ОММАВИЙ ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАР СОҲАСИДА ҚОНУНИЙЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШ.

Ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун маъмурий судга мурожаат қилишга ҳақли.

Жумладан, аризачи МЧЖ ХК судга жавобгар солиқ органининг
2024 йил 9 августдаги солиққа оид қонунбузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Солиқ органининг 2024 йил 9 августдаги солиққа оид қонунбузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги қарорига асосан МЧЖ ХКга нисбатан 1 941 000.0 минг сўм қўшимча солиқ ҳисобланган.

Аниқланган ҳолатларга кўра, солиқ органининг 2024 йил 1 июлдаги
ва 9 июлдаги буйруқларига асосан МЧЖ ХКнинг 2023 йил 1 январдан
2023 йил 31 декабрга қадар фаолиятида солиқ аудитини ўтказиш белгиланган.

Ушбу солиқ текшируви ва текширув натижаси ҳақида корхона тегишли тартибда хабардор қилинган.

Юқоридаги буйруқларга асосан 2024 йил 12 июль куни корхона фаолиятида солиқ аудити ўтказилиб, текширув натижаси бўйича далолатнома расмийлаштирилган.

Далолатномадан кўринишича солиқ аудит текширув натижасида корхонанинг 2023 йил якуни билан тақдим этилган қўшилган қиймат солиғи ҳисоботига нисбатан солиқ, шунингдек ушбу қўшимча ҳисобланган солиқ суммасига мутаносиб равишда Солиқ кодексининг 224-моддасига асосан молиявий жарима ҳисобланиши белгиланган.

Бироқ, далолатномада бошқа солиқ турлари бўйича тафовутлар аниқланганлиги, қўшимча ҳисобланганлиги қайд этилмаган.

Баённомада жамият бошлиғи томонидан 2024 йил 25 июль кунидаги хат билан далолатномада кўрсатилган ҳолатлар бўйича эътироз билдирилганлиги қайд этилган.

Ушбу ҳолатда солиқ текширув натижасида битим қалбакилиги (кўзбўямачилик учун тузилганлиги) ҳолати бўйича жамиятга нисбатан қўшимча ҳисобланган солиқ юзасидан жамият норозилик билдирган ва бу юзасидан ўзининг ёзма эътирозини солиқ органига тақдим этган.

Бундай ҳолатда қонунчилик талабига кўра, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилиши лозим.

Ушбу асосга кўра, солиқ органи 2024 йил 9 августда солиққа оид қонунбузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги қарорга асосан МЧЖ ХКга нисбатан қўшимча солиқ ҳисобланганлиги ноқонуний бўлган ва бу аризачининг ҳуқуқларини, қонуний манфаатларини бузганлиги сабабли Термиз туманлараро маъмурий судининг 2024 йил 3 октябрдаги ҳал қилув қарори билан ариза тўлиқ қаноатлантирилган, солиқ органининг 2024 йил
9 августдаги солиққа оид қонунбузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги қарори ҳақиқий эмас деб топилиб, солиқ органи зиммасига ушбу иш бўйича солиқ текширув материалларини қайта кўриб чиқиш мажбурияти юклатилган.

Яна бир мисол.

Аризачи фуқаро А.С жавобгар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлимининг 2024 йил 30 сентябрдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиб, мажбурият юклашни сўраган.

Аниқланишича, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман бўлимининг 2024 йил 30 сентябрдаги қарори билан фуқаро А.С.нинг
2006-2020 йилларда фермер хўжалигида ишлаган даврлари инобатга олинмасдан ногиронлик пенсияси тайинланган.

Иш ҳужжатларига кўра, аризачи номига очилган меҳнат дафтарчасида унинг 2006 йил 4 январдан ҳозирги кунга қадар фермер хўжалигида ишлаб келаётганлиги қайд этилган ва ушбу маълумотлар юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган бўлиб, меҳнат дафтарчасидаги ёзувларнинг сохталиги тергов ёки суднинг қарори билан аниқланмаган ёки исботланмаган.

Бироқ, иш ҳужжатларига кўра аризачига пенсия тайинлашда унинг меҳнат дафтарчасида қайд этилган 2006-2020 йилларда фермер хўжалигида ишлаган даврлари инобатга олинмасдан пенсия тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунининг 37-моддасига кўра, фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъий назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса, иш стажига қўшиб ҳисобланиши кўрсатилган.

Термиз туманлараро маъмурий судининг 2024 йил 21 октябрдаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилган, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман бўлимининг 2024 йил 30 сентябрдаги қарори ҳақиқий эмас деб топилиб, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман бўлими зиммасига аризачи А.С.га пенсия тайинлашда қонунда белгиланган тартибда мавжуд меҳнат дафтарчаси асосида унинг 2006-2020 йилларда фермер хўжалигида ишлаган даврларини умумий иш стажига қўшиб ҳисоблаш мажбурияти юклатилган.

Сурхондарё вилоят

маъмурий судининг судьяси 

  Х.Хакимов

КИМЛАРГА “КОНТРАКТ ПУЛИ” ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июндаги “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-сонли қарорига мувофиқ мамлакатимиздаги профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган, “Темир дафтар”га киритилган оила фарзандлари, шунингдек, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тўлов-контракт суммасининг 50 фоизгача, аммо базавий ҳисоблаш миқдори (базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари 375 минг сўм)нинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб берилади.

Яъни, “Ёшлар дафтари”га киритилган қуйидаги тоифадаги ёшларга тўлов-контракт суммасининг бир қисми қоплаб берилади.

 # “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган оиланинг профессионал ёки ОТМда таълим олаётган фарзанди;

#  “Меҳрибонлик” уйи ёки Болалар шаҳарчасида тарбияланган ўқувчи-талаба;

#  Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, васийликка олинган кам таъминланган ўқувчи-талаба;

#  Оила боқувчиларининг камида биттаси биринчи гуруҳ ёки ҳар иккаласи иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган кам таъминланган оиланинг профессионал ёки ОТМда таълим олаётган фарзанди;

#  Ногиронлиги ёки саломатлигида нуқсони бўлган ўқувчи-талаба;

# Оиласи кам таъминланган талаба.

“Ёшлар дафтари”га доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган (ўттиз бир ёшга тўлмаган) қуйидаги тоифадаги:

– оила аъзоси «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган;

-ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган;

– боқувчисини йўқотган, етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган;

– ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган;

– ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ишга лаёқатсиз;

– I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;

–  фарзандида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;

– жисмоний ва (ёки) руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган;

– ота-онасидан бирида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёхуд ота-онасининг ҳар иккисида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;

– юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган;

– зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган;

-«Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган;

– ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган;

–  даволанишга муҳтож бўлган бемор ёшлар;

–  жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган;

–   муайян яшаш жойига эга бўлмаган;

– психологик маслаҳатга муҳтож;

– никоҳи қайд этилганига уч йилдан ошмаган ёш оила;

– деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини юритаётган;

– ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёшлар киритилади.

 Судья катта ёрдамчиси 

  Ж.Хуррамов

Миранда қоидаси нима?

Барчамизга маълумки, хорижий филмлар орқали бизга жуда кўп маротаба гумондор шахснинг қамоқа олиниши, ушбу жараёнда гумонланувчи ўзини ҳимоя қилиш мақсадида гапирмаслик ҳуқуқига эгалигини тасвирловчи кадрлар сингдирилган. Кўплаб томошабинлар шунчаки жараён сифатида қарайдиган бу ҳолат аслида бутун жаҳон қонунчилигида “Миранда қоидаси” сифатида ўрин эгаллаган десак, муболаға бўлмайди. Хўш, савол туғилади: “Миранда қоидаси” нима ўзи? У қачон ва қайерда пайдо бўлган? 

