Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В!
Сурхондарё вилоят маъмурий суди судья катта ёрдамчиси лавозимига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади.
Номзодлар танлов асосида ишга қабул қилинади.
Танловда олий юридик маълумотли, компьютер билан ишлаш малакасига эга бўлган мутахассислар иштирок этиши мумкин.
Номзоднинг чет тилларини билиш қобилияти қўшимча равишда рағбатлантирилади.
Танлов бўйича номзодни ишга қабул қилиш тегишли комиссия суҳбати натижасига кўра амалга оширилади.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар Сурхондарё вилоят маъмурий судига (Термиз шаҳри, Навбоғ кўчаси,
12-уй) қуйидаги ҳужжатларни юборишлари сўралади:
– ариза (яшаш манзили ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда);
– маълумотнома (объективка);диплом нусҳаси иловаси билан.
Аризалар 2023 йил 25 декабрь, соат 17:00 га қадар қабул қилинади.
Мурожаат учун тел.: (76) 227 28-18.