“Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари”.

Вилоят маъмурий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 февраль кунги “Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида” ги ПҚ-46-сонли қарори асосида тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини амалга ошириш бўйича “ЙЎЛ ХАРИТАСИ” нинг 1-банди талабига асосан жорий йилнинг 20-28 феврал кунлари “Инсон ҳуқуқлари” ҳафталиги давомида тарли тадбирлар ўтказилмоқда.

Хусусан, 2023 йил 20 февраль куни Вилоят маъмурий суди судьялари О.Эронқулов ва С.Халматовлар иштирокида Термиз шаҳарнинг 1, 2 ва 4 мактабларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 февраль кунги “Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида” ги ПҚ-46-сонли қарорининг мазмун моҳияти юзасидан ўқувчилар иштирокида “Инсон ҳуқуқлари-олий қадрият”,Судья ва ёшлар тарғибот учрашувлари”, “ЯнгиЎзбекистон ва инсон ҳуқуқлари” мавзуларида ахборот ва маънавият соатлари ўтказилди.

Ўтказилган ахборот ва маънавият соатларида судьялар томонидан ўқувчиларга Инсон ҳуқуқларига оид халқаро нормалар ушбу  нормаларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги талқини, Республикамизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, тадбир якунида судьялар ўқувчиларнинг суд-ҳуқуқ масалаларида ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб берилиб, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада ошириш чора-тадбирлари белгиланди.

Мазкур ишлар режа асосида давом эттирилмоқда.

Вилоят маъмурий судининг судьяси Отабек  Эронқулов