Кейинги йилларда мамлакатимизда суд тизимини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Жамиятимизда “Қонун – устувор, жазо муқаррар” деган муҳим принципни таъминлаш, суд, прокуратура, ички ишлар органлари ва адвокатура тизимини такомиллаштириш, уларни том маънода инсон ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоячисига айлантириш бўйича салмоқли ишлар қилиняпти.
Бугун мамлакатимизда “Янги Ўзбекистон – янги суд” тамойили асосида кенг кўламли суд-ҳуқуқ ислоҳотлари амалга оширилмоқда. 2023 йилнинг 25-декабр куни “Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунининг қабул қилиниши ҳам тизимдаги янгиланишларнинг мантиқий давоми бўлди.
Суд қарорларини қайта кўришда вилоят судлари ҳамда уларга тенглаштирилган судларнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш, фуқароларнинг шикоят қилиш ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтирилди.
Хусусан, суднинг қарори, ажрими устидан шикоят бериш масаласида янги институт – суд ишларини тафтиш тартибида кўриб чиқиш амалиёти жорий этилди.
Туманлараро, туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишларни вилоят ва унга тенглаштирилган судларда апеллятсия ёки кассатсия тартибида қайта кўриб чиқиш ваколати берилди. Бу тартиб амалга ошиши билан одил судловга эришишнинг имкониятлари янада кенгайиб, аҳолининг судма-суд овора бўлиб юришига барҳам берилди. Бунда биринчи инстанция судининг қарор ёки ажримидан норози тарафлар вилоят судига апеллятсия ёки кассатсия тартибида шикоят қилиб, уларнинг ҳам натижасидан қониқмаса, ушбу иш мазкур судларда тафтиш тартибида кўриб чиқилади. Суд қароридан яна норози бўлинган тақдирда вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида кўриб чиқилган ишлар Олий суднинг судлов ҳайъатларида қайта кўриб чиқилади. Энди юқори инстанция судларига янада катта масъулият юкланиб, ишни янгидан кўриш учун қуйи судларга юбориш тартибининг бекор қилинаётгани ҳам суд ҳужжатидан норози шахснинг юқори инстанцияга ишончини мустаҳкамлайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2024-йил 25-июндаги “Судлар томонидан маъмурий ишларни тафтиш тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғриси” даги №22-сонли қарори тафтиш инстанциясида иш юритишга оид амалиётда келиб чиқаётган саволлар ва ечим талаб қилаётган масалалар бўйича тушунтиришлар бериб ўтилган. Пленум қарорида тафтиш инстанциясига оид барча муаммолар ёритилиб берилган бўлиб, бу барча судларда амалиётни бир ҳиллаштиришда жуда катта аҳамият касб этади. Мазкур Пленум қарорини кенг ёритиш мақсадида, судялар ва суд ҳодимлари, прокуратура, адвокатура ва бошқа давлат органлари мутасадди ходимларига семинарлар ташкил қилинмоқда. Тафтиш инстанцияси ҳозирги давр талабидан келиб чиқган одил судлов тизимидаги керакли ва кенг кўламадаги ислоҳотларимиздан биридир.
Бугунги кунда маъмурий органлар ёки бошқа давлат ташкилотлари ходимлари ўртасидаги муносабатларда манфаатлар тўқнашувига олиб келувчи омилларни бартараф қилиш бўйича кўплаб чора-тадбирлар ўтқазилаётганлиги, бу муносабатларнинг кескин камайтириш юзасидан бажарилаётган сай ҳаракатлар сезиларли даражада ортиб бормоқда. Бунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинганлиги, унинг ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори ва унда кўзда тутилган чора-тадбирларни яқол мисол тариқасида кўришимиз мумкин.
Давлат органи ёки бошқа ташкилот ходими манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш чоғида махсус бўлинмага маслаҳат сўраб мурожаат этиш, эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияда кўрсатилиши керак бўлган маълумотлардан ташқари қўшимча маълумотларни электрон ёки ёзма шаклда тақдим этиш ҳуқуқига эга. Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими, ўз лавозим мажбуриятларини ёки хизмат ваколатларини виждонан бажариши ва уларнинг бажарилишига таъсир кўрсатадиган ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ўз шахсий манфаатлари билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатлардан ўзини тийиши, лавозим мажбуриятларини ёки хизмат ваколатларини бажариш чоғида манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорликка йўл қўймаслиги,мавжуд манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда, ўз иш юритувидаги ҳужжатлар бўйича қарор қабул қилингунига қадар ўзининг бевосита раҳбарини (ташкилот раҳбари — юқори турувчи раҳбарни) ёки махсус бўлинмани хабардор қилиши;
ўзининг бевосита бўйсунувидаги ходимларни ёки бошқа ходимларни бевосита ёки билвосита ўзининг шахсий манфаатларини кўзловчи ҳаракатларга (ҳаракатсизликка) мажбурламаслиги, ўзи меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органи ёки бошқа ташкилот назорати остидаги ташкилотдан ёки унинг таркибий бўлинмасидан ишга қабул қилиш тўғрисида таклифлар келиб тушганлиги ҳолати ҳақида бир иш куни ичида хабар бериши, бошқа ходимларга нисбатан ўзига маълум бўлган манфаатлар тўқнашуви ҳоллари тўғрисида хабар бериши, эҳтимолий манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш мақсадида махсус бўлинманинг сўровига кўра маълумотлар тақдим этиши шарт.
Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимига алоқадор шахслар мазкур ходим меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органи ёки бошқа ташкилот билан муносабатларга киришганда:
манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш учун махсус бўлинмадан бепул маслаҳат олиш;
давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ёки қарорлари устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимига алоқадор шахслар мазкур ходим меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органи ёки бошқа ташкилот билан муносабатларга киришганда,шахсий манфаатларини кўзлаб манфаатла тўқнашувига йўл қўймаслиги, эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияни электрон ёки ёзма шаклда тўлдириши, унга била туриб ёлғон ва нотўғри маълумотларни киритмаслиги шарт.
давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими — давлат органларида ёки бошқа ташкилотларда меҳнат шартномаси (контракт) асосида ёхуд сайлаб қўйиладиган ёки тайинланадиган лавозимларда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган бошқарув ходими;
манфаатлар тўқнашуви — шахснинг шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлиги унинг ўз лавозим ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган (мавжуд манфаатлар тўқнашуви) ёки юзага келиши мумкин бўлган (еҳтимолий манфаатлар тўқнашуви) вазият;
манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича махсус бўлинма(бундан буён матнда махсус бўлинма деб юритилади) — давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг коррупсияга қарши ички назорат бўлинмалари (ва) ёки кадрлар бўлинмалари;
шахсий манфаатдорлик — давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ёхуд у билан алоқадор шахслар ушбу ходим томонидан бевосита ёки билвосита қарор қабул қилиниши ёки ходимнинг ушбу жараёнда бошқача тарзда иштирок этиши натижасида олиши мумкин бўлган ҳар қандай наф ёки афзаллик;
Қуйидаги шахслар давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимига алоқадор шахслар деб эътироф этилади. давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг яқин қариндошлари, давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ва (ёки) унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахснинг устав фонди (устав капитали) акцияларига ёки улушларига эгалик қилса, ўша юридик шахс, давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ёхуд унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахсда бошқарув органининг раҳбари ёки аъзоси бўлса, ўша юридик шахс.
Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимига алоқадор шахслар хисобланади.
Манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат бўлиб,
1)қонунийлик;
2)фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ва давлатнинг қонуний манфаатлари устуворлиги;
3)очиқлик ва шаффофлик;
4)холислик, коррупсияга нисбатан муросасизлик;
Манфаатлар тўқнашуви ҳолларини тартибга солиш учун уларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги чоралардан бири кўрилиши керак, ўзига нисбатан манфаатлар тўқнашуви юзага келган раҳбарнинг бевосита бўйсунувидаги давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимини манфаатлар тўқнашуви юзага келмайдиган бошқа раҳбарнинг бўйсунувига ўтказиш, давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимини манфаатлар тўқнашуви юзага келиши мумкин бўлган коллегиал орган таркибидан ихтиёрий равишда ўзини ўзи рад этиши орқали ёки мажбуран четлаштириш, давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг лавозим мажбуриятлари ёки хизмат ваколатлари доирасини қайта кўриб чиқиш давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлган ахборотидан ва ҳужжатларидан фойдаланишига чекловлар белгилаш, давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг якка тартибда қарорлар қабул қилишга доир ваколатларини қонунчиликка мувофиқ амалга ошириши устидан коллегиал назоратни таъминлаш, давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимига ўзидаги шахсий манфаатдорликни қонунчиликка мувофиқ бартараф этиши тўғрисида таклифлар тақдим этиш, ходим томонидан ўзи меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг манфаатларига зид бўлган шахсий манфаатдорлигидан воз кечиши, давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг шахсий манфаатдорлигини бартараф этиш чораларини кўриш мумкин бўлмаган тақдирда, ходимнинг розилиги асосида уни аввалги лавозимига тенг бошқа лавозимга ўтказиш ёки меҳнат шартномасини (контрактни) умумий асосларда бекор қилиш.
Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича чоралар давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг розилиги билан кўрилиши керак.
Давлат органлари ёки бошқа ташкилотлар томонидан манфаатлар тўқнашувини тартибга солишга доир чораларни кўриш чоғида бирор-бир шахсларга, гуруҳларга ёки ташкилотларга афзаллик, устунлик беришга ёхуд давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг ходимларини, шунингдек фуқароларни камситишга йўл қўйилмайди.
Давлат органлари ёки бошқа ташкилотлар ўз ходими билан ўзаро келишувга кўра, манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш юзасидан қонунчиликда тақиқланмаган бошқа чораларни ҳам кўриши мумкин.
Манфаатлар тўқнашувига олиб келувчи барча омиллар албатта давлат ва жамиятнинг барқарор ривожланишига ҳамда унинг қонуний, адолатли ва шафоф бўлган тизимига путур етказиши мумкин. Бунинг олдини олиш мақсадида барча давлат органлари мансабдор шахслари ва ходимлари ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол қилмаган ҳолда ишлаш принципини қўллашса, давлат ва жамият ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшган бўлишади.
Ҳар бир давлат органи мансабдор шахслари давлат ва жамият олдидаги ўз хизмат вазифасини виждонан, очиқ ва шаффоф тарзда амалга оширса, манфаатлар тўқнашуви юзага келишининг олдини олган ва жамиятнинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшган ҳисобланади.
Ma’muriy sudlarda, umuman olganda barcha sudlarda sud majlisi bayonnomasini yuritish muhim hisoblanadi. Boisi, bayonnomada sud majlisidagi holatlar boricha aks ettiriladi. Sud majlisi bayonnomasi sud majlisi chog‘ida, shuningdek sud majlisi zalidan tashqarida bajarilgan barcha protsessual harakatlarni aks eetiruvchi muhim hujjat hisoblanadi. Qabul qilinadigan sud hujjatining xolis, asosli va qonuniyligi bayonnomada yoritilgan holatlarga ko‘ra aniqlanadi. Chunki sudlarda ishlarning ko‘rilishida protsessual harakatlarning to‘g‘ri yuritilganligi, protsessual qonunchilikka amal qilinganligi aynan sud majlisi bayonnomasida ko‘rsatib o‘tiladi.
Sud muhokamasi vaqtida sud majlisi kotibi O‘zbekiston Respublikasi Ma’muriy sud ishlarini yuritish to‘g‘risidagi kodeksining 175-176-moddalarida nazarda tutilgan qoidalar asosida bayonnoma yuritadi.
