САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР МАЗМУН МОҲИЯТИ ЮЗАСИДАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ
Термиз тумаларлараро маъмурий суди раиси А.Абдулакимов, судьялар М.Жўраев ва А.Алиқуловлар томонидан 2021 йил 10 сентябрь куни Термиз шаҳридаги “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳамда Миллий Гвардия Термиз шаҳар қўриқлаш бўлимида Ўзбекистон Республикасининг сайлов қонунчилиги, унга киритилган охирги ўзгартишлар, сайлов қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик мавзусида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси мазмун моҳияти, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 8 февраль кунги “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 670-сонли Қонунига асосан кодексга киритилган охирги муҳим ўзгартиш ва қўшимчалар хусусида тушунтиришлар берилди.
Хусусан, Сайлов кодексининг 44-моддаси 5 ва 6-қисмлар билан тўлдирилиб,
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, бошқа ҳарбийлаштирилган бўлинмалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг, судьяларнинг;
сайлов комиссиялари аъзоларининг;
диний ташкилотлар профессионал хизматчиларининг сайловолди ташвиқотини олиб боришлари таъқиқланганлиги, сайловчилар билан номзодлар ёки уларнинг ишончли вакилларининг учрашувларини ташкиллаштириш масалалари участка сайлов комиссияси аъзоларининг ваколатидан чиқарилганлиги ҳақида тушунча берилди.

Термиз туманлараро
маъмурий судининг раиси А.Абдуалкимов