Янги таҳрирдаги Конституция — инсон шаъни, қадр-қиммати ва ҳуқуқларининг мустаҳкам кафолати

“Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси давлатчилик, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларини бундан кейин ҳам барқарор ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратди”. Ушбу ҳаққоний эътироф Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2023-йил 16-ноябрда имзолаган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойишда алоҳида таъкидланди.

Мамлакатимизда 2023-йил 30-апрель куни ўтказилган референдумда иштирок этган фуқароларнинг 90,21 фоизи янги таҳрирдаги Конституциямизни ёқлаб овоз бергани ҳам бу фикрни яққол тасдиқлайди, шу билан бир қаторда, Бош қомусимизда халқимизнинг Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича орзу-умидлари ва интилишлари ўз аксини топганини ифода этади.

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992-йил 8-декабрда Ўзбекистон халқининг ваколатли вакиллари бўлмиш парламент аъзолари, яъни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши депутатлари томонидан қабул қилинганини биламиз. Бундан фарқли ўлароқ, мамлакатимиз Асосий Қонунининг янги таҳрири бевосита умумхалқ референдумида — тўғридан-тўғри овоз бериш йўли билан қабул қилинди. Шу маънода, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституциясининг ҳақиқий муаллифи халқнинг ўзидир. Фуқароларнинг хоҳиш-иродаси эса ислоҳотларнинг манбаи ва ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

Янги таҳрирдаги Конституция 7-моддаси биринчи бандида «Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи», деган норма белгилаб қўйилган. Бу норма тимсолида Ўзбекистон Республикасида жаҳон миқёсида умумеътироф этилган халқ ҳокимиятчилиги принципи, яъни халқ суверенитетнинг ташувчиси ва давлат ҳокимиятининг ягона манбаи эканини англатувчи тамойил мустаҳкамлаб қўйилган.

Шундан келиб чиқиб, кейинги йилларда мамлакатимизда Янги Ўзбекистон — инсон шаъни ва қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари олий қадрият ҳисобланган давлат бўлиши; халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши; «одамлар ташвиши билан яшаш», халқимизнинг қонуний талаб-истаклари ва хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш давлат органлари фаолиятини баҳолашнинг энг муҳим мезонига айланиши; барча муҳим қарорлар аҳоли иштирокида, фуқаролик жамияти институтлари билан маслаҳатлашув асосида қабул қилиниши каби принцип ва ғояларни ҳаётга татбиқ этишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Демократиянинг талабу таомили ва устунлиги ҳам шунда. Бунда қонун чиқарувчи ва ижро органларидан инсон ҳуқуқларини таъминлаш; демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда парламент ва сиёсий партиялар, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш; ҳокимият тармоқларини тийиб туриш ва мувозанатни сақлашда парламент ролини ошириш; давлат хизматлари сифати ва самарадорлигини яхшилаш, давлат органлари фаолиятининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини кучайтириш ҳамда парламент ва жамоатчилик назорати механизмларини амалга татбиқ этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади.

Давлат органлари халққа хизмат қилиши керак!

Ишончимиз комилки, халқаро ташкилотлар вакиллари ва экспертлар холис ва тўғри таъкидлаганларидек, Ўзбекистон Конституциясининг янги таҳрирда қабул қилиниши «Инсон шаъни ва қадр-қиммати учун» тамойили асосида халқ фаровонлигини янада юксалтириш, инсон, фуқаролик жамияти ва давлатни жадал ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратди..

Сурхондарё вилоят маъмурий
суди судья катта ёрдамчиси
Ш.Бобомуродов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдагиПФ-140-сонли Фармонининг мазмун маҳияти ҳақида.

Сўнгги йилларда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни замонавий талабларга мослаштириш, фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини тўлиқ таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Бу жараёнлар фуқароларнинг суд органларига бўлган ишончини ошириш, суд ишларининг ошкора ва холис олиб борилишини таъминлаш, шунингдек, судга мурожаат қилишдаги бюрократик тўсиқларни камайтириш каби муҳим масалаларни ҳал қилишга қаратилган.

Ҳуқуқий демократик давлат қуришда одил судлов тизими асосий ўрин тутади. Зеро, фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қила олиши, тадбиркорлик субъектларининг мулкий-манфаатлари ҳимояланган бўлиши, шунингдек, жамиятда қонун устуворлигининг таъминланиши айнан самарали суд тизимига боғлиқ.

Айни пайтда дунёдаги аксарият давлатлар суд тизимини рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини суд муҳокамалари ва ҳуқуқий таҳлил жараёнларига жорий этиш орқали одил судловга эришишни тезлаштиришга ҳаракат қилмоқда.

Бу технологиялар инсон омилидан келиб чиқадиган хатоларни камайтириш, ишларни тез ва сифатли кўриб чиқиш, таҳлил ва қарор қабул қилиш жараёнини оптималлаштиришда катта аҳамият касб этмоқда. Шуни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2025 йил 21 август куни қабул қилинган “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини оширишда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-140-сонли Фармони мамлакатимиз суд тизимини янги босқичга олиб чиқиш, рақамли ва интеллектуал форматда ривожлантиришга қаратилган муҳим ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади.

