СУД ПРОЦЕССИ ИШТИРОКЧИЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАР
Судя процессуал бўлмаган алоқаларни, яъни муайян суд иши бўйича ишда иштирок этувчи шахслар, уларнинг вакиллари, прокурор, адвокат бошқа манфаатдор шахслар билан процессуал ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳар қандай мулоқотни, агар ушбу ҳаракатлар судянинг холислиги ва беғаразлигига асосли равишда шубҳа туғдириши мумкун бўлса, истисно этиши лозим.
Судя ўз мажбуриятларини бажариши чоғида олинган ахборотни ошкор этишга ҳақли эмас. Судя ўз хизат мавқеи муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган сир тутиладиган ахборотдан судялик мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган мақсадда фойдаланиши ёки уни бирор кишига ошкор қилиши мумкун эмас.
Судья одил судловни амалга ошириш чоғида ҳамда хизмат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳаёти давомида суд ҳокимияти вакили эканлигини, жамиятнинг суд ҳокимиятига бўлган ишонч ва ҳурмати юксак бўлишини таъминлаш бурчи эканлигини ҳамиша ёдда тутиши лозим.
Судьянинг хулқ-атвори унинг холислиги ва беғаразлигига бўлган ҳар қандай гумонни истисно этадиган даражада бўлиши лозим. Кундалик ҳаёти давомида судья унинг мустақиллигига таъсир этиши мумкун бўлган ҳар қандай жамоавий тадбирлардан ўзини тийиши лозимдир.
Судья одил судловни амалга оширишда ишда иштирок этувчи шахслар томонидан суд мажлисини ўтказишнинг юқори маданиятига риоя этишини таъминлаши шарт.
Судья суд мажлисида иштирокчиларнинг шаъни ёки қадр-қимматини камситадиган, ишчанлик обрўсини пасайтирадиган ҳаракатлар содир этмаслиги, суд ишини олиб боришдаги “устунлик” вамқейини суиистеъмол қилмаслиги, ўзи ва проссецнинг бошқа иштирокчиларига ўзаро хурмат билан муносабатда бўлишини таъминлаши лозим.
Судья суд мажлиси иштирокчиларининг ишдан ташқари мурожаатларини ишга алоқадор ёки иш учун муҳим бўлмаганлиги сабабли хушмомилалик билан тўхтатиши, иш учун аҳамиятли ҳолатларни аниқлаштириши учун муносиб саволларни қизиқиш билан беоиши, вазиятни назорат қилиши, қалтис вазият содир бўлганда усталик билан ундан чиқиш чораларини кўриши лозим.
Танишлар билан ҳаддан ташқари илиқ салом-аликлар уларни кўриб турган суд мажлиси иштирокчиларида, тарафларда судьянинг ҳолислиги ва беғаразлигига шубҳа вужудга келишига сабаб бўлиши мумкун.
Судья одил судловни амалга ошириш чоғида ўз иш юритувидаги ҳуқуқий низо бўйича турли маълумотлардан, шу жумладан давлат ва тижорат сирлари, шахсий маълумотлар ҳамда бошқа сир тутиладиган ахборотлардан хабардор бўлиб қолади.
Судьялар одобига оид ҳалқаро ва миллий стандартларда қатъий белгиланган талабларга биноан, судья ўз хизмат мажбуриятларини амалга ошириш чоғида ўзига маълум бўлиб қолган ахборот ва маълумотлардан одил судловга боғлиқ бўлмаган мақсадда фойдаланиши ёхуд ошкор этиши мутлақо мумкун эмас.
Судья давлат, тижорат сирларига, фарзандликка олиш сирига оид, шунингдек, жинсий жиноятлар тўғрисидаги ишларни ёпиқ суд мажлисида кўриши шарт.
Судья хизмат вазифаларини амалга ошириш билан боғлиқ маълумотлар ва сир тутиладиган ахборотларни ошкор қилганлиги учун судьялар одоби кодекси ва қасамёдини бузганлиги сабабли тегишли юридик жавобгарлик чораларига тортилади. Судьялик ваколатларини муддатидан олдин тугатишгача бўлган интизомий жавобгарлик чораларидан ташқари, судья давлат сирларига оид маълумотларни ошкор қилганда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 162-моддаси ҳамда бошқа моддалар, фарзандликка олиш сирини ошкор қилганда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 125-моддаси билан жиноий жавобгарликга, тижорат сирини қонунга ҳилоф равишда қилгани учун етказилган зарар ва бой берилган фойдани қоплаш масаласида фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликка тортилиши мумкун.
Вилоят маъмурий суди
Бош консултанти
И.Шайманов