O‘zbekiston Respublikasi Ma’muriy sud ishlarini yuritish to‘g‘risidagi kodeksining 175-moddasiga ko‘ra sud majlisining kotibi tomonidan sud majlisining bayonnomasida ishni ko‘rishning yoki alohida protsessual harakatlarni amalga oshirishning barcha muhim jihatlari quyidagicha yoritib berilishi lozim:
1) sud majlisi o‘tkazilgan yil, oy, sana va joy;
2) ishni ko‘rayotgan sudning nomi, sud tarkibi va sud majlisining kotibi;
3) ishning nomi va raqami;
4) ishda ishtirok etuvchi shaxslar va sud protsessining boshqa ishtirokchilari kelganligi to‘g‘risidagi ma’lumotlar;
5) ishda ishtirok etuvchi shaxslarga va sud protsessining boshqa ishtirokchilariga sud tomonidan ularning protsessual huquq va majburiyatlari tushuntirilganligi to‘g‘risidagi ma’lumotlar;
6) sud tomonidan alohida xonaga (maslahatxonaga) kirmasdan joyida chiqarilgan ajrimlar;
7) ishda ishtirok etuvchi shaxslarning og‘zaki arzlari va iltimosnomalari;
8) ishni ko‘rish chog‘ida sudga taqdim etilgan barcha yozma va ashyoviy dalillar, ekspertlarning yozma xulosalari haqidagi ma’lumotlar;
9) ishda ishtirok etuvchi shaxslarning tushuntirishlari, guvohlarning ko‘rsatuvlari, ekspertlarning o‘z xulosalarini og‘zaki tushuntirishlari, mutaxassislarning maslahatlari (tushuntirishlari), ashyoviy va yozma dalillarning ko‘zdan kechirilganligi, olib qo‘yilganligi, sxemalar tuzilganligi, video va fototasvirga olinganligi haqidagi ma’lumotlar;
10) alohida protsessual harakatlarni amalga oshirish chog‘ida olingan ma’lumotlar;
11) sud muzokaralarining mazmuni va prokurorning fikri;
12) sudning hal qiluv qarori, ajrimi yoki qarori o‘qib eshittirilganligi haqidagi ma’lumotlar.
Sud majlisi bayonnomasida boshqa ma’lumotlar ham ko‘rsatilishi mumkin.
Sud majlisi audio- yoki videoyozuvga olingan taqdirda, sud majlisi bayonnomasida faqat sud majlisi o‘tkazilgan yil, oy, sana va joy; ishni ko‘rayotgan sudning nomi, sud tarkibi va sud majlisining kotibi; ishning nomi va raqami; ishda ishtirok etuvchi shaxslar va sud protsessining boshqa ishtirokchilari kelganligi to‘g‘risidagi ma’lumotlar; sud tomonidan alohida xonaga (maslahatxonaga) kirmasdan joyida chiqarilgan ajrimlar; ishda ishtirok etuvchi shaxslarning og‘zaki arzlari va iltimosnomalari; ishni ko‘rish chog‘ida sudga taqdim etilgan barcha yozma va ashyoviy dalillar, ekspertlarning yozma xulosalari haqidagi ma’lumotlar; sud muzokaralarining mazmuni va prokurorning fikri yuzasidan yozuv kiritiladi, ishda ishtirok etuvchi shaxslar bergan tushuntirishlarning boshlangan va tugagan vaqti, guvohlarning ko‘rsatuvlari, ekspertlarning o‘z xulosalari yuzasidan bergan og‘zaki tushuntirishlari, muzokaralar va prokurorning fikri aks ettiriladi, shuningdek sud majlisini yozib olishning texnik vositalaridan foydalanilganligi to‘g‘risida belgi qo‘yiladi. Elektron yoxud boshqa audio- yoki videoyozuvlar jamlangan vositalar sud majlisi bayonnomasiga qo‘shib qo‘yiladi.
Sud majlisi videokonferensaloqa rejimida o‘tkazilgan taqdirda, sud majlisi bayonnomasida ushbu moddaning ikkinchi qismida nazarda tutilganlardan tashqari quyidagi ma’lumotlar ham ko‘rsatilishi kerak:
sud majlisi videokonferensaloqa rejimida o‘tkazilganligi to‘g‘risidagi;
sud majlisini videokonferensaloqa rejimida o‘tkazishga ko‘maklashgan sudning nomi haqidagi;
sud majlisini videokonferensaloqa rejimida o‘tkazishga ko‘maklashayotgan sudga kelgan ishda ishtirok etuvchi shaxslar va sud protsessining boshqa ishtirokchilari to‘g‘risidagi;
sud majlisini videokonferensaloqa rejimida o‘tkazishga ko‘maklashayotgan sudning hamda ishni ko‘rayotgan sudning axborot-kommunikatsiya texnologiyalari xodimlari haqidagi.
O‘zbekiston Respublikasi Ma’muriy sud ishlarini yuritish to‘g‘risidagi kodeksining 176-moddasiga ko‘ra, sud majlisi bayonnomasi yuritishda quyidagilarga amal qilinishi lozim:
-bayonnoma sud majlisi kotibi tomonidan sud majlisining o‘zida yoki alohida protsessual harakat bajarilganida sud majlisi zalidan tashqarida yuritiladi;
-bayonnoma sud majlisi tugaganidan yoki alohida protsessual harakat amalga oshirilganidan so‘ng uch kundan kechiktirmasdan raislik qiluvchi va sud majlisi kotibi tomonidan imzolanishi kerak.
Sud majlisining bayonnomasida bo‘yab, o‘chirib qayta yozishlarga, sud majlisining sanasini, taraflarning ismi sharifini, otasining ismini, ko‘rsatmalarni, barcha-barcha so‘zlarni qisqartirib yozishlarga yo‘l qo‘yilmaydi.
Taraflar (da’vogar, javobgar, manfaatdor shaxslar ularning vakillari, vasiylari) ning, guvohlarning, mutaxassis, ekspert va boshqalarning shaxsiga oid ma’lumotlar aniq va to‘liq aks ettirilishi lozim.
