Психолог томонидан судя ва суд ходимлари иштирокида   семинар-тренинг ўтказилди

Давлат органлари, суд ва ҳуқуқ-тартибот органлари, маҳаллий ҳокимликларнинг имижини шакллантириш ва уларга нисбатан аҳоли ишончини ошириш  бўйича белгилаб берилган вазифаларни бажариш юзасидан Сурхондарё вилоят маъмурий судида ўқув курси ташкил этилди.
Унда, суд органлари ва судялар фаолиятига оид аҳолининг норозилигига ва кенг муҳокамаларига сабаб бўладиган ҳолатларни олдини олиш мақсадида Психолог иштирокида семинар-тренинг ўтказилди.

Тренингда, суд органлари ходимлари (судья, судя ёрдамчиси, девонхона мудири, архивариуслар) учун стрессга бардошлилик, коммуникативлик кўникмаларини ошириш, замонавий ижтимоий технологиялардан фойдаланиш бўйича малака оширилди ва уларни куникмасини ошириш юзасидан тавсиялар берилди.


Сурхондарё вилоят маъмурий суди судьяси 
А.Мухиддинов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 20-октабрдаги “Мамлакатимиздаги ўзбек тилини янада ривожланиши

“Мамлакатимиздаги ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш” маърузасини ўқиб эшиттирди“.
Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадриятдир”, – дея таъкидлаган эди Президентимиз Ш.Мирзиёйев.
Ўзбектилига давлат тили мақоми берилганига бу йил 35 йил тўлди. Ўтган давр мобайнида тилимиз ривожи йўлида бирмунча ижобий ишлар амалга оширилди. Айниқса, сўнги йилларда бу ишлар янада жадал тусга кирди.
Ўзбек тили қадим тарихига ва ўзининг бетакрор ёзма ан’аналарига эга бўлган нуфузли тиллардан биридир. Ўзбек тилида сўзлашувчиларнинг сони ер юзида 50 миллиондан ортиқ кишини ташкил этади. Шундан йигирма беш миллиондан ортиғи Ўзбекистонда истиқомат қилади. Ўзбек тилига 1989 йил 21 октабрда Давлат тили мақомининг берилиши ўзбек адабий тилининг жадал, эркин тараққиёти учун кенг имконият ва қулай шароитларни яратди. “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг 2-, 4-, 6-, 10-, 14–моддаларида бошқа миллат вакиллари тилларининг амал қилиши ҳимояланиши белгилаб қўйилган. Бу эса халқимизнинг бошқа миллат ва халқларнинг тарихига, маданиятига, тилига бўлган чексиз ҳурматини ифодалайди.
 Истиқлол йилларида ёзув борасида бир қанча қонун ҳужжатлари қабул қилинди.1993-йил 2-сентабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида” қонун қабул қилди.Бу алифбо 31 ҳарф ва бир тутуқ белгиси (апостроф) дан иборат этиб белгиланди. Янги алифбодаги баъзи ҳарфлар жаҳон алоқа аралашув тизимига киришимизда маълум қийинчиликлар туғдириши мумкинлиги ҳисобга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 1995-йил 6-майда “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тоғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақида қарор қабул қилди.
Янги алифбо асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995-йил 24-августдаги 339-сонли қарорига илова тарзида “Ўзбек тилининг асосий имло қоидалари” тасдиқланди. Орадан йиллар ўтди. Лотин ёзувига ўтиш муддатлари бир-неча бор узайтирилди. 2021-йил 10-февралда “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни та’минлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Вазирлар Маҳкамасининг 61-сонли қарори ва “Йўл харитаси”да ниҳоят, узоқ давом этган икки ёзувлилик шароитига узил-кесил барҳам бериш вақти, унинг аниқ муддати белгилаб берилди.
Лотин ёзувига тўлиқ ўта олмаётганимизнинг ўзига яраша сабалари мавжуд.Уларнинг энг асосийси деб ҳарфлардаги ноқулайликлар эътироф қилиниб келинмоқда. Ҳозир биз ушбу ҳарфлардаги ноқулайликларга алоҳида тўхталиб ўтирмоқчи эмасмиз. Чунки бу масала юзасидан Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида махсус кенгаш тузилиб, ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Фикримизча, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини компютер клавиатурасига махсус жойлаштириш масаласига кўпроқ эътибор қаратиб, амалда фойдаланиш учун жорий этилса, мавжуд ноқулайликлар бартараф бўлишига шубҳа йўқ.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, амалдаги ёзув (лотин ёзуви назарда тутилмоқда) ҳақидаги қонун қабул қилинган даврда, асосан, давлат корхона ва муассасалари мавжуд эди. Шунинг учун ҳам унда давлат муассасаларида лотин ёзувига ўтиш масаласи илгари сурилган. Ҳозирда эса мамлакатимизда нодавлат муассасалар, хорижий қўшма корхоналар фаолият юритмоқдаки, уларда ҳам лотин ёзувидан фойдаланиш мажбурияти мавжудлигини англашимизнинг ўзиёқ қонунга ўзгартиришлар киритиш лозимлигини кўрсатади. Ўзбек тилининг ёзма нутқи меъёр ва қоидаларини ишлаб чиқиш бўйича ҳамда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини тўлиқ жорий этиш борасидаги ишларни жадаллаштириш учун ушбу масала бугунги давлат сиёсатинг энг муҳим жиҳати эканлигини англаш ва бу йўлда ҳамма ўз масъулиятини тўлақонли бажариши лозим бўлади.