“Миранда қоидаси” – АҚШ суд амалиётида шаклланган ҳуқуқий тамойил бўлиб, жиноят ишларида гумон қилинувчи ёки айбланувчилар учун муҳим ҳуқуқий кафолатларни белгилайди. Ушбу қоида 1966-йилда АҚШ Олий суди томонидан Эрнест Артуро Миранда Аризона иши асосида қабул қилинган бўлиб, шахс ушланганидан сўнг у ўз ҳуқуқларини билиши зарурлигини таъкидлайди. Асосий мазмуни шундаки, гумон қилинувчи ёки айбланувчига сукут сақлаш, ўзига қарши гувоҳлик бермаслик ва адвокат ёрдами олиш каби ҳуқуқлари ҳақида огоҳлантирилади. Ушбу “қоида”ни ҳеч иккиланмасдан, “умуминсоний қоида” дейиш мумкин.

Шу ўринда мамлакатимиз қонунчилигига эътибор қаратсак, “Миранда қоидаси” давлатнинг асосий Қонуни – Конституцияда ҳам белгилаб берилган. Ҳолбуки, Конституциямизнинг 15-моддасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эгалиги, тўғридан-тўғри амал қилиши ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этиши белгиланган. Унга кўра, ҳар бир фуқаро ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, шахсий ҳаёт дахлсизлиги, ёзишмалар, телефон сўзлашувлари ва бошқа хабарларнинг сир сақланиши ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. Ушбу норма жиноят иши жараёнида шахснинг ўзига қарши гувоҳлик бермаслик ҳуқуқини ҳимоя қилади. Хусусан, Конституциямизнинг 27-моддасида шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши шартлиги айнан белгиланган.“Миранда қоидаси” ҳам айнан шахснинг дахлсизлиги принципига таянади. Бундан ташқари, суд жараёнида судланувчи ўзига қарши гувоҳлик берса-ю, ундан бошқа гувоҳ бўлмаса, ушбу гувоҳлик далил сифатида қабул қилинмайди. Шу маънода, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Миранда қоидаси шахсни ноҳақ айбловлардан ҳимоя қилишнинг умумий тамойилларига амал қилади.

Шунингдек, Конституциямизда айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланиши назарда тутилган бўлиб,ҳар бир шахс мажбуран гувоҳлик бермаслиги ва суд қарорисиз ҳеч бир шахс 48 соатдан ортиқ қамоқда ушлаб турилмаслигини ҳамда шахснинг гапирмаслик ҳуқуқига эга эканлигини англатади. Қўшимча қилиб айтганда, “Миранда қоидаси”га асосан шахсга адвокат ёрдамисиз кўрсатма бериш мажбурий эмаслиги тушунтирилади. Зотан, шахснинг адвокат ёрдамисиз ёки ўз ҳуқуқларини билмасдан кўрсатма бериши орқали унинг ҳуқуқлари бузилиши ҳамда суднинг адолатни таъминлашига соя солиши “умуминсоний” принципларга зиддир.

Хулоса қилиб айтганда, “Миранда қоидаси” ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳар иккаласи ҳам шахсни ҳар қандай қонунга зид бўлган босимлардан ҳимоя қилиш, суд жараёнларининг адолатли ва шаффоф бўлишини таъминлашга хизмат қилади. Конституциянинг амалда тўлиқ бажарилиши фуқароларнинг давлатга бўлган ишончини оширади ва ҳақиқий ҳуқуқий давлат қурилишига замин яратади. Шу боис, ҳар бир фуқаро ўз ҳуқуқларини билиши ва уларни ҳимоя қилиш учун ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишлари зарур.

Сурхондарё вилоят маъмурий суди судяси

О.Еронқулов

СУДЛАРДА РАҚАМЛИ ДАЛИЛЛАР БИЛАН ИШЛАШ ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА.

Жамият ҳаётининг турли соҳаларини жадал рақамлаштириш, одамларнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда янада кўпроқ ҳамкорлик қилиши ва бунинг оқибатида жиноятлар содир этилиши, рақамли муҳитда фуқаролар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари бузилиши ҳолларининг кенг тарқалиши рақамли далилларнинг институционаллаштирилишини ва улар билан боғлик ишларни амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланишини талаб этаётганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига рақамли далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 1003-сонли қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига, Фуқаролик процессуал кодексига, Иқтисодий процессуал кодексига, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига рақамли далиллар тушунчасини, рақамли далилларни тўплаш, тақдим этиш, мустаҳкамлаш, кўздан кечириш, текшириш ва баҳолаш, уларни сақлаш, қайтариш ҳамда йўқ қилиш тартибини белгиловчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, бундан ташқари “Нотариат тўғрисида”ги, “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги ва “Суд экспертизаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларида рақамли далилларни гувоҳлантириш ва уларни текшириш тартиби назарда тутилди.

Мазкур қонунга кўра, электрон маълумотлар электрон қурилмалардан ва ахборот тизимларидан, шунингдек ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда яратиладиган, ишлов бериладиган ҳамда сақланадиган маълумотлардир.

Ишда иштирок этувчи тарафлар, гувоҳлар ва бошқа шахслар электрон маълумотларни ушбу маълумотларнинг кўчирма нусхасини электрон жисмдан электрон маълумотлар мавжуд бўлган бошқа электрон жисмга олиш орқали тақдим этишга ҳақли.

Суд тақдим этилган электрон маълумотларни мутахассис иштирокида қабул қилиб олади ҳамда электрон маълумотлар мавжуд бўлган бирламчи электрон жисмни кўздан кечиради.

Иш учун аҳамиятга эга бўлмаган электрон маълумотлар мавжуд бўлган электрон жисмлар эгаларига дарҳол қайтариб берилади.

Бундан ташқари, рақамли далиллар бу иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган электрон маълумотлар, шу жумладан электрон тарздаги файллар, аудио-, видеоёзувлар, Интернет жаҳон ахборот тармоғида сақланаётган маълумотлар, шунингдек бошқа электрон маълумотлардир.

Рақамли далилдан кўчирма нусха олишга, башарти унинг яхлитлиги ва айнан ўхшашлиги сақланса, йўл қўйилади.

Рақамли далилдан кўчирма нусха олишга йўл қўйилиши ўзидан мазкур кўчирма нусха олинган рақамли далилнинг асли мавжудлиги билан таъминланади, бундан нотариус томонидан тасдиқланган рақамли далиллар мустасно. Ишда иштирок этувчи тарафлар, гувоҳлар ва бошқа шахслар рақамли далилларнинг кўчирма нусхаларини қоғозда чоп этилган шаклда тақдим этиш ҳуқуқига эга. Бунда рақамли далилнинг қоғоздаги шакли ёзма далил деб ҳисобланиши мумкин эмас, бундан нотариус томонидан тасдиқланган рақамли далил мустасно.

Суд жараёнида тузилган процессуал баённомаларга илова қилинган, электрон маълумотлар тарзида шакллантирилган аудио- ва видеоёзувлар ҳам рақамли далиллар ҳисобланади.

Рақамли далилнинг кўчирма нусхаси иш материаллари билан бирга сақланади.

Ушбу Қонун фуқаролар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини судларда ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга хизмат қилади.

Сурхондарё вилоят

маъмурий суди судьяси

   Х.Хакимов

Конституция – фахримиз!

