Психолог томонидан судя ва суд ходимлари иштирокида семинар-тренинг ўтказилди

Давлат органлари, суд ва ҳуқуқ-тартибот органлари, маҳаллий ҳокимликларнинг имижини шакллантириш ва уларга нисбатан аҳоли ишончини ошириш бўйича белгилаб берилган вазифаларни бажариш юзасидан Сурхондарё вилоят маъмурий судида ўқув курси ташкил этилди.
Унда, суд органлари ва судялар фаолиятига оид аҳолининг норозилигига ва кенг муҳокамаларига сабаб бўладиган ҳолатларни олдини олиш мақсадида Психолог иштирокида семинар-тренинг ўтказилди.

Тренингда, суд органлари ходимлари (судья, судя ёрдамчиси, девонхона мудири, архивариуслар) учун стрессга бардошлилик, коммуникативлик кўникмаларини ошириш, замонавий ижтимоий технологиялардан фойдаланиш бўйича малака оширилди ва уларни куникмасини ошириш юзасидан тавсиялар берилди.
Сурхондарё вилоят маъмурий суди судьяси
А.Мухиддинов