ОДИЛ СУДЛОВГА ЭРИШИШНИНГИМКОНИЯТЛАРИНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ
Сўнгги йилларда амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари суд ҳокимияти мустақиллигини ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш билан бир қаторда фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш имконини берди. Шу билан бирга
“Янги Ўзбекистон-янги суд” тамойили доирасида аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишни жадаллаштиришни, соҳага илғор халқаро стандартларни жорий этишни талаб этмоқда. 2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ, шунингдек, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлиги ва одил судлов сифатини ошириш мақсадида, 2023-2026-йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси тасдиқланган бўлиб, Стратегия доирасида қуйидагилар одил судловни таъминлашнинг устувор вазифалари этиб белгилансин. “Инсон қадри учун” ғояси асосида чинакам адолатли суд тизимини шакллантириш ҳамда унинг фаолиятини халқ манфаати ва инсон қадр-қимматини самарали ҳимоя қилишга йўналтириш, адолатли суд қарорлари қабул қилинишига эришиш орқали халқнинг, шу жумладан, тадбиркорларнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, ҳар бир шахс суд ва судялар сиймосида ўзининг ишончли ҳимоячисини кўришига эришиш, фуқаролар ҳамда тадбиркорларга ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя қила олиши учун барча имкониятларни яратиш, суд ишларини юритишда тортишув ва тарафларнинг тенглиги тамойилларини тўлақонли рўёбга чиқариш, судларнинг холислигини амалда таъминлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш, судлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, идоралараро электрон маълумот алмашинувини яхшилаш, суд мажлисларида масофадан туриб иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш, судяларнинг мустақиллиги ва дахлсизлиги кафолатларини кучайтириш, судга ҳурматсизлик қилиш ва суд ишига аралашиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича самарали механизмларни ишлаб чиқиш, суд қарорларининг қатъий ижросини таъминлаш, бу борада давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг масъулиятини ошириш, судялар ва суд ходимларида юксак муомала маданиятини шакллантириш орқали судга мурожаат қилган ҳар бир фуқаро ва тадбиркорда суддан, пировардида эса давлатдан розилик ҳиссини уйғотиш ҳамда ҳалқнинг судга нисбатан ишонч ҳисини шакиллантириш орқали, 2023-2026-йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастури Президентнинг 11-сонли фармони асосида тасдиқланган. Мазкур фармон юзасидан тегишли орган раҳбарлари шунингдек, масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари Ҳаракатлар дастурида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши учун шахсан масъул этиб белгиланган. Олий суд томонидан Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги билан биргаликда жиноят ишлари бўйича суд қарорлари қонуний, асосли ва адолатли қабул қилинганлигини текширишнинг фуқароларга қулай ва соддалаштирилган тартибини яратиш мақсадида қуйидагиларни жорий этишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. Туманлараро, туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишларни вилоят ва унга тенглаштирилган судларда апеллятсия ёки кассатсия тартибида қайта кўриб чиқиш, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан апеллятсия ёки кассатсия тартибида кўрилган ишларни мазкур судларда тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишларни Олий суднинг судлов ҳайъатларида тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш, юқори инстанция судлари томонидан ишни янгидан кўриш учун қуйи судларга юбориш тартибини бекор қилиш ва уларга иш бўйича якуний қарор қабул қилиш масъулиятини юклаш. Мазкур фармонга асосан тузилган стратегияга 2023-2026-йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия) суд-ҳуқуқ тизимининг жадал ислоҳ қилинишини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг одил судловга эришиш даражасини янада ошириш мақсадида ишлаб чиқилган. Стратегия Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимиятини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари, устувор йўналишлари ҳамда истиқболли вазифаларини белгилайди, шунингдек, соҳага илғор халқаро стандартларни янада кенг жорий этиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
- Стратегиянинг асосий вазифаси.