Давлат борки, унинг ҳуқуқий тизими мавжуд, ҳуқуқий тизим эса асосий Қонун-Конституцияга асосланади. Эътиборимизни “конституция” сўзининг келиб чиқишига қаратсак, “конституция” – лотинча constitutio сўзидан олинган бўлиб, “ўрнатиш”, “белгилаш” деган маъноларни англатиб, бу давлатнинг асосий бош қонунидир. Конституция давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантириш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, суд тизимини, адвокатура, прокуратура соҳаларидаги билимларни белгилаб беради. У барча жорий қонунларнинг асоси ҳисобланади.

Конституция демократик давлатчилик белгисидир. Давлатимиз мустақилликка эришганидан кейин илк бор 1992 йил 8 декабрда ўз Конституциясини қабул қилди. Конституция халқимизга ҳақиқий мустақилликни ҳис қилишга, демократик муҳитни яратишга, ҳар кимнинг ўзига бўлган ишончини оширишга ёрдам берди, дейиш мумкин.

Жаҳонда бўлаётган глобаллашув, ижтимоий муносабатларнинг жадаллашуви, “инсон қадри учун” ғоясининг илгари сурилиши янги Конституция қабул қилишни тақазо этганлиги пировардида мамлакатда
2023 йил 30 апрель куни референдум-умумий овоз бериш бўлиб ўтди. Янги Конституция эски Конституциядан мақсад ва ғояларидан, ҳуқуқ берувчи нормаларнинг ортганлигидан фарқланади дейиш мумкин. Янги Конституцияда нормалар сони 275 тадан 434 тага, яъни 65 %га ортган бўлиб, унда давлатнинг белгиларига оид, инсон қадри, шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларига оид, сайлов тизими, суд ҳокимиятига оид нормаларда кенгайиш бўлган бўлса, ёшларга оид, таълим тизими, ўқитувчилик фаолияти, аёллар ҳуқуқларига оид, шунингдек адвокатура институтига оид нормаларнинг янгидан киритилганлигини кўриш мумкин.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Конституция бизга ҳуқуқ беради, уни амалга ошириш ўзимизнинг қўлимизда.

Сурхондарё вилоят маъмурий суди

судья катта ёрдамчиси Р.Тожимуродова

Референдум ва унинг аҳамияти ҳақида конституциядаги нормалар.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 9-моддасига мувофиқ, жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади, умумхалқ овозига – референдумга қўйилади. Ўзбекистон Республикасида референдум ўтказиш тартиби қонун билан белгиланади

Конституциянинг сиёсий ҳуқуқлар бобида, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эга эканлиги, бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда шакллантириш, шунингдек давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назорати воситасида амалга оширилиши белгиланган.

Шунингдек, Конституциямизнинг 93-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш тўғрисида ва уни ўтказиш санасини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколати ҳисобланади ва бу тадбирнинг аҳамияти юқорилигини кўрсатади. 

Шу ўринда референдум тушунчасига тўхталсак. Референдум – лотинча сўз бўлиб, бу фуқароларнинг давлат, вилоят ёки маҳаллий кўламда энг муҳим масалалар бўйича овоз бериш йўли орқали фикрларини бевосита билдиришидир. Умумхалқ овоз бериш йўли билан қонунлар қабул қилиниши ёки давлат аҳамиятига молик масалалар ҳал этилиши мумкин.

Референдумда қабул қилинган қарорлар олий юридик кучга эга бўлади. Агар референдумда қабул қилинган қарорларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, референдумда қабул қилинган қарорлар фақат референдум йўли билан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси тарихида 5 марта референдум ўтказилган, дастлаб, 1991 йил 17 март куни СССРни янги кўринишдаги федератсия сифатида қайта ташкил этилиши бўйича (95.4%), сўнг, 2-маротаба 1991 йил 29 декабр куни Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги бўйича овоз берилган (98.26%), бир вақтни ўзида Ўзбекистон Респпубликаси Президенти сайлови бўлган ва унда мамлакатимизнинг биринчи президети бўлган И.А.Каримов ғалаба қозонган.

 3-маротаба 1995-йил 26 март куни Президент ваколатларини узайтириш (2000 йилгача узайтирилган) юзасидан (99.6%), иккинчиси 2002 йил 27 январ куни бўлган, унда Президентлик муддати 5 йилдан 7 йилга узайтириш (91.7%) ва 2 палатали парламент жорий этиш масаласи кўрилган (93.6%). 

Сўнги референдум 2023 йил 30 апрел куни ўтказилди ва унда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги тахрири қабул қилинди.

Дастлабки “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги 471-ХИИ-сонли қонун 18.11.1991 йилда қабул қилинган. 2001 йил 30 август куни “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 265-ИИ-сонли қонуни билан янги тахрирдаги “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинган. Ушбу қонун 8 та боб ва 42 та модда иборат.

Референдумни ўтказиш ташаббуси билан: Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Олий Мажлисининг палаталари ва Президенти чиқиши мумкин.

Референдум ўтказиладиган кунга қадар ёки референдум кунида ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эгадир.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида истиқомат қилаётган ёки турган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси референдумда иштирок этишга тўла ҳақлидир.

Референдум Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тайинланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти референдум ўтказиш ташаббускори бўлган тақдирда у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига мурожаат этиши ёки референдум ўтказиш тўғрисида ўз қарорини қабул қилиши мумкин.

Қонунга асосан, референдумга қўйилаётган масаланинг матни референдум тайинланганда маъқулланади.

Жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилиши ҳамда референдумга қўйилиши демократик жамиятларга хос хусусиятдир.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, халқчил бўлган ва унинг иродасини ифода этадиган янги тахрирдаги қомусимиз тараққиётимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилади.

Сурхондарё вилоят маъмурий судининг судяси, Термиз иқтисодиёт ва сервис университети ўқитувчиси Н.С.Бобомуратова

Ўзбекистон суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвийдавлат.

Янгиланган Конституциямизнинг биринчи моддасида “Ўзбекистон – бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат. Давлатнинг “Озбекистон Республикаси” ва “Ўзбекистон” деган номлари бир маънони англатади” деб қатъий белгилаб қўйилгани тарихий аҳамиятга эга!

Шу билан бирга, халқимизнинг хоҳиш-иродаси билан Асосий қонунимизда муҳрланган бу принциплар – мамлакатимизнинг тараққиёт йўли ва тақдирини, унинг келажагини белгилаб берган ушбу “бешта устун” ҳеч қачон ўзгартирилмаслиги қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйев 8-май куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, суд ва ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик фаоллари билан мулоқот жараёнида: “Дунёда кундан-кунга янги-янги синовлар, хавф-хатар ва таҳдидлар пайдо бўлаётганини барчангиз кўриб турибсиз. Энг нуфузли сиёсатшунос ва экспертлар ҳам, “ақл марказлари” ҳам, жаҳонда содир бўлаётган ҳозирги зиддият ва тўқнашувлар қачон ва нима билан тугашини айта олмаяпти.

Шундай мураккаб вазиятда, ҳар бир ишимизда, қабул қилаётган барча қонун ва қарорларимизда фақат ва фақат халқимиз, Ватанимиз манфаатлари энг устувор ўринда туриши шарт!»-деди.

Бунинг учун, биринчидан, ота-боболаримизнинг асрий армони бўлган, тенгсиз ва буюк неъмат – мустақиллигимизни асраб-авайлаш, уни янада мустаҳкамлаш ва келгуси авлодларга мерос қилиб қолдириш барчамиз учун ҳаёт-мамот масаласи эканини унутмаслигимиз зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

«Биз уч минг йиллик давлатчилик тарихига, бой ва бетакрор маданиятга эга бунёдкор халқмиз. Қирқ миллионга яқинлашиб бораётган аҳолимизнинг тақдири ва истиқболи, фаровон ҳаёти учун масъул ва жавобгармиз.

