Сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар бўйича ҳуқуқий тарғибот
Барчага маълумки, 2021 йил 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов ўтказилади.
Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Термиз туманлараро маъмурий суди томонидан Сайлов қонунчилиги киритилган ўзгартиришларни бўйича корхона, муассаса, ташкилот ва маҳаллаларга чиқиб аҳолини ҳуқуқий билимини ошириш мақсадида тушунтириш олиб борилмоқда.
Термиз туманлараро маъмурий суди томонидан 2021 йил 11 сентябрь куни Термиз шаҳридаги Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази термиз филиалида йиғилиш ва очиқ мулоқот ўтказилди.
Унга кўра, Термиз туманлараро маъмурий судининг раиси А.Абдулакимов, судья М.Жўраев, А.Алиқуловлар Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг ўзига хос хусусиятлари, сайлов олди ташвиқоти ва овоз беришни ташкил этиш ва ўтказишда сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан кодексга киритилган охирги ўзгартишлар тўғрисида маърузалар қилишди.
Йиғилишда иштирок этганлар сайлов қонунчилиги бўйича ўзлари қизиқтирган саволлар билан мурожаатлар қилишиб, жавоблар олишди.
Шунингдек, мазкур йиғилиш очиқ мулоқот тарзида ўтқазилганлиги боис йиғилиш иштирокчилари сайлов қонунчилигидан ташқари ўзлари қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам берган саволларига жавоблар олишди.
Термиз туманлараро
маъмурий судининг судьяси М.М.Жўраев