Ўзбекистон Республикасининг “Коррупсияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунни мазмун-моҳияти

2017- йил 3-январда “Коррупсияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-419-сонли Қонуни қабул қилинди.

34 моддадан иборат ушбу ҳужжатда коррупсия атамасига таърифдан тортиб, унга қарши курашиш, ваколатли органлар ва уларнинг вазифалари, коррупсияга қарши жавобгарлик, бу масалада халқаро ҳамкорлик каби барча муҳим жиҳатлар қайд этилган.

Мазкур Қонуннинг 3-моддаси асосий тушунчалар тўғрисида бўлиб, ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

коррупсия – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқейидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш;

коррупсияга оид ҳуқуқбузарлик – коррупсия аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган қилмиш;

манфаатлар тўқнашуви – шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият.

Шунингдек, Қонуннинг 4-моддаси коррупсияга қарши курашишнинг асосий принциплари тўғрисида бўлиб бунда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:

Коррупсияга қарши курашишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

қонунийлик;

         фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;

         очиқлик ва шаффофлик;

         тизимлилик;

         давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги;

         коррупсиянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги;

жавобгарликнинг муқаррарлиги.

Термиз туманлараро маъмурий суди судя ёрдамчиси

Х.Нарзуллайев

ОДИЛ СУДЛОВГА ЭРИШИШНИНГИМКОНИЯТЛАРИНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

Сўнгги йилларда амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари суд ҳокимияти мустақиллигини ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш билан бир қаторда фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш имконини берди. Шу билан бирга
“Янги Ўзбекистон-янги суд” тамойили доирасида аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишни жадаллаштиришни, соҳага илғор халқаро стандартларни жорий этишни талаб этмоқда. 2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ, шунингдек, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлиги ва одил судлов сифатини ошириш мақсадида, 2023-2026-йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси тасдиқланган бўлиб, Стратегия доирасида қуйидагилар одил судловни таъминлашнинг устувор вазифалари этиб белгилансин. “Инсон қадри учун” ғояси асосида чинакам адолатли суд тизимини шакллантириш ҳамда унинг фаолиятини халқ манфаати ва инсон қадр-қимматини самарали ҳимоя қилишга йўналтириш, адолатли суд қарорлари қабул қилинишига эришиш орқали халқнинг, шу жумладан, тадбиркорларнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, ҳар бир шахс суд ва судялар сиймосида ўзининг ишончли ҳимоячисини кўришига эришиш, фуқаролар ҳамда тадбиркорларга ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя қила олиши учун барча имкониятларни яратиш, суд ишларини юритишда тортишув ва тарафларнинг тенглиги тамойилларини тўлақонли рўёбга чиқариш, судларнинг холислигини амалда таъминлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш, судлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, идоралараро электрон маълумот алмашинувини яхшилаш, суд мажлисларида масофадан туриб иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш, судяларнинг мустақиллиги ва дахлсизлиги кафолатларини кучайтириш, судга ҳурматсизлик қилиш ва суд ишига аралашиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича самарали механизмларни ишлаб чиқиш, суд қарорларининг қатъий ижросини таъминлаш, бу борада давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг масъулиятини ошириш, судялар ва суд ходимларида юксак муомала маданиятини шакллантириш орқали судга мурожаат қилган ҳар бир фуқаро ва тадбиркорда суддан, пировардида эса давлатдан розилик ҳиссини уйғотиш ҳамда ҳалқнинг судга нисбатан ишонч ҳисини шакиллантириш орқали, 2023-2026-йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастури Президентнинг 11-сонли фармони асосида тасдиқланган. Мазкур фармон юзасидан тегишли орган раҳбарлари шунингдек, масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари Ҳаракатлар дастурида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши учун шахсан масъул этиб белгиланган.  Олий суд томонидан Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги билан биргаликда жиноят ишлари бўйича суд қарорлари қонуний, асосли ва адолатли қабул қилинганлигини текширишнинг фуқароларга қулай ва соддалаштирилган тартибини яратиш мақсадида қуйидагиларни жорий этишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. Туманлараро, туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишларни вилоят ва унга тенглаштирилган судларда апеллятсия ёки кассатсия тартибида қайта кўриб чиқиш, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан апеллятсия ёки кассатсия тартибида кўрилган ишларни мазкур судларда тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишларни Олий суднинг судлов ҳайъатларида тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш, юқори инстанция судлари томонидан ишни янгидан кўриш учун қуйи судларга юбориш тартибини бекор қилиш ва уларга иш бўйича якуний қарор қабул қилиш масъулиятини юклаш. Мазкур фармонга асосан тузилган стратегияга 2023-2026-йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия) суд-ҳуқуқ тизимининг жадал ислоҳ қилинишини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг одил судловга эришиш даражасини янада ошириш мақсадида ишлаб чиқилган. Стратегия Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимиятини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари, устувор йўналишлари ҳамда истиқболли вазифаларини белгилайди, шунингдек, соҳага илғор халқаро стандартларни янада кенг жорий этиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

  1. Стратегиянинг асосий вазифаси.