Шу сабабдан юртимизда тинчлик ва барқарорликни асраш ва мустаҳкамлаш бундан буён ҳам энг муҳим вазифамиз бўлиб қолади», – деди давлат раҳбари.

Ҳуқуқий давлат – инсониятнинг минг йиллар мобайнидаги машаққатли меҳнати эвазига шаклланган тараққиёт ғояси бўлиб, Конститусия ва қонун устувор бўлган, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилинган ва амалда та’минланган, демократик принциплар асосида қабул қилинган қонунлар олдида барча тенг ва ҳисобдор бўлган,ҳечким қонундан устун турмайдиган давлатдир.

Бугун Янги Ўзбекистон инсонпарвар ва халқчил бўлган ҳуқуқий давлат қуриш йўлида одимламоқда. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёйев 2022 йил 20 июнда Конститусиявий комиссия а’золари билан
учрашувда та’кидлаганидек: “Фақат ҳуқуқий давлат шароитидагина инсоннинг
ҳаёти, эркинлиги, ша’ни, қадр-қимматини тўлиқ та’минлаш, том ма’нода халқпарвар бошқарув тизимини шакллантириш мумкин”.

Шу мақсадда янги таҳрирдаги Конститусиямиз лойиҳасининг 1-моддасида Ўзбекистон – ҳуқуқий давлат”, деб мустаҳкамланди. Конститусияда Ўзбекистон ҳуқуқий давлат эканлигини алоҳида белгилаш – давлат ўз фаолиятини, жамият ва фуқароларнинг яшаш тарзини фақат Конститусия ва қонунлар асосидагина амалга оширилишини та’минлайди.

Пировардида давлат органлари ва мансабдор шахслар қонун устуворлиги асосида халқ манфаатлари учун ишлайди, унга хизмат қилади. Янги таҳрирдаги Конститусия лойиҳасининг бошқа нормаларида ҳам ҳуқуқий давлат принципини рўёбга чиқаришга қаратилган механизмлар ва кафолатлар мустаҳкамланмоқда.

Биринчидан, давлат фаолияти қонун устуворлиги, қонунийлик принципи асосида амалга оширилишини та’минлаш бўйича Конститусиянинг олий юридик кучга эгалиги ҳамда унинг тўғридан-тўғри амал қилиши белгиланмоқда. Натижада давлат органлари, шу жумладан, судлар ўз фаолиятида Конститусияга тўғридан-тўғри мурожаат қилган ҳолда қарорлар қабул қилади.

Иккинчидан, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқ ва Конститусия нормаларига мувофиқ кафолатланмоқда, улар қонунчилик ва давлат органлари фаолиятининг мазмунини белгилаши мустаҳкамланмоқда. Шунингдек, инсонга нисбатан давлатнинг ҳуқуқий та’сир чоралари қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун этарли ва мутаносиб бўлиши шартлиги ва инсон билан давлат органларининг ўзаромуносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилиниши мустаҳкамланмоқда.

Франция, Германия, Испания, Туркия конститусияларида ўз давлатини ҳуқуқийдавлат деб белгилашга оиднормалар мустаҳкамланган.Мазкур янгилик барчанинг қонун олдида тенглигини вақонундан ҳеч ким устун эмаслигини та’минлаш, инсонларонгига қонунларга ҳурмат ва итоат этиб яшаш лозимлигинисингдириш, умуман олганда, давлат органларининг халққахизмат қилиши учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлади.Шунингдек, Ўзбекистоннинг “Ҳуқуқ устуворлиги индекси”,“Жаҳон мамлакатлари демократияси индекси” каби халқаронуфузли рейтингларда ўрни яхшиланишига имкон беради.

Сурхондарё вилоят маъмурий судининг судяси, Термиз иқтисодиёт ва сервис университети ўқитувчиси Н.С.Бобомуратова

Гендер тенглик ҳуқуқи ва имкониятларининг жамиятдаги ўрни

Гендер  стратегияси доирасида гендер тенглик тушунчаси жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида, шу жумладан сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, маданият, таълим, илм-фан, спорт муносабатларида, хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқ ҳамда имкониятларининг тенглигини кўришимиз мумкин, эркаклар ва аёлларнинг ҳуқуқда тенглашганлигини назарда тутадиган бўлсак, эркакларга нисбатан аёлларнинг жамиятдаги ўрни уларнинг ўз устида ишлаши учун бу
чора-тадбирлар шароит ҳисобланади аёллар кўп ҳолатларда давлат ташкилотлари, корхоналарда ишлаши бир мунча қийинлашган даврни ортда қолдириб, янги бир даврни бошлашди десак муболаға бўлмайди. Жамиятда гендер тенгликга оид,

Чоралар-жинсларнинг нотенглигини бартараф этиш, хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳақиқий ёки асос бўладиган тенглигини таъминлаш бўйича аниқ мақсадларга эришиш учун давлат органлари томонидан кўриладиган ҳуқуқий, ташкилий ҳамда институтсиявий хусусиятга эга чора-тадбирлар,

Гендер-хотин-қизлар ва эркаклар ўртасидаги муносабатларнинг жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида, шу жумладан сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, мафкура ва маданият, таълим ҳамда илм-фан соҳаларида намоён бўладиган ижтимоий жиҳати,

Гендер статистикаси-давлат статистикасининг жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳолати тўғрисида ҳар бир жинс бўйича алоҳида кўрсатилган маълумотларни ўз ичига олган, ҳар хил жинсдаги шахсларнинг
ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг барча соҳаларидаги тегишли ҳолатини акс эттирадиган, гендер муаммоларини ва жамиятдаги муносабатларни ёритадиган қисми, LexUZ шарҳиҚаранг:Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 3 августдаги ПҚ-4796-сон қарори.

Гендер ҳуқуқий экспертиза- норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда уларнинг лойиҳаларини хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш принципларига мувофиқлиги юзасидан таҳлил қилиш,

Гендерга оид аудит-давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида, шу жумладан кадрлар сиёсатини олиб боришда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши ҳолатини, шунингдек гендерга доир комплекс ёндашувни ўрганиш ва баҳолаш, 

Жинс бўйича бевосита камситиш-жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини тан олмасликка қаратилган ҳар қандай тарзда фарқлаш, истисно этиш ёки чеклаш, шу жумладан оилавий ҳолати, ҳомиладорлиги, оилавий мажбуриятлари туфайли камситиш, шунингдек шаҳвоний шилқимлик қилиш, тенг меҳнат ва малака учун ҳар хил ҳақ тўлаш,

Жинс бўйича билвосита камситиш-бир жинсдаги шахсларни бошқа жинсдаги шахсларга нисбатан ноқулайроқ ҳолатга тушириб қўядиган вазиятларни, ҳолатларни ёки мезонларни яратиш, шу жумладан гендер тенгсизликни оммавий ахборот воситалари, таълим, маданият орқали тарғиб этиш, муайян жинсдаги шахслар учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган шарт-шароитлар ёхуд талаблар белгилаш,

Гендерга доир комплекс ёндашув-давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ўз фаолиятини, шу жумладан кадрлар сиёсатини олиб боришни хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ташкил этиш. LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 мартдаги 192-сонли «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

 Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлашнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат: қонунийлик, демократизм, хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги, жинс бўйича камситишга йўл қўйилмаслиги, очиқлик ва шаффофлик.

