Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 июль кунидаги ЎРҚ 1075-сонли қонунига асосан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Муҳим ўзгартиришлардан бири Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида бўлиб, бунга;
“261-модда. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги органлари”;
биринчи қисмидаги “Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларига ушбу Кодекснинг 63-моддасида, 65-моддасининг тўртинчи қисмида (бундан қишлоқ хўжалиги ерларини ва бошқа ерларни яроқсиз ҳолга келтирганлик мустасно), 68-моддасида (табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларга, сув фонди ерларига оид қисмида), 70-моддасида (бундан ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги мустасно), 701-моддасининг биринчи қисмида, 71-моддасида (табиатни муҳофаза қилишга оид қисмида), 72-моддасида (бундан ер ости сувларига доир қисми мустасно), 73-моддасида» деган сўзлар
«Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги органларига ушбу Кодекснинг 63-моддасида, 65-моддасининг тўртинчи қисмида (бундан қишлоқ хўжалиги ерларини ва бошқа ерларни яроқсиз ҳолга келтирганлик мустасно), 68-моддасида (табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларга, сув фонди ерларига оид қисмида), 70-моддасида (бундан ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги мустасно), 701-моддасининг биринчи қисмида, 71-моддасида (табиатни муҳофаза қилишга оид қисмида), 72-моддасида (бундан ер ости сувларига доир қисми мустасно)” деган сўзлар билан алмаштирилган;
иккинчи қисми эса қуйидаги таҳрирда баён этилиши белгиланган:
«Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақлидир:
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг бош давлат инспекторлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаларининг бош давлат инспекторлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари
Фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — юз эллик бараваригача миқдорда;
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг, Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаларининг катта давлат инспекторлари
Фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — юз бараваригача миқдорда;
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг, Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаларининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман (шаҳар) инспекцияларининг давлат инспекторлари, давлат қўриқхоналарининг, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг, табиат боғларининг, давлат биосфера резерватларининг қўриқлаш ходимлари
Фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етмиш бараваригача миқдорда жарима солишга;
21) 262-модданинг биринчи қисмидаги «2273» рақами чиқариб ташланиши;
22) 263-модданинг номи ва биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилиши; белгилаб ўтилган.
Термиз туманлараро маъмурий
суди судья ёрдамчиси
Ж.С.Ачилдиев