АҲОЛИ ВА ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИНИНГ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ СОҲАСИДАГИ БИЛИМЛАРИНИ УЗЛУКСИЗ ОШИРИБ БОРИШ ДАВР ТАЛАБИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 июндаги “Аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини узлуксиз ошириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-228-сон қарорига кўра, “Ўзбекистон — 2030” стратегиясига мувофиқ аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини узлуксиз ошириб бориш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Бош прокуратурасининг аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини узлуксиз оширишга қаратилган “Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси” электрон платформасини
2025 йил 1 январдан жорий этиш ҳақидаги таклифи маъқулланди.
Мазкур қарорга мувофиқ. “Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси” электрон платформасида ўқув фаолиятини ташкил этиш ва юритиш Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси томонидан амалга оширилади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси “Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси” электрон платформасининг узлуксиз ишлашини, ўқув контенти ва материаллари билан мунтазам тўлдирилиши ва янгилаб борилишини таъминлайди, коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқув жараёнини ташкил этади, шу жумладан ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқади, ўқув курслари ҳақидаги маълумотларни “Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси” электрон платформасида жойлаштиради, тингловчиларнинг билимларни ўзлаштириши натижалари бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантиради, ўқув курсларини тамомлаган шахсларнинг реестрини юритади, ўқув жараёнига давлат органлари ва ташкилотларининг, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг малакали мутахассисларини, шу жумладан хорижий экспертларни жалб қилади.
“Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси” электрон платформасида ўқитиш қуйидаги контингент учун коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқув дастурлари асосида олиб борилади:
аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари вакиллари;
таълим ташкилотлари тарбияланувчилари, ўқувчилари ва талабалари;
давлат органлари ва ташкилотларининг давлат хизматчилари давлат иштирокидаги корхоналарнинг ходимлари.
“Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси” электрон платформасида ўқитиш коррупцияга қарши курашиш соҳасида базавий ҳамда махсус ўқув курслари бўйича йўлга қўйилади. Бунда базавий ўқув курсларида ўқитиш барча фойдаланувчилар учун бепул ва махсус ўқув курсларида малака ошириш тўлов-шартнома асосида амалга оширилади;
Давлат хизматчиларига “Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси” электрон платформасининг махсус ўқув курсларида коррупцияга қарши курашиш соҳасида малакасини ошириш мажбурий ҳисобланади.
Бунда давлат хизматчиси ишга қабул қилинганидан сўнг уч ой ичида ўқув курсидан ўтади, давлат хизматчилари малакасини оширишнинг даврийлиги ҳар уч йилда камида бир мартани ташкил этади, коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ва коррупциявий хавф-хатарлар юқори бўлган давлат хизмати лавозимларида фаолият кўрсатувчи ходимлар учун махсус курслар чуқурлаштирилган ўқув дастурлари асосида олиб борилади.
Махсус ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси томонидан тасдиқланадиган намунадаги сертификат берилади.
Ушбу қарор бўйича Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига 2025 йил 1 январга қадар “Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси” электрон платформаси ва унинг мобиль иловасини ишга тушириши белгиланди.

Сурхондарё вилоят маъмурий
судининг судьяси                                                                                       Х.З.Хакимов 

