Мурожаатнома юзасидан ташаккурнома
Аризачининг мурожаати Термиз туманлараро маъмурий судида қонуний ва асосли кўрилганлигидан мурожаатчи ишни кўрган судьяга нисбатан ўз миннатдорчилигини бирдирди.
Термиз туманлараро маъмурий судининг 2023 йил 5 декабрь кунидаги ҳал қилув қарорига кўра, аризачи Ф.Хушбаковнинг аризаси тўлиқ қаноатлантирилган.
Жавобгар Мажбурий ижро бюроси Шўрчи туман бўлими давлат ижрочисининг Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2023 йил 16 мартдаги ижро ҳужжати асосида қўзғатилган ижро иши бўйича ижро ҳаракатларини лозим даражада бажаримасликда ифодаланган ҳаракатсизлиги қонунга хилоф деб топилиб, жавобгар Мажбурий ижро бюроси Шўрчи туман бўлими зиммасига мазкур ижро иши бўйича қонунда белгиланган тартибда ижро ҳаракатларини амалга ошириш мажбурияти юклатилган.
Мурожаатчи Ф.Хушбаков, Ўзбекистон Республикаси Президентига Веб-сайт орқали йўллаган мурожаатида, Термиз туманлараро маъмурий суди судьяси А.Алиқуловнинг суд ишини қонун доирасида ва одилона кўрганлигидан ҳамда судья ёрдамчиси Н. Назаровнинг хам ўз ишига маъсулият ва талабчанлик билан ёндошганлигидан мамнун бўлиб, ўз миннатдорчилигини билдирган.
Ўз навбатида Сурхондарё вилоят маъмурий суди ҳам мурожаатчи Ф.Хушбаковга ижобий фикр ва мулоҳазалари учун ўз ташаккурини билдирган.
Вилоят маъмурий суди судьяси С.Халматов