Аёлларга малакали юридик ёрдам кўрсатилиб, мавжуд муаммолари ижобий ҳал этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг хотин-қизларга ҳуқуқий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш ҳақидаги топшириғининг ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилоят судлари, туманлараро судлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлинмалари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда жорий йилнинг 19-25 сентябрь кунлари давомида “Аёллар дафтари”га киритилган ҳуқуқий ёрдамга муҳтож хотин-қизларни тўлиқ қабул қилиб, уларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш ва мавжуд муаммоларини ижобий ҳал этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, 2021 йил 22 сентябрь куни Қумқўрғон туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими вакили С.Валиева, Сурхондарё вилоят маъмурий раиси Р.Ғуломов, фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро суди раиси У.Мамадиев, жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман суди раиси О.Эргашев, Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Аллабердиевлар томонидан “Аёллар дафтари”га энг кўп ҳуқуқий ёрдамга муҳтож хотин-қизлар киритилган Қумқўрғон туманида, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими биносида ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлган хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этишга бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Мазкур йиғилишда ҳудудда истиқомат қилиб келаётган ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига оид муаммоларини ўрганиш ва уларни қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўриш тўғрисида таклифлар билдирилди.
Шундан сўнг, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича “Аёллар дафтари”га киритилган ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасига оид масалалар юзасидан ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлган жами 26 нафар хотин-қизлар билан сайёр қабуллар ўтказилди.

Қабул қилинган хотин-қизларнинг 21 нафари  суд-ҳуқуқ масалаларида,  5 нафари эса ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид мурожаатларни ташкил этади.

Шундан, барча мурожаатлар оғзаки равишда қабул қилинди.

Суд-ҳуқуқ масалаларида 21 та мурожаатларнинг 19 таси оилавий масалалар (никоҳдан ажратиш, алимент ундириш, мол-мулкни олиш ва ҳ.к);       2 таси маъмурий судга тааллуқли бўлиб, барчасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, ижтимоий масалалар бўйича 5 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Маъмурий судга тааллуқли бўлган 2 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, қаноатлантирилди.

Жумладан, Қумқўрғон тумани, “Тайфанг” маҳалласида яшовчи “Аёллар дафтари”га киритилган Дониёрова Тугал Зиёдуллаевна фуқаролик судининг қарори билан вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун жавобгардан алимент ундириш ҳақидаги ижро иши иш юритишдан тугатилганлиги, суд ижрочисининг қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраб ёзган аризаси Қумқўрғон туман маъмурий судининг 27.05.2019 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан рад этилганидан норозилиги ҳақидаги мурожаатига апелляция тартибида мурожаат қилиш муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома илова қилинган ҳолда Сурхондарё вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясига апелляция шикояти билан мурожаат қилиши юзасидан  кўмаклашилди.

Бундан ташқари, Қумқўрғон тумани, “Янгиқишлоқ” маҳалласида яшовчи “Аёллар дафтари”га киритилган ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлган Панжиева Анора Зокир қизи фарзандининг таъминоти учун жавобгардан алимент ундириш ҳақидаги ижро иши иш юритишдан тугатилганлигидан норозилиги ҳақидаги мурожаатига мажбурий ижро бюроси давлат ижрочисининг алимент ундириш ҳақидаги ижро ишини иш юритишдан тугатиш ҳақидаги қарори устидан Термиз туманлараро маъмурий судига мурожаат қилиши юзасидан кўмаклашилди.

2021 йил 25 сентябрь куни Сурхондарё вилоят суди раиси А.Рўзиқулов, Сурхондарё вилоят маъмурий судининг раиси Р.Ғуломов, вилоят суди судьялари Ш.Элиев, Х.Рахимова, Т.Алмардонов, Т.Бекпулатов, жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг раиси М.Хакимов, Денов туманлараро иқтисодий судининг раиси З.Рустамов, фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг раиси в.б. Ғ.Хидировлар Шўрчи туманидаги 3-сонли Касб-ҳунар мактаби биносида ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлган хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этишга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Мазкур йиғилишда ҳудудда истиқомат қилиб келаётган ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига оид муаммоларини ўрганиш ва уларни қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўриш тўғрисида таклифлар билдирилди.

Шундан сўнг, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича “Аёллар дафтари”га киритилган ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасига оид масалалар юзасидан ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлган жами 36 нафар хотин-қизлар билан сайёр қабуллар ўтказилди. Шундан 15 нафар “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг мурожаатларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Қабул қилинган хотин-қизларнинг 15 нафари суд-ҳуқуқ масалаларида, 1 нафари эса бошқа масалаларга оид мурожаатларни ташкил этади.

Шундан, барча мурожаатлар оғзаки равишда қабул қилинди.

Суд-ҳуқуқ масалаларида 15та мурожаатларнинг 11таси оилавий масалалар (никоҳдан ажратиш, алимент ундириш, мол-мулкни олиш ва ҳ.к);     

Сайёр қабул жараёнида ҳуқуқий ёрдамга муҳтож булган “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммолари ҳал этилганлигидан рози бўлиб, ўз миннатдорчилигини билдиришди .