 “Инсон қадри учун” ғояси асосида чинакам адолатли суд тизимини шакллантириш ҳамда унинг фаолиятини халқ манфаати ва инсон қадр-қимматини самарали ҳимоя қилишга йўналтириш, адолатли суд қарорлари қабул қилинишига эришиш орқали халқнинг, шу жумладан, тадбиркорларнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, ҳар бир шахс суд ва судялар сиймосида ўзининг ишончли ҳимоячисини кўришига эришиш, фуқаролар ҳамда тадбиркорларга ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя қила олиши учун барча имкониятларни яратиш, суд ишларини юритишда тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги тамойилларини тўлақонли рўёбга чиқариш, судларнинг холислигини амалда таъминлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш, судлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, идоралараро электрон маълумот алмашинувини яхшилаш, суд мажлисларида масофадан туриб иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш, судяларнинг мустақиллиги ва дахлсизлиги кафолатларини кучайтириш, судга ҳурматсизлик қилиш ва суд ишига аралашиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича самарали механизмларни ишлаб чиқиш, давлат номидан суд қарорларини қабул қилаётган судлар ва судяларга, шунингдек, уларнинг қарорларига нисбатан ҳар бир фуқарода, шу жумладан, барча даражадаги мансабдорларда ҳурмат руҳини шакллантириш, суд қарорларининг қатъий ижросини таъминлаш, бу борада давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг масъулиятини ошириш чораларини кўриш, судялар ва суд ходимларида юксак муомала маданиятини шакллантириш орқали судга мурожаат қилган ҳар бир фуқаро ва тадбиркорда суддан, пировардида эса давлатдан розилик ҳиссини уйғотиш.    

           2) Стратегиянинг асосий йўналишлари

Жиноят, жиноят-протсессуал ва жиноят ижроия қонунчилигини инсонпарварлик тамойиллари асосида такомиллаштириш сиёсатини изчил давом эттириш. “Хабеас корпус” институтини янада ривожлантириш орқали тергов устидан суд назоратини кучайтириш.

Протсессуал қонунчиликда адвокатнинг ваколатларини, шу жумладан далилларни тўплаш ва тақдим этиш ваколатларини кенгайтириш.

Низоларни ҳал этишнинг муқобил усулларидан кенг фойдаланиш. Ярашув институтини қўллаш доирасини янада кенгайтириш. Суд ишлари бўйича айрим тоифадаги низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини такомиллаштириш.

Суд иш юритувида тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги тамойилини амалда таъминлаш учун таъсирчан механизмларни яратиш.

3) Одил судлов сифатини тубдан ошириш

Суд иш юритуви самарадорлигини янада ошириш чораларини кўриш. Юқори суд инстанцияларининг суд қарорларини қайта кўриш фаолиятида рақамли технологиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, аҳоли учун тушунарли ва қулай, шунингдек, қуйи суд хатоларини ўз вақтида тўғрилашга кўмак берувчи механизмларни йўлга қўйиш.

Ҳудудлардаги аҳоли сонидан келиб чиқиб, судялик штат бирликлари сонини босқичма-босқич ошириб бориш.

Судяларнинг ихтисослашуви талаб этиладиган тоифадаги низолар бўйича ихтисослаштирилган судялар корпусини кенгайтириш чораларини кўриш.

Суд ишларини кўришда ягона суд амалиётини таъминлаш учун зарур чораларни кўриш. Олий суд Пленуми қарорларига шарҳларни тайёрлаш амалиётини йўлга қўйиш.

4) Суд ҳокимияти мустақиллиги кафолатларини янада кучайтириш

Судялар фаолиятига ҳар қандай аралашувларга, шу жумладан, давлат идоралари ва мансабдор шахслар аралашувларига барҳам беришнинг қатъий чораларини кўриш, бундай қилмишлар учун жавобгарликни кескин кучайтириш.

Суд ишларини ҳал этишга аралашганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш.

Судялар дахлсизлигини бузиш ҳолатларида бевосита судялар томонидан ўз вақтида таъсирчан чоралар кўриш имкониятларини кенгайтириш.

Протсессуал тартибга риоя қилган ҳолда келиб тушган мурожаатларнинг протсессуал қонунчилик асосида кўриб чиқилишини таъминлаш.

Судяларга одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай вазифалар юклатилишига йўл қўймаслик чораларини кўриш.

Илғор хорижий тажриба асосида судларнинг молиявий мустақиллигини тўлиқ таъминлаш чораларини кўриш орқали улар фаолиятини молиялаштириш учун зарур маблағларни судлар томонидан мустақил равишда белгилаш механизмларини жорий этиш. Бу чора тадбирларнинг барчаси провардида одил судловни амалга ошириш билан бир қаторда ҳалқни судга нисбатан ишончини ҳамда қонун ва судга нисбатан хурмат муносабатини шакиллантириш, орқали фуқароларнинг давлатга нисбатан розилик ҳисини уйғотган бўламиз.

