“Чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси қонуни мазмун-моҳияти хусусида.

Мазкур қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 24 декабрда  қабул қилинган, Сенат томонидан 2025 йил 21 февралда маъқулланган, ушбу Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 мартдаги ЎРҚ-1044-сонли Қонуни таҳририда (“Халқ сўзи” газетаси 08.03.2025 йил) 07.06.2025 йилдан кучга киради.
Юқоридаги Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик ва Уй-жой кодексларига, «Рақобат тўғрисида»ги ва «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчилар қисқа хабар (SMS) орқали хабардор қилинганидан кейин мазкур қарздорлик бартараф этилгунига қадар улардан электр энергияси учун тўловларни қабул қилишни вақтинчалик чеклашга қаратилган ҳуқуқий нормалар белгиланишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Ушбу Қонун чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича аҳолига кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов интизомини мустаҳкамлашга ҳамда аҳолининг мазкур хизматлар бўйича дебитор қарздорлигини камайтиришга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 468-моддаси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилди.
«Энергия таъминоти шартномасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам назарда тутилиши мумкин».
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси 134-моддасининг еттинчи қисми «бундан сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматлари» деган сўзлардан кейин «қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари» деган сўзлар билан тўлдирилди.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 3 июлда қабул қилинган «Рақобат тўғрисида»ги ЎРҚ-850-сонли Қонуни 18-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси «шартнома предметига тааллуқли бўлмаган шартларни» деган сўзлардан кейин «(бундан қонун ҳужжатларига мувофиқ қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун истеъмолчилар қарздорлигининг олдини олишга қаратилган қоидалар мустасно)» деган сўзлар билан тўлдирилди.
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августда қабул қилинган «Электр энергетикаси тўғрисида»ги ЎРҚ-939-сонли Қонунига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
1) 38-модданинг: биринчи қисми қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилди:
«қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчилар қисқа хабар (SMS) орқали хабардор қилинганидан кейин мазкур қарздорлик бартараф этилгунига қадар улардан электр энергияси учун тўловларни қабул қилишни вақтинчалик чеклаш. Бунда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун тўловларни ҳисоб-китоб қилишнинг ишончлилиги ҳамда тўғрилиги учун жавобгар бўлади, шунингдек мазкур талаблар бузилган ҳолларда, истеъмолчига етказилган зарарнинг ўрнини қоплайди»;
иккинчи қисми: қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилди:
«қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчиларни мазкур қарздорлик мавжудлиги тўғрисида қисқа хабар (SMS) орқали хабардор қилиши;
қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчилардан электр энергияси учун тўловларни қабул қилишни вақтинчалик чеклашни мазкур қарздорлик бартараф этилган тақдирда автоматик равишда бекор қилиши»;
тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилари тегишинча ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисобланди;
2) 39-модданинг бешинчи қисми:
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилди:
«қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни мазкур қарздорлик мавжудлиги тўғрисида қисқа хабар (SMS) орқали хабардор қилинган санадан эътиборан беш кун ичида бартараф этиши»;
тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилари тегишинча бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисобланди;
3) 40-модданинг учинчи қисми:
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилди:
«қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчини қисқа хабар (SMS) орқали хабардор қилиш, мазкур қарздорлик бартараф этилгунига қадар истеъмолчининг электр энергияси учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш шартлари»;
бешинчи — саккизинчи хатбошилари тегишинча олтинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисобланди.
Шунингдек, 5-модданинг мазмунига кўра, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлаш белгиланди.

Сурхондарё вилоят маъмурий суди

судья катта ёрдамчиси
С.Халматов

Маъмурий суд томонидан яна бир фуқаронинг бузилган ҳуқуқи тикланди.

Бугунги кунда суд ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар баробарида фуқароларнинг судларга бўлган ишончи уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш орқали амалга оширилмоқда. Айниқса маъмурий судлар томонидан низоларни кўриб чиқиш ўзига хослик касб этиб, бунда ҳар-бир низоли ҳолатни батафсил ўрганиш, фуқароларнинг ҳар бир важларини эшитиш, уларнинг важларига қонуний баҳо бериш, маъмурий хатти-ҳаракатларнинг амалга оширилиши ёки маъмурий ҳужжат қабул қилинишда қонунчилик талаблари бажарилган ёки бажарилмаганлигини тўғри баҳолаш низо ечимини топишда ҳал этувчи аҳамият касб этади.

Ушбу ҳолатларга алоҳида аҳамият қаратиш адресат учун тушунарлиликни таъминлаш гарчи ариза суд томонидан қаноатлантирилмаса ҳам тарафлар учун суддан розиликка эришишга олиб келади.

Суд томонидан низоларни кўриб чиқишда айрим ҳолатларда маъмурий органлар ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан қонунчилик талабларига риоя қилмаслик ёки қонунчилик талабларини тўғри англаб етмаслик оқибатида ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги аниқланмоқда.

