Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сурхондарё вилоят бошқармасида коррупцияга қарши курашиш, уни олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашиш мавзуида тадбир ташкил этилди.

Жорий йилнинг 4 февраль куни “Суд органларида манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш, бартараф этиш ҳамда уларнинг олдини олиш, шунингдек судларда коррупцияга нисбатан тоқатсизлик муҳитини шакллантириш бўйича 2026 йилга мўлжалланган” Режасининг ижросини таъминлаш мақсадида, судлар томонидан коррупцияни барвақт аниқлаш, уни олдини олиш, маъмурий органларга келиб тушган мурожаатларни ўз вақтида сифатли кўриб чиқиш, масъул ходимларининг масъулиятини ошириш юзасидан “Биз Коррупцияга қаршимиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида, Сурхондарё вилоят маъмурий суди судьялари Б.Муинов, А.Мухиддинов ва Д.Жўраев ҳамда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи Х.Нормаматов, ходимлар ва туман (шаҳар) бўлими бошлиқлари иштирок этишди.

Давра суҳбатида, 2025 йилнинг сўнгги кунларида Давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятига тўхтатиб ўтилиб, унда давлатимиз раҳбарининг Коррупция – давлат тараққиётига тўсиқ бўладиган, адолат ва қонун устуворлигини издан чиқарадиган, жамиятда ишонч муҳитини заифлаштирадиган энг жиддий таҳдид эканлиги, Коррупцияга йўл қўйиш эса – ислоҳотларимизга хиёнатдир. Бу иллатга қарши курашиш бўйича 2026 йилда “фавқулодда ҳолат” эълон қилишини таъкидлаб ўтганлиги яна бир бор эсга олинди.

Шунингдек, Сурхондарё вилоят маъмурий судларининг 2025 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти юзасидан ишлар таҳлил қилиниб умумлаштириш ва унинг натижаси бўйича Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига киритилган тақдимнома муҳокама қилинди.

Хусусан, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар 2024 йилга нисбатан 246 та
(146 фоизга) кўпайганлиги
маълум қилиниб, кўрсатиб ўтилган камчиликларни яна бир бор чуқур таҳлил қилиш таъкидлаб ўтилди.

Айниқса, кўрилган ишларнинг кўп қисми Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Термиз шаҳар ҳамда Шеробод ва Термиз туман бўлимларига тўғри келганлиги кўрсатиб ўтилди.

Тадбир савол-жавобга бой шаклда ўтказилиб, билдирилган таклиф
ва тавсиялар бўйича йиғилиш якуни бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

Сурхондарё вилоят маъмурий суди судяси 
А.Мухиддинов