Sud majlisining bayonnomasida sud majlisi jarayonlari va sud majlisidan tashqarida amalga oshirilgan protsessual harakatlar yuzasidan raislik etuvchining buyruqlari, farmoyishlari doimo 3-shaxs tilida yoziladi.
Sud yoki sudlov hay’atining ish bo‘yicha joyiga chiqilib, mutaxassis ishtirokidagi ko‘zdan kechirish jarayoni sud majlisining bayonnomasida aniq yoritilishi lozim.
Ishda ishtirok etuvchi shaxslar sud majlisi bayonnomasi bilan tanishish va unga fikr-mulohaza yoxud e’tiroz bildirishlari mumkinligi haqida alohida to‘xtalib o‘tish lozim. Bu haqda O‘zbekiston Respublikasi Ma’muriy sud ishlarini yuritish to‘g‘risidagi kodeksining 177-moddasida belgilab berilgan.
Sud protsessi ishtirokchilari sud majlisining bayonnomasi bilan tanishib chiqishga haqli va u imzolangan kundan e’tiboran besh kun ichida bayonnoma yuzasidan bayonnomada yo‘l qo‘yilgan xatoliklarni yoki undagi ma’lumotlarning to‘liq emasligini ko‘rsatgan holda yozma fikr-mulohazalar berishi mumkin.
Sud majlisining bayonnomasi yuzasidan yozma fikr-mulohazalar ular berilgan kundan keyin besh kun ichida sud protsessi ishtirokchilarini chaqirmasdan ko‘rib chiqilishi kerak.
Sud majlisining bayonnomasi yuzasidan berilgan yozma fikr-mulohazalarni raislik qiluvchi ko‘rib chiqadi va ushbu fikr-mulohazalarga qo‘shilsa, ularni qabul qiladi, qo‘shilmagan taqdirda esa ularni rad etadi.
Sud majlisining bayonnomasi yuzasidan yozma fikr-mulohazalar qabul qilinganligi haqida yoki rad etilganligi to‘g‘risida ajrim chiqariladi.
Sud majlisining bayonnomasi yuzasidan sudga besh kunlik muddatni o‘tkazib taqdim etilgan yozma fikr-mulohazalar sud tomonidan ko‘rib chiqilmaydi va ishga qo‘shib qo‘yiladi, bu haqda yozma fikr-mulohazalar bergan shaxsga ma’lum qilinadi.
Sud protsessi ishtirokchilari sud majlisining audio- yoki videoyozuvi bilan tanishish huquqiga ega.
Sud majlisining audio- yoki videoyozuvining ko‘chirma nusxalari sud protsessi ishtirokchilariga ishni ko‘rib chiqqan sudning ruxsati bilan beriladi.
Xulosa qilib aytganda, sud majlisini ochib beruvchi, uning protsessual qonunchilikka muvofiq o‘tganligi holatlarining barchasi sud majlisi bayonnomasida aks etadi. Sud majlisi bayonnomasida haqiqiy holatlar aks etganligi, birinchidan, inson huquqlarining qay darajada amalga oshganligini namoyon qilsa, ikkinchidan, fuqarolarning sudlarga bo‘lgan ishonchi oshishida o‘ziga xos ahamiyat kasb etadi.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 июндаги “Аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини узлуксиз ошириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-228-сон қарорига кўра, “Ўзбекистон — 2030” стратегиясига мувофиқ аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини узлуксиз ошириб бориш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Бош прокуратурасининг аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини узлуксиз оширишга қаратилган “Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси” электрон платформасини 2025 йил 1 январдан жорий этиш ҳақидаги таклифи маъқулланди. Мазкур қарорга мувофиқ. “Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси” электрон платформасида ўқув фаолиятини ташкил этиш ва юритиш Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси томонидан амалга оширилади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси “Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси” электрон платформасининг узлуксиз ишлашини, ўқув контенти ва материаллари билан мунтазам тўлдирилиши ва янгилаб борилишини таъминлайди, коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқув жараёнини ташкил этади, шу жумладан ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқади, ўқув курслари ҳақидаги маълумотларни “Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси” электрон платформасида жойлаштиради, тингловчиларнинг билимларни ўзлаштириши натижалари бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантиради, ўқув курсларини тамомлаган шахсларнинг реестрини юритади, ўқув жараёнига давлат органлари ва ташкилотларининг, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг малакали мутахассисларини, шу жумладан хорижий экспертларни жалб қилади. “Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси” электрон платформасида ўқитиш қуйидаги контингент учун коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқув дастурлари асосида олиб борилади: аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари вакиллари; таълим ташкилотлари тарбияланувчилари, ўқувчилари ва талабалари; давлат органлари ва ташкилотларининг давлат хизматчилари давлат иштирокидаги корхоналарнинг ходимлари. “Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси” электрон платформасида ўқитиш коррупцияга қарши курашиш соҳасида базавий ҳамда махсус ўқув курслари бўйича йўлга қўйилади. Бунда базавий ўқув курсларида ўқитиш барча фойдаланувчилар учун бепул ва махсус ўқув курсларида малака ошириш тўлов-шартнома асосида амалга оширилади; Давлат хизматчиларига “Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси” электрон платформасининг махсус ўқув курсларида коррупцияга қарши курашиш соҳасида малакасини ошириш мажбурий ҳисобланади. Бунда давлат хизматчиси ишга қабул қилинганидан сўнг уч ой ичида ўқув курсидан ўтади, давлат хизматчилари малакасини оширишнинг даврийлиги ҳар уч йилда камида бир мартани ташкил этади, коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ва коррупциявий хавф-хатарлар юқори бўлган давлат хизмати лавозимларида фаолият кўрсатувчи ходимлар учун махсус курслар чуқурлаштирилган ўқув дастурлари асосида олиб борилади. Махсус ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси томонидан тасдиқланадиган намунадаги сертификат берилади. Ушбу қарор бўйича Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига 2025 йил 1 январга қадар “Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси” электрон платформаси ва унинг мобиль иловасини ишга тушириши белгиланди.
Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг қонуни қабул қилинди. Мазкур қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 15 августда қабул қилиниб, Сенат томонидан 2023 йил 27 октябрда маъқулланиб, 2024 йил 1 январдан амалга киритилди. Ушбу қонун қабул қилиниши муносабати билан Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси, Жиноят, Жиноят процессуал, Иқтисодий, Фуқаролик ва Фуқаролик процессуал кодекси ва бошқа кодексларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси қуйидаги мазмундаги 28-боб билан тўлдирилиб, суд ҳужжатларини тафтиш тартибида қайта кўриш бўйича иш юритиш деб номланди. МСИЮтКнинг 249-модда, Тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқи хақида тушунтириш берилган. Туманлараро маъмурий судларнинг, ҳудудий ҳарбий судларнинг қонуний кучга кирган, апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича ҳал қилув қарори, ажрими, қарори, шунингдек апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарори, ажрими устидан Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига тегишли шахслар томонидан тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин: ТАФТИШ -бу янги юридик термин,, илгари Ишни тафтиш тартибида кўрилмаган. Янги инстанция жорий қилинди. Тафтиш инстанциясини ўрта бўғин судларида яъни вилоят судларида ташкил қилишдан мақсад, бу фуқароларимизни ортиқча сарсонгарчилигини олдини олиш, суддаги низоли масала имкон қадар хар бир вилоятни ўзида қонуний ечимини топиб, қонуний, асосли қарорлар қабул қилиш. Кейинги йилларда «Янги Ўзбекистон — янги суд» принципи доирасида аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтиришга, инсоннинг қадр-қиммати устуворлигини таъминлашга қаратилган муҳим ислоҳотлар амалга оширилди. Биринчи босқич суди суд мажлисида ишни мазмунан кўрганидан сўнг, тарафларни музокара сўзларини эшитиб, суд маслахат уйига кириб, хал қилув қарорини қабул қилганидан сўнг, маслахат уйидан чиқиб, хал қилув қарорини эълон қилиб, қарорни устидан қарордан норози тарафлар бир ой муддат ичида вилоят маъмурий суди судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиши прокурор протест келтириши мумкинлиги ҳақида раислик эувчи тушунтириш беради. Шундан сўнг, иш апелляция тартибида расмийлаштирилиб, 5 кунлик муддат ичида иш суд муҳокамасига тайинланиб ажрим билан тарафларга Гибрит почта орқали ажрим юборилади. Иш апелляция тартибида кўрилганидан сўнг, апелляция қарорида қарордан норози томонлар, бир йил давомида Тафтиш тартибида суд қарори устидан қарор қабул қилган суд орқали вилоят маъмурий судига тафтиш тартибида шикоят қилиши тушунтирилади, Шу билан бирга бугунги кунда суд қарорларини қайта кўриш институтининг таҳлили мазкур институтни такомиллаштириш орқали амалдаги тартибни қайта кўриб чиқиш зарурлигини кўрсатмоқда. ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар; Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, бундан тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар мустасно; Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларнинг ўринбосарлари. Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишлар бўйича суд ҳужжатлари, ушбу судлар тафтиш инстанциясининг суд ҳужжатлари ва ушбу судлар томонидан биринчи инстанция бўйича қабул қилинган, апелляция ёки кассация тартибида кўрилган суд ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан биринчи инстанция бўйича қабул қилинган, апелляция ёки кассация тартибида кўрилган суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига қуйидаги шахслар томонидан тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин: ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган шахслар томонидан; Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари томонидан. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишлар бўйича суд ҳужжатлари, шунингдек тафтиш тартибида қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан қуйидаги шахслар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатига тафтиш тартибида протест келтириши мумкин: Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси — ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган шахсларнинг мурожаатига асосан; Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори — прокурор иштирокида кўрилган иш бўйича, шунингдек бошқа ишлар бўйича ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган шахсларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда. Тафтиш тартибидаги шикоят (протест): ушбу Кодекс 249-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган суд ҳужжатлари устидан берилганда — Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан; ушбу Кодекс 249-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган суд ҳужжатлари устидан берилганда — Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг, Бош прокурорининг ушбу Кодекс 249-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган суд ҳужжатлари устидан киритилган протести Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати томонидан кўрилади. Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) ишни тафтиш тартибида кўрадиган Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди номига йўлланади, лекин ҳал қилув қарорини қабул қилган судга берилади. Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд шикоят (протест) келиб тушган кундан эътиборан беш кунлик муддатда уни ишни тафтиш тартибида кўрадиган судга иш билан бирга юбориши шарт. Мазкур Кодекс 249-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган суд ҳужжатлари устидан тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий судига берилади. 252-моддасида тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш муддати белгиланган бўлиб, унга кўра, тафтиш тартибидаги шикоят (протест) биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида берилади. Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш муддати кассация инстанцияси суди томонидан қарор қабул қилингунига қадар ўтган тақдирда, тафтиш тартибидаги шикоят (протест) кассация инстанцияси суди қарор қабул қилган кундан эътиборан уч ой ичида берилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш муддати ишни тафтиш тартибида кўриш якунлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди қарор қабул қилгунига қадар ўтган бўлса, шикоят (протест) ушбу судлар томонидан ишни тафтиш тартибида кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ичида берилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг, Бош прокурорининг протести ушбу Кодекс 249-моддаси биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган шахсларнинг мурожаати келиб тушган кундан эътиборан уч ой ичида, лекин ишни тафтиш тартибида кўриш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай келтирилиши мумкин. Тафтиш тартибида шикоят (протест) беришнинг ўтказиб юборилган муддати шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича, агар илтимоснома тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш муддати ўтган кундан эътиборан уч ой ичида берилган ва шикоят (протест) бериш муддатининг ўтказиб юборилиши сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин. Ушбу модданинг бешинчи қисмида кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган тафтиш тартибидаги шикоят (протест) кўриб чиқилмайди. Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) бераётган шахс ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга тафтиш тартибидаги шикоятнинг (протестнинг) ва унга илова қилинган, ушбу шахсларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини юбориши ёки тилхат олиб шахсан топшириши керак.