Сурхондарё вилояти маъмурий суди

судя катта ёрдамчиси М.Исмоилова

Кўчмас мулк билан боғлиқ низоларни ҳал этиш тартиби

Маъмурий судларда ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашаётган ҳуқуқларини ёхуд қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги, маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича ушбу судларга мурожаат қилиш имконияти яратилган бўлиб, “Ўзбекистон-2030” стратегиясини амалга оширишда судлар фаолиятини янада такомиллаштиришга эътибор қаратилмоқда. 

Маъмурий судларга тааллуқли бўлган ва ушбу судлар томонидан кўриб ҳал этиладиган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда Давлат кадастрлари палатаси ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) бўйича низолар ендиликда судгача ҳал этилади, яъни ендиликда мазкур низолар бўйича манфаатдор шахслар низоларни кўриб чиқувчи Комиссияга ёзма Палата сайти орқали электрон мурожаат қилиши мумкин.   

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 августдаги 426-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиби тўғрисида Низомга кўра, манфаатдор шахс кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилмаган, шунингдек, рўйхатдан ўтказувчининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) унинг фуқаролик ҳуқуқларини бузган деб ҳисобласа, рўйхатдан ўтказувчининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ташкил этиладиган комиссияга шикоят қилиши мумкин. Манфаатдор шахс комиссиянинг қароридан норози бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан ташкил этиладиган апелляция комиссиясига ёки судга шикоят қилиши мумкин. 

Ушбу Низом талабларига кўра, манфаатдор шахс комиссияга кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда юзага келган низоларни судгача ҳал этиш бўйича ёзма ёки рўйхатдан ўтказувчи органнинг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда мурожаат қилиши мумкин;

жисмоний шахснинг мурожаатида унинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи, электрон почта манзили, алоқа телефонлари ва кўчмас мулкнинг жойлашган жойи (почта манзили) ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади, юридик шахснинг мурожаатида юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг электрон почта манзили, алоқа телефонлари ва жойлашган жойи (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади, манфаатдор шахс аризага кўчмас мулк билан боғлиқ бўлган бошқа маълумотлар ва ҳужжатларни ҳам илова қилиш ҳуқуқига эга, манфаатдор шахсдан мазкур Низомда кўрсатилган маълумотлардан бошқа маълумотларни талаб қилишга йўл қўйилмайди;

комиссия манфаатдор шахснинг мурожаатини келиб тушган кундан эътиборан ўн иш куни ичида кўриб чиқиши шарт, мурожаатларнинг сони бир ёки бир нечта бўлишидан қатъи назар, мурожаатлар комиссия томонидан мазкур бандда белгиланган муддатларда кўриб чиқилади; 

комиссия котиби келиб тушган мурожаатларни шу куннинг ўзида рўйхатга олади.  

Низомнинг 10-бандида Комиссиянинг вазифалари белгиланган бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги аризалари ва шикоятларини ушбу Низом ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ кўриб чиқиш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда юзага келадиган низоларни судгача ҳал қилиш чораларини кўриш кабилар киради. 

Комиссиянинг қарори (хулосаси)дан норози бўлганда Апелляция комиссиясига мурожаат қилинади. 

Мазкур Низомнинг 11-бандига кўра, қуйидагилар Апелляция комиссиясининг вазифалари ҳисобланади: 

комиссиянинг қароридан норози бўлган манфаатдор шахс ёки рўйхатдан ўтказувчи томонидан берилган шикоятларни ушбу Низом ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ кўриб чиқиш;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда юзага келадиган низоларни судгача ҳал қилиш чораларини кўриш.

Комиссия ва апелляция комиссияси ариза ҳамда шикоятларни кўриб чиқишда тенг ҳуқуқлилик, холислик, қонунийлик, коллегиаллик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг бир хиллигини таъминлаш, шунингдек, мурожаат этувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш принципларига асосланади. 

Мазкур қонунчиликдаги янгилик мамлакатимизда жисмоний ва юридик шахсларнинг судгача бўлган босқичда ҳам бузилган ёки низолашаётган ҳуқуларининг таъминланишида катта аҳамият касб этади.

Сурхондарё вилоят маъмурий суди

судья катта ёрдамчиси Р.Тожимуродова

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига бўлиб ўтиладиган сайловлар.

2024-йил 27-октабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари депутатларининг ваколат муддати 2024-йилда тугашини инобатга олиб, сайловлар жорий йилнинг 27-октябрида ўтказилиши ва сайлов кампанияси 26-июлдан бошланиши ҳақида Марказий сайлов комиссиясининг қарори қабул қилганди. Бу, 2021-йилги президент сайлови, шунингдек, 2023-йили бўлиб ўтган Конституция масаласидаги референдум ҳамда муддатидан аввалги президент сайловидан сўнг, сўнгги тўрт йилда юз бераётган тўртинчи йирик сиёсий воқеадир. 2024 йил 27 октябр бўладиган сайлов жараёни “Менинг танловим – обод Ватаним” шиори остида ўтказилади.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 36-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октабр ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгилаб берилган. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови 2024-йил 27-октабр, якшанба куни ўтказилади.    

