Суд тизимини такомиллаштиришда ислоҳотларнинг ўрни

Мамлакатимизда суд тизимидаолиб борилаётган сўнги ислоҳотлар нафақат тизим фаолияти учун, балки шахс манфаатлари учун жуда муҳим ҳисобланади. Ўтган 2025-йилни сарҳисоб қиладиган бўлсак, биргина суд соҳасини такомиллаштириш юзасидан бир қанча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, кенг ҳаётга тадбиқ этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 21-августда қабул қилган “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-140-сон ҳамда “Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-141-сон Фармонлари суд тизимини такомиллаштиришда муҳим қадам бўлди десак, 2025-йил 24-ноябрдаги “Судялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг самарадорлиги ва очиқлигини ошириш ҳамда суд мустақиллиги кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-227-сон Фармони ислоҳотларда туб бурилиш бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 21-августда қабул қилган “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-140-сон Фармонида асосий мақсадлар белгиланган бўлиб, улар қуйидагилар:

(а) суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан воз кечиш мақсадида «Рақамли суд» консепсияси асосида ишларнинг юритилишини босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтказиш;

(б) фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини ошириб бориш, суд ҳужжатларидан нусха олиш, суд ишлари билан танишиш, аризанинг судга тааллуқлилиги ва судловга тегишлилигини аниқлаш, сунъий интеллект ёрдамида суд харажатларини ҳисоблаш имкониятини яратиш, шунингдек, суд томонидан тақиқланган манба ва контентларнинг электрон реестрини юритиш;

(в) судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун зарур техник инфратузилма яратиш, шунингдек, ушбу йўналишдаги
норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш;

(г) Олий суднинг ахборот тизимлари негизида суд ҳужжатлари архиви модулини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

(д) судлар фаолиятини рақамлаштириш бўйича «Кибер ҳуқуқ» йўналишида илмий тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек, судялар ва суд аппарати ходимларининг рақамли саводхонлиги ва малакасини доимий ошириб бориш;

(ж) иқтисодий судлар тузилмасини оптималлаштириш орқали уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш ва ягона суд амалиётини шакллантириш;

(з) «Рақамли суд» консепсияси асосида босқичма-босқич суд мажлиси залларини ташкил этиш ҳамда аҳоли ва судялар учун қулай ва замонавий шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, судялар ва суд ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш.

Фармонда белгиланган мақсадларга эришиш юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, нафақат тизим фаолияти учун, балки шахс манфаатлари учун жуда муҳим ҳисобланади. Шундай экан, ушбу ислоҳотлардан кўзланган натижаларга эришишда барчамиз бирдек масъулмиз.

Сурхондарё вилоят маъмурий суди

судя ката ёрдамчиси Р.Тожимуродова