Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В!

Сурхондарё вилоят маъмурий суди судья катта ёрдамчиси лавозимига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади.

Номзодлар танлов асосида ишга қабул қилинади.

Танловда олий юридик маълумотли, компьютер билан ишлаш малакасига эга бўлган мутахассислар иштирок этиши мумкин.

Номзоднинг чет тилларини билиш қобилияти қўшимча равишда рағбатлантирилади.

Танлов бўйича номзодни ишга қабул қилиш тегишли комиссия суҳбати натижасига кўра амалга оширилади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар Сурхондарё вилоят маъмурий судига (Термиз шаҳри, Навбоғ кўчаси,
12-уй) қуйидаги ҳужжатларни юборишлари сўралади:

– ариза (яшаш манзили ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда);

– маълумотнома (объективка);диплом нусҳаси иловаси билан.

Аризалар 2023 йил  25 декабрь, соат 17:00 га қадар қабул қилинади.

Мурожаат учун тел.: (76) 227 28-18.   

Конституция бўйича 100 саволга 100 жавоб мавзуси ҳақида

2023 йил 7 декабрь куни Сурхондарё вилоят маъмурий суди биносида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш, мақсадида Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва Сурхондарё вилоят Адвокатлар палатаси, Сурхондарё вилоят маъмурий суди,Термиз туманлараро маъмурий суди судья ва суд аппарати ходимлари иштирокида «Заковат» интеллектуал турнирини ташкил этилди.

 “Заковат” интеллектуал турнирида Конституция бўйича 100 саволга 100 жавоб бўйича савол жавоблар ўтказилиб, Сурхондарё вилоят маъмурий суди судья катта ёрдамчиси Тожимуродова Раъно Рашид қизи биринчи ўринни, Сурхондарё вилоят маъмурий суди судья катта ёрдамчиси Шапиев Алихон Усанович иккинчи ўрини ҳамда Термиз туманлараро маъмурий суди судья ёрдамчиси Назаров Немат Мамаджонович учунчи ўрини қўлга киритиб муносиб тақдирландилар.

Вилоят маъмурий суди

архив мудири                                                                Н.Рахманова

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш, Асосий қонунимизда белгиланган демократия, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик ғоялари атрофида фуқароларни жипслаштириш, «Конституция — халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон           ҳаёт асоси!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий ҳамда маънавий-маърифий тадбирларни самарали ташкил этиш мақсадида Сурхондарё вилоят,Термиз туманлараро маъмурий суди судья ва суд аппарати ходимлари 2023 йил 7 декабрь куни Сурхондарё вилоят маъмурий суди биносида давлат байроғини кўтариш маросими ташкил этилди.

Вилоят маъмурий суди

архив мудири                                                                Н.Рахманова

“МЕНИНГ КОНСТИТУЦИЯМ  31 ЁШ”да шиори остида “МЕНИНГ КОНСТИТУЦИЯМ ВА ТИЛИМ”

Сурхондарё вилоят Термиз туманлараро маъмурий суди суд аппарати ходимлари Конституциямизнинг мазмун-моҳиятини, унинг ҳаётимизда юз бераётган ўзгаришлар ва қўлга киритилаётган ютуқларнинг бош омили эканини тарғиб этишда жонбозлик кўрсатиб “Менинг Конституциям 31 ёш”да “Менинг конституциям ва тилим” мавзусида диктант ёзишди.

 Конституцияда аҳолининг барча қатламлари манфаатлари акс эттирилганлигини инобатга олиб, ҳар бир Ўзбекистон фуқароси ишонч билан “Бу менинг Конституциям” деб айта олади дейиш учун барча асослар мавжудир. Конституцияда давлат ҳокимияти ўз фаолиятида қонун билан чекланишини, суверен халқ иродасига бўйсунишини, шахснинг ҳуқуқ
ва эркинликларини таъминлашини назарда тутувчи ҳуқуқий давлатнинг барча белгилари ўз ифодасини топган.

«Конституция — халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!» деган ҳаётий шиорнинг моҳияти ва аҳамиятини, янги таҳрирдаги Конституция асосида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида мутлақо янги босқичга ўтилганлигини очиб беришди. Мулкий ҳуқуқларнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, ушбу ҳуқуқларни чеклаётган омилларни бартараф этиш, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, оила, оналик, болалик ва оталикни ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг тарғиб қилинмоқда.

Вилоят маъмурий суди

архив мудири                                                                Н.Рахманова

Судларда даъво аризалар ва бошқа маълумотларни электрон тизим орқали юбориш, кўриб чиқиш жараёнларини онлайн тарзда кузатиб бориш мумкин.