Сурхондарё вилоят маъмурий суди
судя катта ёрдамчиси

З.Темиров

Давлат кадсртлар палатаси Сурхондарё вилоят бошқармасида судялар иштирокида чиқарилган хусусий ажримлар кенг муҳокама қилинди.

Жорий йилнинг 5 март куни ҳурматли Президентимизнинг Коррупсияга қарши курашиш бўйича Миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида судлар томонидан чиқарилган хусусий ажримларнинг муҳокамасида судялар иштирок этиши ҳақида топшириқ берилган эдилар.
Давлат кадастрлар палатаси Сурхондарё вилоят бошқармасида Сурхондарё вилоят маъмурий суди судялари А.Мухиддинов ва Д.Жўраев, Вилоят прокуратураси бўлим прокурори Л.Бекмухаммедов ҳамда Давлар кадастлар палатаси вилоят бошқармаси ходимлари ва туман(шаҳар) филиал раҳбарлари иштирокида судлар томонидан чиқарилган иккита Хусусий ажримларнинг муҳокаси бўлиб ўтди.
Муҳокамада мурожатларни кўриб чиқишда йўл қўйилган хато ва камчиликлар, коррупсияни олдини олиш юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдириб ўтилди.
Шунингдек, муҳокама жараёнида Сурхондарё вилоят ва Термиз туманлараро маъмурий судлари томонидан 2024 йилда Давлат кадастрлар палатаси Сурхондарё вилоят  бошқармаси ва туман (шаҳар) филиалларига нисбатан кўрилган ишлар муҳокамаси ҳам бўлиб ўтди.

Унда, Давлат кадастрлар палатаси Сурхондарё вилоят бошқармасининг 8 та, Ангор туман филиалининг 2 та, Денов туман филиалининг 2 та, Жарқўрғон туман филиалининг 1 та, Шеробод туман филиалининг 1 та жами 14 та ҳолатда мансабдор шахснинг хатти-ҳаракати ғайриқонуний деб топилганлиги, шундан Сурхондарё вилоят бошқармасига нисбатан 5 та, Денов туман филиалига нисбатан 2 та жами 7 та хусусий ажрим чиқарилганлиги, Давлат кадастрлар палатаси Сурхондарё вилоят бошқармасининг 9 та, Ангор туман филиалининг 1 та, Денов туман филиалининг 1 та, Қизириқ туман филиалининг 1 та, Сариосиё туман филиалининг 1 та жами 12 та давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақиқий эмас деб топилганлиги, ушбу тоифадаги ишлар бўйича Давлат кадастрлар палатаси Сурхондарё вилоят бошқармасига нисбатан 6 та ва Ангор туман филиалига нисбатан 1 та жами 7 та хусусий ажрим чиқарилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Йўл қўйилган хато ва камчиликлар юзасидан мисоллар келтириб ўтилди.
Якунда, фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда, Давлат кадастрлар палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси ва туман (шаҳар) филиаллари мутахассислари Ўзбекистон Республикасининг “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги 2022 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-803-сонли қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги “Давлат кадастрларини юритиш соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 389-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларига риоя қилиши кўрсатиб ўтилди.