Хотин-қизлар ва эркаклар давлат томонидан кафолатланган тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларга эга бўлади. Қуйидагилар жинс бўйича камситиш ҳисобланмайди: бола туғиш ва она сути билан озиқлантириш вазифалари билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишда фарқларни белгилаш, қонунда белгиланган тартибда муддатли ҳарбий хизматга чақириш, ушбу қонун асосида гендер сиёсати амалга оширилишини таъминлашга доир вақтинчалик махсус чоралар кўриш, хотин-қизлар ва эркаклар меҳнатини муҳофаза қилишда уларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш хусусиятлари, мажбуриятлар фақат муайян жинсдаги шахслар томонидан бажарилиши мумкинлигига асосланган ҳолда касбий малакага доир тавсиялар бериш, қамоқда сақлаш, жазони ижро этиш жойларида сақлаш тартиби ва шартларини ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан таъсир кўрсатишнинг бошқа чораларини тартибга солишда фарқларни белгилаш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ижтимоий мавқеини мустаҳкамлашга, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлашга қаратилган ижобий чоралар.

Шархланаётган моддада жинс бўйича камситиш ҳисобланмайдиган ҳолатлар кўрсатиб ўтилган. Мазкур моддада жинс бўйича камситиш деганда нима тушунилиши ҳақида сўз юритилмаган. Қонуннинг 3-моддасида ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 мартдаги 192-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда жинс бўйича бевосита ёки билвосита камситиш тушунчаларига таъриф берилган. Бундан келиб чиқиб шахсни жинс бўйича камситиш тушунчасини қуйидагича таърифлаш мумкин. Яъни, жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини тан олмасликка қаратилган ҳар қандай тарзда фарқлаш, истисно этиш ёки чеклаш, шу жумладан оилавий ҳолати, ҳомиладорлиги, оилавий мажбуриятлари туфайли камситиш, шунингдек, шаҳвоний шилқимлик қилиш, тенг меҳнат ва малака учун ҳар хил ҳақ тўлаш, шунингдек, бир жинсдаги шахсларни бошқа жинсдаги шахсларга нисбатан ноқулайроқ ҳолатга тушириб қўядиган вазиятларни, ҳолатларни ёки мезонларни яратиш, шу жумладан гендер тенгсизликни оммавий ахборот воситалари, таълим, маданият орқали тарғиб этиш, муайян жинсдаги шахслар учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган шарт-шароитлар ёхуд талабларни белгилаш жинс бўйича камситиш деб ҳисобланади. Берилган таърифдан келиб чиқиб эса жинс бўйича камситишни 2 турга жинс бўйича бевосита камситишга ва жинс бўйича билвосита камситиш кабиларга ажратишимиз мумкин бўлади. Бундан ташқари “Хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида”ги Конвенциясига мувофиқ “хотин-қизларнинг камситилиши” деганда, ҳар қандай фарқ жинсий белгиларига кўра истисно қилиш, чеклаш, тан олмаслик, йўққа чиқариш ёки бўшаштиришга йўналтирилган, аёллар фойдаланаётган ёки амалга ошираётган ҳар қандай сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, фуқаровий ва бошқа соҳада оилавий шароитидан қатьи назар эркак ва аёлларга тенглик асосида инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлар берилиши тушунилади.

Давлат хотин-қизлар ва эркакларга шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни амалга ошириш чоғида тенг ҳуқуқлиликни кафолатлайди.  Давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, сайлов жараёнида тенг иштирок этишни, соғлиқни сақлаш, таълим, фан, маданият, меҳнат ва ижтимоий ҳимоя соҳаларида, шунингдек давлат ва жамият ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар таъминланишини кафолатлайди. Хотин-қизлар ва эркаклар ўртасида ҳақиқий тенгликка эришиш, жамият ҳаётининг барча соҳаларида уларнинг иштирокини кенгайтириш, жинс бўйича бевосита ва билвосита камситишни бартараф этиш ҳамда уларнинг олдини олиш мақсадида давлат томонидан гендер сиёсати амалга оширилишини таъминлашга доир вақтинчалик махсус чоралар кўрилади.  LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонунининг 2-моддаси, Меҳнат кодексининг 4-моддаси, Оила кодексининг 2-моддаси.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг гендер-ҳуқуқий экспертизаси давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан фаолиятнинг тегишли йўналишлари бўйича ўтказилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки унинг лойиҳасининг
хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш принципларига номувофиқлиги аниқланган тақдирда, гендер-ҳуқуқий экспертиза хулосаси ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиққан ёки қабул қилган органга кўриб чиқиш учун юборилади.

Гендер тенгликга оид ушбу чора-тадбирлар замирида аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва келажакдаги истиқболли режаларини, ҳар бир соҳада ўзларининг юксак салоҳиятга эга эканликларини амалда кўрсатиш учун имконият деб ҳисоблаймиз.  

Сурхондарё вилоят маъмурий суди

судя катта ёрдамчиси М.Исмоилова

Конституция- инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолати.

Мамлакатимиз тараққиётга эришишида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Конституция муҳим ўрин тутган. Шу боис барча байрамлар орасида Конституция куни ўзга хос маънавий-ҳуқуқий аҳамиятга эга. Бу кун улуғ айёмлардан бири сифатида миллий байрамимизга айланган.

Ўтган йиллар давомида Ўзбекистоннинг жаҳон билан ҳамқадам ривожланишига мос равишда Конституциямиз ҳам такомиллашди. Халқимизнинг хоҳиш-иродаси Бош қомусимизда ўз ифодасини топди.

Айрим кишилар Конституцияни бунча кўп ўзгартириш шартми, баъзи давлатлар Конституция деярли ўзгармайдику, дея эътироз билдиришади. Бизнинг давлатимиз ёш ва жадал ривожланиб бормоқда. Бундан 30 йил олдинги Ўзбекистон билан, ундаги қонунчилик, шарт-шароитлар билан ҳозирги давр тўғри келмайди. Демак, Конституциямиз ҳам шундай. Қонунлар замон билан ҳамнафас бўлиши керак.

Ўзбекистон янги даврга қадам қўйди. Янги Ўзбекистон учун янги таҳрирдаги Конституция зарур бўлди. 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган референдум орқали янгиланган Конституциямизни қабул қилдик.

Бугунги Ўзбекистон янги жамият, янги давлатни барпо этишдек буюк мақсадни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Буюк мақсадларни амалга ошириш учун албатта унинг қонуний, ҳуқуқий асослари ҳам талаб этилади.

Конституция мамлакатнинг Асосий қонуни бўлиб, давлат ва жамият қурилиши, инсоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзида акс эттирган олий юридик кучга эга ҳужжат ҳисобланади.

Конституциямизнинг 1-моддасида «Ўзбекистон — бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат» деб мустаҳкамланган.

15-моддасида эса “Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади” деб қайд этилган.

Янги таҳрирдаги Конституцияга киритилган янги, замонавий ва муҳим нормаларнинг ҳаётга изчил татбиқ этилиши, хусусан, судлар томонидан ана шу конституциявий нормаларнинг тўғридан-тўғри қўлланилиши инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда янги даврни бошлаб бермоқда.

Конституциямизнинг янги нормаларида асосий эътибор инсон, жамият ва давлатнинг барқарор ривожланишига қаратилганлиги, Янги Ўзбекистон ўзининг ушбу соҳалардаги халқаро мажбуриятларига қатъий содиқлигини намоён этди.

Янги таҳрирдаги Конституцияга “Хабеас корпус” институти ва “Миранда қоидаси”нинг қонунчилигимизда жорий этилиши ва мустаҳкамланишига хизмат қиладиган қатор нормалар киритилди. Жиноий таъқибга учраган, ҳибсга олинган ёки қамоқда сақланаётган шахснинг адолатли суд орқали ҳимояланишига бўлган ҳуқуқини ифода этадиган халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган бу нормалар қонунларимизда аввалдан мавжуд эди. Энди улар конституциявий қоида сифатида киритилди. Шахсни суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ ушлаб турилиши мумкин эмаслиги, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаб бериши шарт эмаслиги ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлиги, агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслиги, шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги ҳақидаги қоидалар ҳам конституциявий қоида сифатида жой олди.