Бугунги кунда фуқаролар, адвокатлар ва бошқа ташкилотлар судга даъво ариза киритиш учун судга бориб ариза киритишлари шарт эмас, тизим орқали онлайн тарзда даъво ариза киритиш, давлат божларини тўлаш, мурожаатлар йўллаш, суд қарорларидан нусха олиш ва бошқа қулайликлардан фойдаланишлари мумкин.

Сурхондарё вилоят маъмурий суди ташаббуси билан суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш ва “Адолат” ахборот тизимлари имкониятлари кенгроқ таништириш мақсадида ташкил этилган семинарда шу ҳақда кенг маълумот берилди.

Семинарда вилоят маъмурий суди судьялари, суд ходимлари, адвокатлар, фаол ҳуқуқшунослар, юридик техникум педагоглари ва талабалар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Вилоят маъмурий суди судьяси О.Эронқулов аввало давра суҳбатининг мазмун-моҳияти, мавзунинг долзарблиги ва аҳамияти ҳақида тушунча берди.

Таъкидландики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 сентябрдаги “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5-бандида, судлар фаолиятига «Адолат» ахборот тизимлари комплекси жорий этиш орқали давлат ҳокимияти ва бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти, хўжалик бошқаруви органлари, адвокатлар томонидан судларга даъво, ариза ва шикоятларни фақат электрон шаклда тақдим этиш мумкин. Шунингдек, манфаатдор шахслар томонидан даъво, ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш жараёнини онлайн тарзда кузатиб бориш, суд мажлиси иштирокчилари томонидан маълумотлар ва ҳужжатларни электрон шаклда юбориш ва суд ҳужжатларини судлар фаолиятига жорий этилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда автоматлаштирилган равишда шакллантириш белгилаб қўйилган.

Семинарда вилоят маъмурий судининг судьяси О.Эронқулов сўзга чиқиб даъво аризалар ва унга илова қилинган ҳужжатларни судга сифатли тақдим қилиш, даъвогар ва жавобгарларнинг барча маълумотларини тўлиқ киритиш шартлигини тушунтирди. Маълумотларнинг тўлиқ киритилмаслиги суд қарори ижросини қийинлаштиришини мисоллар билан изоҳлади.

Адвокатлар палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакиллари Г.Сулаймонова ва Э.Гаппаровлар судлардаги ахборот электрон тизимлари уларга анча қулай эканлиги, улар ҳозирда барча даъво аризаларни электрон тизим орқали юбораётганлигини, бу анча оворагарчилик, ортиқча ташвишларни бартараф қилганлигини билдирди.

Вилоят маъмурий суди судьяси                                   О.Эронқулов

Ma’muriy sudga murojaat qilish

Har qanday manfaatdor shaxs o‘zining buzilgan yoki nizolashilayotgan huquqlarini yoxud qonun bilan qo‘riqlanadigan manfaatlarini himoya qilish uchun ma’muriy sudga (sudga) murojaat qilishga haqli.

Ma’muriy organlarning qarorlariga yoki mansabdor shaxslarning harakatlari va harakatsizligiga e’tiroz bildirgan fuqarolar v ayuridik shaxslar o’z huquq, erkinlik va qonuniy manfaatlarini himoya qilish maqsadida tumanlararo ma’muriy sudlariga ariza (shikoyat) bilan murojaat qilishga haqli;

Umumiy qoida bo’yicha ma’muriy organlar va ularning mansabdor shaxslarining qarori, harakati (harakatsizligi) ustidan ariza (shikoyat) manfaatdor shaxsga o‘zining huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlari buzilganligi to‘g‘risida ma’lum bo‘lgan paytdan e’tiboran olti oy ichida sudga berilishi mumkin.

Viloyat ma’muriy sudi

arxiv mudiri                                                                          N.Raxmanova

Ma’muriy sudlar quyidagi ishlarni hal qiladi

1) idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar yuzasidan nizolashish to‘g‘risidagi;

2) mahalliy davlat hokimiyati organlarining, davlat boshqaruvi organlarining, ma’muriy-huquqiy faoliyatni amalga oshirishga vakolatli bo‘lgan boshqa organlarning (bundan buyon matnda ma’muriy organlar deb yuritiladi), fuqarolar o‘zini o‘zi boshqarish organlarining va ular mansabdor shaxslarining qonunchilikka mos kelmaydigan hamda fuqarolar yoki yuridik shaxslarning huquqlarini va qonun bilan qo‘riqlanadigan manfaatlarini buzadigan qarorlari, harakatlari (harakatsizligi) yuzasidan nizolashish to‘g‘risidagi;

3) saylov komissiyalarining xatti-harakatlari (qarorlari) yuzasidan nizolashish to‘g‘risidagi;

4) notarial harakatni amalga oshirish, fuqarolik holati dalolatnomalarini yozishni ro‘yxatga olish rad etilganligi yoki notariusning yoxud fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organi mansabdor shaxsining harakatlari (harakatsizligi) yuzasidan nizolashish to‘g‘risidagi;