Суд қарорларининг қонунийлиги

Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг қонуни қабул қилинди.
 Мазкур қонун Қонунчилик палатаси томонидан  2023 йил 15 августда  қабул қилиниб, Сенат томонидан 2023 йил 27 октябрда маъқулланиб, 2024 йил 1 январдан амалга киритилди.
Ушбу қонун қабул қилиниши муносабати билан Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси, Жиноят, Жиноят процессуал, Иқтисодий, Фуқаролик ва Фуқаролик  процессуал кодекси ва бошқа кодексларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги  кодекси қуйидаги мазмундаги 28-боб билан тўлдирилиб, суд ҳужжатларини тафтиш тартибида қайта кўриш бўйича иш юритиш деб номланди.
МСИЮтКнинг 249-модда, Тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқи хақида тушунтириш берилган.
Туманлараро маъмурий судларнинг, ҳудудий ҳарбий судларнинг қонуний кучга кирган, апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича ҳал қилув қарори, ажрими, қарори, шунингдек апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарори, ажрими устидан Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига тегишли шахслар томонидан тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин:
ТАФТИШ  -бу  янги юридик термин,, илгари Ишни тафтиш тартибида кўрилмаган. Янги инстанция жорий қилинди.
Тафтиш инстанциясини  ўрта бўғин  судларида яъни вилоят судларида ташкил  қилишдан мақсад, бу  фуқароларимизни ортиқча сарсонгарчилигини олдини олиш,  суддаги низоли масала имкон қадар  хар бир вилоятни ўзида  қонуний ечимини топиб,  қонуний, асосли қарорлар қабул қилиш. 
Кейинги йилларда «Янги Ўзбекистон — янги суд» принципи доирасида аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтиришга, инсоннинг қадр-қиммати устуворлигини таъминлашга қаратилган муҳим ислоҳотлар амалга оширилди.
Биринчи босқич суди суд мажлисида ишни мазмунан кўрганидан сўнг, тарафларни музокара сўзларини эшитиб, суд маслахат уйига кириб, хал қилув қарорини қабул қилганидан  сўнг, маслахат уйидан чиқиб, хал қилув қарорини эълон қилиб, қарорни  устидан қарордан норози тарафлар бир ой муддат ичида вилоят маъмурий суди судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиши прокурор протест келтириши мумкинлиги ҳақида раислик эувчи тушунтириш беради.
Шундан сўнг, иш апелляция тартибида расмийлаштирилиб, 5 кунлик муддат ичида иш суд  муҳокамасига тайинланиб ажрим билан тарафларга Гибрит почта орқали ажрим юборилади.
Иш апелляция тартибида кўрилганидан сўнг, апелляция қарорида қарордан норози  томонлар, бир йил давомида Тафтиш тартибида суд қарори устидан қарор қабул қилган суд орқали вилоят маъмурий судига тафтиш тартибида шикоят қилиши тушунтирилади,
Шу билан бирга бугунги кунда суд қарорларини қайта кўриш институтининг таҳлили мазкур институтни такомиллаштириш орқали амалдаги тартибни қайта кўриб чиқиш зарурлигини кўрсатмоқда.
ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, бундан тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар мустасно;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларнинг ўринбосарлари.
Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишлар бўйича суд ҳужжатлари, ушбу судлар тафтиш инстанциясининг суд ҳужжатлари ва ушбу судлар томонидан биринчи инстанция бўйича қабул қилинган, апелляция ёки кассация тартибида кўрилган суд ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан биринчи инстанция бўйича қабул қилинган, апелляция ёки кассация тартибида кўрилган суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига қуйидаги шахслар томонидан тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин:
ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган шахслар томонидан;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари томонидан.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишлар бўйича суд ҳужжатлари, шунингдек тафтиш тартибида қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан қуйидаги шахслар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатига тафтиш тартибида протест келтириши мумкин:
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси — ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган шахсларнинг мурожаатига асосан;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори — прокурор иштирокида кўрилган иш бўйича, шунингдек бошқа ишлар бўйича ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган шахсларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда.
Тафтиш тартибидаги шикоят (протест):
ушбу Кодекс 249-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган суд ҳужжатлари устидан берилганда — Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан;
ушбу Кодекс 249-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган суд ҳужжатлари устидан берилганда — Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг, Бош прокурорининг ушбу Кодекс 249-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган суд ҳужжатлари устидан киритилган протести Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати томонидан кўрилади.
Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) ишни тафтиш тартибида кўрадиган Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди номига йўлланади, лекин ҳал қилув қарорини қабул қилган судга берилади.
Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд шикоят (протест) келиб тушган кундан эътиборан беш кунлик муддатда уни ишни тафтиш тартибида кўрадиган судга иш билан бирга юбориши шарт.
Мазкур Кодекс 249-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган суд ҳужжатлари устидан тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий судига берилади. 252-моддасида тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш муддати белгиланган бўлиб, унга кўра, тафтиш тартибидаги шикоят (протест) биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида берилади.
Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш муддати кассация инстанцияси суди томонидан қарор қабул қилингунига қадар ўтган тақдирда, тафтиш тартибидаги шикоят (протест) кассация инстанцияси суди қарор қабул қилган кундан эътиборан уч ой ичида берилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш муддати ишни тафтиш тартибида кўриш якунлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди қарор қабул қилгунига қадар ўтган бўлса, шикоят (протест) ушбу судлар томонидан ишни тафтиш тартибида кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ичида берилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг, Бош прокурорининг протести ушбу Кодекс 249-моддаси биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган шахсларнинг мурожаати келиб тушган кундан эътиборан уч ой ичида, лекин ишни тафтиш тартибида кўриш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай келтирилиши мумкин.
Тафтиш тартибида шикоят (протест) беришнинг ўтказиб юборилган муддати шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича, агар илтимоснома тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш муддати ўтган кундан эътиборан уч ой ичида берилган ва шикоят (протест) бериш муддатининг ўтказиб юборилиши сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин.
Ушбу модданинг бешинчи қисмида кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган тафтиш тартибидаги шикоят (протест) кўриб чиқилмайди.
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) бераётган шахс ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга тафтиш тартибидаги шикоятнинг (протестнинг) ва унга илова қилинган, ушбу шахсларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини юбориши ёки тилхат олиб шахсан топшириши керак.