Таъкидлаш керакки, Сайлов кодексининг 37-моддасига кўра, Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзод кўрсатиш ҳуқуқига сиёсий партиялар эга.

Сайловда иштирок этиш учун сиёсий партиялар сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинган кундан камида тўрт ой олдин Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган бўлиши ва партиянинг сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватловчи камида 40 минг сайловчининг имзосини тўплаши лозим.

Тарихда илк маротаба депутатлар сайлови аралаш, яъни мажоритар-пропорсионал тизим асосида бўлиб ўтади. 2024 йил 27 октябрда бўлиб ўтадиган сайловда депутатларнинг 75 нафари бевосита мажоритар тизим асосида, яъни сайловчилар аниқ шахсларга овоз бериш йўли билан, қолган 75 нафари эса пропорсионал тизим бўйича сиёсий партияларга берилган овозлар асосида сайланади.

Сайловда Қонунчилик палатасининг 150 нафар депутати, Сенатнинг 65 нафар аъзоси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСи 65 нафар депутати, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, 208 та туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари сайланади.

Яна бир қувонарли жиҳат сайловнинг технологик янгилиги сифатида ишга туширилган “Е-сайлов” ахборот тизимининг жорий этилганидир.

“Е-сайлов” ахборот тизими орқали сайлов комиссияларининг сиёсий партиялар, номзодлар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари билан деярли 60 турдаги муносабатлари тўлиқ электрон тарзда амалга оширилади.

Ахборот тизими бошқа электрон платформалар билан интегратсия қилинган бўлиб, сайловдаги кўпгина тартиб-таомиллар инсон омилисиз тўлиқ автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.

Мазкур тизимда 400 мингга яқин сайлов жараёни иштирокчилари, жумладан сайлов комиссиялари аъзолари, депутатликка номзодлар, кузатувчиларга оид катта маълумотлар базаси шаклланади. Ахборот тизимидан 32 минг нафар сайлов жараёни иштирокчилари профессионал тарзда фойдаланишади. Фойдаланувчилар билан 40 турдаги СМС-хабарномалар орқали мулоқот ўрнатилади.

“Е-сайлов” ахборот тизимида фуқаролар учун ҳам сайловга оид ахборотларни олишда бир қатор қулайликлар жорий этилган. Хусусан, ахборот тизими сайловчилар ва сайлов участкаларига оид статистик маълумотларни олиш, барча турдаги сайловлар бўйича депутатликка номзодлар ҳақида ахборотга эга бўлиш, интерактив хариталарда депутатликка номзодлар ва уларнинг таржимайи ҳоли билан танишиш имконини беради.

Бу “Е-сайлов” ахборот тизими сайловларни технологик ва очиқлик жиҳатдан мутлақо янги босқичга олиб чиқишида улкан бир қадам.

Марказий сайлов комиссияси сайловни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни сайлов қонунчилигида белгиланган муддатларда босқичма-босқич ўтказилишини таъминлаш юзасидан календар режа тасдиқланган бўлиб, Марказий сайлов комиссияси холис ва мустақил конституциявий орган сифатида бўлажак сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирларни миллий қонунчилик, халқаро сайлов стандартларига тўла мувофиқ ҳолда очиқ ва ошкора ўтказилишини таъминлаш бўйича барча чораларни кўради.

2024 йил 27 октябрдаги сайловда сайлов комиссиялари фаолияти, уларнинг сайлов жараёнлари иштирокчилари билан ўзаро муносабатлари тўлиқ рақамлаштирилди. Эндиликда сайлов тартиботларидаги бюрократия, ортиқча вақт сарфи ва ҳужжатлар ҳаракати қисқартирилди. Сайлов қонунчилиги илғор демократик стандартларга мос равишда тубдан такомиллаштирилди. Жумладан, сайлов органларининг Марказий сайлов комиссияси бошчилигидаги янги тизими жорий этилди, сиёсий партиялар томонидан депутатликка номзодларни кўрсатишда аёлларнинг улуши камида 40 фоиз бўлиши белгиланди. Бундан ташқари, депутатликка номзод сайланиши учун сайловчиларнинг нисбий кўпчилиги овозини олиши белгиланди. Унга кўра, номзод тегишли сайлов округида бошқа номзодларга нисбатан кўпроқ овоз тўплаган тақдирда депутат бўлиб сайланиши мумкин бўлади ва шу орқали такрорий овоз беришни ташкил этиш талаб этилмайди. Сайлов Янгиланган Конституция мустаҳкамлаган кучли парламентаризм ва жойларда вакиллик органларининг ваколатлари сезиларли даражада кучайтирилган шароитда ўтади. Хусусан, Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари амалдаги 5 тадан 12 тага, Сенатда эса, 12 тадан 18 тага кўпайтирилди. Парламентнинг ижро этувчи, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва махсус хизматлар фаолияти устидан назорат функсиялари кенгайтирилди. Ҳокимларнинг халқ депутатлари Кенгашларига раҳбарлик қилиши бекор қилинди. Давлат ҳаётининг муҳим масалаларини ҳал этишда вакиллик органларининг ролини ошириш мақсадида аввал ҳокимлар ваколатида бўлган 33 та ваколатлар маҳаллий Кенгашларга ўтказилди.