Сурхондарё вилоят

маъмурий суди судьяси                                                                                  Х.Рахимова

Қумқўрғон туманида аёллар дафтари бўйича сайёр қабул ўтказилди

                 Ўзбекистон Республикаси Президентининг хотин-қизларга ҳуқуқий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш ҳақидаги топшириғининг ижросини таъминлаш мақсадида, Қумқўрғон туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими  вакили С.Валиева, Сурхондарё вилоят маъмурий раиси Р.Ғуломов, фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро суди раиси У.Мамадиев, жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман суди раиси О.Эргашев, Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Аллабердиевлар томонидан 2021 йил 22 сентябрь куни “Аёллар дафтари”га энг кўп ҳуқуқий ёрдамга муҳтож хотин-қизлар киритилган Қумқўрғон туманида, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими биносида ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлган хотин-қизларнинг муаммаларини ҳал этишга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Мазкур йиғилишларда ҳудудда истиқомат қилиб келаётган ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига оид муаммоларини ўрганиш ва уларни қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўриш тўғрисида таклифлар билдирилди.

Шундан сўнг, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича “Аёллар дафтари”га киритилган ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасига оид масалалар юзасидан ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлган жами 26 нафар хотин-қизлар билан сайёр қабуллар ўтказилди.

Қабул қилинган хотин-қизларнинг 21 нафари  суд-ҳуқуқ масалаларида, 5 нафари эса ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид мурожаатларни ташкил этади.

Шундан, барча мурожаатлар оғзаки равишда қабул қилинди.

Суд-ҳуқуқ масалаларида 21 та мурожаатларнинг 19 таси фуқаролик судига (никоҳдан ажратиш, алимент ундириш, мол-мулкни олиш ва ҳ.к) бўлиб, барчасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Ижтимоий масалалар бўйича 5 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилди.

 

Сурхондарё вилоят

маъмурий суди раиси                                                                                          Р.Ғуломов

Сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар бўйича ҳуқуқий тарғибот

Барчага маълумки, 2021 йил 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов ўтказилади.
Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Термиз туманлараро маъмурий суди томонидан Сайлов қонунчилиги киритилган ўзгартиришларни бўйича корхона, муассаса, ташкилот ва маҳаллаларга чиқиб аҳолини ҳуқуқий билимини ошириш мақсадида тушунтириш олиб борилмоқда.
Термиз туманлараро маъмурий суди томонидан 2021 йил 11 сентябрь куни Термиз шаҳридаги Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази термиз филиалида йиғилиш ва очиқ мулоқот ўтказилди.

Унга кўра, Термиз туманлараро маъмурий судининг раиси А.Абдулакимов, судья М.Жўраев, А.Алиқуловлар Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси, Ўзбекистон Республикаси  Президенти сайловининг  ўзига хос  хусусиятлари, сайлов олди ташвиқоти ва овоз беришни ташкил этиш ва ўтказишда  сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан кодексга киритилган охирги  ўзгартишлар тўғрисида маърузалар қилишди.

Йиғилишда иштирок этганлар сайлов қонунчилиги бўйича ўзлари қизиқтирган саволлар билан мурожаатлар қилишиб, жавоблар олишди.

Шунингдек, мазкур йиғилиш очиқ мулоқот тарзида ўтқазилганлиги боис йиғилиш иштирокчилари сайлов қонунчилигидан ташқари ўзлари қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам берган саволларига  жавоблар олишди.

Термиз туманлараро

маъмурий судининг судьяси                                                                     М.М.Жўраев

САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР МАЗМУН МОҲИЯТИ ЮЗАСИДАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Термиз тумаларлараро маъмурий суди раиси А.Абдулакимов, судьялар М.Жўраев ва А.Алиқуловлар томонидан 2021 йил 10 сентябрь куни Термиз шаҳридаги “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳамда Миллий Гвардия Термиз шаҳар қўриқлаш бўлимида Ўзбекистон Республикасининг сайлов қонунчилиги, унга киритилган охирги ўзгартишлар, сайлов қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик мавзусида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси мазмун моҳияти, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 8 февраль кунги “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 670-сонли Қонунига асосан кодексга киритилган охирги муҳим ўзгартиш ва қўшимчалар хусусида тушунтиришлар берилди.
Хусусан, Сайлов кодексининг 44-моддаси 5 ва 6-қисмлар билан тўлдирилиб,
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, бошқа ҳарбийлаштирилган бўлинмалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг, судьяларнинг;
сайлов комиссиялари аъзоларининг;
диний ташкилотлар профессионал хизматчиларининг сайловолди ташвиқотини олиб боришлари таъқиқланганлиги, сайловчилар билан номзодлар ёки уларнинг ишончли вакилларининг учрашувларини ташкиллаштириш масалалари участка сайлов комиссияси аъзоларининг ваколатидан чиқарилганлиги ҳақида тушунча берилди.

