“МЕНИНГ КОНСТИТУЦИЯМ  31 ЁШ”да шиори остида “МЕНИНГ КОНСТИТУЦИЯМ ВА ТИЛИМ”

Сурхондарё вилоят Термиз туманлараро маъмурий суди суд аппарати ходимлари Конституциямизнинг мазмун-моҳиятини, унинг ҳаётимизда юз бераётган ўзгаришлар ва қўлга киритилаётган ютуқларнинг бош омили эканини тарғиб этишда жонбозлик кўрсатиб “Менинг Конституциям 31 ёш”да “Менинг конституциям ва тилим” мавзусида диктант ёзишди.

 Конституцияда аҳолининг барча қатламлари манфаатлари акс эттирилганлигини инобатга олиб, ҳар бир Ўзбекистон фуқароси ишонч билан “Бу менинг Конституциям” деб айта олади дейиш учун барча асослар мавжудир. Конституцияда давлат ҳокимияти ўз фаолиятида қонун билан чекланишини, суверен халқ иродасига бўйсунишини, шахснинг ҳуқуқ
ва эркинликларини таъминлашини назарда тутувчи ҳуқуқий давлатнинг барча белгилари ўз ифодасини топган.

«Конституция — халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!» деган ҳаётий шиорнинг моҳияти ва аҳамиятини, янги таҳрирдаги Конституция асосида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида мутлақо янги босқичга ўтилганлигини очиб беришди. Мулкий ҳуқуқларнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, ушбу ҳуқуқларни чеклаётган омилларни бартараф этиш, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, оила, оналик, болалик ва оталикни ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг тарғиб қилинмоқда.

Вилоят маъмурий суди

архив мудири                                                                Н.Рахманова