Сурхондарё вилоят маъмурий суди

Судя катта ёрдамчиси

  З.Темиров

O‘zbekiston Respublikasining  sudlarda ishlarni ko‘rishda prokurorning vakolatlarini ta’minlashga qaratilgan o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritish to‘g‘risidagi 2024-yil 30 sentabrdagi 968-sonli qonuni mazmun-mohiyati

Keyingi yillarda mamlakatimizda sud hokimiyati mustaqilligini, sudlar faoliyatida ochiqlik va shaffoflikni ta’minlash bo‘yicha izchil islohotlar amalga oshirilmoqda, bu fuqarolar hamda tadbirkorlik subektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish kafolatlarini kuchaytirishga xizmat qiladi.

Shu bilan birga sud ishlarini yuritishda taraflarning tortishuvi prinsipini, davlat manfaatlari samarali himoya qilinishini ta’minlash sudlar tomonidan fuqarolik, iqtisodiy va ma’muriy ishlarni ko‘rishda prokurorning ishtirokiga, shuningdek ishlarni ko‘rib chiqish natijalari bo‘yicha qabul qilingan sud hujjatlari ustidan shikoyat qilishga taalluqli protsessual normalar yanada aniqlashtirilishini taqozo etmoqda. ushbu Qonun bilan O‘zbekiston Respublikasining Fuqarolik protsessual kodeksiga davlatning qonun bilan qo‘riqlanadigan manfaatlarini himoya qilish maqsadida prokurorning yerga oid huquqiy munosabatlar, davlat mulki, davlatga yetkazilgan zararning o‘rnini qoplash va davlat budjetidan undiruvlar bilan bog‘liq ishlarda ishtirok etish huquqini, shuningdek davlat manfaatlarini himoya qilish uchun sudga ariza bilan murojaat qilish huquqini nazarda tutuvchi o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritilmoqda, O‘zbekiston Respublikasining Iqtisodiy protsessual kodeksiga prokurorning yerga oid huquqiy munosabatlar, davlat mulki bilan bog‘liq ishlarda, atrof-muhitni muhofaza qilish to‘g‘risidagi qonunchilikni buzish, davlat budjetidan undiruvlar, o‘zboshimchalik bilan qurilgan imoratga bo‘lgan mulk huquqini e’tirof etish, xususiy mulk sifatida egalik qilish va undan foydalanish faktini aniqlash, bojxona to‘lovlarini undirish bilan bog‘liq ishlarda ishtirok etishini nazarda tutuvchi o‘zgartirishlar kiritilmoqda, Bundan tashqari O‘zbekiston Respublikasining Fuqarolik protsessual kodeksida, O‘zbekiston Respublikasining Iqtisodiy protsessual kodeksida va O‘zbekiston Respublikasining Ma’muriy sud ishlarini yuritish to‘g‘risidagi kodeksida prokurorning sud muhokamasining vaqti va joyi to‘g‘risida prokuror tegishli tarzda xabardor qilinmasdan ko‘rilgan, qonunda prokurorning ishtirok etishi nazarda tutilgan ishlar bo‘yicha kassatsiya protesti, taftish tartibida protest keltirish to‘g‘risidagi masalani hal qilish uchun tegishli sudlardan ishlarni talab qilib olishga bo‘lgan huquqi belgilanmoqda, shuningdek mazkur toifadagi ishlarni ko‘rish yakunlari bo‘yicha chiqarilgan sud hujjatlari ustidan shikoyat qilish tartibi aniqlashtirilmoqda, Ushbu Qonun prokuratura organlarining odil sudlovni amalga oshirishga ko‘maklashish borasidagi faoliyati samaradorligini yanada oshirishga, fuqarolarning huquq va erkinliklarini, jamiyat hamda davlatning qonun bilan qo‘riqlanadigan manfaatlarini to‘laqonli himoya qilishga, shuningdek sudlarda ishlarni muhokama qilishda qonuniylikni mustahkamlashga xizmat qiladi.

Termiz tumanlararo ma’muriy sudi raisi

B.E.Umirov

ОММАВИЙ ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАР СОҲАСИДА ҚОНУНИЙЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШ.

Ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун маъмурий судга мурожаат қилишга ҳақли.       Жумладан, аризачи Х.Н жавобгар туман ҳокимининг 2017 йил 04 январдаги 8-сон қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судининг 2024 йил 12 мартдаги ҳал қилув қарорига кўра, туман давлат нотариал идораси нотариуси томонидан 2016 йил 28 декабрда берилган мерос иши бўйича расмийлаштирилган меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома ҳақиқий эмас деб топилган. Аниқланган ҳолатларга кўра, туман ҳокимининг 2016 йил 14 декабрдаги 1245-сонли қарорига кўра, марҳум Р.Р.нинг туманда жойлашган 1200 м2 ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи эътироф этилган. Туман давлат нотариал идорасининг 2016 йил 28 декабрда қайд этилган эр хотиндан бирининг вафотидан кейин уларнинг бирига умумий мол-мулкдаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома берилиб, унга кўра, А.З.нинг 2016 йил 26 октябрда вафот этган турмуш ўртоғи Р.Р. билан биргаликдаги никоҳ давомида орттирилган мол-мулкнинг ½ қисмига нисбатан мулк ҳуқуқи тасдиқланган. Шунингдек, туман давлат нотариал идораси нотариуси томонидан 2016 йил 28 декабрда берилган қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага асосан 2016 йил 26 октябрда вафот этган марҳум Р.Р.га тегишли барча мол-мулкнинг 1/7 меросхўри сифатида А.З вояга етмаган фарзандлари тасдиқланган. Х.А ва Х.А ўзларига тегишли бўлган мерос улушидан онаси З.А.нинг фойдасига воз кечган. Ушбу асосга кўра, А.З марҳум Р.Р.га тегишли мулкнинг ярмига никоҳ давомида орттирилган мол-мулк сифатида мулкнинг қолган ярмига вояга етмаган фарзандларнинг онаси сифатида ва вояга етган фарзандларининг мерос улушидан унинг фойдасига воз кечиши ҳисобига  эгалик ҳуқуқи вужудга келган. Туман ҳокимининг 2017 йил 04 январдаги 8-сонли қарорига кўра, А.З.га тегишли тумандаги уй-жойнинг 1200,0 м2 да жойлашган омборхона бинолари тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш мақсадида турар-жойдан яшаш учун мўлжалланмаган нотурар-жой тоифасига ўтказилган. Ушбу мулк З.А. томонидан ипотека шартномасига асосан “Ш.А” МЧЖга ажратилган кредит қарздорлигининг гарови таъминоти сифатида тақдим этилган. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судининг 2024 йил 12 мартдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар Х.Н.нинг жавобгарлар А.З. ва туман давлат нотариал идорасига нисбатан 2016 йил 28 декабрдаги қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси қаноатлантирилиб, туман давлат нотариал идораси нотариуси томонидан 2016 йил 28 декабрда берилган мерос иши юзасидан қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома ҳақиқий эмас деб топилган. Ушбу ҳолатда низоли ҳоким қарори аризачининг меросга бўлган фуқаролик ҳуқуқини ва манфаатларини бузган. Шунинг учун Термиз туманлараро маъмурий судининг 2024 йил 5 июлдаги ҳал қилув қарори билан ариза тўлиқ қаноатлантирилиб, туман ҳокимининг 2017 йил 04 январдаги 8-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилиб, иш бўйича аризачининг ҳуқуқлари тикланган.

Яна бир мисол.

Аризачи Қ.Р. жавобгар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимининг 2024 йил 16 июлдаги 35-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни ва 2005 йил 01 январдан 2018 йил 17 мартга қадар “С.А” МЧЖда ишлаган даврини иш стажига қўшиб ҳисоблаш мажбуриятини жавобгар зиммасига юклашни сўраган. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимининг 2005 йил 01 январдан 2018 йил 17 мартга қадар “С.А” МЧЖда ишлаган даври иш стажини ҳисоблашда инобатга олинмаган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ушбу асосларга кўра, аризачи ўзининг бузилган деб ҳисоблаган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун маъмурий судга мурожаат қилган. Аниқланишича, аризачи Қ.Р пенсия тайинлашда инобатга олинмаган даврларда, яъни 2005 йил 01 январдан 2018 йил 17 мартга қадар “С.А” МЧЖда ишлаган. Р.Қ.нинг меҳнат дафтарчасида унинг ушбу корхоналарда ишлаганлиги унинг меҳнат дафтарчасида тегишли тартибда қайд қилинган ва муҳр билан тасдиқланган. Амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 125-моддаси биринчи қисмига кўра, лозим даражада тасдиқланган қоғоз ёки электрон шаклидаги меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи ва жисмоний шахснинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги верификация қилинган маълумотларни ўз ичига олган асосий ҳужжатдир. Эски таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 81-моддаси, Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги” Қонуннинг 42-моддасида меҳнат дафтарчаси иш стажини тасдиқлайдиган асосий ҳужжат ҳисобланиши белгиланган. Фуқаронинг меҳнат фаолияти унинг меҳнат дафтарчасида тегишли тартибда қайд этилган ва жамғариб бориладиган мажбурий бир фоизлик бадалларни тўлаш унинг мажбурияти эмас. Фуқаро меҳнат фаолиятини амалга оширган даврда амалда бўлган қонунчиликка биноан унинг меҳнат стажини тасдиқловчи факт (маълумотлар) унинг меҳнат дафтарчасида тегишли тартибда қайд этилган. Қонунчилик талабига кўра, аризачининг ишлаган иш стажини пенсия тайинлашда қўшиб ҳисоблаш мумкинлиги учун жавобгарнинг қарори қонуний ва асосли ҳисобланмаганлиги сабабли Термиз туманлараро маъмурий судининг 2024 йил 7 августдаги ҳал қилув қарори билан жавобгар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимининг 2024 йил 16 июлдаги 35-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган ва жавобгарнинг зиммасига аризачининг 2005 йил 01 январдан 2018 йил 17 мартга қадар “С.А” МЧЖда ишлаган даврини унга пенсия тайинлашда қўшиб ҳисоблаш мажбурияти юклатилган. Сурхондарё вилоят маъмурий судларида 2024 йилнинг учинчи чораги давомида кўриб чиқилган 109 та аризалар ташкилотлар ва идоралар кесимида таҳлил қилинганида маҳаллий ҳокимликларнинг ноқонунийлиги аниқланган 22 та, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармалари туман-шаҳар бўлимларининг 19 та, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси органларининг 7 та, кадастр агентлиги органларининг 6 та, Давлат хизматлари кўрсатиш марказлари 1 та, жами 55 та ишлар бўйича қарорлари ҳақиқий эмас деб топилиб, фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Сурхондарё вилоят