“Инсон қадри учун” ғояси асосида чинакам адолатли суд тизимини шакллантириш ҳамда унинг фаолиятини халқ манфаати ва инсон қадр-қимматини самарали ҳимоя қилишга йўналтириш, адолатли суд қарорлари қабул қилинишига эришиш орқали халқнинг, шу жумладан, тадбиркорларнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, ҳар бир шахс суд ва судялар сиймосида ўзининг ишончли ҳимоячисини кўришига эришиш, фуқаролар ҳамда тадбиркорларга ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя қила олиши учун барча имкониятларни яратиш, суд ишларини юритишда тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги тамойилларини тўлақонли рўёбга чиқариш, судларнинг холислигини амалда таъминлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш, судлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, идоралараро электрон маълумот алмашинувини яхшилаш, суд мажлисларида масофадан туриб иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш, судяларнинг мустақиллиги ва дахлсизлиги кафолатларини кучайтириш, судга ҳурматсизлик қилиш ва суд ишига аралашиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича самарали механизмларни ишлаб чиқиш, давлат номидан суд қарорларини қабул қилаётган судлар ва судяларга, шунингдек, уларнинг қарорларига нисбатан ҳар бир фуқарода, шу жумладан, барча даражадаги мансабдорларда ҳурмат руҳини шакллантириш, суд қарорларининг қатъий ижросини таъминлаш, бу борада давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг масъулиятини ошириш чораларини кўриш, судялар ва суд ходимларида юксак муомала маданиятини шакллантириш орқали судга мурожаат қилган ҳар бир фуқаро ва тадбиркорда суддан, пировардида эса давлатдан розилик ҳиссини уйғотиш.
2) Стратегиянинг асосий йўналишлари
Жиноят, жиноят-протсессуал ва жиноят ижроия қонунчилигини инсонпарварлик тамойиллари асосида такомиллаштириш сиёсатини изчил давом эттириш. “Хабеас корпус” институтини янада ривожлантириш орқали тергов устидан суд назоратини кучайтириш.
Протсессуал қонунчиликда адвокатнинг ваколатларини, шу жумладан далилларни тўплаш ва тақдим этиш ваколатларини кенгайтириш.
Низоларни ҳал этишнинг муқобил усулларидан кенг фойдаланиш. Ярашув институтини қўллаш доирасини янада кенгайтириш. Суд ишлари бўйича айрим тоифадаги низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини такомиллаштириш.
Суд иш юритувида тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги тамойилини амалда таъминлаш учун таъсирчан механизмларни яратиш.
3) Одил судлов сифатини тубдан ошириш
Суд иш юритуви самарадорлигини янада ошириш чораларини кўриш. Юқори суд инстанцияларининг суд қарорларини қайта кўриш фаолиятида рақамли технологиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, аҳоли учун тушунарли ва қулай, шунингдек, қуйи суд хатоларини ўз вақтида тўғрилашга кўмак берувчи механизмларни йўлга қўйиш.
Ҳудудлардаги аҳоли сонидан келиб чиқиб, судялик штат бирликлари сонини босқичма-босқич ошириб бориш.
Судяларнинг ихтисослашуви талаб этиладиган тоифадаги низолар бўйича ихтисослаштирилган судялар корпусини кенгайтириш чораларини кўриш.
Суд ишларини кўришда ягона суд амалиётини таъминлаш учун зарур чораларни кўриш. Олий суд Пленуми қарорларига шарҳларни тайёрлаш амалиётини йўлга қўйиш.
4) Суд ҳокимияти мустақиллиги кафолатларини янада кучайтириш
Судялар фаолиятига ҳар қандай аралашувларга, шу жумладан, давлат идоралари ва мансабдор шахслар аралашувларига барҳам беришнинг қатъий чораларини кўриш, бундай қилмишлар учун жавобгарликни кескин кучайтириш.
Суд ишларини ҳал этишга аралашганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш.
Судялар дахлсизлигини бузиш ҳолатларида бевосита судялар томонидан ўз вақтида таъсирчан чоралар кўриш имкониятларини кенгайтириш.
Протсессуал тартибга риоя қилган ҳолда келиб тушган мурожаатларнинг протсессуал қонунчилик асосида кўриб чиқилишини таъминлаш.
Судяларга одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай вазифалар юклатилишига йўл қўймаслик чораларини кўриш.
Илғор хорижий тажриба асосида судларнинг молиявий мустақиллигини тўлиқ таъминлаш чораларини кўриш орқали улар фаолиятини молиялаштириш учун зарур маблағларни судлар томонидан мустақил равишда белгилаш механизмларини жорий этиш. Бу чора тадбирларнинг барчаси провардида одил судловни амалга ошириш билан бир қаторда ҳалқни судга нисбатан ишончини ҳамда қонун ва судга нисбатан хурмат муносабатини шакиллантириш, орқали фуқароларнинг давлатга нисбатан розилик ҳисини уйғотган бўламиз.
Сурхондарё вилояти маъмурий суди
судя катта ёрдамчиси М.Исмоилова