Хусусан, Термиз туманлараро маъмурий судининг 2024 йил 21 августдаги 5-1901-2513/120-сонли маъмурий иши бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорига кўра, ҳам юқоридаги каби қонун бузилиш ҳолати аниқланиб аризачининг ариза талаби қаноатлантирилган.

Бунда Қумқўрғон тумани солиқ инспекциясининг 2024 йил 21 октябрь кунги Р-04415-сонли жарима қўллаш ҳақидаги қарори ҳақиқий эмас деб топилган.

Суднинг бундай хулосага келишига сайёр солиқ текшируви далолатномасини тузган маъсул шахс томонидан «SAMANDAR SAYQALI IMKONIYAT» оилавий корхонаси бошлиғи П.Сафарқулов кўзи ожизлигини инобатга олмай,  текширилаётган шахсга ушбу далолатнома ўқиб эшиттирмай, уни имзолатиб хатоликка йўл қўйганлиги, Далолатномада “ўқиб эшиттирилди” изоҳи ёзилмаганлиги, бундан ташқари, мазкур қонун талабига кўра сайёр солиқ текшируви далолатномасининг бир нусхаси солиқ тўловчига далолатнома билан танишиб чиқиб, уни олганлиги ва санаси кўрсатилган имзоси орқали топширилиши қайд этилган, ушбу талаблар ҳам керакли даражада бажарилмай ўқиб эшитирмай ожиз аҳволдаги шахсга имзолатиш билан кифояланилаганлиги, 2024 йил 5 сентябрь кунги Ў.Юлдашев инспекция бошлиғининг биринчи ўринбосарининг Қумқўрғон тумани, Бешқаҳрамон маҳалласи манзилида жойлашган «SAMANDAR SAYQALI IMKONIYAT» оилавий корхонасида (СТИР 303295224) ўтказиладиган сайёр солиқ текшируви дастурининг 3 қисмда текширувга мутахассислар, экспертлар, таржимон жалб этиш ҳамда улардан тегишли хулосалар, таржималар ва кўрсатмалар олиш (заруриятга қараб) жалб этиш белгиланган бўлса-да, солиқ тўловчининг ожизлиги инобатга олинмай унинг ҳуқуқлари паймол бўлганлиги асос қилинган.

Натижада суд томонидан бир фуқаронинг бузилган ҳуқуқи тикланган.

Териз туманлараро маъмурий

суди судьяси
Н.Шарипова

Президентимизнинг 30.01.2025 йилдаги «Фуқаролар ва тадбиркорлик субъйектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш боʻйича қоʻшимча чора-тадбирлар тоʻгʻрисида»гиПҚ-33-сонли қарор.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан кейин тарихан қисқа давр ичида инсон, унинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланган фуқаролик жамиятини барпо этиш борасида улкан ишлар амалга оширилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёйев раҳбарлигида изчиллик билан тадбиқ этилаётган ҳаётимизнинг барча жабҳаларини демократлаштириш ҳамда эркинлаштириш йўлидаги ислоҳотлар негизида суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашга қаратилган эзгу мақсад ҳам мужассамдир.

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, одил судловнинг сифат ва самарадорлигини ошириш, судларнинг мустақиллигини таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Зеро, суд идорасига иши тушган ҳар бир инсон ушбу даргоҳда қонун ва адолат устувор эканига ишониши керак. Сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ушбу тизим фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга, одамларнинг одил судловга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қиляпти. Соҳага оид жадаллашган
саъй-ҳаракатлар Президентимизнинг ташаббуси ва алоҳида назорати доирасида кечаётгани барчамизни қувонтирмоқда. Юртимизда шиддатли тус олган ислоҳотлар натижасида халқимиз ҳаётида жуда кўплаб ижобий ўзгаришлар рўй бераяпти. Кейинги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасида эришилган марралар ҳақида сўз юритсак, уларни санаб адоғига етолмаймиз. Халқ манфаати йўлида олиб борилаётган ишлар одамларнинг суд-ҳуқуқ тизимига бўлган ишончини оширмоқда.

Бугунги кунда маъмурий судлар фаолиятига илғор хорижий тажрибада ўзини оқлаган институт ва тартибларни кенг қўллаш орқали фуқаролар ва тадбиркорлик субйектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ушбу судларнинг ролини ошириш, шу жумладан, давлат органи ҳужжатига ишониб фаолият юритган фуқаро ва тадбиркорлик субйектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоясини қўшимча равишда кучайтириш зарурати вужудга келмоқда. Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субйектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг самарали ҳамда ишончли ҳимоя этилишини таъминлаш ва маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартлардан келиб чиқиб янада такомиллаштириш мақсадида  Президентимиз томонидан 30.01.2025 йилда «Фуқаролар ва тадбиркорлик субъйектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш боʻйича қоʻшимча чора-тадбирлар тоʻгʻрисида»ги
ПҚ-33-сонли қарори қабул қилинди ва мазкур қарор шу куннинг ўзида кучга кирди.