маъмурий судининг судьяси

 Х.Хакимов

“Таълим соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан”

 Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, Бюджет кодекси ва Солиқ кодекслари ҳамда “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга 2024 йил 09 сентябрь кунги ЎРҚ–957-сонли Қонуни билан киритилган ўзгартиришлар ҳақида.

-Ер кодексининг 53-модданинг учинчи қисми қуйидаги қуйидагича ўзгартирилган.

«Илмий-тадқиқот муассасаларига, мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларига ўқув, тажриба, нав синаш мақсадлари учун берилган ерлар ҳамда сув фонди ерлари фермер хўжаликларига берилмайди».

-Бюджет кодексининг 63-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «таълим муассасаларида» деган сўзлар «давлат таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин; учинчи хатбошисидаги «таълим муассасаларида» деган сўзлар «давлат таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин; тўртинчи хатбошисидаги «касб-ҳунар таълими муассасаларида» деган сўзлар «профессионал давлат таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилган;

70-модда биринчи қисмининг 1-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, ўрта махсус, профессионал таълим, олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим, мактабдан ташқари таълим, кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ташкилотлари, болалар уйлари, давлат таълим ташкилотларини ахборот-услубий жиҳатдан таъминлаш муассасалари, вазирликлар ва идоралар тасарруфидаги давлат таълим ташкилотлари, бошқа ёрдамчи муассасаларни сақлаб туриш, шунингдек қонунчиликда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштирилиши назарда тутилган таълим тизими тадбирларининг харажатлари»; учинчи хатбошисидаги «олий ўқув юртларининг» деган сўзлар «давлат олий таълим ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилган;

-Сайлов кодексининг 243-модда биринчи қисми 10-бандининг иккинчи хатбошисидаги «техник ва касб-ҳунар, олий таълим ва олий ўқув юртидан кейинги таълим» деган сўзлар «профессионал, олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим» деган сўзлар билан алмаштирилган.

369-модда биринчи қисмининг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«қонунчиликда белгиланадиган тартибда ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлари, шу жумладан ўқувчилар ва талабаларнинг Ўзбекистон Республикаси профессионал ва олий таълим ташкилотлари ҳудудида пулли ўқув курсларини, спорт тўгаракларини ташкил этишдан ва бошқа таълим хизматларини кўрсатишдан олинган даромадлари»;

374-модданинг 14-бандидаги «олий ўқув юртини» деган сўзлар «олий таълим ташкилотини» деган сўзлар билан алмаштирилган.

Термиз туманлараро

маъмурий суди судъя ёрдамчиси

   Ж.С.Ачилдиев

ФУҚАРОНИНГ ИНОБАТГА ОЛИНМАГАН ИШ СТАЖЛАРИ СУДНИНГ ҚАРОРИГА АСОСАН ИНОБАТГА ОЛИНИБ, ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАНДИ.

Аризачи Ч.Тошмаматов судга ариза билан мурожаат қилиб, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Шеробод туман бўлимининг унинг мурожаатига рад жавоби бериш борасидаги хатти-ҳаракатини қонунга хилоф деб топиб, 2006 йилдан 2010 йилгача бўлган даврларда “Янгиариқ Муҳандис Сервис” ММТПда ишлаган иш стажларини пенсия тайинлашда инобатга олиш мажбуриятини юклашни сўраган.

Аниқланишича, фуқаро Ч.Тошмаматов илк марта ёшга доир пенсия тайинлашни сўраб, 2024 йил апрель ойида Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Шеробод туман бўлимига ариза билан мурожаат қилган.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Шеробод туман бўлими пенсия ва нафақаларни тайинлаш комиссияси томонидан фуқаро Б.Жавлиевнинг мурожаати ўрганиб чиқилиб, 2024 йил апрель ойида ёшга доир пенсия тайинлаб, фуқаро Ч.Тошмаматовнинг 2006 йилдан 2010 йилгача бўлган даврларда “Янгиариқ Муҳандис Сервис” ММТПда ишлаган иш стажларидан жамғариб бориладиган ИНПС (1%) маблағлар Халқ банки филиалига ўтказилмаганлиги сабабли, ушбу йилларни фуқаронинг умумий иш стажига қўшиб ҳисобланмаган.