Ўзбекистон Республикаси Президенти 2024 йил 10 июнда “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Барчага маълумки, суд ҳокимиятининг асосий вазифаси- фуқароларнинг қонунчиликда кафолатланган ҳуқуқлари ва эркинликларини, давлат ва жамоат манфаатларини, тадбикорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат. Суднинг фаолияти қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таҳминлашга қаратилган. Мамлакатимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янги босқичга кўтариш ва мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясининг кафолатларини кучайтириш орқали аҳолининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимига бўлган ишончини ошириш давлатимизнинг асосий мақсадларидан биридир. Суд-тергов амалиётида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш бўйича самарали механизмлар тўлиқ ишга солинмаганлиги, жиноят содир этганликда айбланаётган шахснинг эркинлик ва шахсий дахлсизликка оид конституциявий ҳуқуқларини суд орқали таъминлаш чораларини кучайтириш заруратини келтириб чиқарди. Қабул қилинган Президент Фармонига асосан ишни судга қадар юритиш босқичида Тергов судьяси лавозими жорий этилиши белгиланди. 2025 йил 1 январдан бошлаб жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими жорий этилади. Тергов судьясига жиноят материалларини, санкциялар ва мажбурлов чораларини қўллаш масаласини кўриб чиқиш ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатлари берилади. Шунингдек, тергов судьяси: қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш, паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш, мурдани эксгумация қилиш, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш, тинтув ўтказиш, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш, мол-мулкни хатлаш каби санкцияларни бериши мумкин. Тергов судьяси айбланувчини лавозимидан четлаштириш, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш, айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш, ушлаб туриш муддатини қирқ саккиз соатга қадар узайтириш, гувоҳ ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаш каби мажбурлов чораларини қўллаши мумкин бўлади. Жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида тергов судьяси томонидан процессуал қарорларга берилган санкциялар фақатгина апелляция инстанциясида Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан якка тартибда қайта кўриб чиқилиши тартибини белгиланади. Президентнинг ушбу фармони суд тизими тузилмасини ислоҳ қилишга, қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга, фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини суд йўли билан самарали ҳимоя қилишга хизмат қилади.
Термиз юридик техникумининг талабаларини ҳуқуқий маданиятини юксалтириш,улар онгида адолат ва қонун устуворлиги ғояларини сингдириш борасида Сурхондарё вилоят маъмурий суди судьялари Н.Бобомуратова, О.Эронқулов, Х.Хакимов, С.Холматовлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда сўзга чиққан судья Н.Бобомуратова юридик техникумининг 2-босқич талабаларига Маъмурий судда қайси тоифадаги ишлар кўрилиши, мурожаат қилиш тартиби, Аризанинг (шикоятнинг) шакли ва мазмуни, аризага (шикоятга) илова қилинадиган ҳужжатлар, аризани (шикоятни) иш юритишга қабул қилишни, қабул қилишни рад этиш, қайтариш ёки судга таалуқлилига кўра бошқа судга ўтказиш ҳақидаги масалаларни қай тартибда ҳал қилиниши тўғрисида кенг муҳокама қилинди.
Сурхондарё вилоят умумюрисдикция суди раиси, Сурхондарё вилоят маъмурий суди раиси, Сурхондарё вилоят телерадиокомпанияси директори томонидан ОАВларга чиқишлари тўғрисида тасдиқланган режага асосан судьялар томонидан 2024 йилнинг 1-ярмида суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, суд органларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, халқ билан очиқ мулоқот ўтказиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш белгиланган, шунингдек 2022 йил 27-январь куни № РС-01-22 сонли Олий суднинг раёсат қарори билан алоҳида режа асосида “Фуқаролар ва тадбиркорлар маъмурий суд ҳимоясида” рукни остида тарғибот ишлари амалга оширилиб келинмоқда. Бундан ташқари ҳафтанинг ҳар жума куни “Тадбиркорлар куни” деб белгиланиб сайёр қабуллар ташкил этиб бориш белгиланган.
Юқоридаги қарор ижросини таъминлаш мақсадида, 2024 йил 30 апрель куни Термиз шаҳар Юридик техникум директори Б.Ғаффоров ҳамда ушбу техникум талабалари иштирокида Сурхондарё вилоят маъмурий суди судьялари Эронқулов Отабек Мамаюсуфович, Хакимов Ханжар Зиядиллаевич, Бобомуратова Нилуфар Сайпитдиновна, Холматов Суннат Бегматовичларнинг иштирокида давра суҳбати ўтказилиб, вилоят маъмурий суди судьяси Эронқулов Отабек Мамаюсуфович ўз маърузасида мамлакатимизда айни вақтда давлат органлари ҳамда жисмоний ва юридик шахслар ўртасидаги оммавий ҳуқуқий муносабатларда маъмурий судлар томонидан фуқаролар ва юридик шахсларнинг, хусусан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари самарали ҳимоя этилиб келинаётганлигини айтиб ўтди.
Президентимиз таъкидлаганларидек, келгусида маъмурий судлар фаолиятини халқаро андозалар асосида такомиллаштириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга ошириш, суд хусусий мулк ҳимоясида туриб, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини тиклаш орқали ижро идораларини қонун доирасида ишлашга мажбур қиладиган тизимни яратиш зарур, бу эса жамият тараққиётига, биринчи навбатда, унинг иқтисодий равнақига хизмат қилади.
Биз мамлакатимиз ривожини, аҳоли фаровонлигини таъминлашда ҳал қилувчи ўрин эгаллайдиган тадбиркор ва мулкдорлар ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилишимиз лозим. Бу борада қонун бузилишини мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган фавқулодда ҳолат деб баҳолаш зарур.
