛАЙЛИГИ ВА КАМЧИЛИК ТОМОНЛАРИ

Аутсорсинг (инглиз тилидан outsourcing – “ташқи манба”, “ташқи манбалар ва ташқи ресурслардан фойдаланиш”) – бу шартномага мувофиқ бир ташкилотнинг муайян функцияларини (реклама фаолияти, маркетинг ишлари, логистика, бухгалтерия ҳисоби, ҳуқуқий хизмат, HR, кадрлар хизмати ва ходимларни танлаш ва ҳ.к.) ташқи ижрочиларга, яъни аутосорсинг хизматини кўрсатадиган, ўзининг малакали ва соҳавий мутахассисларига эга бўлган бошқа компанияга – ижрочи (аутсорсер)га ўтказилишидир.

Бунда аутсорсинг хизматини кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилади, шартномага мувофиқ буюртмачи ташкилот аутсорсерни ёллайди ва ўзининг маълум бир хажмдаги фаолиятини бажаришни унга ишониб топширади. Ва албатта, буюртмачи бажарилган ишлар учун ижрочига ҳақ тўлайди. Аутсорсинг хизматлари ташқаридан, яъни аутсорсернинг фаолият жойида туриб бажарилади. Биздаги Фуқаролик кодексинипудрат шартномасига (37-боби) ваҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасига
(38-боби)
оид қоидалари айнан аутсорсинг шартномасига тўғри келади.

Аутсорсингнинг олтин қоидаси шундай: “мен компаниямда ўзим бошқалардан кўра яхшироқ бажарадиган ишларни қолдириб, ташқи ижрочига у бошқалардан кўра яхшироқ бажарадиган ишларни бераман”.

Аутсорсингни ҳусусиятлари:

1. Ходимлар аутсорсинг компаниясида фаолият юритади ва бунда мижозга, яъни буюртмачи ташкилотга якуний натижа берилади: бухгалтерия ҳисоботи, маркетинг лойиҳаси, юристнинг хулосаси ёки ундирувлари ва бошқалар;

2. Ходимларни ижрочи-аутсорсинг компанияси ёллайди ва айнан у ходимлар билан меҳнат шартномаси тузади;

3. Буюртмачи аутсорсинг компаниясининг меҳнати натижаси учун ҳақ тўлайди ва ходимларнинг иш вақти режими ҳамда бошқа меҳнат муносабатлари уни қизиқтирмайди ва у ижрочи-аутсорсинг компанияси ходимларини бошқара олмайди ҳамда назорат қила олмайди.

Аутсорсингнинг буюртмачи учун қулайлиги ва камчилик томонлари.

Қулайлиги:

1. Молиявий ва инсон ресурсларини оптималлаштириш орқали компанияда янги йўналишларни ривожлантириш ва мавжуд бўлганларини қўллаб-қувватлашга эришиш мумкин;

2. Компания ўз инновацион имкониятларини яхшилаб олиш мумкин, бу орқали рақобатбардошлик ошади, дунё даражасидаги компаниялар билан ҳамкорлик кучайтирилади.

3. Компанияниг алоҳида, энг муҳим бўлган функцияларини ихтисослаштириш орқали ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мумкин.

4. Бошқа йўналишдаги функцияларни ўз ишини устаси бўлган аутсорсерга ўтказиш орқали компаниянинг асосий фаолиятига доир тижорат рискини ва хавфини камайтиришга эришиш мумкин.

Камчиликлари:

1. Хизматнинг сифатсиз бажарилиши эҳтимоли сақланиб қолади. Бажариладиган иш натижасини реал баҳолаш учун муайян вақт керак бўлади. Ижрочи-аутсорсернинг хатоси компания учун катта зарарга ёки бошқа нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин. Чунки компания аутсорсерни ўзи истаганича назорат қилолмайди.

2. Ахборот оқимининг четга чиқиб кетиш хавфи мавжуд. Хизмат ёки тижорат сирига оид маълумотларга бегоналар ҳам кириши мумкин бўлади.

3. Мотивация камайиши натижасида штатдаги ходимларни иш суръатида пасайиш кузатилиши эҳтимоли бор. Муайян фаолиятни аутсорсерга ўтказилиши натижасида компаниядаги ходимлар сонида қисқариш юз бериши ва маълум гуруҳ ходимлари оммавий бўшатилиши мумкин.
Сурхондарё вилоят маъмурий
судининг девонхона мудири
С.Алимардонов

Конституцияда белгиланган суд ҳокимияти фаолиятига оид нормаларнинг мазмун-моҳияти

Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади, Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятдан, сиёсий партиялардан, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан мустақил ҳолда иш юритади, Ўзбекистон Республикасида суд тизими ва судлар фаолиятининг тартиби қонун билан белгиланади, Фавқулодда судлар тузишга йўл қўйилмайди, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият ҳужжатларининг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги ишларни кўради, Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик, жиноий, иқтисодий ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органи ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан қабул қилинган ҳужжатлар қатъий ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида бажарилиши мажбурийдир, Ўзбекистон Республикаси Олий суди қуйи судларнинг судлов фаолияти устидан назорат олиб бориш ҳуқуқига эга, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан беш йиллик муддатга сайланади. Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, раис ўринбосари этиб сайланиши мумкин эмас. Судьялар мустақилдирлар, фақат Конституция ва қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга оширишга доир фаолиятига ҳар қандай тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Судьялар муайян ишлар бўйича ҳисобдор бўлмайди, Судьялар дахлсиздир, Давлат судьянинг ва унинг оила аъзоларининг хавфсизлигини таъминлайди, Судьялар сенатор, давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутати бўлиши мумкин эмас, Судьялар сиёсий партияларнинг аъзоси бўлиши, сиёсий ҳаракатларда иштирок этиши, шунингдек илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиши мумкин эмас, Ҳамма судларда ишлар очиқ кўрилади. Ишларни ёпиқ мажлисда тинглашга қонунда белгиланган ҳоллардагина йўл қўйилади, Суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир.

Термиз туманлараро
маъмурий суди судьяси 
Ш.Н.Нуриддинов

Skip to content