Судлар фаолиятига сунъий интелект технологияларини кенг жорий этиш учун шароит яратиш, рақамлаштириш ишларини изчил давом эттириш, судларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароит яратиш каби вазифалар белгилаб берилган. 2025 йил якунига қадар тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида барча рақамли имкониятларни ўзида мужассам этган замонавий суд заллари ташкил этилади. 2026 ва 2027 йилларда босқичма-босқич республиканинг барча судларида татбиқ этилади.

Мурожаатларнинг фақатгина электрон шаклда юборилиши ва суд ишлари толиқ электрон тарзда юритилиши, суд харажатларининг электрон шаклда ҳисобланиши ва сунъий интеллект ёрдамида суд муҳокамасининг тахминий натижаси ҳамда сарфланадиган харажатларни шакллантириш имкониятлари пайдо бўлмоқда. Шунингдек, иқтисодий судлар тузилмасини мақбуллаштириб, унга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида ҳамда Тошкент шаҳрида жами 14 та иқтисодий судлар ташкил этилади, 54 та туманлараро иқтисодий судлар оптималлаштирилади, 22 та бир таркибли иқтисодий судлар тугатилиши назарда тутилган.

Бу нафақат одил судловни таъминлаш, балки жамиятда қонунийлик ва адолат тамойилларини мустаҳкамлашга хизмат қилиб, фуқаролар ва тадбиркорлар тез, осон ва шаффоф суд ҳимоясидан фойдаланиш имконига эга бўлади. Белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши фақатгина ахборот технологияларини суд ишларига татбиқ этиш билан чекланиб қолмайди. У аввало, фуқаролар ва тадбиркорлар учун суд муҳитини янгича, қулай ва шаффоф шаклда қайта қўришга хизмат қилади, иш юритиш жараёнидаги коррупсиявий омилларни бартараф этиш каби муҳим вазифаларни бажаради.

Термиз туманлараро
маъмурий суди судъя ёрдамчиси
 Ж.С.Ачилдиев

Маъмурий суд ишларини юритишда Конституция ва қонунларнинг устунлиги: суднинг фаол иштироки

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар негизида инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари ётади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясиясининг барча нормаларида буни кўриш мумкин. Хусусан, Конституциянинг 2-моддасида давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилиши, давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъул эканлиги белгиланган. Ушбу нормага асос сифатида 15-моддада белгиланган Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади, дея мустаҳкамланганлигини кўриш мумкин.
Судга мурожаат қилмоқчи бўлган ҳар бир шахс, аввало, ўзининг ариза талабларига Конституция нормаларини асос қилиб кўрсатиш ҳуқуқига эга. Боиси, 16-моддаси иккинчи қисмида Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмаслиги, 20-моддаси учинчи қисмида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилиши, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилаши, 55-моддаси иккинчи қисмида ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланганлиги фикримизнинг яққол исботидир.
Судлар фаолиятида унга мурожаат қилаётган шахслар олдидаги масъулиятнинг қай даражада эканлигини амалга оширилаётган ўзгаришлардан ҳам англаш мумкин. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 11-моддасидаги маъмурий суд ишларини юритишдаги суднинг фаол иштироки принципини мисол қилсак. Маъмурий судлар тарафларнинг ўз важларини ўзлари исботлашларига қараб ўтирмасдан, исботлаш ҳаракатида бевосида иштирок этади.
Бунда суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари, аризалари, илтимосномалари, улар томонидан тақдим этилган далиллар ва ишнинг бошқа материаллари билан чекланмасдан маъмурий ишнинг тўғри ҳал қилиниши учун аҳамиятга эга бўлган барча ҳақиқий ҳолатларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона текширади.
Суд ўз ташаббуси ёки ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномаси бўйича қўшимча далиллар тўплайди, шунингдек маъмурий суд ишларини юритиш вазифаларини ҳал қилишга қаратилган бошқа ҳаракатларни бажаради.
Ишда иштирок этувчи шахслар ишнинг ҳақиқий ҳолатларини текширишда ва далилларни тўплашда судга кўмаклашиши шарт.
Судга мурожаат қилган шахс адвокат хизматидан фойдаланиш имконияти мавжуд эмаслиги сабабли ариза талабида ноаниқлик бор бўлган ҳолатда топширади, суд эса ишни мазмунан кўришни бошлайди ва ўзининг ташаббусига кўра, ариза талабига аниқлик киритади. Бунда қонунларнинг Конститусияга мувофиқлигини кўрамиз, асосийси эса шундаки, шахснинг сарсонгарчилиги олди олинади ва ислоҳотлардан кўзланган мақсадга эришилади.

Сурхондарё вилоят маъмурий суди
судя катта ёрдамчиси Р.Тожимуродова

Суд тизимига сунъий интеллект кириб келмоқда.

Сурхондарё вилоят маъмурий судида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъмотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-140-сонли ва “Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-141-сонли Фармонларининг мазмун-моҳиятини ҳақида семанар ўтказилди.

Ушбу семенарда Сурхондарё вилоят ва Термиз туманлараро маъмурий суди судлар, суд ходимлари, мутасадди давлат органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари иштирок этди.

Семенарда, судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, шунингдек, судларда фуқаролар ва тадбиркорлик субйектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиб берилиши, судлар фаолиятида “Рақамли суд” консепсиясини жорий этилиши ҳамда суд тизими учун юқори малакали ҳуқушунос кадрлар тайёрлаш тизимини халқаро стандартлар асосида янада такомиллаштириш, таълим, илм-фан ва амалиёт узвийлигини таъминлаш орқали профессионал судялар корпусини шакллантириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Skip to content