Сурхондарё вилоят
маъмурий суди судьяси                                                       С.Халматов

СУД ТИЗИМИДА: ТЕРГОВ СУДЬЯСИ жорий қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2024 йил 10 июнда “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Барчага маълумки, суд ҳокимиятининг асосий вазифаси- фуқароларнинг қонунчиликда кафолатланган ҳуқуқлари ва эркинликларини, давлат ва жамоат манфаатларини, тадбикорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.
Суднинг фаолияти қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таҳминлашга қаратилган.
Мамлакатимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янги босқичга кўтариш ва мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясининг кафолатларини кучайтириш орқали аҳолининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимига бўлган ишончини ошириш давлатимизнинг асосий мақсадларидан биридир.
Суд-тергов амалиётида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш бўйича самарали механизмлар тўлиқ ишга солинмаганлиги, жиноят содир этганликда айбланаётган шахснинг эркинлик ва шахсий дахлсизликка оид конституциявий ҳуқуқларини суд орқали таъминлаш чораларини кучайтириш заруратини келтириб чиқарди.
Қабул қилинган Президент Фармонига асосан ишни судга қадар юритиш босқичида Тергов судьяси лавозими жорий этилиши белгиланди.
2025 йил 1 январдан бошлаб жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими жорий этилади.
Тергов судьясига жиноят материалларини, санкциялар ва мажбурлов чораларини қўллаш масаласини кўриб чиқиш ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатлари берилади.
Шунингдек, тергов судьяси: қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш, паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш, мурдани эксгумация қилиш, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш, тинтув ўтказиш, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш, мол-мулкни хатлаш каби санкцияларни бериши мумкин.
Тергов судьяси айбланувчини лавозимидан четлаштириш, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш, айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш, ушлаб туриш муддатини қирқ саккиз соатга қадар узайтириш, гувоҳ ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаш каби мажбурлов чораларини қўллаши мумкин бўлади.
Жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида тергов судьяси томонидан процессуал қарорларга берилган санкциялар фақатгина апелляция инстанциясида Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан якка тартибда қайта кўриб чиқилиши тартибини белгиланади.
Президентнинг ушбу фармони суд тизими тузилмасини ислоҳ қилишга, қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга, фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини суд йўли билан самарали ҳимоя қилишга хизмат қилади.

    Сурхондарё вилоят
маъмурий суди судьяси                                              С.Халматов  

Skip to content