Ч.Тошмаматов, 2024 йил апрель ойида Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Шеробод туман бўлимига ўзининг 2006 йилдан
2010 йилгача бўлган даврларда “Янгиариқ Муҳандис Сервис” ММТПда ишлаган иш стажларини умумий меҳнат стажига қўшиб ҳисобланишини сўраб, ариза билан пенсия жамғармасига мурожаат қилган.

Унинг мазкур аризаси Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Шеробод туман бўлими пенсия ва нафақаларни тайинлаш комиссияси томонидан ўрганиб чиқилиб, умумий меҳнат стажига қўшиб ҳисобланиши сўралаётган йиллардаги иш стажлардан жамғариб бориладиган ИНПС (1%) маблағлар Халқ банки филиалига ўтказилмаганлиги сабабли, фуқаронинг сўраётган йиллардаги иш стажлари умумий меҳнат стажи сифатида инобатга олиш рад этилган.

Мазкур қарордан норози бўлган аризачи Ч.Тошмаматов, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Шеробод туман бўлимининг ушбу хатти-ҳаракатидан норози бўлиб, судга пенсия жамғармаси Шеробод туман бўлимининг хатти-ҳаракати устидан ариза билан судга мурожаат қилган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 46-моддаси
1-қисмига кўра, ҳар ким қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, ишсизликда, шунингдек боқувчисини йўқотганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига кўра, эркаклар-60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг  56-бандида, меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси) иш стажини тасдиқлайдиган асосий ҳужжат ҳисобланади. 2021 йил 1 июндан бошлаб пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг 2005 йил 1 январдан аввалги даврлар учун иш стажи меҳнат дафтарчасидаги (электрон меҳнат дафтарчасидаги) мавжуд ёзувлар асосида қўшимча тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан белгиланади. Иш стажи “ЯММТ” ИДАКдаги мавжуд маълумотлар асосида ҳам тасдиқланади. Меҳнат дафтарчаси мавжуд бўлмаганда, шунингдек, меҳнат дафтарчасида зарур ёзувлар бўлмаган ёки меҳнат фаолияти даврлари тўғрисида нотўғри ва ноаниқ ёзувлар мавжуд бўлган ҳолларда иш стажини тасдиқлаш учун (банд шахснинг иш стажидан ташқари) маълумотномалар, буйруқлардан кўчирмалар, шахсий ҳисобварақлар ва иш ҳақи бериш учун қайдномалар, меҳнат шартномалари (контрактлар), архив маълумотномалари ва меҳнат фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар қабул қилинади”-деб белгилаб қўйилган.

Судда аниқланишича, аризачи Ч.Тошмаматовнинг 2006 йилдан 2010 йилгача бўлган даврларда “Янгиариқ Муҳандис Сервис” ММТПда ишлаганлиги унинг меҳнат дафтарчасида қайд қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 81-моддасида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 42-моддасига мувофиқ, меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат эканлиги белгиланган.

Шу сабабли, суднинг 2024 йил 6 майдаги ҳал қилув қарорига асосан пенсия жамғармаси Шеробод туман бўлимининг аризачи Ч.Тошмаматовнинг мурожаатига рад жавоби беришдан иборат хатти-ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилиб, унинг зиммасига Ч.Тошмаматовнинг 2006 йилдан 2010 йилгача бўлган даврларда “Янгиариқ Муҳандис Сервис” ММТПда ишлаган даврини умумий иш стажи сифатида инобатга олиш мажбурияти юклатилган ва аризачи Ч.Тошмаматовнинг ҳуқуқлари тикланган.

Термиз туманлараро

маъмурий судининг судьяси

    Ш.Н.Нуриддинов

Д И Қ Қ А Т,   Т А Н Л О В!

Сурхондарё вилоят маъмурий суди судья катта ёрдамчиси лавозимига  2025 йил июль ойига қадар 1 та штат  бирлигига ўриндошлиқ асосида ҳамда судья катта ёрдамчиси лавозими 2 та штат бирлигига доимий иш ўрнига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади.

Номзодлар танлов асосида ишга қабул қилинади.

Танловда олий юридик маълумотли, туман (шаҳар), туманлараро судларида икки йил стажга эга,  компьютер билан ишлаш малакасига эга бўлган мутахассислар иштирок этиши мумкин.

Номзоднинг чет тилларини билиш қобилияти қўшимча равишда рағбатлантирилади.

Танлов бўйича номзодни ишга қабул қилиш тегишли комиссия суҳбати натижасига кўра амалга оширилади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар Сурхондарё вилоят маъмурий судига (Термиз шаҳри, Навбоғ кўчаси,
12-уй) қуйидаги ҳужжатларни юборишлари сўралади:

– ариза (яшаш манзили ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда);

– маълумотнома (объективка);диплом нусҳаси иловаси билан.

Аризалар 2024 йил  15 октябрь, соат 17:00 га қадар қабул қилинади.

Мурожаат учун тел.:   55-453-19-00  ички рақам 75-808    

Skip to content