Эндиликда, давлат органи қарори ёки унинг мансабдор шахси ҳаракати (ҳаракатсизлик) устидан берилган аризани маъмурий судларда коʻришда мансабдор шахс ёки унинг вакили зарур тушунтиришлар бериш учун суд муҳокамасида иштирок этиши шарт ҳисобланади;

давлат органи мансабдор шахсларига нисбатан суд жаримаси қоʻлланилади.

 Маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитиш институти ҳам жорий этилмоқда, унда аризачининг талаблари аниқланади ва аризадаги камчиликларни бартараф этиш чоралари коʻрилади. Дастлабки эшитиш муддати 20 кун.

Бундан ташқари, судга ҳурматсизлик ва унинг ажримларини бажармаслик билан богʻлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этилганда, маъмурий суд ишни мустақил равишда коʻриб чиқиши мумкин.

Шунингдек, Маъмурий суд ишларини юритиш тоʻгʻрисидаги кодекснинг янги таҳририни ишлаб чиқиш боʻйича топшириқ берилди. (Маълумот учун: Кодекснинг биринчи таҳрири 2018 йилда қабул қилинган

2025 йил 1 майдан бошлаб тадбиркорлик субъйекти солиқ қоидабузарликларини тан олганида, солиқ органи томонидан унинг банк ҳисобварақлари боʻйича операцияларни тоʻхтатиб туриш тартиби жорий этилади.

Ҳужжат билан Оʻзбекистон Республикасида маъмурий суд ишларини юритиш тоʻгʻрисидаги қонунчилигини такомиллаштириш консепсияси ҳам тасдиқланди.

Термиз туманлараро маъмурий

суди судя ёрдамчиси   
С.К.Маматалийев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.01.2025 йилдаги ПҚ-33-сонли қарорининг мазмун-моҳияти

Сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари самарали ҳимоясини таъминлашда тизимли ислоҳотлар амалга оширилди. Айниқса, 2017 йилда мамлакатимиз тарихида илк маротаба маъмурий судлар ташкил қилинганлиги фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари устидан судга шикоят қилишга оид конституциявий ҳуқуқларини таъминлашда муҳим қадам бўлди.

Ўтган даврда маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилган 120 мингга яқин ариза ва шикоятларнинг 57 фоизи қаноатлантирилиб, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқлари тикланганлиги ҳам маъмурий судларнинг қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишда муҳим институт сифатида шаклланганлигини кўрсатмоқда.

Бу борада маъмурий судлар зиммасига шикоятларни кўриб чиқишда “фаол иштирок этиш” тамойили асосида низони тўғри ҳал қилиш учун далилларни мустақил йиғиш мажбурияти юклангани, суд қарори ижросини таъминламаган мансабдор шахсларга жарима қўллаш ваколати берилгани ҳам ушбу институт такомиллашиб бораётганлигидан далолат беради.

Шу билан бирга, бугунги кунда маъмурий судлар фаолиятига илғор хорижий тажрибада ўзини оқлаган институт ва тартибларни кенг қўллаш орқали фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ушбу судларнинг ролини ошириш, шу жумладан, давлат органи ҳужжатига ишониб фаолият юритган фуқаро ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоясини қўшимча равишда кучайтириш зарурати вужудга келмоқда.

Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг самарали ҳамда ишончли ҳимоя этилишини таъминлаш ва маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартлардан келиб чиқиб янада такомиллаштириш мақсадида Президентимизнинг ушбу қарори қабул қилинган.

Ушбу қарорга асосан Ўзбекистон Республикасида маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар яъни давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ишончли ва самарали ҳимоя этилишини устувор равишда таъминлаш; фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тиклашда суднинг фаол иштироки принципини қўллаш механизмларини кенгайтириш; давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш; маъмурий суд ишларини юритишда низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини такомиллаштириш; фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш орқали аҳолининг суд тизимига бўлган ишончини янада ошириш; давлат органлари томонидан суд қарорлари ижро этилиши устидан назоратнинг таъсирчан механизмларини тўлиқ жорий этиш; маъмурий юстиция тизими ривожланган давлатлар тажрибаси асосида маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштириб бориш кабилар белгиланган.

Шунингдек, Олий суд ва Адлия вазирлигининг қуйидаги тартибларни маъмурий судлар фаолиятига жорий этиш ҳақидаги яъни қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлик) устидан шикоят қилинаётган давлат органи мансабдор шахси ёки унинг вакили суд мажлисида мажбурий иштирок этишини таъминлаш; маъмурий суд иш юритувида ишларнинг тезкор ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлашга ҳамда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қўшимча имкониятлар яратишга қаратилган дастлабки эшитув институтини жорий этиш таклифларига розилик берилган.

Термиз туманлараро маъмурий

девонхона мудири   
А.Мелиқулов

Перейти к содержимому