Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер майдонларини ажратиш тартиби

Ер участкалари рўйхатини шакллантириш ва ер участкаларини ауксионга қўйиш учун зарур материалларни тайёрлашда қуйидаги ишлар амалга оширилади:
-туман миқёсидаги ҳокимликлар БРЛга мувофиқ ҳар бир ер участкасига кадастр йиғмажилдини расмийлаштириш учун ер участкаларининг шартли чегараларини ҳамда фойдаланиш мумкин бўлган фаолият турларини кўрсатган ҳолда буюртмани шакллантиради ва уни электрон ҳужжат алмашинуви йўли билан Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиалига юборади.
-Ер участкаларининг шартли чегаралари туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими ҳамда филиал билан биргаликда белгиланади.
-филиал туман (шаҳар) ҳокимлигидан буюртмани олгандан кейин ўн беш иш кунида:
-кўчмас мулк обйектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рейестри маълумотлари асосида буюртмада белгиланган ер участкасининг бўш ёки бўш эмаслигини аниқлайди;
-бўш ер участкалари бўйича кадастр йиғмажилдини тайёрлайди ва туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.
Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси икки иш кунида:
-буюртмада кўрсатилган ер участкаси маълумотларининг давлат рейестридаги маълумотларга мувофиқлигини текширади;
-ер участкасига нисбатан тақиқни текширади;
-ҳокимлик номига ер участкасига бўлган ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади ва ушбу ер участкаси тўғрисидаги маълумотларни «Йерелектрон» ААТга киритади:
Кадастр томонидан тизимга киритиладиган маълумотлар қуйисагилардан иборат:
рейестрдан кўчирма;
ер участкасининг WГС-84 (Wорлд Геодетиc Сйстем 1984) очиқ координаталар тизимида чегаралари;
ушбу ер участкасидан фойдаланиш мумкин бўлган фаолият турлари;
ер участкаси, жумладан, унинг майдони (гектарда), ер участкасининг ер фонди тоифаси ҳақида қисқача маълумот;
чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема;
ер участкасини камида икки томондан ўраб турган обйектларнинг рақамли фотосурати.
Ҳар бир ер участкасига ўзига хос рақам берилади.
Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси етти иш кунида:
-баҳоловчи ташкилотни аниқлайди
-баҳолаш ташкилоти томонидан тайёрланган ҳисобот асосида «ЙЕРЕЛЕКТРОН» ААТга ер участкасининг бошланғич қийматини киритади.
-мўлжалланган ер участкалари бозор қиймати тўғрисидаги маълумотлар «Йерелектрон» ААТга киритилгандан сўнг автоматик равишда ауксионга қўйилади.
-электрон ауксионда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Давлат ордерини расмийлаштириш ва ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш тартиби
-Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси ауксион натижалари ҳақидаги баённомани олган кундан бошлаб бир иш куни ичида мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини расмийлаштиради, уни ЭРИ билан тасдиқлайди ва ауксион ғолибининг шахсий кабинетига ҳамда «Йерелектрон» ААТ орқали Давлат кадастрлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига юборади.
-Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш давлат ордери келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида амалга оширилади.
-Давлат ордери асосида филиал туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими билан биргаликда уч иш куни давомида ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилайди.
-Ер участкаси чегараларини киритган ҳолда ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилаш далолатномасини тайёрлаш ишларини бажариш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида ҳақ ундирилади ва лотни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади.
-Ажратилган ер участкасида қурилишни бошлашга фақат ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг йўл қўйилади.


Сурхондарё вилоят маъмурий суди
судя катта ёрдамшиси Р.Тожимуродова