Сурхондарё вилоят маъмурий суди судяси

А.Мухиддинов

“Чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси қонуни мазмун-моҳияти хусусида.

Мазкур қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 24 декабрда  қабул қилинган, Сенат томонидан 2025 йил 21 февралда маъқулланган, ушбу Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 мартдаги ЎРҚ-1044-сонли Қонуни таҳририда (“Халқ сўзи” газетаси 08.03.2025 йил) 07.06.2025 йилдан кучга киради.
Юқоридаги Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик ва Уй-жой кодексларига, «Рақобат тўғрисида»ги ва «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчилар қисқа хабар (SMS) орқали хабардор қилинганидан кейин мазкур қарздорлик бартараф этилгунига қадар улардан электр энергияси учун тўловларни қабул қилишни вақтинчалик чеклашга қаратилган ҳуқуқий нормалар белгиланишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Ушбу Қонун чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича аҳолига кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов интизомини мустаҳкамлашга ҳамда аҳолининг мазкур хизматлар бўйича дебитор қарздорлигини камайтиришга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 468-моддаси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилди.
«Энергия таъминоти шартномасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам назарда тутилиши мумкин».
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси 134-моддасининг еттинчи қисми «бундан сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматлари» деган сўзлардан кейин «қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари» деган сўзлар билан тўлдирилди.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 3 июлда қабул қилинган «Рақобат тўғрисида»ги ЎРҚ-850-сонли Қонуни 18-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси «шартнома предметига тааллуқли бўлмаган шартларни» деган сўзлардан кейин «(бундан қонун ҳужжатларига мувофиқ қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун истеъмолчилар қарздорлигининг олдини олишга қаратилган қоидалар мустасно)» деган сўзлар билан тўлдирилди.
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августда қабул қилинган «Электр энергетикаси тўғрисида»ги ЎРҚ-939-сонли Қонунига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
1) 38-модданинг:
биринчи қисми қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилди:
«қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчилар қисқа хабар (SMS) орқали хабардор қилинганидан кейин мазкур қарздорлик бартараф этилгунига қадар улардан электр энергияси учун тўловларни қабул қилишни вақтинчалик чеклаш. Бунда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун тўловларни ҳисоб-китоб қилишнинг ишончлилиги ҳамда тўғрилиги учун жавобгар бўлади, шунингдек мазкур талаблар бузилган ҳолларда, истеъмолчига етказилган зарарнинг ўрнини қоплайди»;
иккинчи қисми:
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилди:
«қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчиларни мазкур қарздорлик мавжудлиги тўғрисида қисқа хабар (SMS) орқали хабардор қилиши;
қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчилардан электр энергияси учун тўловларни қабул қилишни вақтинчалик чеклашни мазкур қарздорлик бартараф этилган тақдирда автоматик равишда бекор қилиши»;
тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилари тегишинча ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисобланди;
2) 39-модданинг бешинчи қисми:
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилди:
«қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни мазкур қарздорлик мавжудлиги тўғрисида қисқа хабар (SMS) орқали хабардор қилинган санадан эътиборан беш кун ичида бартараф этиши»;
тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилари тегишинча бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисобланди;
3) 40-модданинг учинчи қисми:
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилди:
«қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчини қисқа хабар (SMS) орқали хабардор қилиш, мазкур қарздорлик бартараф этилгунига қадар истеъмолчининг электр энергияси учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш шартлари»;
бешинчи — саккизинчи хатбошилари тегишинча олтинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисобланди.
Шунингдек, 5-модданинг мазмунига кўра, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлаш белгиланди.

Сурхондарё вилоят маъмурий суди
судья катта ёрдамчиси;
С.Халматов

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида.