Шу муносабат билан хусусий мулк устуворлиги қонунларимизда асосий тамойил сифатида белгиланди. Давлат идораси маълумотига ишониб мол-мулк сотиб олган шахснинг ҳуқуқи бузилмаслиги таъминланади», — деган эди давлатимиз раҳбари. Шунингдек, Юридик техникум талабаларини қизиқтирган саволларига жавоб берилиб, юқоридаги мавзуларда бағишланган давра суҳбати Сурхондарё вилоят телерадиокомпанияси орқали эфирга узатилди.
Сурхондарё вилоят умумюрисдикция суди раиси, Сурхондарё вилоят маъмурий суди раиси, Сурхондарё вилоят телерадиокомпанияси директори томонидан ОАВларга чиқишлари тўғрисида тасдиқланган режага асосан судьялар томонидан 2024 йилнинг 1-ярмида суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, суд органларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, халқ билан очиқ мулоқот ўтказиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш белгиланган бўлиб, Ўзбекистон судьялари Ассоциацияси раиси У.Мингбоевнинг 2024 йил 3 апрелдаги №03-16/24-сонли хатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 мартдаги қарорига асосан ҳар йили икки марта Вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари узоқ йиллик тажрибага эга бўлган, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатган кекса авлод фахрийлари билан “Кекса авлод учрашувлари-Маслаҳат учрашувлари” ўтказилиб, шу соҳанинг сўнгги йиллардаги фаолиятидаги юз берган ижобий натижалар, мавжуд камчиликлар ва келгуси истиқболли режалари хақида муҳокамалар ташкил қилиб бориш белгиланган. Юқоридаги қарор ижросини таъминлаш мақсадида, 2024 йил 30 апрель кунида Термиз шаҳар Юридик техникум директори Б.Ғаффоров ҳамда ушбу техникум талабаларини иштирокида, шунингдек, суд тизимида узоқ йиллар фаолият кўрсатган раҳбарий лавозимларда ишлаган суд фахрийлари Янгибоев Норқувват, Пардаева Эркиной, Туранов Холназар ҳамда Сурхондарё вилоят маъмурий суди судьялари Холматов Суннат Бегматович, Эронқулов Отабек Мамаюсуфович, Хакимов Ханжар Зиядиллаевич, Бобомуратова Нилуфар Сайпитдиновналарнинг иштирокида давра суҳбати ўтказилиб, вилоят маъмурий суди судьяси Холматов Суннат Бегматович, “Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонуннинг мазмун-моҳияти хусусида маъруза қилиб, кекса авлод фахрийларини илгари даврдаги суд тизимидаги шароит билан ҳозирги даврдаги суд тизимидаги шароитни солиштириб, ҳозирда судлар замонавий бинолар, асбоб-анжомлар, охирги русумдаги компьютер техника асбоблари, ВКС алоқа воситалари, нормал ишлаш учун барча шарт-шароитлар яратилганлиги ҳақида фикр билдириб, бу борада кекса авлод вакиллари суд фахрийлари Н.Янгибоевга, Э.Пардаевага, Х.Турановларга сўз берилиб, уларнинг юқоридаги мавзуда фикр-мулоҳазалари эшитилди. Шунингдек, Юридик техникум талабаларини қизиқтирган саволларига жавоб берилиб, юқоридаги мавзуларда бағишланган давра суҳбати Сурхондарё вилоят телерадиокомпанияси орқали эфирга узатилди.
Бугунги ривожланиб бораётган даврда ҳар бир соҳада рақамли технологиянинг ўрни муҳимдир. Бозор иқтисодиётида олди-сотди жараёнларининг электрон тизимга ўтиши шаффофликни ҳамда ҳар қандай корупция ҳолатларини олдини олишга ёрдам беради. Янги Ўзбекистонда электрон ҳукуматни ривожлантириш, ҳар бир тармоқда босқичма босқич рақамли технолгияни жорий қилиш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунга келиб асосий эътибор электрон онлайн-аукцион савдо соҳасини ривожлантириш ҳамда шу соҳага доир қонунчиликни либераллаштириш устида катта ишлар олиб борилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 23.05.2024 йилдан кучга кирадиган Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага берилиши муносабати билан вазирлар маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида қарорнинг электрон онлайн-аукцион савдони ўтказиш учун материал тайёрлаш босқичи ва тартиби тўғрисидаги қисми ҳақида маълумот бериб ўтаман. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ер участкалари тўғрисида қуйидаги маълумотларни ижрочига «E-ijara» АТ электрон ахборот алмашинув орқали давлат рўйхатидан ўтказилган куннинг ўзида юборади: ер участкаси кадастр рақами, ер тури ва географик жойлашуви, майдони (гектарда); ер участкасини электрон харитада кўрсатиш учун ер участкасининг кадастр харитаси (координатали нуқталари, чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема); мавжуд давлат кадастрлари объектлари (газ, алоқа ва энергетика объектлари, автомобиль ва темир йўллар, табиий ва техноген хавфи юқори бўлган тегралар, транспорт қувурлари, гидротехник иншоотлар, муҳофаза қилинадиган объект ва ҳудудлар ҳамда бошқалар) мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар (изоҳ кўринишида). Бунда давлат кадастрини юритувчи вазирлик ва идоралар давлат кадастрлари ягона тизимида маълумотларнинг тўлиқлигига жавобгар ҳисобланади. Ижрочи уч иш куни ичида «E-ijara» АТ орқали юклаб олинган ер участкасини жойига чиққан ҳолда ўрганади ва ер участкасининг ҳақиқий ҳолати (лойиҳалаштирилаётган ер участкасининг ҳолати, ҳудуднинг ихтисослиги, сув билан таъминланганлик даражаси ҳамда ирригация ва мелиорация тизимининг ҳолати, балл-бонитети, шўрланиш даражаси тўғрисидаги маълумотлар)дан келиб чиқиб, ер участкасининг ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда ер участкасининг ихтисослашувини ва деҳқон хўжалиги учун ёки юридик шахслар учун ажратилишини белгилаб бериш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги уч иш куни муддатда ер участкасининг ихтисослашувини ва деҳқон