ИДОРАВИЙ АРХИВ ХУЖЖАТЛАРИНИНГ ТАРКИБИ ҲАМДА АРХИВНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИҲАҚИДА.
Идоравий архив хужжатлари таркибига қўйидагилар киради:
Ташкилот таркибий бўлинмалари ҳамда унга бевосита бўйсунадиган бўлинмаларнинг (агар уларда амалий жихатдан архив ташкил этишга эхтиёж бўлмаса) иш фаолияти жараёнида вужудга келган ва иш юритиш давомида тугалланган хужжатлари;
Мазкур ташкилот тизимида бўлиб тугатилган хамда ундан олдин фаолият кўрсатган ташкилот хужжатлари;
Мазкур ташкилотда ёки унга қарашли бўлган ташкилотда ишлаган фан, техника, маданият арбоблари ва ишлаб чиқариш новаторларининг шахсий фондлари;
Архив хужжатлари таркиби ва мазмунини очиб берувчи илмий-маълумот аппарати (хужжатлар рўйхати, тарихий маълумотномалар, каталоглар, кўрсаткичлар, шархлар ва хоказо).
Мустақил муассаса хуқуқига эга бўлган, хужжатларни архивга топширувчи муассасалар рўйхати ва топшириш муддатлари хузурида архив фаолият кўрсатаётган етакчи (бош) ташкилот рахбари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги «Ўзархив» агентлигининг тегишли органи ва муассасаси билан келишилган холда белгиланади.
Идоравий архивнинг асосий вазифалари бу ташкилот хужжатларини қабул қилиш, хисобга олиш, сақлаш, улардан фойдаланиш ва давлат томонидан сақлашга топшириш учун тайёрлашдан иборатдир.
Идоравий архив ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ:Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги «Ўзархив» агентлиги органлари ва муассасалари билан келишилган меъёрий-услубий хужжатларга мувофиқ ташкилотнинг таркибий бўлинмалари хамда архивни бутлаш манбалари хисобланган бошқа ташкилотларнинг иш юритиш жараёнида тугалланган хамда шахсий таркиб хужжатларини қабул қилади, хисобга олади ва сақлайди.
Архивга қабул қилинган йиғмажилдлар ва хужжатларга фонд тартиб рақамларини беради. Архивда сақланаётган хужжатларга илгари давлат томонидан сақлашга топширилган хужжатларнинг илмий-маълумот аппарати билан изчилигини хисобга олган холда илмий-маълумот аппаратини ташкил қилади ва тўлдириб боради. Архивда сақланаётган хужжатларнинг илмий ва амалий қимматини аниқлаш учун экспертиза қилишни ташкил этади, иш юритиш жараёнида хужжатлар қимматини экспертиза қилишда услубий ёрдам кўрсатади. Ташкилотнинг иш юритиш хизмати билан биргаликда таркибий бўлинмалар йиғмажилдларининг тўғри шакллантирилишини ва расийлаштирилишини назорат қилади, йиғмажилдлар рўйхатини тузишда иштирок этади. Қуйи таркибий бўлинмаларда архивларнинг ахволини ва иш юритиш қандай йўлга қўйилганлигини текширишда иштирок этади. Қўйи ташкилотларда сақланаётган хужжатлар хисобини олиб боради.
Вилоят маъмурий суди
архив мудири Н.Рахманова