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикасининг қонуни Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 19 декабрда қабул қилиниб, Сенат томонидан 2024 йил 21 декабрда маъқулланди.
Ҳозирги вақтда мамлакатимизда ёввойи ҳайвонлар билан муомалада бўлишда аҳолининг хавфсизлигини таъминлашга ва ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган чоралар кўрилмоқда. Қонунчиликда айрим турдаги ёввойи ҳайвонларни жисмоний шахслар томонидан сақлашга оид тақиқ белгиланган.
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни жисмоний шахслар томонидан сақлаганлик ва одамларнинг соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етказганлик учун жавобгарлик белгилашни, шунингдек ҳайвонларни сақлаш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Ушбу Қонун сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларнинг қонунга хилоф равишда сақланишининг олдини олишга, уй ҳайвонларини сақлаш тартибида назарда тутилган талабларга риоя этилишига ҳамда аҳолининг хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига  қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
қуйидаги мазмундаги 921-модда билан тўлдирилди:
921-модда. Сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни сақлаш
Ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни жисмоний шахслар томонидан сақлаш, —
ана шу ҳайвонларни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик одамларнинг соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етишига олиб келса, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, —
ана шу ҳайвонларни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади;
 110-модда қуйидаги таҳрирда баён этилди.
110-модда. Ҳайвонларни сақлаш қоидаларини бузиш
Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ҳайвонларни сақлаш қоидаларини бузиш, худди шунингдек мансабдор шахслар томонидан эгасиз ҳайвонларни туттириш ва сақлаш чораларини кўрмаслик, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик одамларнинг соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етишига олиб келса, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади;
245-модданинг биринчи қисмидаги «94» рақами «921, 94» рақамлари билан алмаштирилди.
2-модданинг мазмунига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлаш белгиланди.

Сурхондарё вилоят маъмурий

суди судья катта ёрдамчиси 
С.Халматов.

Суд муҳокамаларида масофадан иштирок этишдаги қулайликлар

Кейинги йилларда мамлакатимизда судлов фаолиятини рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан судларга мурожаат қилишини либераллаштириш, умуман одил судловга эришиш даражасини ошириш, шунингдек судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш имконини берди.
Натижада ариза бериш, ишда масофадан иштирок этиш, суд ҳужжатларини олиш ва ишларнинг кўрилиши ҳақида маълумот олиш каби хизматлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг интерактив хизматлар портали орқали электрон шаклда амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга бугунги кунда видеоконференсалоқа режимида ўтказиладиган суд мажлисларида мобил видеоконференсалоқа тизимидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш орқали протсессуал қонунчиликни такомиллаштириш зарурияти мавжуд.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратилиши муносабати билан Ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 11.03.2025 йилдаги ЎРҚ-1047-сон Қонуни қабул қилинди.
Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик протсессуал кодексига, Иқтисодий протсессуал кодексига ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига аҳолининг суд муҳокамаларида масофадан иштирок этишининг ҳуқуқий асослари яратилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 144-моддасида суднинг видеоконференсалоқа режимидаги мажлисида иштирок этиш тартиби белгилаб берилган бўлиб, қонунчиликдаги янги ўзгаришга кора, ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференсалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишини таъминлаш учун кўрсатилган шахсларнинг яшаш жойи, жойлашган ери ёки турган жойи бўйича тегишли судларнинг видеоконференсалоқа тизимларидан ёхуд ишни кўраётган суднинг мобил видеоконференсалоқа тизимидан фойдаланилиши, видеоконференсалоқа режимидаги суд мажлисида видеоконференсалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этаётган гувоҳларга, экспертларга, мутахассисларга, таржимонларга ўз ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги тушунтирилганлиги аудио- ва видеоёзув орқали қайд этилади ва бу ҳақда суд мажлиси баённомасида кўрсатилиши белгилаб берилган.
Хулоса қилиб айтганда, аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратилиши одил судловга эришиш даражасини ошириш, шунингдек судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш имконини беради.

