Маъмурий суд томонидан яна бир фуқаронинг бузилган ҳуқуқи тикланди.
Бугунги кунда суд ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар баробарида фуқароларнинг судларга бўлган ишончи уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш орқали амалга оширилмоқда. Айниқса маъмурий судлар томонидан низоларни кўриб чиқиш ўзига хослик касб этиб, бунда ҳар-бир низоли ҳолатни батафсил ўрганиш, фуқароларнинг ҳар бир важларини эшитиш, уларнинг важларига қонуний баҳо бериш, маъмурий хатти-ҳаракатларнинг амалга оширилиши ёки маъмурий ҳужжат қабул қилинишда қонунчилик талаблари бажарилган ёки бажарилмаганлигини тўғри баҳолаш низо ечимини топишда ҳал этувчи аҳамият касб этади.
Ушбу ҳолатларга алоҳида аҳамият қаратиш адресат учун тушунарлиликни таъминлаш гарчи ариза суд томонидан қаноатлантирилмаса ҳам тарафлар учун суддан розиликка эришишга олиб келади.
Суд томонидан низоларни кўриб чиқишда айрим ҳолатларда маъмурий органлар ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан қонунчилик талабларига риоя қилмаслик ёки қонунчилик талабларини тўғри англаб етмаслик оқибатида ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги аниқланмоқда.
Хусусан, Термиз туманлараро маъмурий судининг 2024 йил 21 августдаги 5-1901-2513/120-сонли маъмурий иши бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорига кўра, ҳам юқоридаги каби қонун бузилиш ҳолати аниқланиб аризачининг ариза талаби қаноатлантирилган.
Бунда Қумқўрғон тумани солиқ инспекциясининг 2024 йил 21 октябрь кунги Р-04415-сонли жарима қўллаш ҳақидаги қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Суднинг бундай хулосага келишига сайёр солиқ текшируви далолатномасини тузган маъсул шахс томонидан «SAMANDAR SAYQALI IMKONIYAT» оилавий корхонаси бошлиғи П.Сафарқулов кўзи ожизлигини инобатга олмай, текширилаётган шахсга ушбу далолатнома ўқиб эшиттирмай, уни имзолатиб хатоликка йўл қўйганлиги, Далолатномада “ўқиб эшиттирилди” изоҳи ёзилмаганлиги, бундан ташқари, мазкур қонун талабига кўра сайёр солиқ текшируви далолатномасининг бир нусхаси солиқ тўловчига далолатнома билан танишиб чиқиб, уни олганлиги ва санаси кўрсатилган имзоси орқали топширилиши қайд этилган, ушбу талаблар ҳам керакли даражада бажарилмай ўқиб эшитирмай ожиз аҳволдаги шахсга имзолатиш билан кифояланилаганлиги, 2024 йил 5 сентябрь кунги Ў.Юлдашев инспекция бошлиғининг биринчи ўринбосарининг Қумқўрғон тумани, Бешқаҳрамон маҳалласи манзилида жойлашган «SAMANDAR SAYQALI IMKONIYAT» оилавий корхонасида (СТИР 303295224) ўтказиладиган сайёр солиқ текшируви дастурининг 3 қисмда текширувга мутахассислар, экспертлар, таржимон жалб этиш ҳамда улардан тегишли хулосалар, таржималар ва кўрсатмалар олиш (заруриятга қараб) жалб этиш белгиланган бўлса-да, солиқ тўловчининг ожизлиги инобатга олинмай унинг ҳуқуқлари паймол бўлганлиги асос қилинган.
Натижада суд томонидан бир фуқаронинг бузилган ҳуқуқи тикланган.
Териз туманлараро маъмурий
суди судьяси
Н.Шарипова