Давлат кадсртлар палатаси Сурхондарё вилоят бошқармасида судялар иштирокида чиқарилган хусусий ажримлар кенг муҳокама қилинди.
Жорий йилнинг 5 март куни ҳурматли Президентимизнинг Коррупсияга қарши курашиш бўйича Миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида судлар томонидан чиқарилган хусусий ажримларнинг муҳокамасида судялар иштирок этиши ҳақида топшириқ берилган эдилар.
Давлат кадастрлар палатаси Сурхондарё вилоят бошқармасида Сурхондарё вилоят маъмурий суди судялари А.Мухиддинов ва Д.Жўраев, Вилоят прокуратураси бўлим прокурори Л.Бекмухаммедов ҳамда Давлар кадастлар палатаси вилоят бошқармаси ходимлари ва туман(шаҳар) филиал раҳбарлари иштирокида судлар томонидан чиқарилган иккита Хусусий ажримларнинг муҳокаси бўлиб ўтди.
Муҳокамада мурожатларни кўриб чиқишда йўл қўйилган хато ва камчиликлар, коррупсияни олдини олиш юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдириб ўтилди.
Шунингдек, муҳокама жараёнида Сурхондарё вилоят ва Термиз туманлараро маъмурий судлари томонидан 2024 йилда Давлат кадастрлар палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси ва туман (шаҳар) филиалларига нисбатан кўрилган ишлар муҳокамаси ҳам бўлиб ўтди.

Унда, Давлат кадастрлар палатаси Сурхондарё вилоят бошқармасининг 8 та, Ангор туман филиалининг 2 та, Денов туман филиалининг 2 та, Жарқўрғон туман филиалининг 1 та, Шеробод туман филиалининг 1 та жами 14 та ҳолатда мансабдор шахснинг хатти-ҳаракати ғайриқонуний деб топилганлиги, шундан Сурхондарё вилоят бошқармасига нисбатан 5 та, Денов туман филиалига нисбатан 2 та жами 7 та хусусий ажрим чиқарилганлиги, Давлат кадастрлар палатаси Сурхондарё вилоят бошқармасининг 9 та, Ангор туман филиалининг 1 та, Денов туман филиалининг 1 та, Қизириқ туман филиалининг 1 та, Сариосиё туман филиалининг 1 та жами 12 та давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақиқий эмас деб топилганлиги, ушбу тоифадаги ишлар бўйича Давлат кадастрлар палатаси Сурхондарё вилоят бошқармасига нисбатан 6 та ва Ангор туман филиалига нисбатан 1 та жами 7 та хусусий ажрим чиқарилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Йўл қўйилган хато ва камчиликлар юзасидан мисоллар келтириб ўтилди.
Якунда, фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда, Давлат кадастрлар палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси ва туман (шаҳар) филиаллари мутахассислари Ўзбекистон Республикасининг “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги 2022 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-803-сонли қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги “Давлат кадастрларини юритиш соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 389-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларига риоя қилиши кўрсатиб ўтилди.
Сурхондарё вилоят маъмурий суди судяси
А.Мухиддинов