Сурхондарё вилоят маъмурий
суди  судя катта ёрдамчиси
Р.Тожимуродова

Аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Кейинги йилларда мамлакатимизда судлов фаолиятини рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан судларга мурожаат қилишини либераллаштириш, умуман одил судловга эришиш даражасини ошириш, шунингдек судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш имконини берди.
Суд органлари, демократик жамиятнинг муҳим қисми сифатида, адолатни таъминлаш ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим рўл ўйнайди.
ЎРҚ 1047 қарори эса, аҳолининг суд муҳокамаларида иштирок этишини қулайлаштиради. Натижада ариза бериш, ишда масофадан иштирок этиш, суд ҳужжатларини олиш ва ишларнинг кўрилиши ҳақида маълумот олиш каби хизматлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг интерактив хизматлар портали орқали электрон шаклда амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга бугунги кунда видеоконференсалоқа режимида ўтказиладиган суд мажлисларида мобил видеоконференсалоқа тизимидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш орқали протсессуал қонунчиликни такомиллаштириш зарурияти мавжуд.
Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик протсессуал кодексига, Иқтисодий протсессуал кодексига ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига аҳолининг суд муҳокамаларида масофадан иштирок этишининг ҳуқуқий асослари яратилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ушбу Қонун фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини янада оширишга, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади.
Видеоконференсалоқа режими орқали аҳолинг оворагарчилигининг олди олинади ва уларга қулай шароитлар яратилаётганлигининг ёрқин намунасидан бири ҳисобланади. Мисол учун: Сурхондарё вилоятинг энг чекка нуқтасида яшаётган фуқаро ўзига тегишли бўлган Олий судда кўрилаётга ишида қатнашиши учун Тошкент шаҳрига бориши керак. Фуқаро Тошкентга борадиган йўлкирасига Сурхондарё вилоятинг ҳоҳлаган нуқтасидаги суддан ишда иштирок этиши мумкин. Суд мажлисига видеоконференсалоқа режими орқали иштирок этмоқчи бўлган фуқаро БҲМнинг
25 фоизини тўлаб бемалол иштирок этиши мумкин бўлади. “Ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференсалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишини таъминлаш учун кўрсатилган шахсларнинг яшаш жойи, жойлашган ери ёки турган жойи бўйича тегишли судларнинг видеоконференсалоқа тизимларидан ёхуд ишни кўраётган суднинг мобил видеоконференсалоқа тизимидан фойдаланилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференсалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишини таъминлаётган суд ушбу шахсларнинг келган-келмаганлигини текширади ва келган шахсларнинг шахсини аниқлайди. Видеоконференсалоқа режимидаги суд мажлисида мобил видеоконференсалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этаётган шахсларнинг шахси ишни кўраётган суд томонидан ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда аниқланади”;
     Суд жараёнларига аҳолини жалб этиш орқали , фуқаролар ўз ҳуқуқ ва мажбурятларини янада яхшироқ тушунадилар .Ушбу жараёнларнинг ошкоралиги муҳим аҳамиятга эга, чунки суд ишлари очиқ бўлганда, жамиятнинг адолатга бўлган ишончи ортади .Аҳоли муҳокамаларда қатнашиб, улар суднинг қандай ишлашини, қайси тамойиллар асосида қарорлар қабул қилишини яқиндан кузата олишади. ЎРҚ 1047 қарори орқали суд иштирокчиларининг доирасини кенгайтириш, суд тизимининг янада самарали ишлашига олиб келади. Аҳолининг суд жараёнларига жалб этилиши, шунингдек , судлов фаолиятининг сифатини оширади. Фуқаролар ўз фикр мулоҳазаларини билдириш орқали, суд муҳокамаларининг янада  адолатли бўлишига ҳисса қўшади. Бу жараён фуқароларнинг суд тизимига бўлган ишончини оширади ва суднинг нуфузини янада юксалтиради. Суд муҳокамаларида иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш, фақатгина жисмоний иштирокни эмас, балки виртуал платформалар орқали иштирок этишни ҳам ўз ичига олиши лозим. Технологик тараққиётдан фойдаланган ҳолда, аҳоли суд муҳокамаларига масофадан туриб ҳам кўриш ва ўз фикрини билдириш имкониятига ҳам эга бўлиши керак. Бу айниқса ,муайян мамлакатларда минтақавий фарқлар ва транспорт муаммолари мавжуд бўлган ҳолларда жуда муҳим аҳамиятга эга.
Жумладан , ушбу қарорни амалга ошириш жараёнида суд органлари ва давлат идоралари ўртасидаги ҳамкорлик ниҳоятда зарур. Суд тизимининг очиқлиги ва самарадорлигини ошириш учун , аҳолига тарқатиладиган ахборот ресурслари, тарбиявий дастурлар ва маълумотлар базаларини яратиш зарур. Фуқаролар ўз ҳуқуқлари тўғрисида етарли маълумотга эга бўлганда , суд жараёнларида фаол иштирок этишга тайёргарликларини оширадилар.
Натижада , ЎРҚ 1047 қарори , аҳоли суд муҳокамаларида иштирок этиш имкониятларини яратиш орқали , адолат ва тенглик тамойилларини амалга оширишга хизмат қилади. Бу нафақат аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширади, балки умуман суд тизимига бўлган ишончини кучайтиради. Ҳар бир фуқарони суд жараёнида иштирок этишга рағбатлантириш, уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишда муҳим қадамдир.

