Ўзбекистон Республикасининг “Коррупсияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунни мазмун-моҳияти
2017- йил 3-январда “Коррупсияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-419-сонли Қонуни қабул қилинди.
34 моддадан иборат ушбу ҳужжатда коррупсия атамасига таърифдан тортиб, унга қарши курашиш, ваколатли органлар ва уларнинг вазифалари, коррупсияга қарши жавобгарлик, бу масалада халқаро ҳамкорлик каби барча муҳим жиҳатлар қайд этилган.
Мазкур Қонуннинг 3-моддаси асосий тушунчалар тўғрисида бўлиб, ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
коррупсия – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқейидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш;
коррупсияга оид ҳуқуқбузарлик – коррупсия аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган қилмиш;
манфаатлар тўқнашуви – шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият.
Шунингдек, Қонуннинг 4-моддаси коррупсияга қарши курашишнинг асосий принциплари тўғрисида бўлиб бунда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Коррупсияга қарши курашишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
қонунийлик;
фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;
очиқлик ва шаффофлик;
тизимлилик;
давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги;
коррупсиянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги;
жавобгарликнинг муқаррарлиги.
Термиз туманлараро маъмурий суди судя ёрдамчиси
Х.Нарзуллайев