5) davlat ro‘yxatidan o‘tkazishni rad etish yoxud belgilangan muddatda davlat ro‘yxatidan o‘tkazishdan bo‘yin tovlash ustidan shikoyat qilish to‘g‘risidagi;

6) investitsiyaviy nizolar jumlasiga investorlar bilan ma’muriy organlar, fuqarolarning o‘zini o‘zi boshqarish organlari o‘rtasidagi ular mansabdor shaxslarining investitsiya shartnomasi shartlariga rioya qilinishi bilan bog‘liq qarorlariga, harakatlariga (harakatsizligiga) doir ishlar to‘g‘risidagi;

7) raqobat to‘g‘risidagi ishlar bo‘lib yuridik shaxslar, shu jumladan chet ellik yuridik shaxslar, xo‘jalik boshqaruvi organlari, yakka tartibdagi tadbirkorlar va monopoliyaga qarshi organ o‘rtasida tovar hamda moliya bozorlarida raqobat sohasidagi munosabatlardan kelib chiqadigan, ma’muriy sud sudloviga tegishli nizolar to‘g‘risidagi;

8) ma’muriy va boshqa ommaviy huquqiy munosabatlardan kelib chiqadigan talablar bo‘yicha undirish so‘zsiz tartibda amalga oshiriladigan ijro hujjati yoki boshqa hujjat ustidan shikoyat qilish to‘g‘risidagi ishlarni hal qiladi.

Viloyat ma’muriy sudi

arxiv mudiri                                                                          N.Raxmanova

МАЪМУРИЙ СУДЛАРГА ШИКОЯТ АРИЗАСИ БИЛАН МУРОЖААТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ қандай тоифадаги низолар бўйича маъмурий судларга мурожаат қилиш ҳуқуқи белгиланган?

-идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

-маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг (бундан буён матнда маъмурий органлар деб юритилади), фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қонунчиликка мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

-сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

-нотариал ҳаракатни амалга ошириш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзишни рўйхатга олиш рад этилганлиги ёки нотариуснинг ёхуд фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

-давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаш устидан шикоят қилиш тўғрисидаги;

-ушбу Кодекснинг 271-моддасида кўрсатилган инвестиция низолари бўйича;

-ушбу Кодекснинг 272-моддасида кўрсатилган рақобат тўғрисидаги;

-маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар бўйича ундириш сўзсиз тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжати ёки бошқа ҳужжат устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни ҳал қилади;

-Суд фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган, қонун билан ўзининг ваколатига киритилган бошқа ишларни ҳам ҳал қилади.

Аризачи ушбу моддада кўрсатилган ариза (шикоят) билан бир қаторда ушбу талабларга сабабий боғланишда бўлган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талабни ҳам тақдим этишга ҳақли.

Изоҳ: Ушбу моддада кўрсатилган талаблардан алоҳида тарзда билдирилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талаб тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судда ёки иқтисодий судда кўриб чиқилиши лозим.

Маъмурий судларга шикоят аризаси билан мурожаат қилишда ариза шакли қандай бўлади?

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 187-моддасига мувофиқ маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорларини ҳақиқий эмас, улар мансабдор шахсларининг, ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги ариза (шикоят) ушбу Кодекснинг 128-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

Аризада (шикоятда) қуйидагилар ҳам кўрсатилиши керак:

🔸 устидан шикоят қилинаётган қарорни қабул қилган ёки шикоят қилинаётган ҳаракатни (ҳаракатсизликни) содир этган маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг номи, мансабдор шахснинг фамилияси, исм-шарифининг бош ҳарфлари;

🔸 устидан шикоят қилинаётган қарорнинг номи, рақами, у қабул қилинган сана, устидан шикоят қилинаётган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) содир этилган сана ва жой;

🔸 аризачининг фикрига кўра, устидан шикоят қилинаётган қарор, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) туфайли унинг бузилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари тўғрисидаги маълумотлар;

🔸 аризачининг фикрига кўра, устидан шикоят қилинаётган қарорнинг, ҳаракатларнинг (ҳаракатсизликнинг) қайси қонунчиликка зид эканлиги;

🔸 аризачининг қарорни ҳақиқий эмас, ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги талаби.

Изоҳ: Аризага (шикоятга) ушбу Кодекснинг 130-моддасида кўрсатилган ҳужжатлар, тегишли тартибда суд ҳаражатларини тўлаганлигини тасдиқловчи(давлат божини тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш, тўлашдан озод қилиш тартиби қўлланган ҳоллар бундан мустасно), шунингдек устидан шикоят қилинаётган қарорнинг матни илова қилинади.