Термиз тумаларлараро маъмурий суди раиси А.Абдулакимов, судьялар М.Жўраев ва А.Алиқуловлар томонидан 2021 йил 10 сентябрь куни Термиз шаҳридаги “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳамда Миллий Гвардия Термиз шаҳар қўриқлаш бўлимида Ўзбекистон Республикасининг сайлов қонунчилиги, унга киритилган охирги ўзгартишлар, сайлов қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик мавзусида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси мазмун моҳияти, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 8 февраль кунги “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 670-сонли Қонунига асосан кодексга киритилган охирги муҳим ўзгартиш ва қўшимчалар хусусида тушунтиришлар берилди.
Хусусан, Сайлов кодексининг 44-моддаси 5 ва 6-қисмлар билан тўлдирилиб,
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, бошқа ҳарбийлаштирилган бўлинмалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг, судьяларнинг;
сайлов комиссиялари аъзоларининг;
диний ташкилотлар профессионал хизматчиларининг сайловолди ташвиқотини олиб боришлари таъқиқланганлиги, сайловчилар билан номзодлар ёки уларнинг ишончли вакилларининг учрашувларини ташкиллаштириш масалалари участка сайлов комиссияси аъзоларининг ваколатидан чиқарилганлиги ҳақида тушунча берилди.

Термиз туманлараро
маъмурий судининг раиси                                                                     А.Абдуалкимов

ТАБРИКНОМА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 августдаги “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Сурхондарё вилоят маъмурий суди судьяси Хадича Рахимова “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

ТАБРИКНОМА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 майдаги Фармонига биноан таъсис этилган “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги“ эсдалик нишони билан Сурхондарё вилоят маъмурий судининг судьяси Халматова Суннат Бегматович, девонхона мудираси Рахманова Насиба Саттаровналар тақдирланишди.

Маъмурий судларга мурожаат қилишда тўланиши керак бўлган суд ҳаражатлари

Ҳозирги кунда маъмурий судга мурожаат қилаётган кўпгина жисмоний ва юридик шахсларнинг шикоят аризалари қонунда белгиланган тартибда ва миқдорда суд ҳаражатларини тўламаганлиги сабабли маъмурий судларга тақдим қилинаётган шикоят аризаларни суд муҳокамасига тайинлаш ўрнига шикоят ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар суд томонидан асосли равишда қайтарилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси МСИЮтКнинг 134 – 210-моддаларида, шикоятни қайтарилишига сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилгач, шикоят (протест) берган шахс аризанинг (шикоятнинг) ва апелляция шикояти (протести) билан судга умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли деб кўрсатилганлиги таъкидлаб ўтилган бўлса-да бу ҳолат аризачи томонидан ортиқча оворагарчиликка сабаб бўлади.
Шу сабабли, жисмоний ва юридик шахслар судга мурожаат қилишдан олдин судга мурожаат қилишнинг тартиби, аризанинг шакли ва мазмуни, унга илова қилиниши керак бўлган ҳужжатлар, тўланиши керак бўлган суд ҳаражатлари тўғрисида маълумотга эга бўлишлари керак. Ушбу мақола орқали Сизга, маъмурий судларга мурожаат қилишда тўланиши керак бўлган суд ҳаражатлари тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтамиз.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 110-моддасида, суд харажатлари давлат божидан ва ишни кўриш билан боғлиқ суд чиқимларидан иборат бўлиши кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 113-моддасида, суд чиқимлари суд хабарномалари ва суд ҳужжатларини юбориш билан боғлиқ почта харажатларидан, суд тайинлаган экспертизани ўтказиш, гувоҳни чақириш, далилларни жойида кўздан кечириш, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлардан, шунингдек ишни кўриш билан боғлиқ бошқа харажатлардан иборатлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январь кунидаги ЎРҚ-600-сонли “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни иловасидаги 3-бандининг б-қисмида, давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган аризалар (шикоятлар) бўйича фуқароларга БҲМ нинг 1 баравари миқдорида, д-қисмида эса апелляция, кассация тартибида берилган шикоятлардан эса фуқаролар аризалар (шикоятлар) берилганда тўланиши лозим бўлган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўланиши кераклиги кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2018 йил 25 октябрдаги РС-59-18-сонли қарорига асосан 2018 йилнинг 1 ноябридан бошлаб маъмурий судларга оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий ишлар юзасидан ариза(шикоят) билан мурожаат қилинганда, кўрилган ишлар бўйича чиқарилган суд қарорлари устидан апелляция ёки кассация тартибида шикоят берилганда БҲМ нинг 8 фоизи миқдорида почта харажатлари тўланиши кўрсатилган.
Судга шикоят ариза билан мурожаат қилувчилар судларнинг ҳисоб рақамлари хар хил бўлгани учун қайси ҳисоб рақамга тўлаш бўйича муоммоларга дуч келишмоқда. Шу сабабли эндиликда жисмоний ва юридик шахслар мустақил равишда billing.sud.uz сайтига кириб квитанция яратиб тўлов қилиш имконияти ҳам мавжуд.
Ҳозирги кунда суд тизимидаги олиб борилаётган ҳар бир ислоҳат жисмоний ва юридик шахсларга қулайлик яратиш, ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олишга ва одил судловни олиб боришга хизмат қилмоқда.

Сурхондарё вилоят маъмурий суди
судья катта ёрдамчиси                                                                                 Санобар Ҳазратқулова

Перейти к содержимому