хўжалиги учун ёки юридик шахслар учун ажратилишини ижрочига маълум қилади. Ҳар бир ер тузиш лойиҳасига «E-ijara» АТда автоматик тарзда ўзига хос рақам берилади. Бунда ҳар бир лот битта ер участкасидан иборат бўлади. Битта яхлит контурдаги бир нечта лотлар учун умумлашган ягона ер тузиш лойиҳаси ишлаб чиқилиши мумкин. Бунда ижрочи томонидан ҳар бир лотнинг буюртмасига ер участкасини идентификация қилиш имконини берувчи маълумотлар киритилади. Ижрочи ҳар бир ер тузиш лойиҳасини Кадастр агентлигидан олинган дастлабки форматларда келишиш учун ваколатли ташкилотларга қуйидаги маълумотлардан ташкил топган ер тузиш лойиҳасини тасдиқлаш учун 3 иш куни ичида ижарага берувчига «E-ijara» АТ орқали юборади: а) ер участкасининг майдони (гектарда) ва тоифаси ҳамда ер турлари контурлар кесимида жадвал шаклидаги маълумот; б) инфратузилма объектлари мавжудлиги тўғрисида маълумот; в) ер участкасининг қишлоқ хўжалиги электрон харитасидан кўчирмаси, ер тузиш лойиҳасининг чегаралари ва манзили; г) чегарадош ер участкалари фойдаланувчилари ҳақида маълумотлар. д) ер майдонидаги тупроқнинг амалдаги балл бонитировкаси аниқланган сана ва кўрсаткичи. Электрон онлайн-аукцион савдога қўйилаётган ер участкасида давлат кадастрлари объектлари (газ, алоқа ва энергетика объектлари, автомобиль йўллари ва темир йўллар, табиий ва техноген хавфи юқори бўлган тегралар, транспорт қувурлари, мелиорация ва ирригация иншоотлари, муҳофаза қилинадиган объект ва ҳудудлар ҳамда бошқалар) мавжуд бўлган ҳолатларда қўшимча равишда давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари билан ҳам келишилади. «E-ijara» АТга ер тузиш лойиҳаси жойлаштирилган кундан бошлаб уч иш куни ичида: а) ваколатли ташкилотлар томонидан ушбу лойиҳалар келишилади ёки келишиш рад этилади, бунда: «E-ijara» АТда қабул қилинган тегишли қарор ҳақида электрон рақамли имзо билан тасдиқланадиган белги қўйилади; келишув ҳеч қандай эътироз ва шартларсиз амалга оширилади; келишиш рад этилганда, соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда, тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини амалга ошириш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда мазкур лойиҳа айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги кўрсатилади; қонунчилик ҳужжатлари нормаларига зид бўлган сабаблар кўрсатилмаган ҳолда рад этиш ёки келишмасликка йўл қўйилмайди; белгиланган муддатда ер тузиш лойиҳаси келишилмаслиги натижасида келиб чиққан ҳуқуқий оқибатлар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли ташкилотларнинг мансабдор шахсларига жавобгарлик чоралари қўлланилади; Кадастр агентлигига келишиш учун маълумотлар электрон ахборот алмашинуви орқали юборилади; б) ижарага берувчи тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини кўриб чиқиб, ЭРИ билан тасдиқлайди ҳамда «E-ijara» АТ орқали ижрочига юборади, бунда: ижарага берувчи электрон онлайн-аукцион савдога ижарага бериш ҳуқуқи қўйилаётган ер участкаси ер тузиш лойиҳасини унга тузатишлар киритиш учун ижрочига қайтариши мумкин, бошқа сабаблар билан ер тузиш лойиҳасини қайтаришга йўл қўйилмайди; белгиланган муддатда жавоб берилмаган ҳолларда ер тузиш лойиҳаси тасдиқланган ҳисобланади. Ижрочи уч иш куни ичида камчиликларни бартараф этиб, лойиҳани тасдиқлаш учун ижарага берувчига қайта киритади. Бунда ваколатли ташкилотлар билан қайтадан келишиш талаб этилмайди. Ижарага берувчи икки иш куни ичида тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини кўриб чиқиб, ЭРИ билан тасдиқлайди. Бунда ер тузиш лойиҳаси асосида қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага бериш ҳуқуқи учун ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги электрон буюртма «E-ijara» АТ орқали автоматик тарзда операторга юборилади. Буюртмага ер тузиш лойиҳаси ҳамда электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби билан имзоланадиган ижара шартномаси бир томонлама ижарага берувчи томонидан имзоланган ҳолда илова қилинади. Ижара шартномасида ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини сотиб олиш бўйича тўловлар ва ер участкасининг ижара ҳақини тўлаш тартиби алоҳида акс эттирилади. Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкалари лотларга бўлинган контурнинг яхлитлигини таъминлаган ҳолда, бир хил турдаги маҳсулот экиш бўйича ер тузиш лойиҳаси билан бирга юбориладиган буюртмаларга асосан электрон онлайн-аукцион савдоларга чиқарилади. Буюртмага ер тузиш лойиҳаси илова қилинмаган ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилган тақдирда, оператор томонидан буюртма келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмасдан кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш учун буюртмани «E-ijara» АТ орқали ижрочига қайтаради. Ижрочи буюртмани қайтаришга асос бўлган камчиликларни бир иш куни ичида тўлиқ бартараф этиб, такроран буюртмани «E-ijara» АТ орқали операторга юборади. Электрон онлайн-аукцион савдони ўтказиш учун материалларни тайёрлаш босқичи мана шундай тартибда амалга оширилади. Бундан ташқари бу соҳани содалаштириш ҳамда ривожлантириш мақсадида бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Сиз ва биз озод юрт фарзандлари давлатимиз ривожи учун ҳар бир соҳани юқори нуқталарга олиб чиқиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қилмоғимиз даркор.
Сурхондарё вилоят маъмурий суди Судья катта ёрдамчиси З.Х.Темиров
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2025 | Сурхондарё вилоят маъмурий суди