Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш

Термиз юридик техникумининг талабаларини ҳуқуқий маданиятини юксалтириш,улар онгида адолат ва қонун устуворлиги ғояларини сингдириш борасида Сурхондарё вилоят маъмурий суди судьялари Н.Бобомуратова, О.Эронқулов, Х.Хакимов, С.Холматовлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда сўзга чиққан судья Н.Бобомуратова юридик техникумининг
2-босқич талабаларига Маъмурий судда қайси тоифадаги ишлар кўрилиши, мурожаат қилиш тартиби, Аризанинг (шикоятнинг) шакли ва мазмуни, аризага (шикоятга) илова қилинадиган ҳужжатлар, аризани (шикоятни) иш юритишга қабул қилишни, қабул қилишни рад этиш, қайтариш ёки судга таалуқлилига кўра бошқа судга ўтказиш ҳақидаги масалаларни қай тартибда ҳал қилиниши тўғрисида кенг муҳокама қилинди.

Сурхондарё вилоят маъмурий суди судьяси
Н.Бобомуратова

Фуқаролар ва тадбиркорлар маъмурий суд ҳимоясида

Сурхондарё вилоят умумюрисдикция суди раиси, Сурхондарё вилоят маъмурий суди раиси, Сурхондарё вилоят телерадиокомпанияси  директори томонидан  ОАВларга  чиқишлари  тўғрисида тасдиқланган режага асосан судьялар томонидан 2024 йилнинг 1-ярмида суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, суд органларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, халқ билан очиқ мулоқот ўтказиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш белгиланган, шунингдек 2022 йил 27-январь куни № РС-01-22 сонли Олий суднинг раёсат қарори билан алоҳида режа асосида “Фуқаролар ва тадбиркорлар маъмурий суд ҳимоясида” рукни остида тарғибот ишлари амалга оширилиб келинмоқда. Бундан ташқари ҳафтанинг ҳар жума куни “Тадбиркорлар куни” деб белгиланиб сайёр қабуллар ташкил этиб бориш белгиланган.

   Юқоридаги қарор ижросини таъминлаш мақсадида, 2024 йил 30 апрель куни Термиз шаҳар Юридик техникум директори Б.Ғаффоров ҳамда ушбу техникум талабалари иштирокида Сурхондарё вилоят маъмурий суди судьялари Эронқулов Отабек Мамаюсуфович, Хакимов Ханжар Зиядиллаевич, Бобомуратова Нилуфар Сайпитдиновна, Холматов Суннат Бегматовичларнинг иштирокида давра суҳбати ўтказилиб, вилоят маъмурий суди судьяси Эронқулов Отабек Мамаюсуфович ўз маърузасида мамлакатимизда айни вақтда давлат органлари ҳамда жисмоний ва юридик шахслар ўртасидаги оммавий ҳуқуқий муносабатларда маъмурий судлар томонидан фуқаролар ва юридик шахсларнинг, хусусан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари самарали ҳимоя этилиб келинаётганлигини айтиб ўтди.

Президентимиз таъкидлаганларидек, келгусида маъмурий судлар фаолиятини халқаро андозалар асосида такомиллаштириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга ошириш, суд хусусий мулк ҳимоясида туриб, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини тиклаш орқали ижро идораларини қонун доирасида ишлашга мажбур қиладиган тизимни яратиш зарур, бу эса жамият тараққиётига, биринчи навбатда, унинг иқтисодий равнақига хизмат қилади.

Биз мамлакатимиз ривожини, аҳоли фаровонлигини таъминлашда ҳал қилувчи ўрин эгаллайдиган тадбиркор ва мулкдорлар ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилишимиз лозим. Бу борада қонун бузилишини мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган фавқулодда ҳолат деб баҳолаш зарур.

Шу муносабат билан хусусий мулк устуворлиги қонунларимизда асосий тамойил сифатида белгиланди. Давлат идораси маълумотига ишониб мол-мулк сотиб олган шахснинг ҳуқуқи бузилмаслиги таъминланади», — деган эди давлатимиз раҳбари.
Шунингдек, Юридик техникум талабаларини қизиқтирган саволларига жавоб берилиб, юқоридаги мавзуларда бағишланган давра суҳбати Сурхондарё вилоят телерадиокомпанияси орқали эфирга узатилди.


Сурхондарё вилоят маъмурий суди судьяси
О.Эронқулов

Уч авлод учрашуви

Сурхондарё вилоят умумюрисдикция суди раиси, Сурхондарё вилоят маъмурий суди раиси, Сурхондарё вилоят телерадиокомпанияси  директори томонидан  ОАВларга  чиқишлари  тўғрисида тасдиқланган режага асосан судьялар томонидан 2024 йилнинг 1-ярмида суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, суд органларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, халқ билан очиқ мулоқот ўтказиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш белгиланган бўлиб, Ўзбекистон судьялари Ассоциацияси раиси У.Мингбоевнинг 2024 йил 3 апрелдаги №03-16/24-сонли хатига кўра, Ўзбекистон Республикаси  Президентининг 2022 йил 15 мартдаги қарорига асосан ҳар йили икки марта Вазирлик ва идораларнинг  раҳбарлари узоқ йиллик тажрибага эга бўлган, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатган кекса авлод фахрийлари билан “Кекса авлод учрашувлари-Маслаҳат учрашувлари” ўтказилиб, шу соҳанинг сўнгги йиллардаги фаолиятидаги юз берган ижобий натижалар, мавжуд камчиликлар ва келгуси истиқболли  режалари хақида муҳокамалар ташкил қилиб бориш белгиланган.
   Юқоридаги қарор ижросини таъминлаш мақсадида, 2024 йил 30 апрель кунида Термиз шаҳар Юридик техникум директори Б.Ғаффоров ҳамда ушбу техникум талабаларини иштирокида, шунингдек, суд тизимида узоқ йиллар фаолият кўрсатган раҳбарий лавозимларда ишлаган суд фахрийлари Янгибоев Норқувват, Пардаева Эркиной, Туранов Холназар ҳамда Сурхондарё вилоят маъмурий суди судьялари Холматов Суннат Бегматович, Эронқулов Отабек Мамаюсуфович, Хакимов Ханжар Зиядиллаевич, Бобомуратова Нилуфар Сайпитдиновналарнинг иштирокида давра суҳбати ўтказилиб, вилоят маъмурий суди судьяси Холматов Суннат Бегматович, “Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонуннинг мазмун-моҳияти хусусида маъруза қилиб, кекса авлод фахрийларини илгари даврдаги суд тизимидаги шароит билан ҳозирги даврдаги суд тизимидаги шароитни солиштириб, ҳозирда судлар замонавий бинолар, асбоб-анжомлар,  охирги русумдаги компьютер техника   асбоблари, ВКС алоқа воситалари, нормал ишлаш учун барча шарт-шароитлар яратилганлиги ҳақида фикр билдириб, бу борада кекса авлод вакиллари суд фахрийлари Н.Янгибоевга, Э.Пардаевага, Х.Турановларга сўз берилиб, уларнинг юқоридаги мавзуда фикр-мулоҳазалари эшитилди.
Шунингдек, Юридик техникум талабаларини қизиқтирган саволларига жавоб берилиб, юқоридаги мавзуларда бағишланган давра суҳбати Сурхондарё вилоят телерадиокомпанияси орқали эфирга узатилди.

Сурхондарё вилоят маъмурий суди судяси
С.Халматов

Перейти к содержимому