Сурхондарё вилоят маъмурий
 суди судя катта ёрдамчиси

 З.Темиров

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 мартдаги“Аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш тўғрисидагиЎРҚ-1047-сонли қонуннинг мазмун-моҳияти тўғрисида.

Кейинги йилларда мамлакатимизда судлов фаолиятини рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан судларга мурожаат қилишини либераллаштириш, умуман одил судловга эришиш даражасини ошириш, шунингдек судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш имконини берди.
Натижада ариза бериш, ишда масофадан иштирок этиш, суд ҳужжатларини олиш ва ишларнинг кўрилиши ҳақида маълумот олиш каби хизматлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг интерактив хизматлар портали орқали электрон шаклда амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга бугунги кунда видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган суд мажлисларида мобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш орқали процессуал қонунчиликни такомиллаштириш зарурияти мавжуд.
Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига, Иқтисодий процессуал кодексига ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига аҳолининг суд муҳокамаларида масофадан иштирок этишининг ҳуқуқий асослари яратилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ушбу Қонун фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини янада оширишга, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 144-моддасида яъни видеоконференцалоқа режимидаги мажлисида иштирок этиш тартиби белгиланган бўлиб, юқоридаги қонун билан ушбу моддага ҳам қуйидагича ўзгартириш киритилмоқда.
Хусусан мазкур модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм ва бешинчи қисм билан тўлдирилмоқда:
учинчи қисм;
“Ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишини таъминлаш учун кўрсатилган шахсларнинг яшаш жойи, жойлашган ери ёки турган жойи бўйича тегишли судларнинг видеоконференцалоқа тизимларидан ёхуд ишни кўраётган суднинг мобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланилади” мазмунида;
учинчи ва тўртинчи қисмлар тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисобланиши;
бешинчи қисм;
“Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этаётган гувоҳларга, экспертларга, мутахассисларга, таржимонларга ўз ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги тушунтирилганлиги аудио ва видеоёзув орқали қайд этилади ва бу ҳақда суд мажлиси баённомасида кўрсатилади” – деб белгиланмоқда.

Термиз туманлараро
маъмурий суди раиси
Б.Э.Умиров

Маъмурий суд ишларини юритишда суднинг фаол иштироки

Маъмурий суд ишларини юритиш суднинг фаол иштироки асосида амалга оширилади.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари, аризалари, илтимосномалари, улар томонидан тақдим этилган далиллар ва ишнинг бошқа материаллари билан чекланмасдан маъмурий ишнинг тўғри ҳал қилиниши учун аҳамиятга эга бўлган барча ҳақиқий ҳолатларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона текширади.
Суд ўз ташаббуси ёки ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномаси бўйича қўшимча далиллар тўплайди, шунингдек маъмурий суд ишларини юритиш вазифаларини ҳал қилишга қаратилган бошқа ҳаракатларни бажаради.
Ишда иштирок этувчи шахслар ишнинг ҳақиқий ҳолатларини текширишда ва далилларни тўплашда судга кўмаклашиши шарт.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги №28-сон қарорининг 13-бандида аризачи томонидан ноаниқ (масалан кадастр йиғмажилди, кадастр паспорти, гувоҳнома ва давлат реестридан кўчирмани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида) талаб қўйилганда, низонинг асл моҳиятидан келиб чиққан ҳолда маъмурий судлар суднинг фаол иштироки тамойили асосида талабга аниқлик киритиш чораларини кўриб, аризани мазмунан кўришлари лозимлиги тушунтирилган.
Ушбу асосларга кўра суд, ишни мазмунан кўриш давомида суднинг фаол иштироки принципи асосида ариза талабларига аниқлик киритиб, ариза талабини муҳокама қилиши мумкин.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси МСИЮтКнинг 4-моддасига кўра, ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун маъмурий судга (судга) мурожаат қилишга ҳақли.

