ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ЭМБЛЕМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2023 йил 16 январдаги ПФ-12-сонли Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ЭМБЛЕМАСИ.
Адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш, суд ҳокимиятининг амалда мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлиги ва одил судлов сифатини ошириш мақсадида 2023 йил 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-табирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Мазкур Фармоннинг 1-иловасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг эмблемаси тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг эмблемаси (кейинги ўринларда эмблема) қўйидаги кўринишга эгадир. Унинг марказида Ўзбекистон Республикаси харитаси, адолат тарозиси, китоб тасвирланган бўлиб, ўнг ва чап томонларида судьяларнинг махсускийимидаги нишон рамзлари ва нақшлари акс эттирилган.
Эмблема саккиз бурчак шаклда бўлиб, ички қисми эса доирасимон шаклда тасвирланган. Доиранинг устки қисмида айланаси бўлиб “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI” сўзлари, пастки қисмида айланаси бўйлаб “OLIY SUDI” сўзлари ёзилган. Ёзувлар нишонлар ва нақш безаклари билан ажратилган.
Эмблема донолик, улуғворлик ва юксакликни ифода этувчи олтин, оқ тўқ кўк, оч яшил ва оч кўк ранглар кўринишида акс эттирилган.
Саккизбурчак доиранинг нақшлари, ундаги сўзлар, адолат тарозиси-олтин рангида, китоб-олтин зарҳал билан ҳошияланган ҳолда оқ рангда, Ўзбекистон Республикаси харитаси оч яшил ва оч кўк рангда, доиранинг ички қисми олтин зарҳал билан ҳошияланган ҳолда оч яшил ва оч кўк рангда, доиранинг айлана ён қисмлари-олтин зарҳал билан ҳошияланган ҳолда тўқ кўк рангда тасвирланган.
Доиранинг марказидаги харита -Ўзбекистон Республикаси ҳудудини англатади. Марказдаги тарози одиллик мезонини англатиб турувчи рамз маъносида, китоб эса судьялар одил судловни фақат Конституция ва қонунларга қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширишини ифодалайди. Доиранинг икки ён четининг ўртасида судьяларнинг махсус кийимида акс эттирилган нишон рамзи тушурилган. Нишон-Ўзбекистон Республикаси гербида тасвирланган саккизбурчак билан бойитилган доирадан иборат. Икки томон нишоннинг орқа ва пастки қисмларида миллийликни ифодаловчи айланаси бўйлаб нақш безаклари тасвирланган.
Сурхондарё вилоят маъмурий суди
архив мудири Н.Рахманова