Сиёсий ҳуқуқлар белгилаб берилган 8-бобга барча фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эгалиги, давлат хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар қонун билан белгиланиши ҳақидаги янги норма киритилганлиги ҳам инсон ҳуқуқлари ҳимоясининг кафолати бўлиб хизмат қилади.

Янги таҳрирдаги Конституциямиз инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини кафолатлайдиган, давлатнинг халқ олдидаги масъулиятини оширадиган қоидалар билан тўлдирилганлиги жамиятимиз равнақига, аҳоли фаровонлигига ўз ижобий самарасини кўрсатади.

Термиз туманлараро маъмурий

суди судъя ёрдамчиси    

Ж.С.Ачилдиев

Солиқ назорати ва унинг шакллари .

Ваколатли органларнинг солиқ тўловчилар ва солиқ агентлари томонидан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилишга доир фаолияти солиқ назоратидир.

Солиқ назорати мақсадида давлат органлари, муассасалари, ташкилотлар ва мансабдор шахслар солиқ тўловчиларни солиқ бўйича ҳисобга олиш учун зарур бўлган маълумотларни ушбу Кодексда белгиланган тартибда солиқ органларига тақдим этиши шарт.

Солиқ назорати мақсадида банклар ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажаради. Солиқ, божхона органлари ва бошқа ваколатли органлар, прокуратура органлари ҳамда тергов органлари солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишлари, ўзлари олиб бораётган солиқ текширувлари ҳақидаги ўзида мавжуд материаллар тўғрисида бир-бирини хабардор қилади. Шунингдек мазкур органлар ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида бошқа зарур ахборот билан алмашишни амалга оширади. Бундай хабардор қилиш тартиби мазкур органлар ўртасидаги келишувлар билан белгиланади.

Солиқ тўловчи (солиқ агенти) тўғрисида қонун ҳужжатлари талабларини бузган ҳолда олинган ҳужжатлар ёки бошқа ахборот ушбу шахсни солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун жавобгарликка тортишга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас.

Солиқ назорати материаллари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда солиқ тўловчи ҳисобда турган жойдаги солиқ органида текширув тугаган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай рўйхатдан ўтказилиши керак.

Солиқ назоратининг шакллари

Солиқ органлари солиқ назоратини:

1) солиқ текширувлари;

2) солиқ мониторинги шаклида амалга оширади.

Божхона органлари товарларнинг Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилиши муносабати билан тўланиши лозим бўлган солиқларга нисбатан ўз ваколатлари доирасида ушбу Кодексга ва божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ назоратини амалга оширади.

Солиқ текширувларининг турлари

Солиқ текширувлари солиқ тўловчилар, йиғимларни тўловчилар ва солиқ агентлари томонидан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш мақсадида ўтказилади.

Солиқ текшируви солиқ тўловчи тўғрисида солиқ органларида мавжуд бўлган маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида амалга оширилади.

Солиқ органлари солиқ текширувларининг қуйидаги турларини ўтказади:

1) камерал солиқ текшируви;

2) сайёр солиқ текшируви;

3) солиқ аудити.

Камерал солиқ текшируви

Камерал солиқ текшируви солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботини, молиявий ҳисоботни, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар ҳамда маълумотларни таҳлил қилиш асосида солиқ органи томонидан ўтказилади.

Камерал солиқ текшируви солиқ органи раҳбарининг (раҳбари ўринбосарининг) буйруғи асосида ўтказилади. Буйруқда солиқ тўловчининг номи ва идентификатсия рақами, текширувчи шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими, текширувни ўтказиш муддатлари, текширилаётган давр, текширилаётган солиқлар ва йиғимларнинг турлари кўрсатилади.

Камерал солиқ текшируви ушбу Кодекснинг 88-моддасида белгиланган даъво муддати ўтмаган солиқ даврларига нисбатан ўтказилиши мумкин.

Камерал солиқ текшируви жараёнида солиқ органи солиқ тўловчидан (солиқ агентидан, учинчи шахсдан) ҳисобга олиш ҳужжатларини, тақдим этилган солиқ ҳисоботига ва ҳисобга олиш ҳужжатларига доир тушунтиришларни, шунингдек солиқ ҳамда йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бошқа ахборотни ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда сўраб олиши мумкин.

Сўралган ҳужжатлар ва тушунтиришлар солиқ органига тегишли сўров олинган кундан эътиборан беш кун ичида тақдим этилиши керак. Сўралган ҳужжатларни тақдим этиш муддати солиқ тўловчининг ҳужжатлар тақдим этиш учун сабаблари ва зарур бўлган муддатлари кўрсатилган аризасига кўра солиқ органи томонидан узайтирилиши мумкин.

Агар солиқ тўловчи камерал солиқ текшируви тугагунига қадар ушбу Кодекснинг 83-моддасида назарда тутилган тартибда ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси ўзгартирилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этса, камерал солиқ текшируви тақдим этилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ҳисобга олган ҳолда ўтказилади.

Агар ўтказилган камерал солиқ текшируви якуни билан тақдим этилган солиқ ҳисоботида тафовутлар ва (ёки) хатолар аниқланган бўлса, солиқ органи солиқ тўловчига ушбу Кодексда белгиланган тартибда солиқ ҳисоботларига тузатишлар киритиш талабномасини юборади.

Солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш ҳақида талабнома юборилган сана камерал солиқ текшируви тугатилган сана ҳисобланади. Агар ўрганиш ва таҳлил қилиш якунларига кўра тафовутлар ва (ёки) хатолар аниқланмаган бўлса ҳам камерал солиқ текшируви якунланган ҳисобланади.

Солиқ тўловчи тузатишлар киритиш тўғрисидаги талабнома олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда тегишли солиқлар ва йиғимлар бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёхуд тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган ҳолда аниқланган тафовутларнинг асосномасини ушбу Кодексда белгиланган тартибда тақдим этиши шарт.

Солиқ тўловчи солиқ органининг тегишли талабномасида кўрсатилган, аниқланган тафовутларнинг асосномаси сифатида солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосасини тақдим этишга ҳақли. Солиқ тўловчининг номидан бундай асосномани солиқ маслаҳатчилари ташкилоти солиқ тўловчи билан тузилган шартнома асосида мустақил равишда тақдим этиши мумкин.

Солиқ тўловчининг тақдим этган асосномаси тегишли ҳужжатлар (асосномалар) олинган кундан эътиборан ўн беш кун ичида солиқ органининг раҳбари (раҳбари ўринбосари) томонидан кўриб чиқилади.

Аниқланган тафовутлар бўйича тақдим этилган асосномаларига тўлиқ ёки қисман розилик берилган тақдирда, солиқ органи илгари юборилган талабнома бекор қилинганлиги тўғрисидаги билдириш хатини ёхуд солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш тўғрисидаги аниқлаштирилган талабномани солиқ тўловчига юборади.

Агар солиқ тўловчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этмаса (шу жумладан аниқлаштирилган талабномадан кейин), ёхуд аниқланган тафовутлар бўйича асосномаларни тақдим этмаса, ёки у тақдим этган асосномалар етарли эмас деб топилса, солиқ органи солиқ тўловчига солиқ аудитини тайинлашга ҳақли.

