Суд ислоҳотларига доир қонунчиликдаги ўзгартиришлар

       Сўнгги 4 йил давомида суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ этиш борасида 40 дан ортиқ қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди. Бунинг провардида Одил судловни таъминлаш, фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ манфатларини таъминлайдиган қонуний, адолатли қарорлар қабул қилиш, судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судьяларнинг моддий, техника базасини таъминлашга қаратилди.

      Ўзбекистон Республикаси Президентнинг “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” 2020 йил 24 июлдаги ПФ-6034-сонли Фармонига кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб Вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодицй судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алохида судлов хайъатларини ташкил этган холда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар умумюрисдикция судлари ташкил этилди, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни  кўриб чиқиш ваколати маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилди.

Оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шахрида туманлараро маъмурий судлари ташкил этилди, шу муносабат билан  туман (шаҳар) маъмурий судлари тугатилиб, уни ўрнига туманлараро маъмурий судлари ташкил қилинди.

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари сақлаб қолинди.

Адолат бу – давлатчиликнинг мустаҳкам пойдеворидир. Адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда эса суд ҳокимияти ҳал қилувчи ўринни эгаллайди.

Биринчидан, 2021 йилдан бошлаб жорий этиладиган “бир суд – бир инстанция” тамойили суд қарорларининг адолатли, қонуний ва барқарорлигини таъминлашда бош мезон бўлиши лозим.

Ҳозирги кунгача вилоят судлари чиқарган қарор устидан берилган шикоятлар шу судларнинг ўзида кўриб чиқилар эди. 2021 йилдан бошлаб бир-бирини такрорлайдиган суд босқичлари қисқартирилди. Одил судловга хос бўлмаган ишларни назорат тартибида кўриш амалиёти бекор қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва улар ўринбосарларининг суднинг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ҳамда қарорлари устидан назорат тартибида протест киритиш ҳуқуқи бекор қилинди.

2021 йилдан бошлаб фуқаролик, иқтисодий ва жиноят ишлари бўйича вилоят даражасидаги 3 та судлар битта суд сифатида бирлаштирилди.

Илгари апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан йигирма кун ичида берилиши мумкин бўлган бўлса, эндиги ўзгартириш билан йигирма кунлик муддат бир ой қилиб ўзгартирилди.

Шунингдек, илгари апелляция шикоятини (протестини) беришнинг     ўтказиб юборилган муддати шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин эди.

Эндиликда апеллция шикояти муддатини тиклаш учун чекланган икки ойлик муддат чиқариб ташланди.

Суд ишларини назорат тартибида кўриш институти тугатилди.

      Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори, ва улар ўринбосарларини суднинг хал қилув қарорлари, хукмлари, ажримлари хамда қарорлари устидан назорат тартибида протест киритиш  ҳуқуқи бекор қилинди.

Туманлараро судларнинг хал қилув қарорлари устидан келтирилган апелляция шикоятларига асосан ишлар вилоят апелляция судлов хайъатида кўриб чиқилиши, вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг биринчи инстанция суди сифатида чиқарган қарорларини устидан келтирилган апелляция шикоятлари эса Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов хайъатлари томонидан апелляция тартибида кўриб чиқилиши, апелляция тартибида кўриб чиқилган суд қарорлари Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг судлов хайъатлари томонидан кассация тартибида кўриб чиқилиши белгиланди.

Шунингдек, Олий суди Судлов хайъати томонидан кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича суд қарорлари Олий суд раиси ва Бош прокурор ва улар ўринбосарлари протестига кўра кассация тартибида такроран кўриб чиқилиши белгиланди.

Ўзб.Р.МСИЮтК 27-прим 1-модда хамда 27 прим 2-моддалар билан тўлдирилди. Инвестициявий низолар инвесторлар билан маъмурий органлар, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ўртасидаги улар мансабдор шахсларининг инвестиция шартномаси шартларига риоя қилиниши билан боғлиқ қарорларига, харакатларига (харакатсизлигига доир ишлар) кириши,

Ўзб.Р.МСИЮтК 27 -прим 2-моддаси Рақобат тўғрисида  ишлар бўлиб, юридик шахслар,  шу жумладан чет эллик юридик шахслар, хўжалик бошқарув органлари, якка тартибдаги  тадбиркорлар ва монополияга қарши орган ўртасида товар ҳамда молия бозорларида рақобат сохасидаги муносабатлардан келиб чиқадиган,  маъмурий судларга тегишли низолар хисобланади.

Йирик инвесторнинг инвестиция фаолияти билан боғлиқ аризалари инвесторнинг хохишига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий судига ёки туманлараро маъмурий судга тақдим этилиши мумкин.

Шунингдек, Йирик инвестор бўлмаган инвесторнинг инвестиция фаолияти билан боғлиқ аризалари жавобгар жойлашган ердаги туманлараро маъмурий судга ёки Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судига вилоятлар ва Тошкент шахар  маъмурий судларига тақдим этилиши мумкин.

Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг эски таҳрирдаги моддаларидаги “туман (шахар) маъмурий судлари” деган сўзлар “туманлараро маъмурий судлари” деган сўзлар билан ўзгартириш киритилди.

МСИЮтКнинг 203-моддаси биринчи қисмидаги “йигирма кун” деган       сўзлар “ бир ой” деган сўзлар билан ўзгартирилди,  мазкур модданинг иккинчи қисмидаги “апелляция шикоятини беришнинг ўтказиб юборилган муддати шикоят бераётган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанция суди томонидан, апелляция шикоятини бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари  суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкинлиги белгиланди.

МСИЮтКнинг 213-модданинг учинчи қисмидаги “назорат тартибида” деган сўзлар “кассация тартибида” деган сўзлар билан алмаштирилди.

МСИЮтКнинг 227-модданинг матни қуйидаги тахрирда баён этилди, яъни “Кассация шикояти (протести) апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида берилиши мумкинлиги белгиланди.

Ўтказиб юборилган кассация шикояти (протести) бериш муддати шикоят (протест) бераётган шахснинг илтимосномасига кўра кассация инстанция судининг судьяси томонидан, башарти илтимоснома кассация шикояти бериш муддати ўтган кундан эътиборан уч ойдан кечиктирмай берилган бўлса ва ўтказиб юборилган муддат суд томонидан узрли деб топилса, тикланиши мумкинлиги белгиланди.

Мухтарам Президентимизнинг “Одамларнинг дарду-ташвишларини ўйлаб яшаш инсонийликнинг олий мезонидир”, “Судьянинг онгида адолат, дилида поклик, тилида ҳақиқат бўлиши керак“ деган шиор остида судьяларимиз астойдил фаолият кўрсатиб, ҳозирги давр талабини чуқур ҳис қилган ҳолда ҳар бир ишда масъулият билан ёндошмоқдалар.

      Вилоят маъмурий суди судьяси                                                            С.Холматов