Сурхондарё вилоят маъмурий
судининг судья катта ёрдамчиси
Бобомуродов Шерзод Худойбердиевич.

Манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишда олиб борилаётган долзарб ислоҳотларнинг қонунчиликда акс этиши

Бугунги кунда маъмурий органлар ёки бошқа давлат ташкилотлари ходимлари ўртасидаги муносабатларда манфаатлар тўқнашувига олиб келувчи омилларни бартараф қилиш бўйича кўплаб чора-тадбирлар ўтқазилаётганлиги, бу муносабатларнинг кескин камайтириш юзасидан бажарилаётган сай ҳаракатлар сезиларли даражада ортиб бормоқда. Бунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинганлиги, унинг ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори ва унда кўзда тутилган чора-тадбирларни яқол мисол тариқасида кўришимиз мумкин.
Давлат органи ёки бошқа ташкилот ходими манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш чоғида махсус бўлинмага маслаҳат сўраб мурожаат этиш, эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияда кўрсатилиши керак бўлган маълумотлардан ташқари қўшимча маълумотларни электрон ёки ёзма шаклда тақдим этиш ҳуқуқига эга. Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими, ўз лавозим мажбуриятларини ёки хизмат ваколатларини виждонан бажариши ва уларнинг бажарилишига таъсир кўрсатадиган ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ўз шахсий манфаатлари билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатлардан ўзини тийиши, лавозим мажбуриятларини ёки хизмат ваколатларини бажариш чоғида манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорликка йўл қўймаслиги,мавжуд манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда, ўз иш юритувидаги ҳужжатлар бўйича қарор қабул қилингунига қадар ўзининг бевосита раҳбарини (ташкилот раҳбари — юқори турувчи раҳбарни) ёки махсус бўлинмани хабардор қилиши;
ўзининг бевосита бўйсунувидаги ходимларни ёки бошқа ходимларни бевосита ёки билвосита ўзининг шахсий манфаатларини кўзловчи ҳаракатларга (ҳаракатсизликка) мажбурламаслиги, ўзи меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органи ёки бошқа ташкилот назорати остидаги ташкилотдан ёки унинг таркибий бўлинмасидан ишга қабул қилиш тўғрисида таклифлар келиб тушганлиги ҳолати ҳақида бир иш куни ичида хабар бериши, бошқа ходимларга нисбатан ўзига маълум бўлган манфаатлар тўқнашуви ҳоллари тўғрисида хабар бериши, эҳтимолий манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш мақсадида махсус бўлинманинг сўровига кўра маълумотлар тақдим этиши шарт.
Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимига алоқадор шахслар мазкур ходим меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органи ёки бошқа ташкилот билан муносабатларга киришганда:
манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш учун махсус бўлинмадан бепул маслаҳат олиш;
давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ёки қарорлари устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимига алоқадор шахслар мазкур ходим меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органи ёки бошқа ташкилот билан муносабатларга киришганда,шахсий манфаатларини кўзлаб манфаатла тўқнашувига йўл қўймаслиги, эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияни электрон ёки ёзма шаклда тўлдириши, унга била туриб ёлғон ва нотўғри маълумотларни киритмаслиги шарт.
давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими — давлат органларида ёки бошқа ташкилотларда меҳнат шартномаси (контракт) асосида ёхуд сайлаб қўйиладиган ёки тайинланадиган лавозимларда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган бошқарув ходими;
манфаатлар тўқнашуви — шахснинг шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлиги унинг ўз лавозим ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган (мавжуд манфаатлар тўқнашуви) ёки юзага келиши мумкин бўлган (еҳтимолий манфаатлар тўқнашуви) вазият;
манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича махсус бўлинма (бундан буён матнда махсус бўлинма деб юритилади) — давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг коррупсияга қарши ички назорат бўлинмалари (ва) ёки кадрлар бўлинмалари;
шахсий манфаатдорлик — давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ёхуд у билан алоқадор шахслар ушбу ходим томонидан бевосита ёки билвосита қарор қабул қилиниши ёки ходимнинг ушбу жараёнда бошқача тарзда иштирок этиши натижасида олиши мумкин бўлган ҳар қандай наф ёки афзаллик;