Агар солиқ (ҳисобот) даври учун солиқ мониторинги ўтказилаётган бўлса, бундай давр учун камерал солиқ текшируви ўтказилмайди. Мазкур қоида солиқ мониторинги муддатидан олдин тугатилганда қўлланилмайди.

Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар, агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, зиммасига солиқ ҳисоботини тақдим этиш бўйича мажбурият юклатилган солиқ агентларининг ва бошқа шахсларнинг камерал солиқ текширувларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Қўшилган қиймат солиғи суммасини қоплашга нисбатан камерал солиқ текшируви солиқ тўловчи томонидан қўшилган қиймат солиғининг суммасини қайтариш учун ариза тақдим этилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида солиқ органининг буйруғисиз, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Қўшилган қиймат солиғи суммасини қоплашга нисбатан камерал солиқ текшируви натижаларига кўра солиқ ҳисоботига ўзгартишлар киритиш ҳақидаги талабнома ёзиб берилмайди.

Қўшилган қиймат солиғи суммасини қоплашга нисбатан камерал солиқ текшируви натижаларига кўра солиқ органлари ушбу суммани қоплаш тўғрисидаги қарор ёхуд уларни қоплашни рад этиш (тўлиқ ёки қисман) тўғрисидаги асослантирилган қарор қабул қилади.

Камерал солиқ текшируви ўтказиш тўғрисидаги низомни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тасдиқлайди.

Сайёр солиқ текшируви

Солиқ тўловчиларнинг солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш соҳасидаги айрим мажбуриятларини, шунингдек солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятларини бажарилишини текшириш сайёр солиқ текширувидир.

Сайёр солиқ текшируви чоғида ҳисобга олиш ҳужжатларининг, товар-моддий қимматликлар ва пул маблағлари ҳаракатининг, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа ахборотнинг таҳлили ўтказилади.

Сайёр солиқ текширувларини ўтказиш чоғида солиқ органлари профилактика тадбирларини ва хронометраж кузатувларини амалга оширишга, назорат-касса техникаси ва тўлов терминаллари қўлланилишини текширишга ва солиқ назоратининг бошқа тадбирларини ўтказишга ҳақли.

Сайёр солиқ текшируви солиқ органи раҳбарининг (раҳбари ўринбосарининг) буйруғи асосида ўтказилади. Буйруқда солиқ тўловчининг номи, текширувчи шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда лавозими, текширувларни ўтказиш муддатлари ва мақсади кўрсатилади.

Сайёр солиқ текшируви ўн кундан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади.

Сайёр солиқ текширувини тайинлаш тўғрисидаги буйруқда кўрсатилган сана ушбу текширувни ўтказиш муддатининг бошланиши деб ҳисобланади.

Солиқ тўловчига сайёр солиқ текшируви далолатномасини топширилган кун сайёр солиқ текшируви муддатининг тугаши деб ҳисобланади.

Сайёр солиқ текшируви натижаларига кўра солиқ органлари томонидан солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш амалга оширилмайди.

Сайёр солиқ текшируви ўтказиш тўғрисидаги низомни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тасдиқлайди.

Солиқ аудити

Муайян давр учун солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлашнинг тўғрилигини текшириш солиқ аудитидир.

Солиқ аудити солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига мансуб солиқ тўловчига (солиқ агентига) нисбатан ўтказилади.

Солиқ органлари солиқ аудити ўтказилиши бошланишидан камида ўттиз календар кун олдин солиқ тўловчига солиқ аудити ўтказилиши тўғрисида хабарнома юборади.

Хабарномада солиқ аудитининг бошланиш санаси, текширилиши лозим бўлган масалаларнинг рўйхати, зарур ҳужжатларнинг дастлабки рўйхати, шунингдек солиқ аудитини ўтказиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар кўрсатилади.

Агар солиқларни тўлашдан бўйин товлаш белгилари мавжуд бўлса, солиқ органи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишган ҳолда солиқ тўловчини олдиндан хабардор этмасдан солиқ аудитини бошлашга ҳақлидир.

Йирик солиқ тўловчилар тоифасига мансуб бўлган солиқ тўловчиларнинг солиқ аудити Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспексияси томонидан инспексия бошлиғининг (инспексия бошлиғи ўринбосарининг) буйруғи асосида амалга оширилади.

Солиқ аудитида иштирок этиш учун бошқа солиқ органларининг мансабдор шахслари жалб этилиши мумкин.

Солиқ органи раҳбарининг (раҳбари ўринбосарининг) солиқ аудитини ўтказиш тўғрисидаги буйруғида текшириладиган солиқ тўловчининг номи ва идентификатсия рақами, текширувчи шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда лавозими, солиқ аудитини ўтказиш муддатлари ва мақсади кўрсатилади.

Солиқ органи раҳбарининг (раҳбари ўринбосарининг) солиқ аудитини ўтказиш тўғрисидаги буйруғи билан уни ўтказиш дастури ҳам тасдиқланади.

Ушбу Кодекснинг 143-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ аудити фақат ушбу Кодекснинг 88-моддасида белгиланган даъво қилиш муддати ўтмаган охирги солиқ аудитидан кейинги даврни қамраб олиши мумкин.

Солиқ тўловчи ихтиёрий равишда тугатилаётганда солиқ аудити, солиқ тўловчининг бевосита солиқ аудити ўтказилаётган йилдан олдинги уч йилдан кўп бўлмаган фаолиятини қамраб олиши мумкин.

Солиқ аудити ўтказилаётган даврда текширилаётган даврнинг солиқ ҳисоботига солиқ тўловчи томонидан ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилишига йўл қўйилмайди.

Солиқ аудити ўтказиш тўғрисидаги низомни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тасдиқлайди.

Солиқ аудитини ўтказиш муддати

Агар ушбу Кодекснинг 142-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ аудити ўттиз кундан ортиқ давом этиши мумкин эмас.

Солиқ аудитини ўтказиш муддати солиқ тўловчига (солиқ агентига) солиқ аудитини тайинлаш тўғрисидаги буйруқ топширилган кунда бошланади.

Солиқ аудитини ўтказиш муддатини узайтириш

Агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ аудитини ўтказиш муддати икки ойгача, алоҳида ҳолларда эса — уч ойгача узайтирилиши мумкин.

Солиқ аудитини ўтказиш муддатини узайтириш асослари ва тартибини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси белгилайди.

Солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) солиқ аудити ўтказилишини қуйидагилар учун ҳам узайтиришга ҳақли:

1) ушбу Кодекснинг 146-моддаси биринчи қисмига мувофиқ ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилиб олиш;

2) чет эл давлат органларидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари доирасида ахборот олиш;

3) экспертизалар ўтказиш;

4) чет тилида тақдим этилган ҳужжатларни таржима қилиш.

Солиқ аудити муддатини ушбу модданинг учинчи қисми 1-бандида кўрсатилган асос бўйича узайтиришга ҳужжатлар талаб қилинаётган ҳар бир шахс бўйича кўпи билан бир марта йўл қўйилади.

Солиқ аудити муддатини узайтириш солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органи раҳбарининг (раҳбари ўринбосарининг) тегишли буйруғи билан расмийлаштирилади.

Солиқ аудитининг умумий муддати олти ойдан ошиши мумкин эмас.

Солиқ аудитини ўтказиш муддати ўтказилган солиқ аудити тўғрисида далолатнома тузилган (имзоланган) кунда тугайди.

