Аёл судяларни кўпайтириш ва уларни қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий ва ижтимоий зарурати
Замонавий ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини шакиллантиришда суд ҳокимиятининг мустақиллиги ва самарадорлиги муҳим ўрин тутади. Суд тизимида гендер тенглигини таъминлаш эса адолатни қарор топтиришнинг муҳим шартларидан биридир. Хусусан, аёл судялар сонининг кўпайтирилиши ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласи бугунги кунда долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.
“10-март-халқаро аёл судялар куни” деб эълон қилиниши ҳамда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 2026-йил 27-феврал куни Суд тизимида илк бор Аёл судялар ассотсиатсияси ташкил этилганлиги муносабати билан Судялар олий кенгаши томонидан “Одил судловни амалга оширишда аёл судялар ўрни” мавзусидаги халқаро конференциянинг ўтқазилиши ва бугунгиликда 246 нафар аёл судяларнинг мавжудлиги аёл судяларни кўпайтириш ва уларни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатида асосий ўринларда туришини кўрсатади.
Аёллар жамиятининг муҳим ижтимоий қатламини ташкил этган ҳолда, уларнинг суд тизимидаги иштироки адолатли ва қарорлар қабул қилинишига хизмат қилади. Шу боис, ушбу мақолада аёл судяларни кўпайтириш зарурати, мавжуд муаммолар ва уларни қўллаб-қувватлаш механизмлари таҳлил қилинади.
Аёл судяларни кўпайтириш ва уларни қўллаб-қувватлаш-бу нафақат гендер тенглик масаласи, балки адолатли судловни таъминлашнинг муҳим омилидир. Усбу йўналишда ҳуқуқий, институтсионал ва ижтимоий чораларни комплекс равишда амалга ошириш зарур.
Сурхандарё вилоят маъмурий суди
Суд катта ёрдамчиси
М.Исмоилова






