Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 августдаги “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Сурхондарё вилоят маъмурий суди судьяси Хадича Рахимова “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.