Уч авлод учрашуви
Сурхондарё вилоят маъмурий судида “Уч авлод учрашуви” ва “Мустаҳкам оила – жамият тараққиётининг пойдевори” маънавий маърифий тадбири ўтказилди.


Ушбу тадбирда Сурхондарё вилоят маъмурий суди ва Термиз туманлараро маъмурий суди судьялари,суд аппарати ходимлари ва ота-оналар иштирок этишди.
Учрашувни Сурхондарё вилоят маъмурий суди раиси Р.Ғуломов очиб, уч авлод ва ота-оналарнинг бир жойда тўпланиши ёшларда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, суд органлари фаолиятининг очиқлиги ҳамда шаффофлигини таъминлашда ғоят муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Сўзга чиққан суд фахрийлари Х.Мухаммадиев, Х.Туронов ва бошқалар ўзларининг йиллар давомида орттирган ҳаётий ва касбий тажрибалари борасида сўзлаб беришди.
Шунингдек, тадбирда оила муқаддас ҳисобланиши, уни барқарорлигини таъминлашга, коррупция, ҳалоллик, тўғрилик, қонунга ҳурмат, адолатли бўлиш ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Мазкур тадбирда Сурхондарё вилоят ва Термиз туманлараро маъмурий судлари суд аппарати ходимлари ўртасида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган илмий-оммапоб мақолалар танловида иштирок этиб, ғолиб бўлган суд ходимлари ҳам тақдирланди.