Агар сизда ҳам юқоридаги каби муаммо ва ўз ечимини топмаётган ҳолатлар мавжуд бўлса, маъмурий судлар бундай муаммоларли ҳолатларингиз қонуний ечим топишини таъминлайди.

Сурхондарё вилоят маъмурий суди

судья катта ёрдамчиси:                                 Хуррамов Жалолиддин Шавкатович

Маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсларининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан ариза (шикоят) билан судга мурожаат этиш ҳуқуқи ҳамда муддатлари  ҳақида.

Маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсларининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан ариза (шикоят) билан судга мурожаат этиш ҳуқуқи (185-м.)

Манфаатдор шахс маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг қарорларини ҳақиқий эмас, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисида ариза (шикоят) билан, агар бу қарор, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) туфайли:

унинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузган;

унинг ҳуқуқлари, эркинликларини амалга оширишга ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришга тўсиқлар вужудга келтирган;

унинг зиммасига қонунга хилоф равишда бирор-бир мажбурият юклаган;

унинг у ёки бу соҳадаги фаолиятни амалга ошириши учун бошқа тўсиқлар вужудга келтирган деб ҳисобласа, судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

Маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсларининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан ариза (шикоят) билан судга мурожаат этиш муддатлари (186-м)

Агар Кодексда ёки ўзга қонунларда бошқа муддатлар белгиланмаган бўлса, маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг,  улар мансабдор шахсларининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан ариза (шикоят) манфаатдор шахсга ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлган пайтдан эътиборан олти ой ичида судга берилиши мумкин.

Давлат ижрочисининг қарорини ҳақиқий эмас, ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги ариза (шикоят) манфаатдор шахсга ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлган пайтдан эътиборан  ўн кун ичида судга берилиши мумкин.

Ариза (шикоят) беришнинг узрли сабабга кўра ўтказиб юборилган муддати суд томонидан тикланиши мумкинлиги кўрсатилган.

Вилоят маъмурий суди

архив мудири                                                                       Н.Рахманова

Ҳужжатларнинг аслини қайтариш, ашёвий далилларни сақлаш ҳамда қайтариш ҳақида.

Ишда мавжуд бўлган ҳужжатларнинг асли уларни тақдим этган шахсларнинг илтимосномасига кўра суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин, агар суд ҳужжатни қайтариш низонинг тўғри ҳал қилинишига зарар етказмайди деган хулосага келса, ишни юритиш жараёнида ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунга қадар уларга қайтариб берилиши мумкин. Илтимоснома билан бир вақтда мазкур шахслар ҳужжат аслининг тегишлича тасдиқланган нусхасини тақдим этадилар ёки ишда қолаётган нусханинг аслига тўғрилиги суд томонидан тасдиқланишини илтимос қиладилар.

Ўзининг ташқи кўриниши, ички хоссалари ва мазмуни, турган жойи ёки бошқа белгилари билан иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш воситаси бўлиб хизмат қила оладиган ашёлар ашёвий далиллардир.

         Ашёвий далилларни сақлаш

Ашёвий далиллар судда сақланади.

Судга олиб келиниши мумкин бўлмаган ашёвий далиллар турган жойида сақланади. Улар батафсил тавсифланиши, зарур бўлган тақдирда эса муҳрлаб қўйилиши, фотосуратга ёки видеоёзувга туширилиши лозим.

Суд ва ашёвий далилларни сақловчи уларни ўзгармайдиган ҳолатда сақлаш бўйича чоралар кўради.

Ашёвий далилларни сақлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 115-моддасида белгиланган қоидаларга мувофиқ тарафлар ўртасида тақсимланади.

Ашёвий далилларни қайтариш

Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ашёвий далиллар кимдан олинган бўлса, ўша шахсларга қайтариб берилади ёки              суд шу ашёларга кимнинг ҳуқуқи бор деб топган бўлса, ўша шахсларга берилади ёхуд суд томонидан белгиланадиган бошқа тартибда реализация қилинади.

Айрим ҳолларда, суд ашёвий далилларни кўздан кечириб ва текшириб чиққанидан кейин, агар ашёвий далилларни тақдим этган шахслар уларни қайтариб беришни илтимос қилган бўлса ва бундай илтимосноманинг қаноатлантирилиши низонинг тўғри ҳал этилишига зарар келтирмаса,  улар кимдан олинган бўлса, ўша шахсларга ишни юритиш жараёнида    қайтариб берилиши мумкин.

Суд ашёвий далилларни қайтариш масалалари юзасидан ажрим чиқаради.

Қонунга мувофиқ айрим шахсларнинг эгалигида туриши мумкин бўлмаган ашёлар тегишли ташкилотларга топширилади.

Вилоят маъмурий суди

архив мудири                                                                      Н.Рахманова

Перейти к содержимому