Солиқ аудитини ўтказишга доир чекловлар

Солиқ органлари солиқ тўловчининг айнан битта давр учун айнан бир хил солиқлар бўйича бир мартадан ортиқ солиқ аудитини ўтказишга ҳақли эмас, бундан солиқ аудитини ўтказиш чоғида солиқ органига маълум бўлмаган янги ҳолатлар аниқланган ҳоллар мустасно. Янги ҳолатлар аниқланган тақдирда солиқ органи такрорий солиқ аудитини тайинлашга ҳақли.

Солиқ назорати доирасида ҳаракатларни амалга ошириш чоғидаги баённомага қўйиладиган умумий талаблар

Солиқ назорати ҳаракатларини ўтказиш чоғида баённома тузилади. Баённомада қуйидагилар кўрсатилади:

1) текшириш ўтказишнинг асослари, тури ва даври;

2) амалга ошириладиган аниқ ҳаракатнинг жойи ва санаси;

3) ҳаракатнинг бошланиш ва тугаш вақти;

4) баённомани тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми;

5) ҳаракатда иштирок этган ёки уни ўтказишда ҳозир бўлган ҳар бир шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, зарур бўлган ҳолларда эса — унинг манзили;

6) ҳаракатнинг мазмуни, уни амалга ошириш кетма-кетлиги;

7) ҳаракатни бажариш чоғида аниқланган, иш учун аҳамиятга эга бўлган фактлар ва ҳолатлар.

Баённома ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этган ёки уни ўтказишда ҳозир бўлган барча шахслар томонидан ўқиб чиқилади. Мазкур шахслар баённомага киритилиши ёки материалларга қўшиб қўйилиши лозим бўлган фикр-мулоҳазаларини билдиришга ҳақли.

Баённома солиқ органининг уни тузган мансабдор шахси, шунингдек ҳаракатни амалга оширишда иштирок этган ёки уни ўтказишда ҳозир бўлган барча шахслар томонидан имзоланади.

Баённомага фотосуратлар, видеоёзувлар ва ҳаракатни амалга ошириш чоғида бажарилган бошқа материаллар илова қилинади.

Солиқ аудити ва (ёки) сайёр солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш чоғида текширув далолатномаси, зарур бўлган тақдирда эса солиқ назорати тадбирларининг бошқа материаллари, шунингдек ўзига нисбатан текширув ўтказилган шахснинг ёзма эътирозлари ҳам ўқиб эшиттирилиши мумкин.

Ёзма эътирозларнинг мавжуд эмаслиги ушбу шахсни (унинг вакилини) текширув материалларини кўриб чиқиш босқичида ўз тушунтиришларини бериш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.

Солиқ аудити ва (ёки) сайёр солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш вақтида тақдим этилган далиллар, шу жумладан ўзига нисбатан текширув ўтказилган шахсдан илгари талаб қилиб олинган ҳужжатлар, ушбу шахс солиқ текширувларидан ўтказилганда солиқ органларига тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда солиқ органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар ўрганилади.

Ушбу Кодекс талаблари бузилган ҳолда олинган далиллардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисидаги қўшимча маълумотлар (ахборот), агар улар ушбу Кодексда белгиланган муддатлар бузилган ҳолда солиқ органига тақдим этилган бўлса ҳам кўриб чиқилиши мумкин.

Солиқ аудити ва (ёки) сайёр солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш давомида зарур бўлган тақдирда ушбу кўриб чиқишда иштирок этиш учун гувоҳни, экспертни, мутахассисни жалб этиш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.

Солиқ текшируви материаллари кўриб чиқилаётганда баённома юритилади.

Солиқ аудити ва (ёки) сайёр солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш жараёнида солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари):

1) ўзига нисбатан текширув далолатномаси тузилган шахс солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини содир этган-этмаганлигини;

2) аниқланган қоидабузарликлар солиққа оид ҳуқуқбузарлик аломатини ташкил этиш-этмаслигини;

3) шахсни солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортишга асослар мавжуд-мавжуд эмаслигини;

4) солиқ тўловчининг эътирозлари асосланганлигини белгилайди.

Солиққа оид ҳуқуқбузарлик аломати мавжуд бўлган тақдирда солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) шахснинг солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этишдаги айбини истисно этувчи ҳолатларни ёки солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликни юмшатувчи ёхуд оғирлаштирувчи ҳолатларни аниқлайди.

Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишлари содир этилганлиги фактини тасдиқлаш учун қўшимча далиллар олиш зарур бўлган тақдирда ёки улар бўлмаганда солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) солиқ назоратининг қўшимча тадбирларини бир ойдан ошиқ бўлмаган муддатда ўтказиш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақлидир.

Солиқ назоратининг қўшимча тадбирларини тайинлаш тўғрисидаги қарорда бундай қўшимча тадбирларни ўтказиш заруратини келтириб чиқарган ҳолатлар баён этилади, уларни ўтказиш муддати ва аниқ шакли кўрсатилади.

Солиқ назоратининг қўшимча тадбирлари сифатида ушбу Кодекснинг 146 ва 147-моддаларига мувофиқ ҳужжатларни талаб қилиб олиш, гувоҳни сўроқ қилиш, экспертиза амалга оширилиши мумкин.

Солиқ назорати қўшимча тадбирларининг бошланиши ва тугаши, солиқ назоратининг ўтказилган қўшимча тадбирлари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишлари содир этилганлиги ёки уларнинг мавжуд эмаслиги фактини тасдиқлаш учун олинган қўшимча далиллар, текширувчиларнинг аниқланган қоидабузарликларни бартараф этишга доир хулосалари ва таклифлари ҳамда ушбу Кодекснинг моддаларига оид ҳаволалар, агар ушбу Кодексда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ушбу бузилишлари учун жавобгарлик назарда тутилган бўлса, солиқ аудити ва (ёки) сайёр солиқ текшируви далолатномасига доир қўшимчада қайд этилади.

Солиқ аудити ва (ёки) сайёр солиқ текшируви далолатномасига доир қўшимча солиқ назоратининг қўшимча тадбирларини ўтказган солиқ органининг мансабдор шахслари томонидан бундай тадбирлар тугаган кундан эътиборан ўн кун ичида тузилиши ва имзоланиши керак.

Солиқ аудити ва (ёки) сайёр солиқ текшируви далолатномасига доир қўшимча солиқ назоратининг қўшимча тадбирлари натижасида олинган материаллар илова қилинган ҳолда ушбу қўшимча тузилган санадан эътиборан уч кун ичида ўзига нисбатан текширув ўтказилган шахсга (унинг вакилига) имзо қўйдириб берилиши ёки у олинган сана тўғрисида далолат берувчи бошқа усулда топширилиши керак.

Агар ўзига нисбатан текширув ўтказилган шахс (унинг вакили) солиқ аудити ва (ёки) сайёр солиқ текшируви далолатномасига доир қўшимчани олишдан бош тортса, бундай факт текширув далолатномасига доир қўшимчада акс эттирилади. Бундай ҳолда солиқ текшируви далолатномасига доир қўшимча ташкилотнинг (алоҳида бўлинманинг) жойлашган ери ёки жисмоний шахснинг яшаш жойи бўйича почта орқали буюртма хат билан юборилади ва буюртма хат юборилган санадан эътиборан бешинчи кунда қабул қилинган деб ҳисобланади.

Ўзига нисбатан солиқ аудити ва (ёки) сайёр солиқ текшируви ўтказилган шахс (унинг вакили) солиқ текшируви далолатномасига доир қўшимча олинган кундан эътиборан ўн кун ичида текширув далолатномасига доир бундай қўшимча бўйича умуман ёки унинг алоҳида қоидалари юзасидан ёзма эътирозларини тақдим этишга ҳақли.

Сурхондарё вилоят маъмурий суди

 судя катта ёрдамчиси З.Темиров

Skip to content