МАЪМУРИЙ СУД ҚАРОРЛАРИНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИ ЯНГИ ТАРТИБДА ЎРГАНИЛДИ.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ги 2023 йил 25 декабрдаги Ўзбекистон Республикасининг 889-сонли қонуни фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида назарда тутилган суд орқали ҳимоя қилиниш ва судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатларини янада оширишга, уларнинг бузилган ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек қонуний манфаатларини кенгроқ ҳимоя қилишга, одил судловга эришиш даражасини янада оширишга, ишларнинг сифатли ва ўз вақтида кўрилишига, суд қарорларини қайта кўришда ўрта бўғин вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар имкониятларидан самарали фойдаланишга, шунингдек фуқароларнинг судлардаги ортиқча харажатлари тежалишига хизмат қилади.
Шунга бир мисол.:Туман ҳокимининг қарорига кўра, “Мустақиллик” маҳалласида яшовчи фуқаро Н.У.нинг фойдаланишидаги турар жой ҳамда ёрдамчи биноларига мулк ҳуқуқи тан олинган.
Уй-жой олди-сотди шартномаси асосида фуқаро Д.Г. уйни ўзининг номига ҳужжатлаштирган.
Бундан норози бўлган аризачи А.К судга шикоят ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар туман ҳокимининг фуқаро Н.Унинг ўзбошимчалик билан қурган иморатига эгалик белгилашдаги хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш ва туман ҳокимининг қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Термиз туманлараро маъмурий судининг ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилган.
Сурхондарё вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг
қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Учинчи шахс Д.Г. биринчи ва апелляция инстанциялари судларининг қабул қилган суд ҳужжатлари устидан норози бўлиб, шикоят билан мурожаат қилган.
Туман ҳокимининг қарорига кўра, туманнинг “Мустақиллик” маҳалласида яшовчи А.К.га аризаси ҳамда “Р” МЧЖнинг йиғилиши баёни ҳамда буйруғига асосан тегишли бўлган уй-жойи, яъни умумий фойдаланиш майдони 161,10 кв.м яшаш уй-жойига эгалик қилиш ҳуқуқи берилган.
Биринчи ва апелляция инстанциялари судлари мазкур қарорга кўра, фуқаро А.К.га уй жойига ва ер майдонига нисбатан кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб, вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси томонидан фуқаро А.К.нинг номига 0,18 га ер майдонига гувоҳнома билан давлат рўйхатидан ўтказганлиги ҳамда унда ерга нисбатан ҳуқуқ вужудга келганлиги тўғрисида тўхтамга келган. Бироқ, аризачи томонидан унинг номига 0,18 га ер майдонига оид гувоҳномани асли судларга тақдим этилмаган, тафтиш инстанция судида аризачи бу гувоҳноманинг асли йўқлигини маълум қилди. Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармасининг хатида, аризачи А.К.нинг номида 161,1 кв.м ер майдони давлат рўйхатидан ўтказилганлиги қайд этилган.
Низолашилаётган қарор аризачининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузмаган, унинг ҳуқуқлари, эркинликларини амалга оширишга ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришга, у ёки бу соҳадаги фаолиятини амалга ошириши учун тўсиқлар вужудга келтирмаган, унинг зиммасига қонунга хилоф равишда бирор-бир мажбурият юкламаган.
Тафтиш инстанцияси суди қуйи судларнинг қарорларига ҳуқуқий баҳо бериб, юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, суд қарорларини бекор қилишни, аризани қаноатлантиришдан рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни, шикоятни қаноатлантиришни, судларга нотўғри хулосалар берилганлиги ҳолати бўйича хусусий ажрим чиқаришни, туман ҳокимини қарорининг қонунийлигига баҳо бериш учун Сурхондарё вилоят прокурорига хабарнома юборишни лозим топиб, тарафларга қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ичида тафтиш тартибида шикоят қилинишини мумкинлиги ҳақида тушунтиш берилди.
Сурхондарё вилоят маъмурий
судининг судья катта ёрдамчиси
Ж.Хуррамов