яқин қариндошлар — ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари.
Қуйидаги шахслар давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимига алоқадор шахслар деб эътироф этилади. давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг яқин қариндошлари, давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ва (ёки) унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахснинг устав фонди (устав капитали) акцияларига ёки улушларига эгалик қилса, ўша юридик шахс, давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ёхуд унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахсда бошқарув органининг раҳбари ёки аъзоси бўлса, ўша юридик шахс.
Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимига алоқадор шахслар хисобланади.
 Манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат бўлиб,
1)қонунийлик;
2)фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ва давлатнинг қонуний манфаатлари устуворлиги;
3)очиқлик ва шаффофлик;
4)холислик, коррупсияга нисбатан муросасизлик;
Манфаатлар тўқнашуви ҳолларини тартибга солиш учун уларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги чоралардан бири кўрилиши керак, ўзига нисбатан манфаатлар тўқнашуви юзага келган раҳбарнинг бевосита бўйсунувидаги давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимини манфаатлар тўқнашуви юзага келмайдиган бошқа раҳбарнинг бўйсунувига ўтказиш, давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимини манфаатлар тўқнашуви юзага келиши мумкин бўлган коллегиал орган таркибидан ихтиёрий равишда ўзини ўзи рад этиши орқали ёки мажбуран четлаштириш, давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг лавозим мажбуриятлари ёки хизмат ваколатлари доирасини қайта кўриб чиқиш давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлган ахборотидан ва ҳужжатларидан фойдаланишига чекловлар белгилаш, давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг якка тартибда қарорлар қабул қилишга доир ваколатларини қонунчиликка мувофиқ амалга ошириши устидан коллегиал назоратни таъминлаш, давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимига ўзидаги шахсий манфаатдорликни қонунчиликка мувофиқ бартараф этиши тўғрисида таклифлар тақдим этиш, ходим томонидан ўзи меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг манфаатларига зид бўлган шахсий манфаатдорлигидан воз кечиши, давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг шахсий манфаатдорлигини бартараф этиш чораларини кўриш мумкин бўлмаган тақдирда, ходимнинг розилиги асосида уни аввалги лавозимига тенг бошқа лавозимга ўтказиш ёки меҳнат шартномасини (контрактни) умумий асосларда бекор қилиш.
Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича чоралар давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг розилиги билан кўрилиши керак.
Давлат органлари ёки бошқа ташкилотлар томонидан манфаатлар тўқнашувини тартибга солишга доир чораларни кўриш чоғида бирор-бир шахсларга, гуруҳларга ёки ташкилотларга афзаллик, устунлик беришга ёхуд давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг ходимларини, шунингдек фуқароларни камситишга йўл қўйилмайди.
Давлат органлари ёки бошқа ташкилотлар ўз ходими билан ўзаро келишувга кўра, манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш юзасидан қонунчиликда тақиқланмаган бошқа чораларни ҳам кўриши мумкин.
Манфаатлар тўқнашувига олиб келувчи барча омиллар албатта давлат ва жамиятнинг барқарор ривожланишига ҳамда унинг қонуний, адолатли ва шафоф бўлган тизимига путур етказиши мумкин. Бунинг олдини олиш мақсадида барча давлат органлари мансабдор шахслари ва ходимлари ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол қилмаган ҳолда ишлаш принципини қўллашса, давлат ва жамият ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшган бўлишади.
Ҳар бир давлат органи мансабдор шахслари давлат ва жамият олдидаги ўз хизмат вазифасини виждонан, очиқ ва шаффоф тарзда амалга оширса, манфаатлар тўқнашуви юзага келишининг олдини олган ва жамиятнинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшган ҳисобланади.

Сурхондарё вилояти маъмурий суди
судя катта ёрдамчиси М.Исмоилова

Skip to content